Ҳарбийлар билан учрашган Путин ва шарқий фронтдаги «Леопард»лар
Икки томон янги йилда ҳам зарбалар алмашинувини давом эттирди. Урушнинг 677-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/81243976
Kun.uz расмий канали
Россия Украина бўйлаб ёппасига зарба йўллади
Киев ва Харкивда турар жойлар зарбага учраган, қурбонлар бор.
📸 👉 https://kun.uz/72552634
Kun.uz расмий канали
Россияда 1 январга ўтар кечаси мигрантлар оммавий равишда ушланди
Маҳаллий нашрлар ёзишича, бир кечада шаҳар марказидан Петербург полиция бўлимларига 3 мингга яқин хорижликлар етказилган.
👉 https://kun.uz/70699576
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи кунида 2 мингга яқин чақалоқ дунёга келди
Шундан 847 нафари қиз, 1012 нафари ўғил. Энг кўп чақалоқ Қашқадарё вилоятида (207 нафар), энг ками Навоий вилоятида (36 нафар) туғилди.
👉 https://kun.uz/92267583
Kun.uz расмий канали
Кореяда номаълум шахс мухолифат етакчисига пичоқ билан жароҳат етказди
Демократик партия етакчиси Ли Чжэ Мён Пусан шаҳридаги аэропорт қурилишига ташриф буюрганида, унга номаълум шахс томонидан ҳужум уюштирилди. Сиёсатчи турган жойида йиқилган, кейин касалхонага тезкорлик билан етказилган.
👉 https://kun.uz/39499202
Kun.uz расмий канали
Дубайда жиноий тўда томонидан гаровга ушлаб турилган ўзбекистонлик қутқарилди
У бир гуруҳ шахслар томонидан Дубай шаҳрида мажбурий тарзда ушлаб турилган ва ундан жами 200 минг доллар пул талаб қилинган.
Ушбу маблағлар айтилган вақтда ва манзилга келтирилмаган тақдирда фуқаронинг жонига қасд қилиш билан қўрқитиб келинган.
👉 https://kun.uz/26657508
Kun.uz расмий канали
Бўстонлиқда 10 январгача ҳаракат бир томонлама бўлади
1 январдан 10 январга қадар Тошкент вилоятининг Чимён тоғларидаги дам олиш масканларига (Ғазалкентдан Юсуфхонагача) транспорт ҳаракати бир томонлама ташкил этилади.
👉 https://kun.uz/44886834
Kun.uz расмий канали
Путин Белгород ўққа тутилишига муносабат билдирди
У Украина бўйлаб зарбаларни кўпайтириш билан таҳдид қилди. Шунингдек, ҳарбий ҳаракатлар майдонидаги вазиятга баҳо берди.
👉 https://kun.uz/80625231
Kun.uz расмий канали
АИ-80 бензинини акциз солиғидан озод этиш муддати якунланди
АИ-80 маркали бензин учун акциз солиғига вақтинчалик нол ставка қўллаш даври 2023 йил 31 декабр куни якунига етди. 1 январдан UNG Petro шохобчаларида бу маркадаги бензин 6800 сўмдан сотилмоқда.
👉 https://kun.uz/58244915
Kun.uz расмий канали
Путин тинчликка тайёр, фақат Россия шартлари асосида
Путин Ғарб Россияни Украина қўли билан йўқ қилишнинг иложи йўқлигини англаб етаётгани ва риторикани ўзгартираётганини айтиб ўтган. У Россиянинг душмани Украина эмас, ғарб эканини таъкидлади. Москва музокараларга тайёр, аммо ўз шартлари асосида, дея қўшимча қилган у.
👉 https://kun.uz/10143754
Kun.uz расмий канали
Қизиқ тақдир: Бегона «эгизаклар»
1985 йил 9 август. Қувадаги туғуруқхонада бир вақтнинг ўзида икки ўғил дунёга келди. Туғилиш пайтида чақалоқлар доялар айби билан алмашиб қолган эди. Аввалига ҳолатни ҳеч ким пайқамайди. Фақат туғуруқхонадан уйга кетиш учун рухсат берилган кун шифокорлар чақалоқлар алмашиб қолганини сезиб қолишади.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Россияда чақирув ёшини ошириш бўйича ўзгаришлар кучга кирди
2024 йил 1 январдан бошлаб Россия армиясига 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган эркаклар чақирила бошлайди. Илгари муддатли ҳарбий хизматчиларнинг максимал ёши 27 ёш эди. Энди эса яна 2 миллион россиялик ҳарбий хизматга чақирилади.
