Самарқандда иккита юк машинаси тўқнашиб, ёниб кетди
Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода юк машиналаридан бирининг кабинаси пачақ бўлгани ва ёнаётгани акс этган.
👉 https://kun.uz/63936039
Kun.uz расмий канали
Юқори октанли бензиндан бошқа ёқилғилар учун акциз солиғи ставкалари ўзгаради
Ўзбекистонда 2024 йил 1 апрелдан бошлаб бензиннинг АИ-80 маркаси, дизел, метан ва пропан учун акциз солиғи ставкалари 12 фоизга оширилади. АИ-91 ва ундан юқори октанли бензин учун акциз ставкалари ўзгаришсиз қолади.
👉 https://kun.uz/78612843
Kun.uz расмий канали
Тошкент ва Наманган вилоятларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
5-9 январ кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли Бўстонлиқ, Оҳангарон, Паркент ва Попда қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
👉 https://kun.uz/07398901
Kun.uz расмий канали
«Реал» қийналди, «Жирона» яна ирода кўрсатди. Кун ўйинлари якунлари
Диас икки метрдан туриб бўш дарвозани ишғол этолмади, «Атлетико»га эса Моратанинг уч голи ҳам ёрдам бермади. Мадрид ва Каталония клублари ўртасида қувлашмачоқ давом этади.
📹 👉 https://kun.uz/10545751
Kun.uz расмий канали
Тиббиёт ходимларининг касбий фаолияти босқичма-босқич лицензияланади
Ўзбекистонда вилоят ва республика даражасидаги барча кўптармоқли шифохоналарда умумий бошқарувни тиббиёт менежерлари томонидан амалга оширилишига эришиш режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/60976480
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳри ҳавосини нималар ифлослаяпти ва уни қандай яхшилаш мумкин? – «Ўзгидромет» таҳлилларини эълон қилди
Қурилишдаги хаос, машинадан чиқаётган заҳарлар, ривожланмаган жамоат транспорти, инфратузилма йўқлиги, саноат чиқиндилари, кўмир ва мазутдан фойдаланишнинг ортгани Тошкент шаҳри ҳавосини ифлослантирувчи асосий омиллар сифатида кўрсатилган. Бундан ташқари, Тошкент шаҳри атмосфера ҳавосида кислород улушининг ҳам нисбатан камайиб бораётгани аниқланган.
👉 https://kun.uz/95625820
Kun.uz расмий канали
Бортдаги ёнғин: экипаж ёнаётган самолётдан йўловчиларни қандай қилиб бенуқсон эвакуация қилгани ҳақида
Japan Airlines авиакомпанияси самолёти йўловчиларининг Токио аэропортида бенуқсон эвакуация қилиниши бутун дунёни ҳайратда қолдирди. Авиация мутахассислари ва экипаж аъзоларининг айтишича, эвакуация муваффақияти экипажнинг мукаммал тайёргарлиги ва йўловчиларнинг намунали хулқ-атвори билан боғлиқ.
👉 https://kun.uz/93281344
Kun.uz расмий канали
Хусусий секторнинг соғлиқни сақлашдаги улуши 50 фоизга етказилади
“Аҳоли саломатлиги-2030” стратегияси лойиҳасига кўра, онкологик касалликларни даволаш учун Ҳужайра терапияси маркази ташкил этилади.
👉 https://kun.uz/28908075
Kun.uz расмий канали
Тез тиббий ёрдам хизмати электромобиллар билан таъминланади
Тез тиббий ёрдам автомобилларининг 50 фоизи электромобиллар билан тўлдирилади. Бунда, 2024 йилдан бошлаб 2030 йилга қадар электромобилларни сотиб олиш муддатлари белгиланади.
👉 https://kun.uz/77739994
Kun.uz расмий канали
Бир қанча мансабдор шахсларнинг тадбиркорлик фаолиятига чек қўйилди – Антикоррупция агентлиги
Улар орасида Тошкент шаҳрининг Миробод тумани, Андижон вилоятининг Бўстон тумани ҳокимлари ҳам бор.
👉 https://kun.uz/35215631
Kun.uz расмий канали
Тошкент дунёдаги ҳавоси энг ифлос шаҳарлар рейтингида иккинчи ўринга чиқиб олди
Кун бўйи ҳавосидаги PM2.5 заррачалари концентрацияси бўйича Жанубий Осиё давлатлари шаҳарлари қаторида дунёнинг энг ҳафоси ифлос шаҳарлари рейтингидан кучли ўнлигидан ўрин олиб турган пойтахтимиз Тошкент шаҳри кечга бориб, Бангладешнинг пойтахти Дакка шаҳридан кейин иккинчи ўринга чиқиб олди.
