Клавиатурада эмас, ручкада ёзиш мияни яхшироқ ривожлантиради – тадқиқот
Қўлда ёзиш миядаги фаолликни оширади. Бу ўрганиш қобилиятини ривожлантиради. Олимлар болалар эрта ёшдан ёзиш машғулотлари билан кўпроқ шуғулланишини маслаҳат беряпти.
👉 https://kun.uz/23621839
Kun.uz расмий канали
Тошкентда ИИБ ходимлари 12 ёшли болага куч ишлатди
Боланинг боши лат еган, ўзи эмоционал қўрқиш ҳолатига тушган. Болалар омбудсмани сўровига кўра Тошкент шаҳар прокуратураси мазкур ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериш масаласини ўрганмоқда.
👉 https://kun.uz/46676968
Kun.uz расмий канали
АҚШ прокуратураси икки нафар ўзбекистонликни фуқаролик олиш билан боғлиқ фирибгарликда айблади
Уларга кўп йиллик қамоқ жазоси хавф солмоқда.
👉 https://kun.uz/43532342
Kun.uz расмий канали
Россия Купянск атрофидаги қишлоқларни эгалламоқда. Харкив хавф остида қоладими?
Россия томони Харкив областининг Купянск йўналишидаги учта кичик қишлоқ — Крахмалне, Табаевка ва Котляровкани эгаллагани ҳақида маълум қилган. Оскил дарёси бўйига чиқишга ҳаракат қилаётган рус қўшини ҳужумлари фронтнинг бошқа участкаларида ҳам тўхтаётгани йўқ. Улар бир неча ойдан буён Купянскдан атиги саккиз километр масофада жойлашган Синковка қишлоғига кириб келиш жойини штурм қилмоқда.
👉 https://kun.uz/32511036
Kun.uz расмий канали
Қирғизистон президенти Садир Жапаров иккинчи муддатга номзодини қўяди
Буни Жапаровнинг матбуот котиби тасдиқлади. Навбатдаги сайлов 2026 йилда ўтказилади. Аввалроқ Қирғизистон қонунчилигига ўзгартириш киритилиб, бир шахс икки марта президентлик лавозимини эгаллаши мумкинлиги белгиланган эди.
👉 https://kun.uz/93139975
Kun.uz расмий канали
No Comment: Феврал Тошкентда қор билан бошланди
Республикланинг турли ҳудудлари ва пойтахтда 1 феврал кун давомида қор ёғди. Kun.uz тасвирчиси Жавоҳир Ғайратов қиш тароватини видеокамерага муҳрлади.
Kun.uz расмий канали
Европа Иттифоқи Украинага 50 миллиард евро миқдоридаги ёрдамни маъқуллади
Шу пайтгача ёрдам ажратиш масаласини блоклаб келаётган Венгрия ҳам бунга рози бўлди.
👉 https://kun.uz/50390986
Kun.uz расмий канали
Тошкентда ёғган қор ҳаво сифатини яхшилади
Ўзбекистонда бир неча кундан буён давом этаётган ёғингарчилик фонида шаҳарлардаги ҳаво сифати яхшиланиши кузатилмоқда. Хусусан, соат 18:00 ҳолатига Тошкент шаҳрида PM2,5 зарралари концентрацияси 1 метр куб ҳавода 35 микрораммни ташкил этмоқда.
👉 https://kun.uz/05797881
Kun.uz расмий канали
Россия ва Украина ўртасида Ил-76 ҳалокатидан кейинги илк асирлар алмашинуви бўлиб ўтди. Украиналик 200 дан ортиқ жангчи уйга қайтди
Урушнинг 707-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/73538379
Kun.uz расмий канали
Янги ҳайдовчилик гувоҳномаси билан парвозга рўйхатдан ўтиш жорий қилиниши мумкин
Ички йўналишдаги рейсларга рўйхатдан ўтиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларнинг якуний рўйхатини идоралараро тасдиқлаш ишлари якунланмоқда.