👉 https://kun.uz/11327439
Kun.uz расмий канали
Японияда кучли зилзила. Цунами хавфи эълон қилинди
Ер силкиниши ортидан сув тўлқини 5 метрга кўтарилиши мумкин, дея огоҳлантирган Япония метеорология агентлиги. Соҳил бўйи ва дарёлар яқинидаги ҳудудлар аҳолиси эвакуация бўлишга чақирилган.
👉 https://kun.uz/04359334
Kun.uz расмий канали
107 йиллик “тилла баҳси” — Россия нега Руминиянинг олтинларини қайтармаяпти?
Бугун дунёнинг аксарият давлатларида ўзаро чегарага эга бўлмаган мамлакатлар ўртасида жиддий муаммолар йўқ. Фақат қўшнилар билан чегара масаласида баҳслар бўлиши мумкин. Лекин истиснолар ҳам бор. Ўзаро чегарага эга бўлмаган Руминия ва Россия ўртасида анча йиллардан бери катта миқдордаги олтинлар устида баҳс кетяпти. Руминия даъвогар, Россия эса тан олмаяпти.
👉 https://kun.uz/02734320
Kun.uz расмий канали
Вазирлар Маҳкамасида «маҳалла еттилиги» фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўлими ташкил этилади
Президент фармони билан «маҳалла еттилиги» ҳар бир аъзосининг вазифалари белгилаб берилди. Уларнинг фаолияти асосий самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) бўйича баҳоланади.
👉 https://kun.uz/90548958
Kun.uz расмий канали
Токио аэропортига қўнишда йўловчи самолёт ёниб кетди
Japan Airlines рейси Япония соҳил қўриқлаш хизмати самолётига урилиб кетган бўлиши мумкин.
👉 https://kun.uz/17512742
Kun.uz расмий канали
Исроил Олий суди суд ислоҳоти пакетининг асосий қонунини бекор қилди
Олий суднинг хулосасига кўра, Нетаняҳунинг суд ислоҳоти «Исроилнинг демократик давлат сифатидаги асосий хусусиятларига жиддий ва мисли кўрилмаган зарар етказади». Тегишли қонунни бекор қилишни Олий суд судяларидан 8 нафари ёқлаган бўлса, 7 нафари бунга қарши чиққан.
👉 https://kun.uz/65506498
Kun.uz расмий канали
«Ливерпул» ва «Нюкасл» йилнинг илк ўйинида триллер намойиш этди
«Арсенал» кетма-кет мағлубиятлардан кейин биринчи ўриндан тўртинчи ўринга қулади, Жота ва Салоҳ мерсисайдликларни АПЛда яккапешқадамга айлантирди.
📹 👉 https://kun.uz/84157439
Kun.uz расмий канали
Қозоғистон “Толибон”ни қора рўйхатдан чиқаргани нимани англатади?
Сентябр ойида Хитой элчиси Кобулда “Толибон” бош вазирига ишонч ёрлиғини топширган эди. 29 декабр куни эса Қозоғистон ҳукумати “Толибон”ни тақиқланган ташкилотлар рўйхатидан чиқарди. Хўш, толибларга нисбатан муносабат секин-аста ўзгаряптими? Kun.uz “Геосиёсат” рукнида бу ҳақдаги саволларга сиёсатшунос Фарҳод Каримовдан жавоб олди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Японияда зилзила қурбонлари сони ортиб бормоқда
Биргина Япония ғарбидаги Вадзима шаҳрида кучли зилзила оқибатида камида саккиз киши ҳалок бўлди. Қурбонлар умумий сони камида ўн олти кишига етди. Метеорологларнинг огоҳлантиришича, ҳафта давомида, айниқса, кейинги икки-уч кун ичида яна кучли зилзилалар юз бериши мумкин.
👉 https://kun.uz/27797199
Kun.uz расмий канали
Ҳудудларда 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилади
Ҳудудлардаги 4 та секторга қўшимча равишда маънавият сектори ташкил этилиб, улар жойлардаги Маънавият ва маърифат кенгашларининг ишчи тузилмаси сифатида фаолият кўрсатади.
👉 https://kun.uz/66007712
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда инфляция 8,8 фоизга тушгани маълум қилинди
Бу – 2016 йил августидан кейинги даврдаги энг паст кўрсаткич. Статистика агентлигига кўра, 2023 йилда озиқ-овқатлар 9,7 фоизга қимматлашган. Хусусан, мол ва қўй гўшти нархи 9 фоизга, мевалар ва ёнғоқлар 37 фоизга кўтарилган; ун 1 фоизга, кунгабоқар ёғи 18 фоизга арзонлашган. Йил давомида бензин нархи 19 фоизга, метан нархи 22 фоизга ошган.
👉 https://kun.uz/79539712
Kun.uz расмий канали
Фото: Истанбулда ўн минглаб кишилар Фаластинни қўллаб маршга чиқди
1 январ куни тонгда Истанбулдаги йирик масжидлар атрофларида ўн минглаб кишилар тўпланиб, Фаластин халқини қўллаб-қувватлаш ва Исроилнинг салкам 3 ойдан буён Ғазо бўлгасини аёвсиз ўққа тутаётганини қоралаш мақсадида оммавий марш ўтказди.
👉 https://kun.uz/79180328
Kun.uz расмий канали
Эркинжон Турдимовнинг маҳалла раиси билан тузган “махфий” битими қандай натижа берди?
Kun.uz мухбирини бир кунлик фаолиятига ҳамроҳ қилган Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов Наврўз арафасида фойдаланишга топшириладиган, ҳозирча “тишнинг ковагида” сақлаб турилган сайёҳлик объектига борди. Самарқанднинг сайёҳлик йўналишларини бир-бири билан боғловчи 36 кмли лойиҳанинг амалга оширилиши ҳоким учун саргузаштларга бой бўлган.
📹👉ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Ўзбекистонда янги йилнинг илк кунида яна мингдан ошиқ чақалоқ туғилди
Энг кўп туғилиш Фарғона, энг ками Навоий вилоятида қайд этилган.
👉 https://kun.uz/92720002
Kun.uz расмий канали
3 та ёмон, 3 та яхши ўзгариш – 2023 йилда иқлим ўзгариши нималарни бошдан кечирди?
Ҳароратнинг ошиши, Арктика музларининг эриб бораётгани, ўрмон ёнғинларининг қамров доираси кенгайиб бораётгани – 2023 йилда глобал иқлим ўзгаришининг йирик муаммолари сифатида тан олинган бўлса, иқлим билан курашда умидли янгиликлар ҳам бўлди.
👉 https://kun.uz/67573385
Kun.uz расмий канали
Иқтисодий судлар томонидан кўрилаётган айрим ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади
2024 йил 1 январдан иқтисодий судлар томонидан солиқ органлари иштирокида кўрилаётган ишлар маъмурий судлар юрисдикциясига ўтказилади.
👉 https://kun.uz/56496147
Kun.uz расмий канали
Forbes Ўзбекистонни энг яхши сайёҳлик йўналишлари рўйхатига киритди
АҚШнинг Forbes журналида 2024 йилда албатта бориб кўриш керак бўлган дунёдаги ажойиб сайёҳлик йўналишларга бағишланган мақола босилди.
👉 https://kun.uz/51517350
Kun.uz расмий канали
Тан олинмаган Қорабоғ Республикаси расман ўз фаолиятини тўхтатди
«Тоғли Қорабоғ Республикаси»нинг барча давлат муассасалари ва ташкилотлари унинг сўнгги «раҳбари» Самвел Шаҳраманяннинг 28 сентябрдаги фармони билан тугатилган.
👉 https://kun.uz/54386950
Kun.uz расмий канали
Дания қироличаси Маргрете II тахтдан воз кечишини эълон қилди
Дания қироличаси Маргрете II 52 йиллик ҳукмронликдан сўнг 2024 йил 14 январда тахтдан воз кечишини маълум қилди. 83 ёшли монарх буни яқинда ўтказилган операция билан изоҳлади. У тахтни валиаҳд шаҳзода Фредерикка топширади.
👉 https://kun.uz/45548594
Kun.uz расмий канали