Тошкент шаҳар "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди Масжид имом-ноиби (94) 666-25-80
📸 07.04.2024 йил якшанба куни Юнусобод тумани "Кулол Қўрғон" жоме масжидидаги таровеҳ намозидан фoто лавҳалар
Читать полностью…📸 06.04.2024 йил шанба куни Юнусобод тумани "Кулол Қўрғон" жоме масжидидаги таровеҳ намозидан фoто лавҳалар
"Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Муҳаммад Собит қори Собиржон ўғли сафардан келди ва таровеҳ намозини ўқиб бердилар
📸 2024 йил 5 апрель, жума оқшомида "Кулол-Қўрғон" жоме масжидида бўлиб ўтган хатми Қуръондан фoто лавҳалар
Читать полностью…ХАТМОНАГА МАРҲАМАТ!
Азиз юртдошлар!
Дуолар мустажоб бўладиган, дилларга шодлик, қалбларга қувонч улашадиган, руҳга сакинат бўладиган бугунги кечани қўлдан бой берманг!
Сиз азиз Қуръони Kарим шайдоларини бугун, 5 апрель, жума оқшомида "Кулол-Қўрғон" жоме масжидида бўлиб ўтадиган хатми Қуръонга таклиф қиламиз.
Xатми Қуръондан кейинги дуоларнинг ижобати, Қадр кечасидаги тавба-тазарруларнинг қабул бўлишидан умидвор бўлган ҳолда, чин қалбдан, холис дуолар билан юртимизга ва бутун дунёга тинчлик-хотиржамлик тилайлик, барча эзгу тилакларимизни сўраб, Аллоҳ таолога ёлворайлик.
Дўстларингизга ҳам эслатинг!
Ифторликнинг энг олийси шу бўлмоқда саҳоватли халқимиз кимдир уйидан сомса, кимдир чучвара чиқармоқда Аллоҳ таоло рози бўлсин. Сизнинг юборган эҳсонингиз билан шом намозига келган меҳмон ва мусофирлар 90-100 нафар оғиз очишмоқда.
Читать полностью…📸 27.03.2024 йил чоршанба куни Юнусобод тумани "Кулол Қўрғон" жоме масжидидаги таровеҳ намозидан фато лавҳалар
Читать полностью…🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
29-мартдан 4-апрелгача:
🌅 Бомдод - 05:20
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:00
🌆 Шом - 18:55
🌃 Хуфтон - 20:30
@Kulol_Qorgon_masjidi
Ифторликнинг энг олийси шу бўлмоқда саҳоватли халқимиз кимдир уйидан сомса, кимдир чучвара чиқармоқда Аллоҳ таоло рози бўлсин. Сизнинг юборган эҳсонингиз билан шом намозига келган меҳмон ва мусофирлар 90-100 нафар оғиз очишмоқда.
Читать полностью…Саноқли кунлар
Рамазонда бир жамоа одамлар 30 пора Қуръонни хатм қилишга жидди жаҳд қилишса, бошқа бир жамоа одамлар 30 қисмлик сериални томоша қилиб якунлашга жидди жаҳд қиладилар...
"Ушбу икки жамоанинг қай бири омонликка ҳақлироқ?! Агар билсангиз", Анъом сураси, 81-оят.
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21948
🕋 @islomuz
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: “Ким ризқи мўл-кўл қилинишини ва умри узайтирилишини истаса, силаи раҳм (қариндошлари билан алоқа) қилсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Читать полностью…🕌 "КУЛОЛ-ҚЎРҒОН" ЖОМЕ МАСЖИДИ HАМОЗ ВАҚТЛАРИ!
22-мартдан 28-мартгача:
🌅 Бомдод - 05:30
☀️ Пешин - 13:00
🏙 Аср - 17:00
🌆 Шом - 18:50
🌃 Хуфтон - 20:30
@Kulol_Qorgon_masjidi
Allohning baytlaridan, masjidlaridan bir masjidda mo'minlar to'plansalar, Allohning kitobini tilovat qilsalar - ularga sakinat cho'mar...