👉 https://kun.uz/50873333
Kun.uz расмий канали
«Барса»ни қутқарган «янги Роналдо» ва Дарвиннинг антиқа рекорди. Кун ўйинлари
«Ливерпул» ва «Барселона» Клопп ҳамда Хавининг шов-шувли баёнотларидан кейинги илк ўйинларини ўтказишди. Чоршанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/21791518
Kun.uz расмий канали
Ucell янги абонентлари учун аъло таклиф!
2024 йил 1 февралдан «Doimiy 40», «Doimiy 55», «Янги Doimiy 70», «Doimiy 100», «Doimiy 150» ҳамда «Start 35» тариф режаларига янги уланишда барча йўналишлар учун ойлик интернет-трафик лимити уланишдан кейинги биринчи ойда икки карра кўпайтириб берилади!
Акциянинг амал қилиш муддати: 2024 йилнинг 1 февралидан 29 февралига қадар.
9 000 000 абонентнинг танловига қўшилинг!
👉Батафсил
Реклама
Хизмат кийимида маст ҳолда юрган ИИБ ходими ишдан ҳайдалди
Тармоқлардаги тасвирда уст-боши лой ҳолда кўриниш берган ходим Қўшработ тумани ИИБ профилактика инспектори лавозимида ишлаган. У тизимга 2023 йил 20 ноябрда қабул қилинган эди.
👉 https://kun.uz/79028390
Kun.uz расмий канали
ДХХ раиси Абдусалом Азизов Афғонистон муваққат мудофаа вазири Муҳаммад Ёқуб билан учрашди
Томонлар чегара, икки томонлама алоқаларни мустаҳкамлаш, Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасидаги иқтисодий ва транзит ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда бошқа масалаларни муҳокама қилган.
👉 https://kun.uz/89485284
Kun.uz расмий канали
Тадбиркорлар рейтинги, “оила судялари” ва маиший техника импортида янги талаб — 1 февралдан нималар ўзгаради?
Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2024 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.
👉 https://kun.uz/35237303
Kun.uz расмий канали
«Қор эригач йўл таъмирланади» — Сурхондарёда ўқувчиларнинг мактабга лой йўлдан қатнаётгани юзасидан ҳокимлик изоҳ берди
Сариосиё тумани Карш маҳалласида мактаб болалари тошлоқ, лой йўл орқали мактабга қатнамоқда. Вилоят ҳокимияти бу ички йўл ноқонуний қурилишлар сабаб таъмирланмай қолганини, қорлар эригач, таъмирлаш ишлари бошланишини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/24873580
Kun.uz расмий канали
“Эроннинг мақсади – Ўзбекистон билан дўст-биродар бўлиб, алоқаларни ривожлантириш” — Али Боқерий
Шу ҳафта Эрон Ислом Республикасининг ташқи ишлар вазири ўринбосари Али Боқерий бошчилигидаги форс делегацияси Тошкентда бўлиб, икки давлат ўртасида эришилган келишувлар ижроси бўйича музокаралар ўтказди. Эронлик юқори лавозимли дипломат ташрифи давомида Kun.uz'га интервю берди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Хусусий мактаблар очишни рағбатлантирувчи чоралар белгиланди
Ҳар йили 1 майгача хусусий мактаб қуриш учун ер участкалари аукционга чиқарилади. 2025–2030 йилларда янги қурилган хусусий мактаблардаги коммунал харажатларнинг 50 фоизини давлат қоплаб беради.
👉 https://kun.uz/60305396
Kun.uz расмий канали
Ғазо бўйича музокаралар, қурол-яроғсиз қолаётган Украина ва АҚШ Сенатидаги зиддиятлар — кун дайжести
Сўнгги бир кун ичида дунёда содир бўлаётган аҳамиятли янгиликлар, воқеа-ҳодисалар ва баёнотларнинг қисқача шарҳи билан кун дайжестида таништирамиз.
