kitobmen | Unsorted

Telegram-канал kitobmen - Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

36

Qur’oni karim, sahih Nabaviy hadislar, sahobalar nazdi va mujtahid imomlar ijtihodini asos qilib, Allohning Rasuli izlaridan Nabaviy Islom sari yo‘lchilik safari! Kanaldan ma’lumot olinganda kanal manba sifatida ko'rsatilishi shart! 📨 @qobiljan_muqiyn

Subscribe to a channel

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur



@trolluz

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Bugun xato tarjima qilingan hadislar tufayli ham birodarlarimiz dindan chiqib ketyapti.

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Нега?

Сергей Лазарев ўз методи, диагностика ва амалиётида оилавий муносабатлар билан ишлашда "Библия"даги
"Ота-онангизга ҳурмат билан муносабатда бўлинг, шунда Ер юзидаги кунларингиз узоқ бўлади" деган амрга қатъий риоя этади.

У илоҳий амрларнинг бузилиши ва оқибатлари инсон ҳаётида акс этиши ҳақида том-том китоблар ёзди. Ишлади. Яъни у ўз эътиқоди бўйича Тангрининг буюрганлари нақадар ҳақ ва тўғри эканини парапсихологик, психо-генетик жиҳатдан илмий исботлаб берди.

Умуман, ҳар қанча исломий психология деб бонг урилмасин бугунги барча курсларнинг, дарсларнинг негизи "Инжил"га бориб тақалади. Бизда эса энг мукаммал дин ислом ва сўнгги муқаддас китоб "Қуръон" бор. Аммо биз ислом ва "Қуръон" олдида уятлимиз.

Нега?

Биз ислом ва "Қуръон" дан қўрқамиз, қочамиз.

Нега?

Чунки бизга исломни, "Қуръон"ни фақат кўпхотинлик ва эр рози бўлмаса хотин жаннатга киролмаслиги, "онанг жаннат: хотин топилади. Онанг жаннат: бола топилади"деб "таништирдилар", " ўргатдилар".

Кўра-била туриб жоҳилликни, золимликни жаннат деб аташга қўрқмадилар. Ҳаё қилмадилар.
Ўз аёлига қўл кўтарган, ўз аёлини ўлдирган бирон пайғамбар борми, деб ўйламадилар. Лекин "аёллар калтаклайдиган эрни севадилар" деб ваъзлар этишди. Аёлини ўлдирган, гўдакларни хўрлаган эркак ҳақида бирон ваъз этмадилар, аммо Худо заифа деб таъкидлаб қўйган аёлларни қандай урса, қаерига урса тўғри бўлишини айтиб "Қуръон"дан дедилар.

Дин пешволар чиқиб фақат имомларни муҳокама қилган кишининг нақадар оғир тақдир кутишини, имомлар пайғамбар авлоди эканини айтадилар.

Фақат ўранган аёлларни муслима деб айтадилар, аёлларни исломга шундай чорлайдиларки, худдики қамоққа ўз хоҳишинг билан кир деётгандек туйилади.

Бу дин пешволари шунчалар таъмагирлик билан уламо, имомлар ҳурматини талаб қилишадики, ундан кўра очиқчасига менга бўйсунинглар, менга мурид бўлиб нима десам, "ғинг" демай эргашинглар деса, бунчалик нафрат уйғонмайди.

Зотан, Исломда денгизни кўпигича гуноҳлар ҳам тавба қилганда кечирилиши айтилган.

Бизда Ислом илми нима?

Тўтиқушдек ўзиям англамай тажвидни ўрганишми, ўраниб юришми?

Ўзи ҳаётида бирон китоб варақлаб кўрмаган, умрида бирон китобни ўқиб таҳлил этмаган на дунёвий, на диний билимга, мушоҳадага эга бўлмаган билимсиз, савиясиз аёлларнинг рўмолга ўраниб олиб "ҳидоят топган" бошқа аёллар билан гап ўйнаши ва гапда фақат инста блогерларни егани-ю, кийганини муҳокама қилишими?

Ё исломий оила экани, эрининг иккинчисига уйланиб олишидан қўрқиб "иссиқ-совуқчи"ларнинг эшигидан нари кетолмаслигими? Шуми ислом? Шуми ҳидоят? Шуми илм?

Иймон нима? Кўпхотинликка муносабатингга қараб ё иймонлисан ё иймонсизми?

Қўрқитишми? Таҳдидми? Манмансирашми?

Бошқа динга эътиқод қилувчи уламолар жаннат билан дўзахнинг дарвозасига, аёлларнинг кийимига қоровул бўлиб ўтирмаяпти.

Улар динни бугунги жамият билан, бугунги дунёвий фанлар билан синтез қилиб бугунги дунё одамининг эҳтиёжи, муаммосига жавоб ўлароқ тақдим этяпти.

Биз ўзига мурид чақирувчи, ўзини сал кам пайғамбар санаётган манипулятор имомга, муллага, уламога, отинойига эмас "Қуръон"нинг барча замонлар талабига, эҳтиёжига жавоб бера оладиган қудратини очиб бера оладиган замонавий мутахассисларга муҳтожмиз.

©

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

To'g'ri, grinkard o'ynash ham esdan chiqmasin. Siz bundan yaxshiroq sharoitda yashashga munosibsiz.

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Nas mana bu shortni ustimizdan kulish uchun olganmi?

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Аллоҳ мени қиз фарзанд билан сийласин, амийн

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

ҳозир акам билан гаплашиб ўтириб, шунга амин бўлдимки, агар ҳаётда яшашдан ана шу муштарак мақсадимиз бўлмаганида, ўзимни, ўзимизни бемалол нима учун туғилганини англамай ўлиб кетадиганларнинг олд қаторида зикр қилишга лойиқ бўлар эдим, эдик. беадад ҳамдки, ундай эмас. балки бахтимиз ҳам айни шунда. уловимиз - яқийн. сармоямиз - умр. манзилимиз - ҳаловат Уйи.

Ассалом, ҳаёт!

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Эй Толиби илм, хурсанд бўл!

Ибн Қоййим рoҳимаҳуллоҳ айтади: “Ким илмни Ислом динини тирилтириш учун ўрганса, у “сиддиқлардандур” ва унинг даражаси нубувватдан кейин туради”.

“Мифтаҳу дорус саъода”, 1/185

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Табассумга ўралган аччиқ кўз ёш ёхуд разолатнинг сўнгги чегараси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мазлумнинг оҳини эшитиб, дуосини шубҳасиз ижобат қилувчи Аллоҳ таолога беадад ҳамд ва сано бўлсин.

Дин биродарининг катта-ю кичигининг ҳурмат-иззатини жойига қўйишга тарғиб қилган Набиййимиз Муҳаммад Мустафога салом-у дурудларимиз бўлсин.

Бир неча кун олдин каминага ижтимоий тармоқлар орқали тарқатилган бир видеони юборишди. Унда ўзбекзабон (катта эҳтимол билан ўзи ҳам мусулмон бўлган) бир "эркак" чамаси 7 ёки 8 ёш орасидаги ёшгина бир қизалоққа пул бериш эвазига аччиқ қалампир чайнатаётгани акс этган эди.

Ҳалиги бадбахт ("эркак" лақабли махлуқ) томонидан суратга олинган тасвирда қизалоқ юзида аччиқ табассум ила қалампир чайнар, кадр яқинлаштирилганида эса бечора қизалоқнинг қоп-қора кўзларидан юм-юм ёш томчилари юмалар эди. Муҳтарам "жаноб" эса буни томоша қилар экан, қаҳ-қаҳ отиб кулар, бермоқчи бўлган "садақа"сини беришдан аввал, бечора гўдакни итдек хўрлар эди.

Бу тасвирни кўриб, ич-ичимдан езилиб, зил кетдим. Инсон боласи ўзи сингари Аллоҳнинг ожиз бир бандасига шундай разилона муносабат кўрсатиши учун инсонликдан ҳайвонлик даражасига қанчалар чуқур шўнғиши керак экан деб ўйлаб қолдим.

Қани имкон бўлса-ю, ўша заҳоти мана шундай золимларнинг қаршисида пайдо бўлиб, зулмини синдирсанг, хаста қалбларга дармон бўлиб, ер юзида ёмонлик тарқатаётганларнинг илдизини қуритсанг.

