Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди Масжид имом-ноиби (94) 666-25-80
#КОНДИЦИОНЕР
Ассалому алайкум!
Азизлар барчага раҳмат эълондан сўнг 20 га яқин мутаҳасислар келди маслаҳат бўлди. "Кулол-Қўрғон" жоме масжидидаги мавжуд ЧИЛЛЕР га қўшимча ушбу суратдаги канальный кондиционердан жами 8 (саккиз) дона қўйиш керак деган хулосага келинди. Эҳсон қиламиз деган саҳий бандаларидан Аллоҳ таоло рози бўлсин! Бу каби хайрли ишлар кўп инсонлар билан биргаликда бўлади албатта. Шу ҳайрли ишга ҳиссасини қўшмоқчи бўлган азизларимиз масжид маъмуриятига (94-666-25-80) алоқага чиқишларини сўраймиз. Дўкон эгасини рақамини берамиз. Тез кунларда ўрнатамиз Ин Шаа Аллоҳ.
У ЭНГ САҲОВАТЛИНГИЗ ЭКАН
Қози Абу Абдуллоҳ Воқидий қуйидаги воқеани ҳикоя қилади:
Мен Яҳё ибн Холид Бармакий замонида (Ҳорун ар Рашид вазирларидан бири) ҳайит арафасида иқтисодий қийин аҳволга тушиб қолдим. Уйдагилардан бири "Ҳайит келиб қолди, уйда ҳеч нарса йўқ" деди. Тожирлардан бир дўстимга бориб, қарзга эҳтиёжим борлигини айтдим. Муҳри бузилмаган, ичида 1200 дирҳам пули бор халтани чиқариб берди. Олиб уйга қайтдим. Кириб ўтиргач, биров чақирди. Қарасам, пайғамбар авлодидан бўлган бир дўстим турибди. Қийин аҳволга тушиб қолганидан, қарзга эҳтиёжи борлигидан гап очди. Уйга кириб, аёлимга маслаҳат солдим. "Нима қилмоқчисиз?" деди. "Ярмини берсамми деб турибман" дедим. "Бўлмапти. Бозорда юрувчи одам сизга 1200 беради-ю, остонангизга пайғамбар алайҳиссаломга қариндош бўлган киши келса, ўша бозорчи берганнинг ярмини берасизми?! Ҳеч ҳам ярашмайди. Ҳаммасини беринг" деди у.
Халтанинг муҳрини бузмай, ҳаммасини олиб чиқиб бердим.
Бироз муддат ўтгач, яна биров чақирди. Чиқсам, бозорчи дўстим турибди.
Бозорчи дўстим ўша ҳошимий - пайғамбарзода дўстимнинг ҳам дўсти эди. Ўша куни у ҳам ҳошимий дўстимга қарз сўраб борибди. Ҳошимий дўстим халта муҳрини бузмай чиқариб берибди. Қараса, ўзининг менга берган халтаси. Дарров менинг олдимга келибди.
Биз шундай ҳолда экан, Яҳё Бармакий томонидан чопар келиб қолди. Мен унинг ҳузурига етиб бордим . "Мен амирул мўъминин билан баъзи муҳим ишларда машғул бўлиб, чопарим сизлардан кечикиб қолди" деди волий.
Унга бўлган воқеани сўзлаб бердим.
Шунда у ҳузуридаги хизматчига: "Эй Фалончи, анави динорларни олиб кел" деди.
Хизматчи 10 000 динор солинган халтани келтирди.
Яҳё ибн Холид халтани менга берар экан, шундай деди:
"Икки минги сизга, икки минги дўстингизга, икки минги ҳошимийга. Тўрт минги эса, аёлингизга. Чунки у энг саҳоватлингиз экан" !
Ҳашар давом этмоқда
Аллоҳ таоло рози бўлсин барчадан
Ўз меҳнати, техникаси ва маслаҳати билан хизматда фаол бўлди азиз халқимиз
Масжид қурилишида қатнашиш армон бўлганлар учун масжидда ишлар ва хизматлар кўп эртага ҳашарда кутамиз азиз диндошим!
Сиз супирган ёки ювган бир қарич жойда бир мусулмон жума ва қурбон ҳайити намозида сажда қилади сизни дуо қилади.
