🌐Teлеграммдаги Маънавий канал. ✳️Бизнинг канал сизларнинг ихтиёризда #Фотолар #Xикоялар #Tабриклар оддий ва пуллик #РЕКЛАМА келишув асос Сизларга албатта манзур булади. Биз Сизлар учун хизмат қиламиз. Канал админлари.. Мурожиат учун: @olisdagihayotim
☪ 2025-йил
🗓 18- Июлъ
🍀 ЖУМА 🌙
( Тошкент шаҳри )
🏙 ТОНГ - 03:26 🕰
🌅 ҚУЁШ - 05:05 🕰
🏞 ПЕШИН - 12:34 🕰
🌇 АСР - 17:39 🕰
🌆 ШОМ - 19:55 🕰
🌃 ХУФТОН - 21:29 🕰
Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)
Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)
Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)
Аҳлингизни намоз ( ўқиш ) га буюринг ва ( ўзингиз ҳам ) унга ( намозга ) бардошли бўлинг!” (Тоҳа, 132).
✅ Албатта яқинларингизга ҳам юборинг
@kungilkoshonasi
Мухташам кўнглимнинг мехроби эдинг.
Жами озорларинг етмасди ей
Умрим увол зое кетмасмидией...
Берган озорларинг етмасмидией..
❤️
@kungilkoshonasi
Каналимизни кузатиб бораётган азиз обуначиларимизга....
Ўз миннатдорчилигимизни изҳор қиламиз🙏
Биз билан бирга эканлигингиздан хурсандмиз 🥰 бориларга шукур ❤️
Хайрли окшом!!!
@kungilkoshonasi
Имтиҳон
Қизим, чойингни ичиб ол, совиб қолади, - деди онаси. Эртага имтиҳоним, тайёрланишим керак, - деди қизи ва китобга шўнғиб кетди. Ўзингни жуда қийнаб қўйдинг-ку, ҳали ёш бўлсанг, ўйнаб-кул дейман, кеча ўртоқларинг чақириб келганда ҳам шундай имтиҳоним яқин деб уларни жўнатиб юбординг, ўзингни бундай қийнама, деяпман. Она бу ўзни қийнаш эмас, мен беҳуда иш қилмай деяпман, имтиҳоним яқин, - деди қизи қатъий оҳангда. Она бошқа индамади, қизига қуйилган чой эса совуб улгурди. Бу орада қизи китобдан бошини кўтармади. Кун ҳам ўтиб борар, қуёш осмоннинг қоқ ўртасига келди. Қизи бир қўлида овқат пиширар, бир қўлида эса яна китоб. Шундай қилиб, то отаси ишдан қайтгунича ҳам қизи китобни қўлидан туширмади. Ота келиб ажабланди, - нега ҳали ҳам китоб ўқияпсан? - деди ота қизига. Эртага имтиҳоним-ку ахир, деб жуда аниқлик билан айтдики, ота бошқа савол бергиси ҳам келмади. Ҳеч бўлмаса овқат еб ол, деди отаси. Жуда тўймаган бўлса ҳам бироз овқатдан еган қизи яна зудлик билан қўлига китобни олди ва бошқа ҳеч ким унга гапирмади. Тонгда, қизи аллақачон имтиҳонига кетганига ишончи комил она, қизининг хонасига кириб ҳайрон бўлди. Қизи ўз ўрнида жуда нафис ором олган ҳолда ётибди. Она тезлик билан ва баланд овозда қизини уйғотишга тушди. Аммо негадир қиз ҳечам уйғонмади. Она қаттиқ ҳавотирда қизининг юзига оҳиста уриб кўрди ва сездики, қизи нафас олмаяпти. Она зудлик билан шифокорларни чақирди. Бу орада ота ҳам етиб келиб қаттиқ йиғлаб юборди. Шифокорлар қизнинг онасидан, - нега қизингиз китоб қучоқлаб олган? - деб бироз ҳайрон бўлишди. Бугун унинг имтиҳони эди, деди она ҳануз кўз ёшларини тўхтатолмай. Рост айтибди, деди шифокорлардан бири.
Аҳмад Али Дилмурод
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
Мужда
Зилдек оғир қадамлари юришга қанчалик халақит қилмасин, Наима бор бисоти мушукчасини бағрига босганча унсиз, ичидан келаётган уввосларга кўмилганча кета бошлади. Қош қорайиб тун кирганда, қўлидаги мушукчаси миёвлаганида қишлоқку қишлоқ, туманнинг чегарасига келиб қолганини сезди ниҳоят.Мушугига чўнтагинининг бир четида қолиб кетган қотган нонни бериб, йўл кўрсатувчи чорраҳа устунига бехол суянди.