Бу ҳақида сўз юритар эканмиз, яқин бир устозимнинг Туркияга қилган сафарлари мобайнида гувоҳ бўлган ва бизга сўзлаб берган бир воқеалари ёдимга тушиб кетди.

Устозим озиқ-овқат дўконларидан бирининг кириш жойида бир араб болакайни, қўлида ачиб, моғор босиб кетган лимон ушлаб, беҳол ҳолда ётганини кўриб қолибдилар. Сўраб-суриштирсалар, ҳалиги болакай Туркияга муҳожир бўлиб келиб қолган суриялик гўдак экан. Унинг у ерга қандай келиб қолгани ва нега у ерда очидан ўлар ҳолида, қўлида ачиган лимон билан ётгани номаьлум.

Аммо шу аниқки, бугун биз мусулмонлар Набиййимиз алайҳиссалоту вассаломнинг кичикларни иззат қилиш тўғрисидаги ҳадисларига амал қилмаётганимиз мана шунақа паллаларда яққол кўриниб қолмоқда.

Агар яхшилаб назар солиб кўрадиган бўлсак, мусулмон жамиятида бу каби ишлар қанча излаб, суриштирганингиз сари шунчалик кўп топилади. Юқорида келтирилган икки мисолда-ку, у норасидалар ўзига етти ёт бегона бўлган шахслар томонидан таҳқирланмоқда. Аммо бугун орамизда шундай ота-оналар ҳам борки, улар ўз пушти камарларидан бўлган, ўзлари дунёга келтирган фарзандларини ҳам бегонадан беш бадтар қилиб хўрламоқдалар, уларга бесабабдан бесабаб зуғум қилмоқдалар, ва фарзандларининг дин орқали ҳимоялаб қўйилган иззатларини жойига қўймаяптилар.

Бундай ҳодисаларни битталаб санаб адоғига етиш мушкул. Бевосита ечим сифатида эса Аллоҳга қайтишдан ва У Зот нозил қилган дин - Исломни ҳаётимизга тўлақонли татбиқ қилишга интилишдан ўзга чора йўқ.

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Томирда оқади ҳавотир, ҳаммадек яшамоқ маънисиз..

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Бу ўринда Асмаул ҳуснадан олинадиган насиба шундан иборат бўладики, банда Роббиси Ас-Ситтийр Зот эканлигини доимо эсда сақласин. У Зот ўзининг айбларини беркитгани сингари, ўзи ҳам бошқаларнинг айбларини ковлашга ишқибоз бўлмасин. У биродарининг айбини ҳеч нарсадан тап тортмасдан очиб юбораётганда, Аллоҳ унинг сон-саноқсиз айбларини сатрлаб қўйганини ёдига олсин ва шу дунёнинг ўзидаёқ шармандалик, хорликка дучор бўлиб, тавбасиз ўтиб кетадиган бўлса, Аллоҳ кўрсатмасин, охиратда ҳам Аллоҳнинг иқобига гирифтор бўлишидан ҳазир бўлсин. Зотан, Аллоҳ иқоби тез Зотдир.

Иккинчи жиҳат шуки, Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг таълимларига кўра, "Кимники Аллоҳга ва охират кунига иймони бўлса, яхши гап(и)ни гапирсин, йўқса жим турсин". Вассалом.

Учинчидан ва охиргиси, ғийбат барзах ҳаётидаги азобнинг учдан бирининг сабабидир. Ҳаммамиз ҳам ўламиз. Қиёмат қачонлигини эса ҳеч ким билмайди. Қиёматгача бўлган муддатда банда қолган икки сабабдан сақланса ҳам, ғийбатдан сақланмаса, қабр азобига йўлиқиш хавфи мавжуд, Аллоҳ асрасин.

Содда қилиб айтадиган бўлсак, шу уч жиҳатга амал қилишга бел боғлаган инсон ғийбатдан йироқ бўлади. Бошқалар ғийбат қилганда ҳам уларга амри маъруф, наҳйи мункар қилади. Бу каби қабиҳ ишдан ўзи ҳам тийилади, бошқаларни ҳам қайтаради. Қолаверса, юқорида санаб ўтилган ғийбат ортидан келадиган ёмон оқибатлардан ҳам ўзини четда тутишга муваффақ бўлган бўлади, биъизниллаҳ.

Аллоҳга нисбатан қалбида қўрқуви (тақвоси), Расули алайҳиссаломга итоати бўлмаган инсон эса ҳаргиз ўзини ғийбат қилишдек бебахтликдан, саодатли турмуш кушандасидан омонда қоламан деб ўйламасин. Нажот топмоқ учун Аллоҳнинг набийси яшаб кўрсатиб берганлари - бу диндан бўлак имкон йўқ.

Бу мавзуда айтадиган сўзларим тугамаган бўлсада, уларни кейинроққа олиб қўйиб, ушбу ўринда бу мавзуга якун ясамоқчиман.

Ушбу қайдлар "Ғийбат ўзи нима?" номли китобдан олинган мухтасар хулосалар асосида тайёрланди. Аллоҳ таоло ўқиган-ўрганганларимизга амал қилмоқлик тавфиқини берсин. Сўзларда йўл қўйган хатоларимизни мағфират қилиб, бизларни Ўзининг норозилигига сабаб бўладиган мана бундай номақбул иш - ғийбат офатидан ҳифзида сақласин. Амийн.

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Ҳуснми? Аллоҳ у ила қай йўлдан (ҳалол ё ҳаром) фойдаланишимизни имтиҳон қилади. Бола-чақами? Уларнинг ҳаққини адо қилиш-қилмаслигимиз, силайи раҳмни боғлаш-боғламаслигимиз ила Аллоҳнинг амрига итоат қилиш-қилмаслигимизни имтиҳон қилади. Илмми? У ила билганимизга амал қилиш қилмаслигимизни имтиҳон қилади..

2.3 Шунингдек, киши ўзига берилган бирор фазл ёки фавқулодда истеъдод, ҳаммани лол қолдирадиган қобилият, уддабуронлик, чаққонлик ва тадбиркорлик сифатлари ёхуд ҳаддан зиёд кўп амаллари ила мақтаниб, кишиларни ғийбат қилиш ҳам ақли расо одамнинг иши эмас. Чунки эс-ҳуши жойида одам ўзида топилган жами яхшиликлар Аллоҳ таолонинг инояти билан эканлигини бир лаҳза ҳам унутмайди. Аммо буни унутиб қўйганлар эса, худди Қорунга ўхшаб, буларнинг барчаси ўз ақл-заковатим туфайли деб, қолганларни ўзидан паст санаш оқибатида кўпинча ботил ботқоғига ботиб кетиб қолганини сезмай ҳам қолади. Йўқ, мусулмон киши бундай бўлмаслиги керак. Балки ўзидаги яхшиликлар Аллоҳдан эканини зинҳор унутмасдан, гуноҳлари шундоқ ҳам яхшиликларидан кўп бўлиши мумкинлигини унутмаган ҳолда ўз ҳаддини билиб, инсонлик чегараларида туриши айни муддао бўлади.

2.4 Дўстлар даврасида уларга ёқиш учун, улар айтаётган насрага мувофиқ бўлиш учун ғийбат қилиш, бошқа бир қавм ёки жамоатни ўзидан паст санаб уларнинг гўштини чайнаб, гўрига ғишт қалаш ҳам асло дуруст иш эмас. Зотан, хулқи ила жаннатга эмас, жаҳаннамга етаклайдиган ундай "дўстлар"нинг боридан йўғи яхшидир.

2.5 Ибодатлар ҳақида ҳам гап шу. Умуман, ибодатларда бардавомлик ила қолганларни ўзидан қуйи санаш, фақат зоҳирга кўра ҳукм қилиб, ботиний фиқҳга эътибор қаратмаслик, ва яна бир қанча ғофилликлар туфайли ўзини бошқаларга қараганда покдомон деб билиш ана шу гуноҳи кабирани ўзига лозим тутишига сабаб бўлиб қолади. Шунда унутмаслик керакки, фақат пайғамбарларгина гуноҳдан маъсумдир ва қолган барча инсонлар айб ва гуноҳдан холи эмаслар. Агар Аллоҳ истаса хоҳлаган бандасини гуноҳи учун иқобга тутишга Қодирдир. Аллоҳ ёмон оқибатдан асрасин.

