kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1177715

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

50 га яқин давлат КХДРнинг Россияга қурол етказиб беришини қоралади

АҚШ Давлат департаменти 50 га яқин давлат, жумладан Европа Иттифоқининг аксарият давлатлари томонидан янги йил олдидан ва кейин Украина КХДР ракеталаридан ўққа тутилганини қоралаган баёнотини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/43916612

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Осмондаги мусаффолик энди йўқ” — фаоллар ҳавонинг ифлосланиши ҳақида

Тошкент экологияси бугун ҳар қачонгиданда оғир аҳволда. Охирги вақтларда кўм-кўк мовий осмонни, оппоқ булутларни кўрмай қўйдик. Айниқса қиш ойларида осмонни доим туманга ўхшаш рутубат қоплаб туради. Биз жамоатчилик фаолларининг бу борадаги фикрлари билан қизиқдик.

📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ғазога ҳужумни сусайтираётган Исроил, Россиянинг пулидан умидвор Украина ва ит ўлдириб ейишга қарши Корея — кун дайжести

Дунёда сўнгги сутка ичида содир бўлган энг муҳим ва эътиборга молик воқеа-ҳодисалар, баёнотлар жамланган янгиликларимизни дайжест шаклида тақдим этамиз.

👉 https://kun.uz/14294738

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Иккига бўлинган бир миллат: Кореянинг бирлашиши нимага боғлиқ?

5-8 январ кунлари Шимолий ва Жанубий Корея конфликтида навбатдаги эскалация кузатилиб, икки томон бир-бирига юзлаб артиллерия зарбалари йўллади. Kun.uz бу низонинг сабаблари ва ечим омилларини таҳлил қилиш учун “Геосиёсат” дастурига сиёсий таҳлилчилар – Жаҳонгир Саидов ва айнан икки Корея ўртасидаги чегара ҳудудда тадқиқот олиб борган Фарҳод Каримовни таклиф этди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россияда иссиқлик ва электрсиз янги йил: музлаш, зулмат ва сув тошиши

Марказий Россиядаги ўн минглаб кишилар қаттиқ совуқ туфайли иссиқлик ва электр энергияси таъминотидаги ёппасига узилишларга дучор бўлди. Москва яқинидаги Подолскда нисбатан энг жиддий вазият юзага келган. Расмийлар бир неча кунлик жимликдан кейин барча кучлар авария ва унинг оқибатларини бартараф этиш ташланганини маълум қилди. Аммо уйларга тезда иссиқлик қайтаришнинг имкони бўлмаяпти.

👉 https://kun.uz/69163074

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонга чиқинди ташувчи илк электромобил келтирилди

Хитойдан Ўзбекистонга чиқиндиларни ташиш учун мўлжалланган биринчи электромобил келтирилди. Тор кўчаларда ҳам ҳаракатланадиган ва 3 тоннагача юкни кўтарувчи электротехника воситаси дастлаб Жиззах вилоятида синовдан ўтказилади.

👉 https://kun.uz/51516591

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Туғилишлар статистикасидаги қарама қаршилик: Адлия вазирлиги ва статагентлик рақамлари нега фарқ қилмоқда?

Адлия вазирлиги тайёрлаган инфографикада Ўзбекистондаги туғилишлар сони 2023 йилда 2022 йилга қараганда камайгани, Статистика агентлиги маълумотида эса кўпайгани айтилмоқда. Умуман олганда икки давлат идорасининг рақамлари бир-бирига мос келмаяпти. Орадаги фарқ ҳам кичкина эмас. Хўш, рақамларнинг қай бири тўғри?

👉https://kun.uz/79032184

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Kia EV9 флагман электр кроссовери Ўзбекистон бозорига кириб келмоқда

👉 https://kun.uz/59745713

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россиянинг Украина бўйлаб ёпирилма зарбалари оқибатлари: қутқарувчилар харобалар остидан жабрланганларни олиб чиқмоқда, вайрон бўлган уйлар ёнида — ракета ҳосил қилган ўралар

Урушнинг 684-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.

📸 👉 https://kun.uz/81745808

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мубашшир Аҳмад Туркияда қўлга олинди

Azon Global ахборот таҳлилий портали асосчиси, Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов 12 кундан буён Туркияда ҳибсда қолаётгани маълум бўлди. Kun.uz манбасига кўра, турк полицияси уни жамоат хавфсизлигига таҳдид гумони билан олиб кетган. Ўзбек дипломатлари ундан хабар олган, жараёнга адвокатлар жалб этилган.

👉 https://kun.uz/01597087

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда доимий аҳоли сони ҳар куни ўртача 2,1 минг кишига кўпаймоқда

Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 64,6 минг кишига ошган.

👉 https://kun.uz/25070033

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шацкихнинг Хитойга бормагани, Қосимов ва Гейнрихдан супергол ва Баҳрайндан аламли мағлубият. Осиё кубоги-2004ни қандай эслаймиз?

Ливанда ўтган Осиё кубоги-2000даги шармандаликдан сўнг Юрий Саркисян истеъфога чиқарилиб, «Пахтакор» клуби негизида шакллантирилган Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида авлодлар алмашинуви кузатилади. Хитойдаги турнир олдидан бу мамлакатда парранда гриппи тарқалгани сабабли ҳужумдаги етакчи Максим Шацких чин юртига бормайди, шунга қарамай, янгиланган таркиб ўзбек футболи тарихида янги саҳифа очади.

