Жавлон Ваҳобов Марказий Осиё халқаро институтига директор этиб тайинланди
2017-2023 йилларда Ўзбекистоннинг АҚШ, Канада ва Бразилиядаги элчиси бўлиб ишлаган Ваҳобов республикада ҳам кўплаб юқори лавозимларда фаолият юритган.
2011-2013 йилларда Президент ҳузуридаги Миллий хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари, 2013 йилда Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ва 2013-2015 йилларда Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари, 2015-2017 йилларда Ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.
Kun.uz расмий канали
Хатони тузатиш учун 4000 йилдан бери қизил қаламдан фойдаланилади
Ўқувчиларнинг уй вазифасини қизил қалам билан текшириш ўқитувчилар учун одатий ҳолатдир. Бундан кўп мамлакатларда фойдаланиб келинади. Қизил рангли сиёҳ кўпинча топшириқлар ва талабалар ишидаги хатолар, тузатишлар ва шарҳларни таъкидлаш учун ишлатилади. Бунга нафақат ҳозирги даврда, балки қадимда ҳам амал қилишган.
👉 https://kun.uz/69160700
Kun.uz расмий канали
НАТО, Хитой, Россия ва Яқин Шарқ: якунланаётган геосиёсий таранглик йили
2023 йил глобал ҳамжамият учун ҳар қачонгидан кўра зиддиятларга бой бўлди. Баъзи экспертлар фикрича вазият совуқ уруш даври кабидир. Украина ва Яқин Шарқда мисли кўрилмаган инқироз, Жанубий Америка ва Африка минтақаларида геосиёсий таранглик, Хитой-АҚШ муносабатларидаги кескинлик бутун дунёга ўзининг таъсирини ўтказмоқда. Халқаро майдонда инсон ҳуқуқлари ва демократия каби қадриятлар тоқат қилиб бўлмас даражада қадрсизланди. "Геосиёсат" йилнинг шу каби муҳим воқеликларини сиёсатшунослар билан таҳлил қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Чортоқ туманига янги ҳоким тайинланди
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги марказ директори ўринбосари Илҳом Сатторов Чортоқ ҳокими сифатида иш бошлади.
Туманнинг аввалги ҳокими Анвар Отахўжаев декабр ойи ўрталарида Наманган шаҳар ҳокими этиб тайинланганди.
👉 https://kun.uz/79711292
Kun.uz расмий канали
Келгуси ҳафта бошида кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
Синоптиклар 1-3 январ кунлари кутилаётган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/47824631
Kun.uz расмий канали
Оҳангаронда ҳоким ёрдамчиси 15 минг доллар билан ушланди
Тошкент вилоятида ер сотишга аралашган ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди.
https://kun.uz/00996859
Kun.uz расмий канали
Оқдарё тумани собиқ ҳокими тадбиркордан 200 минг доллар олаётганда ушланди
Муқаддам Самарқанд вилояти Оқдарё тумани ҳокими бўлиб ишлаган шахс ва ички ишлар собиқ ходими ҳамда маклерлик билан шуғулланувчи фуқаро тадбиркорга Қуйи Чирчиқда 11 гектар ерни номига расмийлаштириб бериш эвазига 6 млн доллар талаб қилган.
Улар Тошкентдаги кафелардан бирида сўралган пул маблағидан 200 минг долларни олдиндан олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
👉 https://kun.uz/82210206
Kun.uz расмий канали
31 декабр куни Тошкентда автобуслар ҳам соат 01:00 гача ишлайди
Пойтахтда автобуслар ҳам 31 декабр куни метрополитен каби соат 01:00 гача ишлайди.
«Тошшаҳартрансхизмат» шахсий автомобилда ҳаракатланишдан воз кечиб, жамоат транспортидан фойдаланишга чақирди.
👉 https://kun.uz/37850735
Kun.uz расмий канали
Ташқи ишлар вазирига янги ўринбосарлар тайинланди
Президент қарори билан Бахтиёр Саидовга уч нафар ўринбосар тайинланди. Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.