Кейинги сабаб - ғийбатчи "уламолар"га эргашиш

3.1 Бугун шундай гуноҳга мубтало бўлган "илм аҳллари" оз сонда бўлса ҳам борлиги инкор қилиб бўлмайдиган ҳақиқат. Улар ёки бееътиборлик ёки ўзаро шахсий адоват туфайли кимнингдир ғийбатини омма олдида ёки хос давраларда тилларига олиб қўядилар.

Уларнинг илмларига ихлос қилган омма мусулмонлари (ёки эргашувчилари, шогирдлари, кўрмуридлари) эса, баъзи ҳолларда диндаги ишбошиларига мана бу каби нодуруст ҳолатларда ҳам кўр-кўрона эргашишлари оқибатида бир биродарларининг гўштларини чайнаб қўйганларини билмай қоладилар. Ваҳоланки, кўпинча муаммо ана шу ғийбат қилинаётган шахснинг ўзини ҳолатдан хабардор қилиш билан ҳам битиб кетиши мумкин.

Биринчи навбатда, бундай хавфдан эҳтиёт бўлиш учун ундай "олим"лардан йироқ бўлмоқ зарур бўлади. Чунки илм эгасига фойда қилади, қачонки соҳиби унга амал қилсагина. Илмига амал қилмаган олим эса мисоли асали йўқ аридекдир. У фақат ниш уришга истеъдодли, асал йиғиб, асал тарқатишга эмас!

Бундай кишиларга дуч келинганда уларга илмига амал қилмаганларнинг оқибати ва ғийбатнинг касофати ҳақида тўғри огоҳлантириб, самимий насиҳат қилмоқ керак бўлади. Агар гапга қулоқ солсалар нур устига, йўқса ундай "уламо"лар чиройли юз ўгириш ила тарк этилади.

Яна бир жиҳат бор. Мумтоз адабиётимизда: "Боқма киши ҳолиға, валекин боққин сўз ҳолиға" дейилади. Адашмасам Навоий ҳазратлари айтганлар бу байтни. Шунга кўра, биз ҳам сўзга эътибор беришимиз, шахсиятларни муҳокама қилишдан тийилишимиз керак бўлади. Бу айни Али розияллоҳу анҳу айтган насиҳатга тўғри келади: "Айтган гапига қара, айтган кишига қарама".

Кейинги сабаб - ҳасад

4.1 Аслида бу сабабни бошида келтирса ҳам арзирди.

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

- Ҳасрат ва афсус маъносида ғийбат қилиш. "Хизонатур-ривоёт" муаллифи қуйидагича келтиради: "Калом илми намояндаларидан бири шундай дейди: "Кишининг ёмон сифатларини таҳқирлаш ва пастга уриш учун зикр қилиш ғийбат бўлади. Унинг ҳолига афсусланиш маъносида зикр қилиш эса ғийбат саналмайди". Иқтибос тугади.

- Ноҳақ ва мавҳум одамни ғийбат қилиш. Бир кишининг ёмон сифатларини унинг номини айтмай ғийбат қилиш дурустлиги "Баззозия", "Дуррул мухтор", бир банд юқорида номи ўтган ва бошқа бир қанча китобларда айтиб ўтилган.

- Машҳур ёмон лақабни зикр қилиш. Бунга муҳаддисларнинг "Аъраждан ривоят қилинади" дейишлари мисол бўлади. "Аъраж" эса, "чўлоқ" деганидир.

Таъкидлаш керакки, у шахсни ушбу ўринда ҳеч қандай таҳқирлаш маъноси йўқ.

- Динни қувватлаш мақсадида ғийбат қилиш.
Бунга ҳам муҳаддисларнинг бирор ровийни бу ёлғончи, бунинг ҳифзи заиф, буниси фосиқ дея айтишлари, фалон китоб мавзуъ ҳадисларни жамлаган, фалон китоб эгаси мўътазилий, унинг сўзлари деворга урилади, фалон тасниф соҳиби сиқа эмас, дейиш кабилар ҳам динни қувватлаш фонида айтилган гаплар ҳисобланади. Зотан, "Дуррул мухтор" соҳиби динни қувватлаш учун ғийбат қилиш дуруст, дея ёзади.

- Одамларга ибрат бўлсин учун бирор кишининг топган жазосини зикр қилиб, одамларни сергакликка, яхшиликка ва ғафлатда қолмасликка чақириш учун ғийбат қилиш.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қабр ёнидан ўтдилар (ва одамларга ибрат бўлиши учун): "Бу иккови (қабр эгалари) азобланмоқда, лекин катта нарса учун эмас. Буниси пешобдан сақланмас эди, буниси (иккинчи маййит) эса чақимчилик қилар эди" (Сунани Термизий, 70-ҳадис).

Ушбулар ғийбатнинг жоиз шакллари эди.

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

"Ғийбатнинг тақсимлари" (давоми)

Бешинчи: қандай услубда ғийбат қилишга кўра.

- Сароҳатан. Яъни эътибор қаратилган шахснинг исмини очиқчасига айтиб ғийбат қилиш.

- Ҳикоятан. Яъни кимнингдир ёмон феълларини ўхшатиб бериш орқали. Масалан, чўлоқ юриш қилиб, ёки кўр кишига ўхшаб юриб бериб ёки тилини чучук қилиб гапириб ва ҳоказо.

- Ишоратан. Аниқ кишининг номини айтмасдан, бироқ ана шу кишига далолат қиладиган сифатлар ва белгиларни тилга олиш орқали ғийбат қилиш.

- Таъризан. Ғийбатчи бир қарашда мъалум бир кишини ғийбат қилаётган, ҳолатини баён қилаётган бўлади. Аслини олганда эса, бошқа одамни назарда тутаётган бўлади. Эшитувчилар ҳам гап ким ҳақида кетаётганлигини сезиб турадилар.

Олтинчи: айблов воситасига кўра.

- Тил билан ғийбат қилиш. Бу нималиги тушунарли.

- Қулоқ ғийбати. Бунинг ҳикмати ҳам аён. Яъни бундан ғийбатни тинглаш англашилади.

- Қалб ғийбати. Бунда мусулмон биродар ҳақида ёмон гумон қилиш ва бошқалар қалбида ҳам ёмон гумон туғдириш назарда тутилган.

- Аъзолар билан ғийбат қилиш. Бу бир кишининг айбини бошқаларга аъзолар орқали қилиб кўрсатишдир.

- Қалам билан ғийбат қилиш. Биродарининг айбини хатда ёзиб бошқа бировга юбориш ёки ОАВда ғийбат қилиниши ҳаром бўлган бир кишининг ғийбатини босиб чиқариб, оммага ошкор қилиш тушунилади.

Ғийбатнинг зарарлари

- Банда Аллоҳ таолонинг амрига қарши чиқиши. Ояти каримада келган очиқ қайтариққа бўйсунмай, Аллоҳга осий бўлиб, Унинг ғазабига йўлиқишга лойиқ бўлиб қолади.

- Пайғамбар амрига бўйсунмаслик. У зоти бобаракот ғийбат ҳалок қилувчи иллат эканини умматларига билдирган бўлсалар ҳам, у зотнинг амрларига қарши чиқиб, ғийбатда бардавом бўлиш улкан фалокатларга йўл очади.

- Дуонинг қабул бўлмаслиги. Кишилар ғийбатни гуноҳи кабира санамаганларидан унга камдан кам надомат қиладилар. Бу эса қалбни қотиради. Қалб қотгандан кейин қалб ҳозирлиги йўқолади, ундай қалб Аллоҳнинг назаридан қолади ва дуоси қабул бўлмайди. Киши дуосининг қабул бўлмаслигининг ўзиёқ мусибат ўлароқ кифоядир.

- Номаи ъамолда яхшиликларнинг камайиб, ёмонликларнинг ортиши.
Бунинг ҳикмати нима эканидан воқифсиз.

- Яхшиликларнинг Аллоҳ ҳузурида қабул бўлмаслиги.

- Охиратда қаттиқ ҳисоб-китобга дучор бўлиш хавфи.

- Қабр азобига йўлиқиш хатари.

- Агар ғийбат қилгани учун тавба қилса ва тавбаси қабул бўлса ҳам, жаннатга ҳаммадан кейин кириши.

- Мунофиқлик сифатига эга инсонга ўхшаб қолиш хавфи.

