Ким Чен Ин Шимолий Корея армиясини урушга тайёрланишга чақирди
Сиёсатчининг сўзларига кўра, қуролли тўқнашув хавфи АҚШ ва унинг иттифоқчилари «ҳаракатлари» туфайли кучайган.
👉 https://kun.uz/90201207
Kun.uz расмий канали
ISHONCH дўконларида 2023 йил сарҳисоби қандай якунланди?
👉 https://kun.uz/03711734
Реклама
Тошкент – Бухоро йўналишида ҳаракатланган «Афросиёб» поезди темирйўл ходимини уриб кетди
Бухорода юқори тезликда ҳаракатланиб келган 770-сонли «Афросиёб» электропоезди йўл созловчини уриб кетди, у воқеа жойида вафот этган. Ҳозирда воқеа тафсилотлари ўрганилмоқда.
👉 https://kun.uz/52091350
Kun.uz расмий канали
Россия Украина бўйлаб 100 дан ортиқ ракета учирди. Асосий маълумотлар
Киев, Одесса ва Лвивда турар жойлар, Днипрода — савдо маркази биноси шикастланган. Йигирмага яқин киши ҳалок бўлиб, 100 га яқин киши яраланган.
📹 👉 https://kun.uz/40339741
Kun.uz расмий канали
Синоптиклар январда кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Январда ҳарорат кечалари +0...+5 даражадан -3...-8 даражагача, кундуз кунлари +10...+15 даражадан +0...+5 даражагача ўзгариб туради.
Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчиликлар ой биринчи ўн кунлиги охирида кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/19270051
Kun.uz расмий канали
Айрим ёлғиз кексаларга минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади
2024 йил 1 майдан Ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилганларга ҳар ойлик уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари ва шахсий гигиена товарлари учун ҳар ойда қўшимча пул тўловлари ўрнига ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳар ойда минимал истеъмол харажатлари миқдорида моддий ёрдам жорий этилади.
👉 https://kun.uz/41874221
Kun.uz расмий канали
Дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
"Ўзгидромет" Ўзбекистон бўйича 2023 йил 29-31 декабр ва 2024 йил 1-2 январ кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/63842870
Kun.uz расмий канали
Бухорода “Ўзэнергоинспекция” вилоят бошқармаси мансабдори 50 минг доллар пора олаётганда ушланди
Мансабдор вилоятдаги АЁҚШлардан бирига лицензия бериш ҳамда 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда олдиндан огоҳлантириш учун 100 минг АҚШ доллари талаб қилган.
👉 https://kun.uz/72028066
Kun.uz расмий канали
2024 йил учун ижара ҳақининг янги минимал ставкалари белгиланди
Мазкур ставкалар жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулкни ижарага беришдан олинган даромадига солиқ солиш мақсадида қўлланилади.
👉 https://kun.uz/33031408
Kun.uz расмий канали
"Jetour"дан байрамона акция: автомобил, саёҳат ва iPhone 15
👉 https://kun.uz/92426539
Реклама
Блогер Олимжон Ҳайдаров иши бўйича суд ҳукми ўзгаришсиз қолдирилди
У 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган эди. Апелляция инстанцияси ушбу ҳукм устидан берилган шикоятни қаноатлантирмади.
👉 https://kun.uz/55705099
Kun.uz расмий канали
Жиззахда гўдак фарзандини азоблаган эркакка жиноят иши очилди
У муттасил равишда боласини азоблаб келгани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/90495039
Kun.uz расмий канали
Бир қатор озиқ-овқат маҳсулотлари учун божсиз режим бир йилга узайтирилди
Балиқ, гўшт, ун, ёғ, банан, цитрус мевалар, сут, қаймоқ, сариёғ, йогурт ва бошқа қатор озиқ-овқат маҳсулотларини импорт божидан озод қилиш бўйича имтиёзли давр президент фармони билан 2024 йил охиригача узайтирилди. Фармон нархлар барқарорлигини сақлашга қаратилган.
👉 https://kun.uz/66419072
Kun.uz расмий канали
Комил Алламжонов Туркия элчиси билан ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашди
Шунингдек, аввал эришилган келишувлар ижроси кўриб чиқилди.
👉 https://kun.uz/88367244
Kun.uz расмий канали
Магнус Карлсен Самарқандда рапид бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Норвегиялик шахматчи бешинчи марта шундай ютуққа эришди.
👉 https://kun.uz/54662051
Kun.uz расмий канали
Сурхондарёда ака-ука ЙПХ автомобилини тўхтатиб, унинг калитини олмоқчи бўлди
Денов туманида мултирадар билан жиҳозланган автомобилда хизмат олиб бораётган ходимнинг фаолиятига тўсқинлик қилишга уринган ака-укаларга нисбатан суд томонидан чора кўрилди.
📹 👉 https://kun.uz/65519038
Kun.uz расмий канали
Тошкентда автобус бошқаруви пайтида сигарет чеккан ҳайдовчи ишдан олинди
Тошкентда бошқарув пайтида сигарет чеккан 87-сонли автобус ҳайдовчиси ишдан олинди. «Тошшаҳартрансхизмат» у корхонанинг ички меҳнат тартибига амал қилмаганини қайд этган.