👉 https://kun.uz/76640105
Kun.uz расмий канали
Украина шаҳарларига ракета зарбаси, КХДР провокацияси, Трампга навбатдаги тақиқ — кун дайжести
Сўнгги бир кунда жаҳонда содир бўлган воқеа-ҳодисалар, янгиликларнинг кундалик шарҳи билан одатдагидек кун дайжестида таништирамиз.
👉 https://kun.uz/30413554
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ташқи сиёсатда 2023 йилни қандай ўтказди?
Kun.uz суҳбатлашган таҳлилчиларга кўра, ортда қолаётган йилда Ўзбекистон ташқи сиёсатда Туркий давлатлар (айниқса Озарбойжон), Яқин Шарқ (айниқса Қатар ва Эрон) векторларини анча мустаҳкамлаб олди. Марказий Осиёнинг глобал майдонда аввалгидек пароканда эмас, яхлит минтақа бўлиб ҳаракат қилишга интилиши яққол кўзга ташлана бошлади.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Пицунда можароси – Россия Абхазиянинг энг яхши жойини чиндан «ижара»га оляптими?
Бир неча кундан буён тан олинмаган Абхазия республикасида намойишлар бўлиб ўтмоқда. Аҳоли Абхазиядаги энг яхши жой – Пицунда Россияга бериб юборилаётганидан норози бўляпти. Республика парламенти Россия билан тузилган шартномани ратификация қилган, Абхазия президенти уни тасдиқлаган. Одамлар эса шартнома бекор бўлишини талаб қилмоқда.
👉 https://kun.uz/03325563
Kun.uz расмий канали
#Анонс
Агар ҳокимлар сайланса, Эркинжон Турдимов ўз номзодини қўядими?
Янгиланаётган ва кенгаяётган Самарқанд шаҳри, самарқандликлар учун баъзи очиқ қолаётган саволларга жавоблар, узоқ йиллик ҳокимлик тажрибаси, ҳали ҳеч қаерда маълум қилинмаган янгиликлар, ҳокимларнинг сайланишига муносабат ва бошқалар... Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бир кунлик фаолияти давомида унга ҳамроҳ бўлган Kun.uz мухбири билан шахсий ва профессионал ҳаёти ҳақида суҳбатлашди. Суҳбат тез орада эълон қилинади.
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
«Ўзгидромет» 30 декабрдан 2 январга қадар Тошкент ва Наманган вилоятларининг бир қатор ҳудудларида қор кўчиши хавфини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/29740365
Kun.uz расмий канали
Кунига 2 мингта, бир йилда миллион парвоз – дунёдаги энг кўп йўловчи ўтказаётган аэропортлар
Бугун дунёнинг гавжум аэропортлари бир йилда 60-80 млн атрофида йўловчи ўтказмоқда. Энг гавжум аэропортдан қарийб 100 млн нафар йўловчи фойдаланади. Бу аэропортлардан ҳар куни минглаб самолёт учиб-қўнади. Терминалларда юзлаб кириб-чиқиш жойлари бор. 2020 йилда пандемия туфайли кўрсаткичлар бироз пасайди. Бироқ 2021 йилдан бошлаб барчаси яна ўз ўрнига тушди ва ҳатто кўрсаткичлар оша бошлади.
👉 https://kun.uz/63842961
Kun.uz расмий канали
Украина бўйлаб зарбалар оқибатлари ва фронт чизиғига келган Зеленский. Уруш суратлари
Урушнинг 674-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/42253209
Kun.uz расмий канали
Dusel electrical компанияси ўзининг 10 йиллигини нишонлади
Dusel electrical компанияси сифатли электр жиҳозларини ишлаб чиқариш ва халқимизга узлуксиз етказиб бериш билан шуғулланади.
👉 https://kun.uz/76121430
Реклама
Тошкент саратон ва астма ўчоғига айланмоқда. Экологик вазият ўнгланадими?
Ўзбекистон пойтахти аллақачон дунёнинг ҳавоси энг ифлос шаҳарлари қаторида. Йил давомида Тошкент бир неча марта бу борада топ-5 ликда бўлди. Ҳавони тозалашга қаратилган чора-тадбирларнинг кўпи эса фақат қоғозда қолиб кетяпти.