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
31-майдан 6-июнгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:45
🌆 Шом - 20:00
🌃 Хуфтон - 21:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
31-майдан 6-июнгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:45
🌆 Шом - 20:00
🌃 Хуфтон - 21:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
24-майдан 30-майгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:45
🌆 Шом - 19:55
🌃 Хуфтон - 21:40
@Kulol_Qorgon_masjidi
MAKKAI MUKARRAMADA, KA’BATULLOH HUZURIDA “AL-QURAN.UZ” MUXLISALARI HAQQIGA DUO QILINDIShayx Alijon qori rasmiy
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
sahifalari👇
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
Табароний ривоят қилган.
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🌐 Facebook
🌙 Juma kuni ushbu 9 amalni bajarishni unutmang!
#sunnat #juma #namoz #infografika
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Аллоҳ таоло Ўз Каломида бизларга хитоб қилиб:
لَقَدْ كَانَ لَكُمْ فِي رَسُولِ اللَّهِ أُسْوَةٌ حَسَنَةٌ لِمَنْ كَانَ يَرْجُو اللَّهَ وَالْيَوْمَ الْآَخِرَ وَذَكَرَ اللَّهَ كَثِيرًا
“(Эй, имон келтирганлар!) Сизлар учун – яъни Аллоҳ ва охират кунидан умидвор бўлган ҳамда Аллоҳни кўп ёд қилган кишилар учун Аллоҳнинг пайғамбарида гўзал намуна бордир”. (Аҳзоб сураси, 21-оят).
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ! (ВИДЕОЛАВҲАЛАР)
📸➡️ фотолавҳалар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#hajning_mukofoti_jannat
#haj2024
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
“Ҳаж – 2024” ишчи гуруҳи жамоаларига улкан масъулият юкланди
Шу йил 20 май куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари раисликларида “Ҳаж – 2024” мавсумини юқори даражада ўтказиш бўйича видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Унда ҳаж делегацияси вакиллари, ишчи гуруҳи аъзолари, элликбошилар ва шифокорлар жамоаси иштирок этди.
Мажлисда Муфтий ҳазратлари ҳаж қилувчи инсон Ҳақ таолонинг меҳмони экани, шу боис ҳаж амалини бажараётган кишига кўмак берган, унинг оғирини енгил қилган инсон улуғ ажру савобларга ноил бўлишини сўзлаб, ҳар бир ишчи гуруҳи аъзоси ва элликбошилар ана шундай улуғ даражаларни мақсад қилиб, Раҳмоннинг меҳмонларига Ўзи рози бўладиган даражада сидқидилдан хизмат қилиши лозимлигини алоҳида қайд этдилар.
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари ўз сўзлари давомида муборак сафарга қадар зиёратчилар билан мунтазам суҳбатлар ташкил этиш ва уларда ҳажнинг тартиб-қоидалари, фарз, вожиб ва суннатлари, ўзига хос машаққатларини тушунтириш ва зикру дуолар қилиш ва юртдошларимизнинг барча саволларига батафсил жавоб бериш зарурлигини таъкидладилар...
#JUMA_MUBORAKShayx Alijon qori rasmiy
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
sahifalari👇
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
14-июндан 20-июнгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:45
🌆 Шом - 20:05
🌃 Хуфтон - 21:45
@Kulol_Qorgon_masjidi
Ҳашарда хизмат қилаётган азизларимиздан Аллоҳ таоло рози бўлсин
Жаннатда қаср эгаларидан бўлишини Аллоҳ таолодан сўраймиз
Ибрат олайлик!
–Икки олам сарвари, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам масжид қурилишида қатнашганлар .
#ЧИЛЛЕР
Ассалому алайкум!
Азизлар "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди янги қурилгани сабабли (2021 йил) Чиллерда айрим техник ҳолатлар бўлиб масжид ҳонақоҳини совута олмаяпти. Шу соҳанинг мутаҳасислари бўлса масжид маъмуриятига (94-666-25-80) алоқага чиқишларини сўраймиз ёки телефон рақамини юборсангизлар. Аллоҳ таоло рози бўлсин сиз азизлардан!
#ЖУМА_МУБОРАК
🕌Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
🌸ЖУМА МУБОРАК, АЗИЗ ДИНДОШИМ!