- Кишиларнинг ғийбатчига нисбатан ишонч ва эътиборининг қолмаслиги.

- Ғийбат Бани Одам душмани шайтонни хурсанд қилиши.

- Ғийбатчига нисбатан кишиларда нафрат уйғониши.
Бу билан эса мусулмон жамияти парчаланишга юз тутади. Аллоҳ сақласин.

- Агар ғийбатчи рўзадор бўлса, рўзаси макруҳ бўлиб қолиши бор. Тасаввуфда рўза уч хил тоифа кишиларнинг рўзасига бўлинади. Унга кўра эса, ғийбатчининг рўзаси энг қуйи даражадаги омманинг рўзаси қаторида бўлиб қолади.

Кўриниб турибдики, ғийбат нафақат унинг соҳибига, балки жамиятнинг бошқа аъзоларига ҳам мисли кўрилмаган кулфатлар келтириши мумкин экан.

Охирги кунларда бир қанча бир биридан мустақил манбаалардан ўқиб чиқдим, бугун ер юзининг қайсидир бир қисмини сув босган, бир ерда зилзила, бошқа ерда қурғоқчилик, яна бошқа ерда бўрон кўтарилиши, қор кўчиши каби турли офатлар рўй бериб турибди.

Аммо кўпчилигимиз Яратгандан келган бу огоҳлантирувларга кўп ҳам эътибор бермаётибмиз. Ушбу балолар бошимизга ёғилаётганининг сабаби ғийбат сингари гуноҳларимиз бўлиши мумкинлигини унчалик ҳам чуқур англамай лолмиз.

Ғийбатнинг бир қанча жоиз турлари ҳам бўлиб у билан қуйида танишиб ўтамиз.

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

"Тилим менинг балодур.."

Аллоҳга ҳамд ва сано батамом бўлсин, Пайғамбарлар Саййидига давомли саловотлар, дурудлар бўлсин.

Дисклеймер: токи олган илмимизга амал қилмас эканмиз, бундай илм олишдан ҳеч биримизга наф йўқ. Аллоҳ таоло бизга илм олиб туриб, унга амал қилмасликдай бадбахтликдан паноҳ берсин.

Бугун ғийбат ҳақида гаплашамиз. Анъанага мувофиқ ғийбатнинг таърифини келтириш билан кириш қисмини очсак. Бу борада энг тўғри ва энг мукаммал таърифдан хабардор бўлмоқ учун Набий алайҳиссалоту вассаломга қулоқ тутамиз. Он ҳазрат Саҳиҳи Муслимда келтирилган ривоятда бу ҳақида қуйидагича марҳамат қиладилар: "Ғийбат - биродарингни у ёқтирмайдиган нарса билан зикр қилишингдир", соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Аллоҳ таоло ғийбат ҳаромлигини Ўз Каломида очиқ-ойдин эълон қилган ва бу ҳақида Ҳужурот сурасининг 12-оятини нозил қилган.

Ҳадисда ҳам Набийи муҳтарам "биродарингни" дедилар. Бундан дин биродарлиги назарда тутилгани аён. Бу тушунчанинг асосини эса Қуръони каримдан топамиз. Аллоҳ таоло "Иннамал муминуна иҳватун" дея марҳамат қилиш орқали дин биродарлигини мусулмонлар орасида ечилмас арқондай маҳкам боғлаб қўйган.

Устозимиз бизга таълим берганига кўра, "иҳва" калимаси ака-ука маъносида бўлиб, бу сўз Араб тилида туғишган ака укадан ҳам яқин бўлиб кетган муносабатлар учун ишлатилади.

Бир мусулмонга бошқа бир мусулмоннинг қони (яъни жони), моли ва обрўси ҳаромлигига кўра, бу уч жиҳатдан эса ғийбат кишининг жонидан ҳам, молидан ҳам муқаддам турадиган обрўсига дахл қилганидан, яъни унинг обрўсини тўкадиган қабиҳ иш бўлганидан ва яна кўплаб ҳикматларга кўра ҳаромдир.

Яна бир ўринда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Ҳақиқий мусулмон - (бошқа) мусулмонлар тили ва қўлидан саломат (омонда) бўлган кишидир" (Имом Бухорий ривояти).

Ушбу қайтариқдан ҳам англаймизки, қўлимиз ва тилимиздан биродарларимизга азият етиши Аллоҳ наздида ёмон, фасод ишдир. Ва албатта, "Аллоҳ фасод қилгувчиларни севмас". [5-64]

Қуйида ғийбатни атрофлича ўрганиб ўтган бўламиз, ин шаа Аллоҳ.

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

— Allohni ko‘rganmisan?
— Ha, juda ko‘p bor.
— Qachon?
— Aybimni yashirganida, rizq ato qilganida, jonimni asraganida, meni
doim eshitganida..

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Bil, oyoq ostingda yurgan chumoli,
Bir donga garovdir yuz joni-holi.

©Xusrav Dehlaviy

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Eshshak semirsa egasini tepadi yoxud kosonsoylik o'qituvchi nega kaltak yedi?

Bugun nimadandir miyamizga qurt tushib, ustozlarni ham tap tortmay kaltaklaydigan darajaga yetib keldik. Aslida bu narsa respublikaning turli hududlarida odatiy hol: yo o'qituvchi, yo ma'naviyatchi yo tarbiychilar qoni qaynagan yoshlardan juda kichik masalalar ustida kelisholmaganidan, kaltak yeb oladi. Ko'pincha ularni yaxshi bo'lsin deb koyigani yoki qattiqroq urishgani uchun. Va bu juda jirkanch holat. Kimgadir yaxshilik qilaman deysan, u esa payt poylab, ortingdan pichoq sanchadi.

Yuqoridagi vaziyat sodir bo'lishida ham, aytishlaricha, o'qituvchining darsga halaqit bergan o'quvchini maktab ma'muriyati mas'ullariga topshirgani, u mushtumzo'r esa, ustoz unga yomonlikni ravo ko'rib, bu ishni qilmaganligidek bir haqni tan olishga yaramaydigan kibrli nafsi tufayli o'qituvchisiga qo'l ko'targan.

Shunda ba'zi mulohazalar kelib qoldi miyamga. Usiz ham o'qituvchi maktabda arzimagan pistapo'choq pul uchun ishlab yurgan bo'lsa; rahbariyat, "royono" degan balo-badtarlar unga sonmingta darsga aloqador bo'lmagan majburiyatlarni yuklab, majburan bajartirayotgan bo'lsa; qovoqkalla bolasi Tik-tok, Instagram kabi tarmoqlardan yarim soat uy vazifalarini qilish uchun boshini ko'tarolmagani holda, ota-onalar: "Bolamni yaxshi o'qitmayapsan. Sen o'zi nimani bilasan?!" deb o'qituvchini kamsitish, ba'zi hollarda qamatvorish bilan tahdid qilsa; buyoqda mana bunaqa mishiqilar ham gap ko'tarolmay, ulug' missiya sohibi - o'qituvchisiga tinmay sarkashlik qilsa.

To'g'ri, o'qituvchining ham shaxsiyatida muammolar bo'lishi mumkin. Yoki ikki qahramonimizning o'zaro kelisholmaydigan masalasi bu dahanaki jangga sabab bo'lgandir. Nima bo'lganda ham bu narsa Maktab hududida, o'qituvchi degan o'ta kritik (muhim) pozitsiyadagi ta'lim xodimiga qarshi amalga oshirishi qanchalik kurakda turadigan holat? Nima, o'qituvchi yerdan chiqqan qo'ziqorinmi, hammaning nafrati-yu, bilakdagi kuchi to'kib-sochiladigan? Kimgadir chora ko'rish kerak bo'lsa, bu bo'yicha shug'ullanadigan muassasalar bor. Samosudga ne hojat edi? Albatta, ne hojat ekanini tushunib turibsiz.

Ba'zan mana bu kabi o'ylar qiynaydi: ilm-fanni qadrlamaganimiz, ma'rifatga emas, johillashtirish kampaniyalariga sarmoya kiritayotganimiz, ustoz va murabbiylarni mana bunaqa behurmat qilib tashlaganimiz uchun ham balki hozirgi qoloqlik hamda dunyo tamaddunidan har jihatda orqada qolishga mahkumdirmiz deb. Yana bilmadim.