👉 https://kun.uz/86431533
Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги фастфуд тармоғи электрдан ноқонуний фойдаланиб келгани аниқланди
Пойтахтнинг 5 та туманида Hotdogger номли кўчма савдо шохобчалари ноқонуний уланиш орқали 1,1 млрд сўмлик электрдан фойдалангани аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
👉 https://kun.uz/56456914
Kun.uz расмий канали
Педагоглар судга шикоят қилганда давлат божи тўламайди
Президент томонидан имзоланган «Педагогнинг мақоми тўғрисида»ги қонун билан «Давлат божи тўғрисида»ги қонунга қўшимчалар киритилди.
👉 https://kun.uz/48356278
Kun.uz расмий канали
Ўқитувчиларни ободонлаштириш ва қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилиш қонун билан тақиқланди
Президент имзолаган қонунга кўра, педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади.
👉 https://kun.uz/79500578
Kun.uz расмий канали
Аккумулятордан бошланган бизнес – BYD қандай қилиб дунё даражасидаги компанияга айланди?
Бугун дунё бўйлаб электромобиллар оммалашиб бормоқда. Бундай турдаги машиналар бозорида рақобат кескинлашяпти. Ана шундай шароитда Хитойнинг BYD кўрсаткичларини тобора ошириб, дунёдаги электромобил ишлаб чиқарувчи энг йирик компаниялардан бирига айланди.
👉 https://kun.uz/08350087
Kun.uz расмий канали
“Қибрай санаторияси ҳудудида ҳам нафас олиш оғирлашган” – Экология вазири
Тошкент шаҳри атрофида филтрсиз ишлаган ва кўмир ёқаётган иссиқхоналар сабаб яшил эмас, кулранг ҳалқа пайдо бўлган. “Давлат хизматчилари, ҳокимлар бориб дам олиб келадиган Қибрай санаторияси директори телефон қилиб, санатория ҳудудида ҳам нафас олишнинг иложи бўлмай қолганини айтди”, – дейди Aзиз Aбдуҳакимов
👉 https://kun.uz/69849794
Kun.uz расмий канали
Ортиқхўжаев 7 та компаниясини сотганини маълум қилди. Улар орасида Magic City ҳам бор
Тошкент шаҳрининг собиқ ҳокими, тадбиркор Жаҳонгир Ортиқхўжаев Сурхондарё вилоятида ўтказилган «Бизнес марафон»даги иштироки вақтида Crafers, Mediapark, Akfa Lighting ва Magic City каби жами 7 та йирик активини сотганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/26895076
Kun.uz расмий канали
Германия ўзбекистонликлар учун 50 минг бўш иш ўрни таклиф қилмоқда
Номзодлар тил билиш даражасига қараб тўғридан-тўғри ёки дуал таълим орқали ишга жалб этилиши мумкин.
👉 https://kun.uz/46578121
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 11 фоизга тушгани маълум қилинди
Ўзбекистонда камбағаллик даражаси 2023 йил давомида 14 фоиздан 11 фоизга камайгани эълон қилинди. Яъни ўтган йили ҳар ўн нафар ўзбекистонликдан бири ойига 568 минг сўмдан кам даромад топган. Аввалроқ 2023 йилда аҳоли жон бошига реал даромадларнинг ўсиши 3 баробарга секинлашгани маълум бўлганди.
👉 https://kun.uz/85221463
Kun.uz расмий канали
Андижонда 6 туп чинорни кесганларга жиноят иши очилди
Асака туманида 6 туп кўп йиллик чинор кесиб ташланди. Бу орқали табиатга 317 млн сўм зарар етказилган.
👉 https://kun.uz/35779273
Kun.uz расмий канали
Тадбиркор рейтингнинг бизнес эгасига яна бир фойдали жиҳатини айтди
Унинг айтишича, эндиликда компания бухгалтери Тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтингига кириш тартибига қатъий риоя қилиши, ҳаттоки, бу борада KPI жорий қилиш мумкинлигини тушунтирди.
Kun.uz расмий канали
1 февралдан Ўзбекистонда айрим нафақа миқдорлари оширилди
Минимал истеъмол харажатларининг оширилиши ортидан қатор пенсия ва нафақалар миқдорлари ҳам 621 минг сўмга етказилди.
👉 https://kun.uz/82619525
Kun.uz расмий канали