👉 https://kun.uz/42567393

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларни ижарага олиш ҳуқуқи аукцион орқали реализация қилинади

Йиллик ижара тўловлари йиллик инфляция даражасидан келиб чиқиб белгиланади - тўлов амалга оширилган санадаги норматив қиймат ўтган йилдаги ер норматив қийматига нисбатан ўзгариш коэффициентини кўпайтириш орқали ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/63176222

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон касалликларни эрта аниқлаш даражасини 70 фоизга етказмоқчи

Ҳар йили 9 млн нафар мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва ўрта мактаб ўқувчиларини тиббий кўрикдан ўтказиш мўлжалланмоқда.

👉 https://kun.uz/13602400

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Президент прокуратура органларининг бир гуруҳ ходимларни мукофотлади

Кўп йиллик фидокорона меҳнати, қонунийликни ва ҳуқуқ-тартиботни мустаҳкамлашга қўшган катта ҳиссаси учун соҳа вакиллари тақдирланди.

👉 https://kun.uz/69547058

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қамчиқда юк автомобили ЙТҲга учраши оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Қамчиқ довонида Chacman юк автомобили иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Воқеа оқибатида ҳайдовчи ва йўловчи воқеа жойида вафот этган.

👉 https://kun.uz/07459878

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

2023 йил тарихдаги энг иссиқ йил сифатида расман тан олинди

Ўртача глобал ҳарорат 2016 йилда ўрнатилган аввалги рекорддан 0,17 даража юқори бўлди.

👉 https://kun.uz/58149139

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Инвестициялар вазирига янги ўринбосар тайинланди

Дилшод Аҳмедов 2021 йил январидан буён «Ўзметкомбинат» ижрочи директори эди.

👉 https://kun.uz/55592426

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Даврон Султоновга соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари вазифасини вақтинча бажариш юклатилди

Алишер Шодмонов узоқ муддатли таътилга чиққан.

👉 https://kun.uz/70572097

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

ADM Global ва Chery брендининг Ўзбекистондаги 2023 йил натижалари

👉 https://kun.uz/42042265

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

БРИКС ичидаги энг катта зиддият нима? Путин нимага эришмоқчи?

2009 йилда тузилган БРИКС бугун дунёда ғарбдан мустақил бўлган энг йирик геосиёсий ва геоиқтисодий бирлашма сифатида шаклланмоқда. БРИКСнинг мақсади – коллектив ғарбга нисбатан муқобил геоиқтисодий ва геосиёсий қутб яратиш, АҚШ ва унинг иттифоқчилари таъсиридан чиқиш, доллар таъсиридан қутулиш, дунёда янги тартибот ўрнатишдир.

📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Сардоба” сув омборининг ўпирилган қисмини тиклаш учун катта маблағ керак бўлади

Сирдарё вилояти ҳокими Акмал Маҳмудалиевнинг Kun.uz'га берган интервьюсида айтишича, сув омборида ҳозир 350 млн куб метр сув сақланяпти ва бу миқдор Сирдарё ва Жиззахнинг айрим туманларини суғориш учун етарли бўляпти. Омборнинг бузилган қисмини таъмирлаш эса маблағ ажратилишига боғлиқ.

📹👉 Интервюни тўлиқ томоша қилинг

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Кучли чанг бўрони Бухоро аэропорти фаолиятини чеклаб қўйди

Ноқулай об-ҳаво шароити туфайли иккита рейс Самарқанд ва Навоийдаги муқобил аэродромларга йўналтирилди.

👉 https://kun.uz/54945772

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Амрилло Иноятов янги лавозимда иш бошлади

Собиқ соғлиқни сақлаш вазири Саломатлик ва стратегик ривожланиш институти директори лавозимига тайинланган.

👉 https://kun.uz/88713519

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Сунъий интеллект қанчалик хавфли ёки фойдали?

Бугунги кунда энг “тренддаги” мавзу сунъий интеллектдир. 21-аср технологиялар асри ва технологиялар бу — келажак дегани. Хўш, бу борада Ўзбекистон нималар қилмоқда? Сунъий интеллект орқали ўзбек тарихини ва санъатини “тирилтираётган” ўзбек йигити бугун Kun.uz меҳмони бўлди. Кўпчилик Сунъий интеллектни хавфли деб баҳолайди. Аслида қандай? Кўрсатув давомида жавоб оласиз.

📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фарғона вилоятида уч тумандаги истеъмолчилар электр таъминотидан қисман узилди

Учкўприк, Боғдод ва Бувайдадаги истеъмолчилар (4 900 та) электр таъминотидан қисман узилган.

👉 https://kun.uz/36774817

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Хоразмда ободонлаштириш бошқармаси мансабдорларига жиноий иш қўзғатилди

Урганч шаҳар ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи ва бошқалар эҳтиёжманд оилалар учун қурилиш материаллари сотиб олишда катта миқдорда бдюжет маблағларини талон-торож қилганликда гумонланмоқда. Бошқарма бошлиғи Рахмат Омонов суд ажрими билан лавозимдан четлаштирилган.

👉 https://kun.uz/10542747

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Хоразмда ота вояга етмаган ўғлини калтаклаб жароҳат етказди

14 ёшли болага тиббий ва психологик ёрдам кўрсатилган ва экспертиза тайинланган. ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

👉 https://kun.uz/59673703

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Американинг Ойга миссияси муваффақиятсизликка учрашига бир бахя қолди

Жамоа вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлди, бироқ Peregrine қўниш модулининг двигател тизими ишламай қолиши натижасида ёнилғи йўқотилди.

👉 https://kun.uz/79489454

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Украинадаги уруш нега боши берк кўчага кириб қолди? Яна бир қарши ҳужум бўладими? — ҳарбий экспертлар фронтдаги йил якуни ҳақида

Хўш, 2024 йилда нималар ўзгариши мумкин?

👉 https://kun.uz/25875346

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel