Педагогларга малака тоифаларини беришнинг янги тартиби белгиланди
Малака тоифасини олиш бўйича синовлар бир йилда камида бир маротаба икки босқичда ўтказилади. Биринчи босқичда талабгорнинг мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражаси, иккинчи босқичда педагогик маҳорати баҳоланади.
👉 https://kun.uz/60760829
Kun.uz расмий канали
2024 йил Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили деб эълон қилинди
Бу ҳақда Шавкат Мирзиёев ўзбек халқига йўллаган янги йил табригида маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, ортда қолган 2023 йил Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили деб номланган эди.
👉 https://kun.uz/13257570
Kun.uz расмий канали
Йил якунлари: жаҳонда рўй берган асосий 10 воқеа
2023 якунланмоқда. Украинадаги уруш бу йилда ҳам асосий диққат марказида турди, аммо дунёнинг бошқа минтақаларида ҳам можаролар, кескинликлар, табиий ва техноген офатлар етарлича бўлди. Kun.uz якунланаётган йилда дунё трендида турган энг асосий 10 воқеани эслаб ўтади.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Чақалоқликданоқ тил ўргатиш мумкинми? – гўдакларга чет тилини ўргатиш шубҳалари ҳақида
Замон ривожлангани, чет тилини билишга талаб ошгани сайин болаларга кичик ёшидан тил ўргатишга қизиқиш ҳам ошяпти. Лекин бола ҳали тили чиқмасдан 2 та тилни эшитса, гапириши кечикади, чалкашиб кетади деган қарашлар ҳам бор. Булар асослими? Тил ўрганишнинг энг эрта вақти неччи ёш?
👉 https://kun.uz/72536060
Kun.uz расмий канали
СЭС озиқ-овқат маҳсулотлари ва тайёр таомларни истеъмол қилишда ёшга эътиборли бўлиш шартлигидан огоҳлантирди
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси бошқарма бошлиғи Абдураҳмон Исмоилов иштирокида ўтказилган брифингда янги йил байрами ва дам олиш кунлари овқатдан заҳарланиш ҳолатларини олдини олишда риоя қилинадиган зарур талаблар маълум қилинди.
👉 https://kun.uz/91531073
Kun.uz расмий канали
Bitcoin 155 фоизга, олтин 13 фоизга қимматлашди – халқаро молия бозорининг йиллик шарҳи
Глобал иқтисодиётнинг секинлашиши фонида нефтнинг WTI маркаси йил давомида 9,12 долларга, BRENT маркаси 8,91 долларга арзонлашди. Асосий криптовалюталар эса тикланишни бошлади. Хусусан, 2023 йилда Bitcoin қиймати 155 фоизга, Ethereum қиймати 93 фоизга ўсди.
👉 https://kun.uz/68172772
Kun.uz расмий канали
Янги йил арафасида Украина Белгородни ўққа тутди — зарба натижасида 24 киши ҳалок бўлиб, 100 дан ортиқ киши жароҳатланган. Россия бунга жавобан Харкивга ҳужум қилди
Урушнинг 675-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/86091868
Kun.uz расмий канали
Технология ва IT'да етакчи ҳиндлар. Улар бунга қандай эришяпти?
Ҳиндлар АҚШда дастурчилик ва муҳандислик каби муҳим соҳаларда етакчи. Келиб чиқиши ҳиндистонлик бўлган ходимлар Силикон водийсидаги Microsoft, Alphabet компанияси (Google) каби йирик стартапларни бошқармоқда. Келажакда Ўзбекистон меҳнат бозорини таъминлай олиш ва ривожланган давлатларга шунчаки оддий ишчи мигрант бўлиб бормаслик учун ҳиндлардан нималарни ўрганиш мумкин?
👉 https://kun.uz/95885180
Kun.uz расмий канали
AhadMix Group 2023 йил натижалари ҳақида хабар берди
👉 https://kun.uz/00368526
Реклама
Қозоғистонда ноқулай об-ҳаво туфайли 6 областдаги йўллар ёпилди
Мамлакатда қор бўрони кузатилмоқда, Остона шаҳри Фавқулодда вазиятлар департаменти фуқароларга шаҳардан ташқарига сафарларини кечиктиришни тавсия қилмоқда.
👉 https://kun.uz/05528270
Kun.uz расмий канали
MAXPRODUCT - беш йиллик етакчилик ва тараққиёт сари
👉 https://kun.uz/42496024
Реклама
Зеленский йилнинг ҳарбий натижаларига якун ясади ва 2024 йил учун стратегияни эълон қилди
Украина президенти бу йил Украина «қуруқликда ҳеч бир йўналишда чекинмагани, денгизни қайтариб олгани ва осмонни хавфсизроқ қилгани»ни таъкидлаган.
👉 https://kun.uz/20699392
Kun.uz расмий канали
Янги йилдан скутерлар авторақам тақади ва ҳайдовчилик гувоҳномаси билан ҳайдалади
1 январдан бошлаб Ўзбекистонда мопед, скутер ва шунга ўхшаш электр билан ҳаракатланувчи транспорт воситаларини бошқариш учун “А” тоифадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси талаб қилинади.
👉 https://kun.uz/20122091
Kun.uz расмий канали
Украина Белгород шаҳрига зарба берди, бу энг кучли зарба бўлгани айтилмоқда
Камида 14 киши ҳалок бўлган, Украина оммавий ахборот воситалари буни Россия қўшинларининг бир кун олдинги ёпирилма зарбаларига жавоб деб атамоқда.
👉 https://kun.uz/88278245
Kun.uz расмий канали
Қандай қилиб болани китоб ўқишга қизиқтириш мумкин?
Бола учун китоб ҳақиқатан ҳам энг яхши совға, аммо уни барча бирдек севиб ўқишни истамайди. Кўпчилик фарзандини мактабда ҳам, уйда ҳам ўқишга мажбурлайди. Аммо бу нотўғри. Уни китобга мажбуран қизиқтириб бўлмайди. Бунинг ўрнига бир нечта самарали техникалардан фойдаланган маъқул.
👉 https://kun.uz/94058932
Kun.uz расмий канали
Европанинг учта йирик давлати миграция қонунларини кучайтиряпти. 2024 йилда нималар ўзгаради?
Европарламентга сайловлар олдидан Германия, Франция ва Италия миграция қонунчилигини қатъийлаштирмоқда. Сайловолди кампанияда миграция ва бошпана тақдим этиш тизимини ислоҳ қилиш асосий мавзу бўлади.
👉 https://kun.uz/17270586
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон 2023 йилни қандай ўтказди?
2023 йил Ўзбекистон ҳаётида нималар билан ёдда қолди? Сиёсий тадбирлар, энергетикани ўнглаш ҳаракатлари, узоқ кутилган ўзгаришлар ва ечимини кутаётган муаммолар – Kun.uz'нинг йил дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қон билан ювилган адоват Амир Темур ва Тўхтамишхон жанги
Бир вақтлар соҳибқирон кўмаги билан кучга тўлган Тўхтамишхон, вақт етиб Темурнинг душманига айланди. Ўртага тушган совуқ адоват алал оқибат бу икки саркардани ўзаро жанг майдонига етаклади. Энг қонли жанглардан бири сифатида тарихга кирган бу воқеа қандай кечгани ҳақида Кўҳна тарихнинг ушбу сонида батафсил билиб оласиз.
📹👉 ТОМОША ҚИЛИНГ
Chery Automobile Ўзбекистонда ўзининг биринчи плагинли гибрид электромобилини (PHEV) тақдим этишни режалаштирмоқда
👉 https://kun.uz/75038843
Реклама
Оилангиз барча ташвишлардан ҳимоя қилувчи ишончли қўрғонингиз бўлсин — Саида Мирзиёева
Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзбекистонликларни кириб келаётган янги йил билан табриклади.
«Янги йил – оила даврасида нишонланадиган энг муҳим байрамлардан бири. Бу айём бизга болалик давримизни, янги йил мўъжизасини интизорлик билан кутганимизни, қор ўйнаганларимизни, ўша пайтлардаги сеҳрли лаҳзаларни эслатади. Биз Қорбобога ишонган, қор хатлар ёзган, бир-биримизга янги йил омадли келишини тилаган дамларимиз…
Менинг сизларга тилагим – оилангиз барча ташвишлардан ҳимоя қилувчи ишончли қўрғонингиз бўлсин. Янги йилнинг ҳар куни ўзаро англашув, меҳр-муҳаббат, ҳаётимиздаги энг олий неъмат – оилага таянч бўлиш нақадар муҳимлигини эслатиб турсин. Фарзандлар кулгиси хонадонингиз файзи бўлсин, ўйлаган барча ниятларингиз эса рўёбга чиқсин».
Kun.uz расмий канали
"Ibrat farzandlari"да 2023 йил сарҳисоби
YouTube’даги видеодарслар орқали халқимизнинг тил ўрганишига ҳисса қўшаётган мазкур лойиҳа эришган натижаларни жадвал орқали кўришингиз мумкин.
23 та хорижий тилдан ташқари "Ibrat farzandlari" хорижликлар учун ўзбек тили, саводхонлик дарсларини тақдим этади. Лойиҳа 2023 йилда Франция, Германия, Испания, Буюк Британия, Туркия, Хитой, Ҳиндистон, Япония, Озарбойжон каби давлатларнинг таълим ташкилотлари билан ҳамкорликни йўлга қўйди.
2024 йилда "Ibrat farzandlari"дан яна ҳам кўпроғини кутинг!