Har holda, o'qituvchi ko'karmagan yurtda ta'lim ko'karmasligi, ta'lim ko'karmagan yurtda esa jaholat changalzorlaridan boshqa hech narsa o'sib-unmasligi tayin.

Yashasin Yangi O'zbekiston yoshlari! Agar kelajak shularga qolsa, kuyibdi bu vatanning kelajak-pelajagi. Dushmanga ikki pulga sotadi bular vatanni. Kimga foyda bunaqa yoshlardan? Men o'zim ham mushtlashishgacha bormagan bo'lsak-da, shunaqa vaziyatlarning ishlatilishiga harakat qilingan holatlarning ichida bo'lganim uchun shunaqa ishonch bilan savol beryapman. Nimaga kerak? Kimga naf? Bundaylar ichiga kirib olib, o'zini maymunday o'ynatayotgan shaytonni, unga qo'shib nafsini semirtiradi faqat.

Shuning uchun bunaqa davom etishga jim qarab turib bo'lmaydi. Kimki Nabiy sollallohu alayhi vasallamni tanisa, muhammadiy xulqdan ozgina nasiba olgan bo'lsa ham, ana shuni atrofidagilariga yoysin, o'rgatsin. Avvalo birodarlik haqqi-hurmati, qolaversa, ustozlik martabasining haybati bo'lsin bugun bolalarimiz orasida!

P.s. Bu harakatni o'zim boshlab berdim bugun, masalan. O'zlaricha bitta gap o'rganib olishgan: "Hayotdan kelsa ta'lim" deb. Men u bolalarga aytdim: "Ustozlaringni hurmat qilmas ekansizlar, sizlarga ilm yuqmaydi, johil bo'lib o'tib ketasizlar", deb. Bilmayman, tushunishdimi, yo'qmi. Chiqmagan jondan umid.

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

​​Yozmasam, meni o'ldiradi

   O'tgan oylar davomida nafsimni sukut bilan "jazoladim". Odam bo'laman deb o'ylagan edim. Adashgan ekanman. Nafs bilan kurash to jon tanadan sizib chiqquncha ekan.

   Rivoyatlarda keladiki, Ahmad ibn Hanbal, vaqtiki ummatning aqiydasini sof saqlab, bulg'anib ketishiga tish-tirmog'i bilan qarshi turgan ana shu buyuk Ahmad ibn Hanbal o'lim ostonasida yotar ekan, "Hali yo'q, hali yo'q", deya pichirlab boshladi. Shunda as'hoblari bu ishining boisini, yurak yutib, so'rashdi.

Hazratning javoblari esa shunday edi: "Shayton meni jon topshirar holimda ko'rib: "Eh Ahmad, baribir mendan qutulib qolding-a?!" deya pichirlamoqda. Men esa, jonim tanamda ekan, "Hali yo'q", deb uning sharridan Allohdan panoh tilamoqdaman"...

   Ichim hali ham yonmoqda. Ammo bir kalima bo'lsin yozolmadim. Ko'zlar teranlikni izladi. Izlangan teranlik esa hikmatga yashiringan. Hikmat esa Allohning dargohidan bo'ladigan bir uns. Uns bir shavqki, u ila nigohlar teranlashadi. Qalblar nafas oladi. Fikrlar gullaydi. Ruh shahvatlar kishanidan ozod bo'ladi. Malakut olamiga, xayolan bo'lsa-da, ko'chadi.

   Yozmaslik juda qimmatga tushdi. Mana endi miyam portlay deb turibdi. Endi, nomunosiblik hissi qiynasada, yozaman..

   E'tibor bergan bo'lsangiz, yozmasam, "u" meni o'ldiradi dedim. Bu yerdagi "u" - vijdonim. Ha, bilganlarim tariqning uchichalik oz. Agar ana shularimni ham bo'lishmasam, barchamiz suzayotganimiz oliy maqsad sohiliga birvarakay yo'nalishimiz uchun bor bilganlarimni ulashmasam, bu vijdon kechirmaydi meni.

   Allohim jonimizni O'z vajhi uchun fido qilib, so'ng buni bizdan qabul etib, jumlamizni go'zal qaytish ila O'ziga olsin.

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Камчилигини кўрсатса, ўзинг нима қилиб қўйдинг дейди. Кўрсатсангиз, танқидларинг асоссиз дейди. Асослаб берсангиз, иш бор жойда камчилик бўлади дейди. Камчилик қандайдир жузъий эмас, пойдеворида камчилик, буни ўнглаб бўлмайди десангиз, вақт керак дейди. Мана бир йил ўтдику, десангиз, бир йилда нимаям бўларди дейди. Омматан эмас, ўзига айтиш керак эди дейди. Ўзларига айтилган, назар-писанд қилмаган, десангиз, ана, ана шунга шахсий адовати қолиб кетган-да дейди. Бу одам ўзи фалон, ўзи пистон дейди.

© Мустафо Усмон

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Масжидда сиёсий маъруза бўлмоқда)

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

"Илмли" жоҳилалар

Кунлардан бир куни бир биродаримиз ўз саҳифасида савол берди: "Сарв ва наҳвни билган (яъни илм ўқиган) қизга уйланган яхшими ёки яхши овқат қилишни эплайдиган қизгами?", деб. Баъзилар иккисини жамлаганига уйланиш зарур деди. Баъзилар у, баъзилар бу деди.

Шахсан менга кимнинг қандай қизга уйланмоқчи эканлигининг бирор грамм оғир-енгил бўлган жойи йўқ. Яъни ким қандайига уйланса/турмушга чиқса ҳам, ўзи муносиб бўлганига уйланади/турмушга чиқади. Аммо мен ҳам, шундай бўлса-да, бир дўстим билан бу мавзуда анча тортишиб қолдим.

Дўстимизнинг менинг фикримни билишларидан муддаолари нелигини билмадим, аммо ўз фикримни айтдим. Ва ҳозир уни янада батафсилроқ изҳор этаман:

Менга қолса, қиз аввалоси эрига итоат қиладиган бўлиши керак. Чунки жуда "илмли" бўлиши ҳам бугунги кун аёл-қизлари учун хавфли бўлиб қолган. Улар (ҳаммалари эмас, баъзилари) олаётган илм, Аллоҳ ризолиги йўлида эрга бўлган итоатларини тобора камайтириб, охир-оқибат, мен сенга фақат тўшакда "хизмат қиламан" дейишгача олиб боряпти..

Аммо шуни билиб қўйишимиз керакки, кибр балосидан сақланишни билмаганлар учун, илм фойдага ҳужжат бўлмайди. Бўла олмайди. Чунки Аллоҳ учун холислик бўлган ишда кибр бўлмайди. Кибр бор жойда эса холислик!

Қолаверса, оила худди бир тана каби, бир танада эса ҳеч қачон иккита бош жам бўлмайди, бир тараф яъни эркак киши, албатта, нафақа ва муҳим қарорларда ҳал қилувчи сўнгги сўзни айтиш жиҳатидан (зулм, ёки жинсий камситиш ёки аёлни таҳқирланишига сабаб бўладиган ҳар қандай жиҳатидан эмас!) оилада устун бўлиши лозим. Бу ҳақиқат (нега ундай эканлиги ҳам) Аллоҳнинг Каломида таъкидлаб ўтилган:

"Аллоҳ баъзиларини баъзиларидан устун қилгани ва молларидан сарфлаганлари учун эркаклар аёлларга раҳбардирлар. Солиҳа аёллар–итоаткор ва Аллоҳнинг ҳифзи-ҳимояси бўйича ғойиб (эр)ларининг муҳофазасини қилувчилардир" ("Нисо" сураси, 34-оят).

Ҳазратимизнинг саҳифаларида, мен назарда тутган маънога далолат қилувчи суҳбатни ёзиб олиб, у орқали опа-сингилларимизга қаратилган бир насиҳатни ҳавола қилишибди.

Жаноб Ҳусайн ал-Бухорий айни дамда Мисрда бўлсалар-да, у зотнинг илм мажлисларидан баҳраманд бўлишимизга сабабчи бўлаётганлардан Аллоҳ рози бўлсин. Ҳазратимизнинг умрларини Парвардигоримиз Ўз паноҳида зиёда қилсин.