Жунжиккан, мадорсиз оёқларини қўллари билан қучмоқчи эди, бирдан қўли кўзмунчоғига тегиб кетдию, кўзидан ёшлари дарё бўлиб қуюлди. Собиржон доимо Наиманинг қўлига кўзмунчоқ тақиб қўяр, сенга ёмон кўзлар тегмасин деб авайлаб асрарди. Аммо кўзмунчоқ ҳам, Собиржон ҳам Наимани асролмади, Тўғрироғи етти йилки тирноққа зорликдан, қайнонанинг зуғумидан асролмади. Бугун Собиржон учун бахт кечаси. Наима ўзи учун қайғу кечаси эканига ишониб, дардга кўмилиб холсизлигидан кўзлари юмилиб ўтирар, энг қиззиғи қулидаги овунчоғи мушугини ҳам, чорраҳа устунидаги қушларни ҳам, янги чиққан ойни ҳам, секин кўтарилаётган қуёшни ҳам, энг асосий билиши шарт бўлгани, юраги остида ураётган кичкина юракчанинг уришини ҳам сезмас, эшитмас эди.
Мушарраф Нурқобилова
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
МИТТИ ЮРAКЧA
Гўдакнинг кичкина юракчаси дукиллаб уриб турарди. У хавфни олдиндан ҳис этгандай буришиб, ғужанак бўлиб олди.
Ҳа, бола ҳаммасини олдиндан сезганди. Худди кексалар ўлимни ҳис этгандай... Лекин уларнинг ҳаётига ҳавас қилсанг арзийди.
Дақиқаларни қўя тур, ёруғ дунёда бир сония яшаш ҳам бахт.
Ўткир тиғ унга яқинлашди...
– Операция муваффақиятли ўтди, хоним, – деди доктор, – сиз боладан қутулдингиз.
Шониёз Мелибоев
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ, ДИЛГА ЯҚИНИМЛАРИМ...
Жума— муродбахш тонги барчамизга муборак бўлсин, Қадрдоним!
Барчамизга яна бир тонг нашидасини, тароватини кўриш ва ҳушбўй ҳавосидан бахраманд бўлиш насиб этибди —Алҳамдулиллаҳ!
Ҳаёт такрорланмас, умр қисқа, ҳар бир онимиз эса ғанимат. Зеро шундай экан, доимо бир-биримизга меҳрли, эътиборли бўлайлик... Ғанимат бу дунёда бир-биримизни қадрлашга, азиз деб билишга уринайлик... Ҳар бир отаётган тонгларимизни, ўтказаётган кунларимизни шукроналик ҳисси ила табассум билан қарши олайлик.
Оллоҳ ушбу тонгда барчамизни муродимизни ҳосил, мушкулларимизни осон қилсин, қилган яхши ниятларимизни ижобат айлаб, ҳайру-барокатлатрини зиёдаси билан туҳфа этсин... Иймонимизни бут, сабримизни кенг, виждонимизни пок қилсин... Оиламиз ва яқинларимизни Ўз паноҳида асрасин!!!
Кунингиз файзли, унумли, қувончли ва омадли бўлсин!!!
СИЗЛАР БИЛАН ЖОНИМ ФИДО СИЗГА😘😘🍃🌸🍃🌸🍃🌸🍃🌼🍃🌼🍃🌼🍃🌼🍃🌸🍃🌸🍃🌸
🌹❤ХАЁТ ОНАМНИНГ ДУОСИ МЕНИ АСРАЙДИ КАНАЛИ ❤🌹
🌹🍃Хайрли тун Азизларим
🌹🍃Яхши дам олинг
#ГУЛИМ
🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹🍃🌹
@kungilkoshonasi
✨🍃🌹ТУНГИ ТАРОНАЛАР
✨🍃🌹ЭШИТИБ ОРОМ ОЛИНГ
✨🍃🌹ОЛЛОҲГА ОМОНАТСИЗ
✨🍃🌹ЯХШИ ДАМ ОЛИНГ!.
✨ Oldin bizda, keyin boshqalarda ✅
🔹 Kanalimizga a'zo bo'lishni unut
@kungilkoshonasi
ХАЙРЛИ ТУН
Истагим.....🌸🌼🌹
🌙Умидингиз армон бўлмасин....
⭐️Ёнингиздагилар хеч қачон
ташлаб кетишмасин....
🌙Ишонганларингиз ишончингизни
паймол қилишмасин....
💫Меҳр қўйганларингиз
меҳрингизга оёқ артишмасин....
✨Севганингиз хиёнат қилмасин...