👉 https://kun.uz/80335726
Kun.uz расмий канали
“Ўзбекнефтгаз” АЖ: Газ босими пасайган ҳудудларда кичик компрессор станциялари қуриш энг тўғри ечим бўлади
👉 https://kun.uz/57834917
Kun.uz расмий канали
Profee – Европадан Ўзбекистонга тез ва комиссиясиз пул ўтказиш
Яқинларингиз сизга Европадан пул жўнатишадими? Уларга Profee иловасини тавсия этинг: пул ўтказмалари улар учун ҳамёнбоп бўлади, сиз эса рўйхатдан ўтишингиз шарт эмас!
🔹Европадан Ўзбекистонга ўтказмалар комиссиясиз;
🔹Сўмга нисбатан қулай курс, биржа курсига яқин;
🔹Европа картасидан HUMO ва UzCard картасига пул бир зумда келади.
Ҳаволани Европадаги яқинларингизга юбориб, UzCard ёки HUMO карта рақамингизни беринг ва пулни олинг
Profee билан пул юборинг, янги йил қувончини ҳадя қилинг.
Реклама
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун маъмурий қамоқ жазоси жорий қилинади
Дарахтларни ноқонуний кесганлик учун жавобгарликни кучайтириш тўғрисидаги қонун сенаторлар томонидан маъқулланди. Ушбу қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга бир қатор ўзгариш ва қўшимчалар киритилмоқда. Дарахтларни, буталарни ва ниҳолларни қонунга хилоф равишда кесиш, шикастлантириш ёки бошқа жойга кўчириш учун белгиланган жарима миқдори 5 бараварга оширилмоқда.
Kun.uz расмий канали
Бу сут экан-ку!
Қандай қилиб Pure Milky кутишни маркетинг инструментига айлантирганлиги ҳақида.
👉 https://kun.uz/55359296
Реклама
Ўзбекистонда юк машиналарига йўл йиғими жорий этилади
2024 йил 1 апрелдан юк кўтариш қуввати 10 тоннадан ортиқ бўлган юк машиналари ва тиркамаларга табақалаштирилган йиллик йиғим жорий этилади. Маблағлар автомобил йўлларини ривожлантириш мақсадли жамғармасига йўналтирилади.
👉 https://kun.uz/03044210
Kun.uz расмий канали
«Centrum Air» авиакомпанияси «Turon tour» компанияси билан ҳамкорликда Тошкентдан Мадина шаҳрига тўғридан-тўғри авиапарвозларни йўлга қўйди.
👉 https://kun.uz/38565873
Реклама
Мэн штати Трампга сайловларда қатнашишни тақиқлади
Мэн Доналд Трампни президентлик сайловлари олдидан праймеризда қатнашиш имкониятидан маҳрум қилган АҚШнинг иккинчи штатига айланди.
👉 https://kun.uz/09916333
Kun.uz расмий канали
2024 йил: Украинани Россия билан урушнинг энг оғир палласи кутмоқда
Тугаётган йил Украина учун Россия билан урушда бурилиш нуқтаси бўлиши керак эди, аммо у боши берк кўчага кириб қолди ҳамда бу Россия фойдасига ишлади, дейди экспертлар. Кейинги, 2024 йил, уларнинг фикрича, Киев учун энг қийин йил бўлади.
👉 https://kun.uz/60952467
Kun.uz расмий канали
Тошкентда Acibadem клиникаси очилади
Жорий йилнинг 25-26 декабр кунлари соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов бошчилигидаги соҳа масъуллари ҳукумат делегацияси таркибида хизмат сафари билан Туркияда бўлди.
👉 https://kun.uz/44255745
Kun.uz расмий канали
Сўровнома: Ўзбекистонлик экспертлар 2024 йилда қандай ўзгаришларни кутмоқда?
«Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқаролик жамияти, бизнес, ОАВ вакиллари ва экспертларнинг 2023 йилда Ўзбекистонда қандай ўзгаришлар юз бергани ҳамда 2024 йилда яна нималар ўзгаришини кутаётгани ҳақидаги фикрини билиш мақсадида сўров ўтказди. Асосий кутилмалар – коррупцияга қарши кураш билан боғлиқ.
👉 https://kun.uz/96470624
Kun.uz расмий канали
Ғазода тинч аҳолига ҳужум, Украина генералларининг иқрори, бозорини ўзгартирган рус нефти — кун дайжести
Сўнгги бир кунда жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалар, янгиликларнинг кундалик шарҳи билан одатдагидек кун дайжестида таништирамиз.
👉 https://kun.uz/66310533
Kun.uz расмий канали
«Минглаб тожикистонлик аёллар миграцияда. Бизда шараф борми?» - Эмомали Раҳмон
Тожикистон президенти мамлакат парламентига йиллик мурожаатида тожик мигрантлари билан боғлиқ муаммоларга тўхталиб ўтди.
👉 https://kun.uz/98540554
Kun.uz расмий канали
Қора денгиздаги уруш: Украина Россия флотига қарши қандай курашмоқда ва буёғига нима бўлади?
РФ Қора денгиз флоти қўмондонлиги Украина билан кенг кўламли урушга десант бўлинмалари тушириш, Одесса портига рейдлар уюштириш, соҳил бўйлаб амалиётлар ўтказиш ва юриш қилаётган қўшинлар қаноти ҳимоясини таъминлашни режалаштирган ҳолда кирганди.
👉 https://kun.uz/51788540
Kun.uz расмий канали