@Kulol_Qorgon_masjidi
Ифторликнинг энг олийси шу бўлмоқда саҳоватли халқимиз кимдир уйидан сомса, кимдир чучвара чиқармоқда Аллоҳ таоло рози бўлсин. Сизнинг юборган эҳсонингиз билан шом намозига келган меҳмон ва мусофирлар 90-100 нафар оғиз очишмоқда.
Читать полностью…Рамазон ойининг фазилатларини батафсил баён қилгувчи ҳадисни Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан Салмон Форсий (розияллоҳу анҳу) ривоят қилиб, жумладан бундай дедилар: “…Бу ойда мўминнинг ризқи зиёда бўлади. Кимки у ойда бирорта рўзадорга ифторлик қилиб берса, унинг гуноҳлари кечирилади ва дўзахдан озод бўлади. Шунингдек, унга ҳам рўзадорнинг савобидан ҳеч қанча кам бўлмаган савоб берилади”. Шунда биз: “Эй Расулуллоҳ! Биз ҳаммамиз ҳам рўзадорга ифторлик қилиб бера олмаймиз-ку”, дедик. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ таоло бу савобни рўзадорга бир қултум сут ёки битта хурмо ёки бўлмаса бир ҳўплам сув билан ифторлик қилиб берган кишига беради. Кимки рўзадорнинг қорнини тўйғазса, Аллоҳ қиёматда унга ҳавзи кавсаридан бир қултум сув ичиради, натижада у то жаннатга киргунича чанқамайди. Рамазон – аввали раҳмат, ўртаси мағфират, охири дўзахдан озод қилиш ойидир. Кимки у ойда ходимларнинг оғирини енгил қилса, Аллоҳ унинг гуноҳларини кечиради ҳамда дўзахдан озод қилади”, дедилар”.
Читать полностью…📸 23.03.2024 йил шанба куни Юнусобод тумани "Кулол Қўрғон" жоме масжидидаги таровеҳ намозидан фато лавҳалар
Читать полностью…#Закот #Рамазон_2024
💰"Намозни тўкис адо этинглар, закот беринглар ва Пайғамбарга итоат қилинглар. Шоядки раҳм қилинсангиз" (Нур, 56).
Закот Рамазон ойида адо этилса, савоби 70 баробар кўпайтириб берилади. Салмон Форсийдан ривоят қилинади: "Ким Рамазонда бир фарзни адо этса, худди етмишта фарзни бажаргандек бўлади".
Закот, фитр ва фидяларни ҳақдорларга берайлик. Аллоҳ таоло ўз даргоҳига қабул қилсин!
🌙 2024 ЙИЛ УЧУН ЗАКОТ, ФИТР ВА ФИДЯ МИҚДОРИ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво марказининг милодий 2024 / ҳижрий 1445 йилги Рамазон ойи учун закот нисоби, фитр садақаси ва фидя миқдори бўйича қарорлари қабул қилинди, унга кўра:
ЗАКОТ
Рамазон ойи учун тилло қийматидан закот нисоби 40.000.000 (қирқ миллион) сўм этиб белгиланди.
Демак, кимда зарурий эҳтиёжидан ташқари 40 000 000 (қирқ миллион) сўм ва ундан ортиқ пул маблағи ёки ушбу қийматдаги савдо-тижорат моли бўлса, жами маблағининг қирқдан бири (2,5 фоизи)ни закот ниятида ҳақдорларга беради.
ФИТР
Фитр садақасининг миқдори қуйидагича белгиланди:
буғдойдан – 14 000 (ўн тўрт минг) сўм;
арпадан – 20 000 (йигирма минг) сўм;
майиздан – 110 000 (бир юз ўн минг) сўм;
хурмодан – 180 000 (бир юз саксон минг) сўм деб белгиланди.
ФИДЯ
Фидя миқдори фитр садақасининг миқдори билан бир хил бўлади.
Ҳар ким ўз имкониятига қараб ушбу тўрт маҳсулотнинг хоҳлаган бир туридан фитр садақасини бериши мумкин бўлади.
ЎМИ Фатво маркази.
📸 05.04.2024 йил жума куни Юнусобод тумани "Кулол Қўрғон" жоме масжидидаги жума намозидан фoто лавҳалар
Читать полностью…ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!