Яна бир бор таъкидлайман. Эркакми, аёлми, ким бўлишимиздан қатъий назар, олаётган илмимиз тавоземизни эмас, такаббурлигимизни зиёда қилаётган бўлса, бизга ундай илмдан икки дунёда ҳеч қандай фойда йўқ. Шунинг учун ҳар ким ўрганаётган илми нимасини зиёда қилаётганига қарасин, нафсида хавфли касалликни пайқаганлар ўзини ислоҳ қилишга интилсин. Аллоҳ барчамизни манфаатсиз илм ўрганишдек номашъру амаллардан асрасин.

Видеога ҳавола қуйида:
https://youtu.be/Tz2pC3PI_0E

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Аллоҳ таоло охирзамон Пайғамбари Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга муборак Каломини индирар экан, "Тоҳа" сурасида Фиръавн ҳақида эслатиб, шундай марҳамат қилади:

"Фиръавнга боринглар! Чунки, у туғёнга кетди. Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд, эсласа ёки қўрқса" ("Тоҳа" сураси, 43-44-оятлар).

Аллоҳ таоло бу ўринда икки муҳтарам набийси Мусо ва Ҳорун алайҳимуссаломга ҳатто энг золим Фиръавнни ҳаққа даъват қилиш учун ҳам қаттиқ сўз айтмасликни буюрмоқда. Уни ҳақ йўлга маъвиза ва ҳикмат билан даъват қилишга чақирмоқда.

Бошқа бир ўринда У Зот субҳанаҳу ва таоло шундай марҳамат қилади:

"Ким ёмонлик қилса ёки ўзига зулм этса, сўнгра Аллоҳга истиғфор айтса, Аллоҳни мағфиратли ва раҳимли Зот топадир" ("Нисо" сураси, 110-оят).

Ушбу оятларни эслаб ўтишимдан мақсад норасида қизимизни иззатини топтаб, уни калака қилган "инсон"ни У Зотга тавба қилишга яхшилик билан чақиришдир.

Ҳа, кучи ёш болага етган муҳтарам жаноб, сиз бугун бегуноҳ фарзандларимизни нақадар хўрламанг, биз Сизга Исломнинг буюклигига яраша ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга муносиб уммат ўлароқ чиройли муомала қилишга ҳаракат қиламиз.

Йўқса, Абу Умома розияллоҳу анҳу томонларидан ривоят қилинган ушбу ҳадис ҳукми остига кириб қолишингиздан, сизни мусулмон деган яхши гумондалигимиз учун, огоҳлантирамиз:

"Кимки кичикларимизга раҳм қилмаса, катталаримизнинг ҳаққини танимаса, биздан эмас!"

Агар бу насиҳатлар ҳам сизга кор қилмас экан, шуни билингки, зулмингизни синдириш учун ва мазлумнинг ҳаққини олиб бериш учун токи тирик эканмиз, икки қўлимиз ёқангизда бўлади!

Ҳисоб-китоб учун Аллоҳ кифоядир!

/channel/nabaviy_islomni_izlab

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

http://telegra.ph/Ismoilingiz-kim-04-24

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Синглимни узатганимиздан бери, тана аъзойимдан бир қисми кесилиб, олиб ташлангандек. Чақалоқлигидан кўз олдизда катта бўлган жигарпорангизни узатвориш жуда оғриқли бўларкан. Ҳазм қилиш қийин экан..

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Қисқаси, ғийбатни жуда ёмон кўраман. Ғийбатнинг онаси бўлган ҳасадгўйликни-ку гапирмаса ҳам бўлади. Шу туфайли бу мавзуда сўз юритиш анча залворли бўляпти. Шу иккисидан шунчалар жирканганимдан ҳатто кўнглим айнийдиган даражада беҳузур бўладиган бўлиб қолганман...

Бу иккиси Жазо ва мукофот кунида ўзимизга сув билан ҳаводай зарур яхшиликларимизни олов ўтинни куйдириб кул қилгандек, кўкка совуриб юборадиган омиллар - тенги йўқ "кислота" эканини доим эсда сақлашимиз шарт. Аллоҳ инсофимизни берсин.

Кейинги сабаб - "Ҳавотир олма. Аллоҳ кечиради".

5.1 Нима, қўлимизда ўлишимиз биланоқ жаннати аълога хамирдан қил суғургандек осонгина кириб кетишимиз ҳақида "йўлланмамиз" бормики, Аллоҳнинг Ғофур сифатини эслаб, Қаҳҳор сифатини унутсак? Истаган бандасини кечириш баробарида истаганини азоблашга Қодир эканлигидан ғафлатда қолсак?! Шу нарса динимиз бизни чақирган васатийлик - мўътадилликми? Бизга хоҳлаганингча гуноҳ қилиб ол, Аллоҳ барибир кечиради деяётган овоз қаердан келяпти? Динимизданми ёки ичимизга кириб олган шайтондан? Аввал шуни аниқлаштириб олишимиз керак.

Кейин, банданинг ҳаққи деган нарсалар бор. Ҳа, Аллоҳ ҳалимлик ила Ўз ҳақларидан кечиши, азобдан озод қилиши мумкин истаган бандасини. Аммо Аллоҳнинг ҳузурида банданинг ҳақлари кечилмайди, токи ҳақдор банда ҳаққидан кечмагунча, у бандага тўланадиган "товон"дан ҳар қанақасига қутулиб кетиш имконсиз бўлиб қолади. Аллоҳ асрасин.

Ёки савобимиз шунчалар ошиб-тошиб кетдимики, уни бошқаларнинг номаларига қўшқўллаб ўтказиб юбораверсак ғийбатини қилиб?!

Уйқунгни ҳаром қилиб кечалари намоз ўқийсан, жонинг ачишиб топган пулингдан садақа қиласан, закот берасан, тилинг танглайиннга ёпишиб, силланг қуриб кун бўйи рўза тутасан ва охирида барчасининг савоби Сендан олиниб, бошқага берилади...

Ҳазратнинг бир китобларида ўқигандим, бир дирҳамнинг олтидан бири (1/6) миқдорича бировнинг ҳаққига хиёнат қилган инсоннинг жамоат билан бирга (!) адо қилган бир неча юз намозининг савоби ҳақдорга олиб берилади, деб. Пиёланинг кетидек келадиган оддий дирҳамнинг олтидан бирига шунча иқоб бўлса, энди Аллоҳ кечиради, деб туриб оғзи ғийбатдан бўшамайдиган инсоннинг аҳволи не кечаркин?

Балки ғийбатга мубтало бўлишдан аввал шу каби ёмон оқибатнинг ҳам ҳисобини олиш вақти келгандир?

Кейинги сабаблар - душманлик, мазаҳ қилиш, бадгумонлик, амир олдида обрў ошириш, биродарини хорлаш, ўзини оқлаш нияти, одамларни кўнглини олиш, ўзидан айбни даф қилиш ва ҳоказолар...

6.1 Қуръони карим ва ҳадиси шариф таълимига кўра, мўминларнинг ўзаро биродарлиги таъкидлаб қўйилган экан, дин қардошлар орасида душманлик руҳи бўлмаслиги керак. Ўзи, кин, адоват, ғараз, ҳасад каби балолар нафақат ғийбатнинг манбаи, балки умматнинг бўлинишга учрашининг энг йирик омилларидан ҳам бири. Шундай экан, кўзни катта-катта очмоқ керак. Душман деб ўйлаб, ёмонотлиқ қилаётганимиз биз билан Роббиси, дини, Китоби, пайғамбари, қибласи бир бўлган мусулмон. Унинг обрўси бизга ҳаром.

7.1 Кишиларни мазаҳ қилишдан қайтатиш учун Ҳумаза сурасининг биринчи ояти кифоя қилади.

8.1 Бадгумонлик...

9.1 Ҳокимлар олдида обрў ошириш ҳам дунёга ва ҳавойи нафсга қулликнинг бир белгисидир. Нафси аммора эса соҳибини ёмонликка бошламай қўймайди.

Қолган сабаблар ҳақидаям тахминан мана шу зайлда давом этиб, анча-мунча зарарларни санаб қўйиш мумкин. Аммо ўйлашимча, шу етарли бўлди. Ғийбат шунчалар жирканч нарса эканлигидан, кўнгил айнир даражага келди; энди энг муҳим бўлган икки жиҳатга тўхталиб ўтиб, мавзуга якун ясасак ҳам бўлади.