👉Батафсил
Реклама
Ўзбекистоннинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни юксалмоқда — Шавкат Мирзиёевнинг жаҳон давлатлари етакчилари билан учрашувларидан ва минбарлардаги чиқишларидан кадрлар
Давлат раҳбари 2023 йилда машаққатли ва жасоратли меҳнат билан тараққиёт йўлида муҳим марраларга эришилганини таъкидлаб, янги йилнинг қадами қутлуғ келиши, барча эзгу ниятлар амалга ошиши, юрт тинч, халқ омон бўлишини тилади.
Kun.uz расмий канали
Велосипеддан бошланган бизнес – KIA компанияси қандай ривожланганди?
Жанубий Кореянинг йирик автомобилсозлик компанияси ҳисобланадиган KIA Иккинчи жаҳон уруши давом этаётган кезларда ташкил этилган. Ишлаб чиқаришни велосипедлардан бошлаган компания, кўп ўтмай мотоцикллар тайёрлашга ўтади. Кейинчалик автомобил ишлаб чиқара бошлайди. Бугун KIA Motors дунёнинг таниқли брендига айланиб улгурган.
👉 https://kun.uz/51938831
Kun.uz расмий канали
2023 йил Ўзбекистон иқтисодиётида: Девалвация, бюджет дефицити ва энергетикада ташқи боғлиқлик
Якунланаётган 2023 йил иқтисодий блок учун мураккаб кечди. Йил якунларига кўра, сўмнинг долларга нисбатан қадрсизланиши қарийб 10 фоизга етди. Берилган солиқ имтиёзларига қарамай, газ қазиб чиқариш қисқариб борди, дефицитни Туркманистон ва Россиядан газ импорт қилиш ҳисобига қоплаш бошланди. Бюджет тақчиллиги ЯИМга нисбатан 5,5 фоизгача ошиб кетди.
👉 https://kun.uz/01048240
Kun.uz расмий канали
Украина махсус хизматлари Белгороддаги портлашларни «Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари иши натижаси» деб атади
Ҳодиса қурбонлари сони 20 дан, жароҳатланганлар сони 100 дан ошган. Аввалроқ Москва ҳам украин шаҳарларига ҳужумлар оқибатида қурбонлар бўлишини шундай изоҳлаганди.
👉 https://kun.uz/17461070
Kun.uz расмий канали
Тиббий хизматлар ва дори воситаларига берилган ҚҚС имтиёзлари бекор қилинди
2024 йил 1 апрелдан тиббий хизматлар ва Ўзбекистонга олиб кирилган дори воситалари бўйича ҚҚС тўланади.
👉 https://kun.uz/30089533
Kun.uz расмий канали
Тажрибасиз раҳбарлар, туманлараро электропоезд, шов-шувли туннел, жамоатчиликдан умид ва шахсий ҳаёт – Эркинжон Турдимов билан суҳбат
Самарқандликлар учун баъзи очиқ қолаётган саволларга жавоблар, узоқ йиллик ҳокимлик тажрибаси, ҳали ҳеч қаерда маълум қилинмаган янгиликлар, ҳокимларнинг сайланишига муносабат ва бошқалар... Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов бир кунлик фаолияти давомида унга ҳамроҳ бўлган Kun.uz мухбири билан шахсий ва профессионал ҳаёти ҳақида суҳбатлашди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Украина фронтида фаоллашув ва турклар розилигини олган шведлар – ҳафта дайжести
Йилнинг охирги ҳафтасида Украина русларнинг десантчи кемасини йўқ қилди, Россия бунга «ракета ёмғири» билан жавоб берди. Бу гал руслар ракетаси Полшагача етиб борди. Видеода ҳафтанинг муҳим воқеаларини эслаймиз.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Магнус Карлсен Самарқандда блиц бўйича жаҳон чемпиони бўлди
Иккинчи ва учинчи ўринларни россиялик шахматчилар эгаллади. Ўзбекистонлик шахматчилар совриндорлар сафига кира олмади.
👉 https://kun.uz/67231248
Kun.uz расмий канали
Хулоса чиқармаётган одамлар: автоавариялар даҳшатли “душман”га айланмоқда
Ўзбекистонда ҳар йили 2-2,5 минг киши йўлларда ЙТҲлар қурбони бўлмоқда. Якунига етаётган йилда ҳам бу рақам оғриқли тус олди: таҳлиллар юк машиналари, автобуслар билан боғлиқ авариялар кўпайиб бораётганини кўрсатмоқда. 2023 йилда ҳам бир ҳолатнинг ўзида 5-6 кишининг ўлимига сабаб бўлган ЙТҲлар содир бўлган. Kun.uz уларнинг айримларини ёдга олди.
📹👉 ВИДЕОНИ САЙТИМИЗДА КЎРИНГ