«Эй, иймон келтирганлар! Қачон Жума куни намозга нидо қилинса, Аллоҳнинг зикрига шошилинглар ва савдони тарк этинглар. Агар билсангиз, ана шундоқ қилмоғингиз сиз учун яхшидир», (Жума сураси 9-оят)
Тошкент шаҳар Юнусобод тумани “Кулол-Қўрғон” жоме масжиди
/channel/Kuloliy
28.03.2024 йил пайшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат Бекназарович таровеҳ намозидан олдин "Мусулмонлар фитналардан сақланиши лозим" ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Читать полностью…📸 26.03.2024 йил cешанба куни Юнусобод тумани "Кулол Қўрғон" жоме масжидидаги таровеҳ намозидан фато лавҳалар
Читать полностью…Рўзанинг фойдалари
– Тақволи ҳаётга тайёрлайди.
– Аллоҳ кузатувчи эканига ўргатади.
– Бошқаларни (оч-яланғочларни) ҳис қилишни ўргатади.
– Вақтни тартибга келтиришни ўргатади.
– Ҳусни хулқ сабоғидан дарс беради.
Рамазон ойида намойиш қилинган ҳар қандай сериал ёки теледастур Рамазондан кейин ҳам қайтадан берилади. Лекин таровеҳ, тунги бедорлик, Қадр кечаси, раҳмат, мағфират ва дўзахдан озод бўлиш фақат Рамазонда бўлади, холос!
Ҳаракат қилиб қолинг!
🔗 Манба: https://islom.uz/maqola/21950
🕋 @islomuz
#Рамазон_тақвими
17-кун. 27-март
📍 Тошкент вақти билан
✅Саҳарлик / 4:55
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
✅Ифторлик / 18:45
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ таоло ва Унинг фаришталари саҳарлик қилувчиларга раҳмат тилаб, дуо қиладилар”, деганлар (Табароний, Ибн Ҳиббон ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг шундай деганларини эшитганман: “Ким ризқи мўл-кўл қилинишини ва умри узайтирилишини истаса, силаи раҳм (қариндошлари билан алоқа) қилсин!” (Имом Бухорий ривояти).
Читать полностью…26.03.2024 йил сешанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-ноиби Ортиқов Ахатжон Қосимович таровеҳ намозидан олдин "Силаи раҳмни узманг!" мавзусида суҳбат қилиб бердилар.
Читать полностью…#Рамазон_тақвими
16-кун. 26-март
📍 Тошкент вақти билан
✅Саҳарлик / 4:57
🤲 САҲАРЛИК ДУОСИ
Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар.
Рамазон ойининг рўзасини холис Аллоҳ учун субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Аллоҳ буюкдир.
✅Ифторлик / 18:44
🤲 ИФТОРЛИК ДУОСИ
Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аъла ризқика афторту, фағфирлий я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту.
Аллоҳим, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни кечирувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.
Rasululloh sollallohu alayhi vasallam: “Bir banda Alloh yo‘lida bir kun ro‘za tutsa, o‘sha kungi ro‘zasi sababli Alloh uning yuzini do‘zaxdan yetmish yillik masofaga uzoq qiladi” (Muttafaqun alayh).
24.03.2024 йил якшанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат Бекназарович таровеҳ намозидан олдин "Ҳаё иймондандир!" ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Читать полностью…Юнусобод тумани "Кулол Қўрғон" жоме масжидида ҳар кунлик ифторлик. Меҳмонлар ва мусофирлар учун. Аллоҳ таоло рози бўлсин!
Читать полностью…Ҳадиси шарифда: «Рўзадор учун ифтор қилаётган вақтда ижобат қилинадиган дуо бор», дейилган (Имом Ибн Можа, Имом Ҳоким, Имом Абу Довуд ва Имом Байҳақий ривояти).
Читать полностью…23.03.2024 йил шанба куни "Кулол-Қўрғон" жоме масжиди имом-хатиби Ғойимов Шуҳрат Бекназарович таровеҳ намозидан олдин "Беморларни зиёрат қилиш – инсоний бурч" ҳақида суҳбат қилиб бердилар.
Читать полностью…