Хўш, муаллиф роҳматуллоҳи алайҳнинг сўзларига қўшимча қилиб, уч жиҳатни зиёда қилмоқчиман.

Улардан биринчиси, доим урғу берадиганим, банда ҳар доим Аллоҳнинг исм-сифатларидан ўзига насиба олиши зарурлиги.

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Ғийбатни келтириб чиқарувчи сабаблар ва унинг муолажалари

Илк сабаб - Ғазаб.
Сўзни Набийи муҳтарам соллаллоҳу алайҳи васаллам сўзлари билан бошлайлик. Байҳақий "Шуъабул иймон"да қилган ривоятда у зот, жумладан, айтадилар: "Ким ғазабини тийса, қиёмат куни Аллоҳ азза ва жалла ундан Ўз азобини тияди".

Муолажалари:

1.1. Чақимчилик ортидан келиб чиқадиган ғазаб ва унинг муолажаси шуки, кимгадир ғазаб қилишимизга сабабчи бўлган кишининг сўзига қулоқ тутмаймиз. У чақимчилик қилгани боис сўзининг бирор эътибори йўқдир. Чунки ундайларга ёлғончи деб қаралади.

1.2 Одамлар орасида биз ҳақимизда ножўя гап тарқаса, уларнинг ҳам айбларини ковлаштирмасдан, ўзимизни ислоҳ қилишга интиламиз.

1.3 Биров биз ҳақимизда ёмон гап гапирса, биздан унга бирон азият етдимикан деб, агар биздан хато ўтган бўлса, айб ёки хатомизни тўғирлашга ҳаракат қиламиз.

1.4 Бизни ёмонлаганлар, ғийбат қилганлар ҳаққига истиғфор айтамиз. Бу айни биродарлик одобидан бўлади. Ғийбатга қарши ғийбат ўқларини улоқтириш эса ўзаро биродарлик риштасига путур етиб, ўртада душманлик олови алангалашига сабабчи бўлиб қолиши мумкин.

1.5 Юзимизга сўккан кишидан хафа бўлиб, унга нисбатан гина сақлаб, ғийбат қилиб юрмасдан, уни олийжаноблик ила кечириб юборишга ўрганамиз.

1.6 Мухолифат туфайли ғийбат қилишдан сақланиш учун эса бизга озор етказган кишидан ўч олиш истагида уни ғийбат қилиб қўйишдан эҳтиёт бўламиз. Зотан, ёмоннинг ёмонлиги эвазига ёмонлик билан эмас, яхшилик билан жавоб қайтариш бандани олий ҳимматлар сари кўтаради ва уни муҳсинлик даражасига қадар элтиб бораверади.

1.7 Қўл остимиздагиларнинг хатосидан жунбушга келиб, уларни таҳқирлаб, ғийбат қилишдан тийиламиз. Бунда ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизларга ғоят гўзал ўрнак бўладилар. Анас розияллоҳу анҳу Пайғамбар алайҳиссалоту вассалом ўзларига бирор ишлари учун "уфф" демаганларини ва ҳеч бир қилган ишлари учун нима учун бундай қилдинг ёхуд қилмаган ишлари учун нима учун буни қилмадинг деб танбеҳ бермаганларини ривоят қиладилар.

1.8 Мабодо қўл остидагилардан хато содир бўлганда ҳам хокисорлик қанотини кенг ёйиб, уларни кечириш орқали Аллоҳнинг раҳматини талаб қилиш айни муддао бўлади.

Навбатдаги сабаб - кибрга берилиш ва ғурур.

Аллоҳ таоло Каломида айтганидек, банда тақво билангина Аллоҳнинг наздида ҳурматли бўла олади. Шу сабабли қуйидаги воситалар ила кибрга берилиш инсонни жар ёқасига олиб бориб қўяди ва балки у жарликка қулатиб ҳам юборади.

2.1 Насаб билан кибрланиш. Кўп ҳолларда ўзини "олий ирқ"дан деб билиб, таҳқирланаётган шахсни эса зоти паст дрб билиб, бир қанча куракда турмайдиган сўзлар билан сўкиб, ғийбат қилиш бугунги кун кишиларининг ажралмас машғулотларидан бирига айланиб улгурган. Отаси ким эдию, боласи ким бўларди, ўзи буларнинг қони ота-бобосининг давриданоқ айниб бўлган каби сўзлар ила "машғул бўлиш"..

Билмадим, Аллоҳ бундайин бандадан воз кечиб қўйганининг аломатларидан бири шу бўлса керак, чунки на охиратига, на дунёсига фойдаси бўлмаган, балки зарари бўлган иш билан банд одам воз кечилган бўлмасдан, яна нима ҳам бўлсин?!

2.2 Ўз ҳусн-у жамолига маҳлиё бўлиб, ғийбат орқали бошқаларни таҳқирлаш энг пасткаш инсонларнинг одатидир. Чунки ҳусн берувчи Аллоҳ, истаган бандасини истаган шакл-у шамоилда яратади ва бу яратилишни хунук, сариқ, қора, бало-бадтар деб ерга уриш айни бадбахтликдир. Бундай қилиш ҳеч қанақа ахлоқ нормаларга тўғри келмайди. Аллоҳ бу каби ёмонликларни қалбига улфат қилганларимизга Ўзи тавфиқ берсин.

Ўзи умуман, диний жиҳатдан олиб қарамаганда ҳам, оддий соғлом ақл билан фикрлаб кўрганда, бир кун келиб завол топадиган вақтинча гўзаллик ва ҳусн билан бошқаларни камситиш қайси ақлга тўғри келади?! Ҳеч тушунмайман. Наҳот мусулмонлар бу дунёда ўзларига етган ҳамма нарса синов учун эканлигини англаб етмасалар?! Бойликми? Аллоҳ қаерга сарфлашимизни имтиҳон қилиш учун беради.

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Ғийбатнинг рухсат этилган турлари

- Бош ҳокимга амир ёки қози, муфтий устидан шикоят қилганда. Бунда бир фуқаро ушбулардан зулм кўрса, ҳаққини ундириш учун улардан юқоридаги ҳокимга шикоят қилиши жоиздир. Агар бундай қилинмаса, мазлумнинг ҳаққи поймол бўлади, ботил кесилмайди ва зулмнинг илдизига болта урилмайди. Бу эса зулм ёки адолацизликнинг маълум бир шахсга эмас, балки бутун мусулмонлар оммасига ҳам ёйилиб кетиши хавфини туғдиради. Зулмкор амир ёки адолатсиз қози устидан ҳукм чиқарувчи ҳоким эса уларни ё инсофга чақириши ёки халқни уларнинг истибдодидан озод қилиши мумкин.

Шунингдек, Нисо сураси, 148-оятига кўра, мазлум ўзига етган зулмни ошкора айтишида бирор зарар йўқдир: "Аллоҳ (бирор киши хусусида) ёмон гапни ошкор қилишни ёқтирмайди, бироқ мазлумлар бундан мустаснодир".

Мана шу сабабларга кўра ушбу турдаги ғийбат дуруст бўлади.

- Айбларни тузатиш учун ғийбат қилиш. Бир киши бирор гуноҳга ўрганиб қолган бўлса, бу бўйича унга насиҳат қиладиган, гуноҳдан қайтара оладиган кишига етказиш дурустдир. Чунки бу сабабли у киши гуноҳдан тийилиши мумкин.

- Уялтириш учун ғийбат қилиш. Одатда, ҳар кимнинг, агар гуноҳ қилиб юрганини билса, уялиб қоладиган бир ҳурматли кишиси бўлади. Агар ана шу киши эшитса, шу кишидан уялиб бўлса ҳам гуноҳдан қайтар балки, деган ниятда унинг қайтиши умид қилинаётган гуноҳини у кишининг ҳурматли кишисига билдириб қўйиш дуруст ҳисобланишини муаллиф таъкидлаб ўтган.

- Фатво сўраш мақсадида ғийбат қилиш. Олим ёки муфтийдан фатво олиш мақсадида бир кишининг айбини айтишда ҳеч қандай зарар йўқ.

Аммо мен шу ўринда устозлардан ўрганганим асосида бир қўшимча қилмоқчиман. Бу усулда ғийбат қилиш дуруст ҳисобланса-да, олим ҳузурида фатво сўраш учун унданда яхшироқ усул, ҳеч кимни исмини тилга олмасдан фатво сўраш имкони ҳам мавжуд.