🕌Яқинларимизни табриклаб қўямиз🕌
✅ Улашинг | @MuslimShosh
У ҚИЁМАТ КУНИ “ЛАББАЙКА” АЙТИБ ТИРИЛАДИ...
Бир киши Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам билан Арафотда турган эди. У уловидан йиқилиб тушиб бўйни синиб вафот этди. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Уни сув ва сидр билан ювинглар. Иккита кийимда кафанланглар. Унга хушбўйлик ишлатманглар, бошини ёпманглар. У қиёмат куни лаббайка айтиб тирилади!”, дедилар.
Ҳар замон-ҳар замонда “фалончи саждада вафот қилибди”, “пистончи рўза ҳолида вафот қилибди”, “фалончи фақирга садақа бераётиб жон берибди”, деган гапларни эшитиб қоламиз. Бу ишлар тасодиф эмас. Бу ишлар хизматнинг ниҳоясидаги мукофот. Ким қандай ва нима асосида яшаса шу асосга кўра ўлади.
Аммо билишимиз лозимки, гўзал хотима дегани фақатгина инсоннинг саждада вафот қилиши ёки рўза тутган ҳолда ўлиши, садақа бераётиб ўлиши ёки ҳажда ўлиши эмас. Гўзал хотима бу ўлим келганида намозларни тарк қилган ҳолатда бўлмаслигинг, рўзадан қазоларинг бўлмаслиги, садақа ва закотлардан бахиллик қилмаган бўлишинг, қодир бўлатуриб ҳажни ортга суриб юрган бўлмаслигингдир. Демак, Аллоҳнинг амрини қоим қилиб турган ҳолида вафот этган кишининг хотимаси гўзал ҳисобланади.
Гўзал хотима бу, ўлим келганида гарданингда бировнинг ҳаққи бўлмаслиги, ака-укаларинг меросини эгаллаб олмаган бўлишинг, инсонларни обрўсига тажовуз қилмаган ҳолда бўлишинг, ғийбат билан уларнинг гўштини емаган бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, ўлим келганида қўшниларинг сенинг жаврингдан омонда бўлишлари, тенгдошларингга қалбинг ва тилинг билан юмшоқ муомалада бўлишинг, ота-онангга хорлик қанотларини паст қилган ҳолатда бўлишинг, қариндошларинг билан силаи-раҳмни узмаган ҳолда бўлишинг, хотининг билан гўзал муомалада бўлишинг, фарзандларингни диёнатидан ташвишда бўлишингдир!
Гўзал хотима бу, қандай ўлишинг эмас, қандай яшашингдир. Абу Бакр розиёллоҳу анҳу тўшакда вафот этдилар. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Умар розиёллоҳу анҳуни чавақлашди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Усмон розиёллоҳу анҳуни сўйишди. Аммо у зот гўзал хотима топдилар.
Али розиёллоҳу анҳуга ханжар суқишди. Аммо у зот гўзал хотимага эришдилар.
Абу Убайда розиёллоҳу анҳу вабодан вафот этдилар. Аммо у киши гўзал хотима топдилар.
Холид ибн Валид розиёллоҳу анҳу юзлаб жангларда иштирок қилдилар. Лекин тўшакда вафот этдилар. Аммо гўзал хотима топдилар.
Гўзал хотима бу, фақатгина Аллоҳ йўлида ўлиш эмас, балки Аллоҳ йўлида яшаш ҳамдир!
Автоҳалокатда вафот этган киши эҳтимол тасбиҳ айтиб кетаётгандир. Инфаркт билан ўлган киши ўша онда фақирга садақа олиб бораётгандир.
Биз инсонларни жаннатга ва дўзахга тақсимлашга масъул эмасмиз.
Аллоҳдан гўзал хотима сўрайлик!