🪷Дўстим деганингиз душман
бўлмасин...
⭐️Яхши кунингизда ёнингизда
бўлганлар оғир дамларда
жуфтакни ростлаб қолишмасин...!!!
🌙Қийин дамларингизда юз
ўгирганлар эса хеч качон
хаётингизга қайтиб келмасин....
🍂Аллох хеч биримизни ўзидан
ўзгага мухтож қилмасин...!!
ТУНИНГИЗ ХАЙРЛИ ВА ФАЙЗЛИ
ЎТСИН!!🤲
@kungilkoshonasi
Опа-сингил
— Муборакни нега эркалатаверасиз, мени тергайсиз, уришасиз, сўкасиз. Унга қаттиқ гапирмайсиз ҳам...- дерди синглиси ўксиниб.
— Опанг катта қиз. – Таскин берарди она.
— У нимжонроқ туғилган, - дея ҳақиқатни яширарди ота.
Мафтуна “Мен ўгай фарзанд бўлсам керак” деган хаёлга борарди. Унга ич-ичидан ҳасад қиларди. Баъзан уйни ташлаб қаерларгадир қочиб кетишни хоҳларди. Мана шу бағритошлар орасида яшашни истамасди. Бир ёш ўрталарида фарқ борлиги ҳам шубҳалироқ эди. Бир синфда ўқишди. Тенг битиришди...
Ўша куни сингил қаттиқ янглишганини пайқади. Чунки, нотаниш аёл Муборакни олиб кетиш учун мактабга келганди.
Манзура Абдуллаева
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
ЖАР ЁҚАСИДА
Бадавлат меросхўр яқиндагина турмушга
чиққанди. Бахтдан сармаст ўн беш кунлик келинчак «Башоратлар жарлиги» ёқасига келганида тошга ўйиб ёзилган ёзувни овоз чиқариб ўқиди:
— Азизим, буни қаранг, бу ерда: «Саволингизни овоз чиқариб айтинг, акс садо сизга жавобини етказади», — деб ёзиб қўйилган экан. Ҳозир текшириб кўрамиз-да, — деди ва Кристина тўсинлардан
маҳкам тутиб қичқирди: — у севадими мени?
— Мени! Мени! Мени!— жавоб берди акс садо.
Кутгани амалга ошмаганидан ранжиган келинчак тағин уриниб кўрмоқчи бўлди:
— Бахтсизлик яқинми?
— Яқин! Яқин! Яқин! — огоҳ этишга шошилди
акс садо.
Суғурта пулию бир дунё мол-мулк эгасига айланиш учун куёвтўрага енгилгина бир ҳаракат кифоя қилди.
Присцилла Минтлинг
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
СИМЁҒОЧДАГИ ЭЪЛОН
Ойижонимни қидиряпман…
У дунёдаги энг гўзал аёл!
Алоҳида белгилари: кўзим касал дердилар – ёшланиб кетаверади. Шу сабаб ухлашга ҳам қийналардилар. Кейин бир марта билакларидаги томирларини кесиб олгандилар, шунинг изи бор.
Ойимни кўрганлар уларни соғинганимни, қидираётганимни айтинглар. Дадам ҳам қидиряптилар. Ҳар куни топиб келдим дейдилар, лекин у бошқа ойи бўлади…
Ойижон, қайтинг! Энди ҳечам аравачамдан тушиб олмайман…
Муҳаммадазим
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi
ОЗОД ТУҒИЛГАНЛАР
— Сени излаётгандим, қаерга йўқ бўлиб кетдинг?
— Мен ҳам.. ўзимни излаётгандим!
— Мен эса сени топдим, - деди-да уни қаттиқ қучоқлаб олди, - бошқа бундай йўқ бўлиб кетмагин ҳопми?
— Менми? Менга айтяпсанми?
— Йўқ, ўзимга, - деб бироз кулди, ва атрофга қаради, худди гапи ростдек.., - албатта, сенга айтяпман!
— Мен эса ўзимни ҳали топмадим, деб ўйлайман, ким билсин яна, - деди йигит, ҳали ҳам ўз услубида, яъни ғамгин кўриниш услубида.
— Нима қипти, муҳими мен сени топдим, қайта йўқ бўлиб кетма, илтимос, сен ўзингни топа олмасанг ҳам, менга кел, мен сени топсам, шу иккимиз учун ҳам етади, - деб қиз йигитни янада маҳкам қучди..
Шу онда дунёда фақат иккиси ўзини ҳамма нарсадан озод ҳис қилди.
Аҳмад Али Дилмурод
Ўқинг...Фақат йиғламанг!
@kungilkoshonasi