👉 https://kun.uz/24473298
Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда ичида 32 нафар Ўзбекистон фуқароси бўлган автобус ағдарилиб кетди
ЙТҲ 29 декабр куни кечки вақтда Ақтўбе вилоятидаги трассада содир бўлган. Қутқарувчилар 32 нафар Ўзбекистон фуқаросини эвакуация қилди, улар Екатеринбург-Чимкент йўналишида ҳаракатланиб кетаётган бўлган.
👉 https://kun.uz/69877728
Kun.uz расмий канали
АҚШ Давлат департаменти Конгрессни четлаб ўтиб, Исроилга қурол сотишни маъқуллади
Давлат департаменти Исроилга зудлик билан қурол сотишни минтақадаги фавқулодда вазият билан изоҳлади.
👉 https://kun.uz/96968611
Kun.uz расмий канали
«Салимбой» ва «Саидазиз медгородок» чиқариб юборилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди
Ижтимоий тармоқларда Салим Абдувалиев ва Саидазиз Саидалиев қўйиб юборилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Kun.uz манбаси буни рад этиб, уларга қўлланган қамоқ эҳтиёт чораси ўзгартирилмаганини билдирди.
👉 https://kun.uz/07052763
Kun.uz расмий канали
2023 йилда энг бадавлат 500 кишининг умумий бойлиги 1,5 триллион долларга ўсди
Маск, Арно ва Безос энг бадавлат одамлар рейтингида мавқеини сақлаб қолди.
👉 https://kun.uz/51909445
Kun.uz расмий канали
“Иномарка”ларнинг фақат дилерлар томонидан сотилиши тартиби қайта тикланиши мумкин
Бу тартиб бор-йўғи 4 ой олдин бекор қилинган эди. Шу билан бирга, жисмоний шахсларга бир йилда битта автомобилни сертификатлаштирмаган ҳолда олиб киришга рухсат бериш, айни пайтда, жисмоний шахсларнинг транспорт воситаларини тижорат мақсадида олиб киришини тақиқлаш кўзда тутилмоқда.
👉 https://kun.uz/16456758
Kun.uz расмий канали
Эрта унаштирув, таҳқирланаётган болалар, мигрантларнинг ёлғиз қолган фарзандлари — болалар омбудсмани билан суҳбат
“Бола ҳуқуқлари бузилишининг бошланғич нуқтаси ота-оналар ўз фарзандини мулки сифатида кўриши билан бошланади. Бола ўз ҳаётига оид бўлган кичик ва катта қарорлар қабул қилишда иштирок этмайди. Бу – бизнинг жамиятдаги умумий тафаккур. Давлат қонунчиликни қатъийлаштириши билан масала тўлиқ ҳал бўлмайди, жамият ҳам бунга жавоб бериши лозим”. Болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонованинг Kun.uz'га берган интервюсини томоша қилинг.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Избоскан туманига янги ҳоким тайинланди
Савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Элёрбек Каримов Избоскан тумани ҳокими лавозимига тайинланди.
Туманнинг олдинги ҳокими Серобиддин Исмоилов 10 декабр куни ишдан олинган, кейинроқ қамоққа олинганди.
👉 https://kun.uz/58480728
Kun.uz расмий канали
Қозоғистон ҳукумати «Толибон»ни мамлакатда тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан олиб ташлади
Қозоғистон ва «Толибон» ўртасидаги сиёсий алоқалар масаласида Остона БМТ Хавфсизлик Кенгаши ва Бош Ассамблеяси томонидан қабул қилинган қарор ва резолюцияларга қатъий амал қилиши таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/38342271
Kun.uz расмий канали
Tenge Bank хайрия тадбирини ўтказди ва имконияти чекланган болаларни Янги йил билан табриклади
👉 https://kun.uz/07417650
Реклама
Ота-оналарнинг ҳар қандай ёшдаги фарзандлари контракти учун тўлаган пуллари даромад солиғидан озод қилинади
Илгари фақат 26 ёшгача бўлган фарзандлар учун тўланган пуллардан даромад солиғи олинмаган.
👉 https://kun.uz/92040526
Kun.uz расмий канали