#мутолаа #фойдали #дуо
🤲 ЁШ БОЛАЛАРНИ ШАЙТОНДАН САҚЛАШ ДУОСИ
Аллоҳ таоло мени етти фарзанд билан сийлаган. Кўпдан бери тижорат билан шуғулланиб келаман. Бундан чамаси 30 йил аввал бир ҳадисни ўқиб қолдим. Имом Бухорийдан ривоят қилинишича: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Ҳасан ва Ҳусайнга паноҳ тилаб: “Аъуузу би-калимаатиллааҳит тааммаати мин кулли шайтонин ва ҳаамматин ва мин кулли ъайнин лаамматин”, дер (Маъноси: “Иккингизга Аллоҳнинг тугал калималари ила ҳар бир шайтондан ва зараркунандадан ҳамда гуноҳкор кўздан паноҳ тилайман”) ва сўнгра: “Бобонгиз булар ила Исмоил ва Исҳоқ алайҳимуссаломга паноҳ тилар эди”, дер эдилар.
Ўз-ўзимга: “Иброҳим алайҳиссалом фарзандлари Исмоил ва Исҳоқни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам невараларини шундай дуо қилган бўлсалар, демак, бу жуда муҳим дуо экан-да”, дедим ва мен ҳам ҳар кеча фарзандларимни шундай дуо қилишга қарор қилиб, ушбу гўзал одатни йўлга қўйдим. Бу одатни ҳеч қачон, ҳатто сафарда бўлганимда ҳам канда қилмадим.
Узоқда бўлсам телефон орқали боғланиб, дуо қилар эдим. Ҳатто улар улғайиб, оилали бўлиб кетганларида ҳам бу одатимни ташламадим. Оталарнинг фарзандларини дуо қилиши, меҳр билан уларнинг бошини силаши улар ораларида меҳр уйғотар, ғам-ташвишларни аритар, ўртадаги масофани олиб ташлар экан.
Ҳаётимдаги энг бахтли пайтларимдан яна бири Аллоҳ таоло мени неваралар билан сийлаб, уларни ҳам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдек дуо қилишни бошлаган пайтим дея оламан.
Абдуллоҳ Муҳаммад Абдулмуътийнинг "Меҳр ойи" китобидан
Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ, Ҳикматуллоҳ Рўзалиев таржимаси.
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ Muslimuzz/featured">YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Молик ибн Робеъа ас-Саъидий разияллоҳу анҳу айтадилар: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида ўтирганимизда ногоҳон Бани Салама қабиласидан бир киши келди ва: “Ота-онам вафот этгандан кейин ҳам мен уларга қиладиган яхшилик борми?” – деди. Пайғамбар алайҳиссалом: “Ҳа, уларнинг ҳақларига дуо қилиш, улар учун истиғфор айтиш, аҳдларини амалга ошириш, улар орқали қариндош бўлганларга силаи-раҳм қилиш ва уларнинг дўстларини ҳурмат қилиш вазифаси бор”, – дедилар” (Имом Абу Довуд ривояти).
Читать полностью…#JUMA_MUBORAKShayx Alijon qori rasmiy
👍Telegram | 👍Facebook | 👍Youtube | 👍Instagram
sahifalari👇
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
24-майдан 30-майгача:
🌅 Бомдод - 04:00
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:45
🌆 Шом - 19:55
🌃 Хуфтон - 21:40
@Kulol_Qorgon_masjidi
#ХУШХАБАР: 🕋 ҲАЖ САФАРИ БОШЛАНДИ!
🕋 Бугун, 23 май куни муборак ҳаж сафарини ният қилган ҳожиларимизнинг дастлабки гуруҳи қалбда қувонч, тилда шукроналик билан муқаддас замин томон йўлга чиқишди.
🗣 Бўлғуси ҳожиларни кузатиш учун Ўзбекистон Республикаси Президентининг дин ва миллатлараро муносабатлар масалалари бўйича маслаҳатчиси Музаффар Камилов, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари, Дин ишлари бўйича қўмитаси раиси Содиқжон Тошбоев, шунингдек, таниқли уламолар, имом-домлалар, мутасаддилар ва ОАВ вакиллари Тошкент халқаро аэропортида жам бўлишди.
Abu Hurayra roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
«Nabiy sollallohu alayhi vasallam: «Kimni rizqining kengaytirilishi va ajalining ortga surilishi xursand qilsa, qarindoshlariga silai rahm qilsin», dedilar».
Buxoriy va Muslim rivoyat qilishgan.
@islomuz
🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
17-майдан 23-майгача:
🌅 Бомдод - 04:10
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:40
🌆 Шом - 19:50
🌃 Хуфтон - 21:30
@Kulol_Qorgon_masjidi