Масалан, фалончи менинг мулкимни (мaшинамни, уйимни, дўконимни) ботил йўл билан ўзлаштириб олди, энди мен унга қандай муомала қилай, эмас, агар бир мусулмон бошқа бир мусулмоннинг мулкини ботил йўл орқали эгаллаб олса, унга қандай муомалада бўлмоқ зарур каби ишора орқали савол сўраш савол берувчининг ҳам камоли одобига, ҳам ғийбатнинг жоиз шаклидан ҳам (ножоиз шаклига ўтиб кетиш хавфи борлигидан) сақланишга интилган бўлади.

- Холидан хабар топиш учун ғийбат қилиш. Яъни бирор олим ё зоҳид киши ҳузурида бир кишининг аҳволини зикр қилиб, бундай ҳолдан уни хабардор қилиб, зоҳид ёки олим ана шу тоифа кишиларнинг ҳолини баён қилганда бундан биз ҳам хабардор бўлиб қолсак деган мақсад кўзда тутилган бўлади. Хоссатан, саҳобалар розияллоҳу анҳумнинг бир кишини Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга зикр қилиб, унинг ҳолини билишни истаганлари бунга мисол бўла олади.

- Ошкора гуноҳ қиладиган кишини ғийбат қилиш.

- Халойиқни золим ёки фосиқдан муҳофазалаш учун ғийбат қилиш, яъни унинг ёмонлигидан мусулмонларни огоҳлантириш.

- Беҳаё, ҳар қандай гуноҳни уялмасдан, тап тортмасдан қилаверадиган инсонни ғийбат қилиш. Зотан, Саҳобалар Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг қотилларини ғийбат қилар, уларга очиқчасига лаънат айтишар эди. Чунки улар ўта даражада беҳаё бир қавм бўлиб, ҳатто ўз айбларини фазилат деб ҳам ҳисоблашган.

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

"Ғийбатнинг тақсимлари" (боши)

Биринчи: ғийбат қилинувчининг мусулмонлиги ёки ғайримусулмонлигига кўра.

Мусулмонни ғийбат қилиш қатъий ҳаром. Юқорида зикри ўтган ояти каримага кўра.

Зиммийни ғийбат қилиш ҳам ҳаром. Чунки у мусулмон юртида жизя тўлаб, шу юртнинг қонунларига амал қилиб, бўйинсуниб яшамоқда. Бу билан эса у мусулмонларга ўз тобелигини изҳор қилади. Мусулмонларга тобе бўлганларнинг обрўсининг ҳимояси ҳам мусулмонларнинг зиммасидадир. Бу билан зиммийнинг моли, жони, обрўси мусулмонларники билан тенг бўлиб қолади ва уни ғийбат қилиш ножоиз бўлади. Бу ҳақида "Дуррул мухтор"да ҳам баён қилинган.

Ислом диёрига тобе бўлмаган ғайридинни ғийбат қилиш еса дуруст. Икки жиҳатдан, бири у билан ўртада ҳеч қандай биродарлик риштаси йўқ ва иккинчи жиҳатдан, унинг мусулмонларга нисбатан тобелиги ҳам йўқ.

Иккинчи: ёмонланаётган одамнинг тириклиги ёки ўликлигига кўра.

Тирик одамни ғийбат қилиш ножоиз бўлганидек, вафот этганни ҳам ғийбат қилиш ҳаромдир. Чунки бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан тирикларни ғийбат қилишдан қайтарганларидан-да қаттиқроқ қайтариқлар келган. Бунга Сунани Абу Довуддаги 4899 ва 4900-ҳадислар далолат қилади. Биз ушбу ҳадисларнинг иккинчисини келтириб ўтиш билан кифояланамиз:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ўлганларингизни яхши сифатларини зикр қилинглар. Ёмон сифатларидан тилларингизни тийинглар".

Учинчи: ёш бола ва жиннини ғийбат қилиш.

Баъзи фақиҳлар бу борадаги ғийбатни ҳам очиқ ҳаром деб айтганлар. Хоссатан, Ибн Обидин Ибн Хажардан ривоят қилади: "Балоғатга етган кишини ғийбат қилиш ҳаром бўганидек, ёш бола ва жиннини ғийбат қилиш ҳам ҳаромдир".

Тўртинчи: ёмонланаётган кишининг қайси жиҳати айтилишига кўра.

- Бадан ғийбати. Бунга бирор кишини камситиш ниятида унинг жисмига алоқадор бақалоқ, қилтириқ, пакана, қора, қиррабурун, тухумбош, қулоғи кар, ғилай каби кўнгилга тегадиган сифатлар билан "сифатлаш" назарда тутилади.

- Либос ғийбати. Бунга кишиларни либосларини гапириб ғийбат қилишнинг барча шакли кириб кетади.

- Насаб ғийбати. Бунда киши биродарининг насабини паст, ўзини ёки бошқанинг насабини эса ундан улуғ ҳисоблаб ғийбат қилиш назарда тутилади. Аммо Аллоҳнинг ҳузурида ҳурматлироғимиз кимимиз эканлиги аён.

- Одатлар ғийбати. Бундан фалончи жуда кўп ухлайди, бир ишни эплолмайди, ундоқ қилади, бундоқ қилади деб ўзи эшитса, хафа бўладиган мазмундаги гапларни гапириб ғийбат қилиш тушунилади.

- Ибодат ғийбати. Бу шаклда киши биродарининг ибодатларидан айб қидиради. Намозни бундоқ ўқийди, закотни вақтида бермайди, нафл рўза тутмайди ва ҳоказо деб. Бу жиҳатни алоҳида изоҳласа сўз узайиб кетгаин учун қисқароқ ифодалашга мажбур бўлдик.

- Гуноҳлар ғийбати. Масалан, ғийбатчи фалончи ароқ ичади, намоз ўқимайди, ёлғон гапиради, рибога аралашади деб биродарининг гуноҳ қилишини ғийбат қилади.

Бунда нозик бир жиҳат бор. Агар ғийбатчи биродарининг ҳаммага маълум, ҳамма биладиган гуноҳини зикр қилса, ғийбат қилган бўлади. Бунинг ўзи алоҳида гуноҳ. Агар у биродарининг ҳеч ким билмайдиган "жиҳати" ҳақида гапирадиган бўлса, ғийбат қилишнинг устига мусулмон биродарининг айбини очиб, уни кишилар орасида шарманда қилишдек иккинчи гуноҳга қўл урган бўлади. Вақтида тавба қилса қилди, йўқса, Аллоҳ сатр қилган айбни очиб, биродарини шарманда қилгани учун охиратда бутун халойиқ қаршисида ўзи ҳам шарманда бўлишга тайёр турсин. Чунки биродарининг айбининг пайига тушганнинг айбининг пайига Аллоҳ тушади. Орамизда ким ҳам нуқсондан холи ахир?! Шундай экан, агар Аллоҳ бир банданинг пайига, тушса уни шарманда қилмасдан қўймайди. Бундан ҳар биримиз ҳазир бўлишимиз зарур.

@kitobmen

Читать полностью…

Qobiljon Sobirjon o‘g‘li | Har ne istarsen, o‘zingda jam erur

Сатрлар...

«Аллоҳим! Қувватим заифлигидан, чора-тадбирим озлигидан, одамлар олдида хор бўлганимдан Ўзингга арз қилурман! Эй раҳмлиларнинг раҳмлиси! Сен заифҳолларнинг Роббисан! Сен менинг ҳам Роббимсан! Мени кимларга ташлаб қўюрсан?! Мени нохуш қаршилайдиган бегоналаргами?! Ёки ишимни душманга топшириб қўйдингми?! Агар менга ғазаб қилмаган бўлсанг, буларга парво қилмайман! Лекин мен учун Сенинг офиятинг кенгдир. Зулматларни ёритган, бу дунё ва охират ишини ислоҳ қилган Важҳинг нури ила менга ғазабинг нозил бўлишидан, қаҳринг тушишидан паноҳ тилайман. То рози бўлгунингча Сендан розилик сўрайвераман. Қудрат ва қувват фақат Сенинг биландир»

Шу дуолари мени сиқтатади...

Читать полностью…
Subscribe to a channel