Тошкент ҳавосининг ифлосланишида антропологик омиллар билан бирга табиий шарт-шароитлар ҳам катта рол ўйнамоқда. Шаҳарга чанг ёпирилмаслиги учун Навоий ва Бухоро вилоятлари ҳамда Қозоғистон ҳудудидаги чўллашаётган ерларга саксовул экиш тавсия қилинмоқда.
👉 https://kun.uz/83175603
Kun.uz расмий канали
Тошкентда ҳаво ифлосланиши “жуда хавфли” даражага чиқди
3 январ оқшомида пойтахт ҳавоси таркибидаги PM2,5 зарралари миқдори ЖССТ белгилаган меъёрдан 35 баробарга ошиб кетиб, Тошкент ҳаво ифлосланиши рейтингида дунё шаҳарлари орасида иккинчи ўринга кўтарилди.
👉 https://kun.uz/83175603
Kun.uz расмий канали
Тошкентда номаълум қурувчи дарахтзорни йўқ қилди. Ҳокимлик унинг кимлигини очиқлашни истамаяпти
Ўраб олинган ҳудуд яқингача дарахтзор бўлган. Мораторийга қарамай дарахткесарликлар тўхтамаётгани сабабли бошлиғи вақтинча ишдан четлаштирилиб, ваколатлари чекланган Тошкент шаҳар экология бошқармаси ушбу ҳолатга ҳам “ўта юмшоқлик” ва ноаниқлик билан муносабат билдирган. Маҳаллий ҳокимлик эса қурувчи кимлигини яширмоқда.
👉 https://kun.uz/57801045
Kun.uz расмий канали
Сурхондарёда олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
ХIХ аср охирига оид 61,69 граммлик танга маданий бойликка тааллуқли бўлган.
👉 https://kun.uz/11132870
Kun.uz расмий канали
Ижара ҳақининг минимал ставкалари текин фойдаланиш шартномаларига ҳам татбиқ этилди
Ўзига тегишли кўчмас мулкни бошқа шахсга текин фойдаланиш шартномаси асосида берган фуқаролар, гарчи бундан даромад олмаса-да, солиқ тўлаши керак бўлади. Яқин қариндошлар ўртасидаги текин фойдаланиш шартномалари бундан мустасно.
👉 https://kun.uz/36711497
Kun.uz расмий канали
Хориждан келиб Ўзбекистонда ўқиётган талабалар: “Бу ерда ҳаммаси бошқача”
📹 👉 https://kun.uz/67019026
Реклама
Қайтарилган асирлар ва Киевни тозалаётган кўнгиллилар. Уруш суратлари
Урушнинг 679-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/43489862
Kun.uz расмий канали
Эрон Кирмондаги портлашда Исроил ва АҚШни айблади
«Терроризм - Қўшма Штатлар ва Исроил учун шунчаки восита», деди Эрон президентининг маслаҳатчиси. Кирмондаги портлашлар оқибатида юзга яқин киши ҳалок бўлди.
👉 https://kun.uz/94072878
Kun.uz расмий канали
МИБга қўшимча 230 та давлат ижрочиси штат бирлиги ажратилади
Уларнинг асосий фаолияти болаларнинг манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилади. Шунингдек, ижро ҳужжатлари бўйича хатланган мол-мулкни шартнома-воситачилик шартлари асосида сотиш тартиби ишлаб чиқилади.
👉 https://kun.uz/71960130
Kun.uz расмий канали
«Ҳизбуллоҳ» ал-Арурийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишга ваъда берди
Исроил ҲАМАС етакчиларидан бирининг Байрутда ўлдирилиши учун жавобгарликни ўз зиммасига олмади, «Ҳизбуллоҳ» уни айблаб чиқди.
👉 https://kun.uz/88847651
Kun.uz расмий канали
Германия фаластинликларни Ғазодан кўчириш ғоясини қоралади
Исроил миллий хавфсизлик ва молия вазирлари урушни ғазоликларни сиқиб чиқариш ва ҳудудни эгаллаш имконияти сифатида кўрди.
👉 https://kun.uz/72605299
Kun.uz расмий канали
Бошланғич тўловсиз янги уй харид қилмоқчи бўлганлар учун ажойиб таклиф!
Yunusabad Residence турар жой мажмуаси тайёр кадастрли хонадонларни бошланғич тўловсиз 12 ойга бўлиб тўлаш имконини таклиф этади!
✅Сотувда 38 м²дан 126 м²гача бўлган премиум хонадонлар ва 85 та коттежлар мавжуд.
Нақдга харид қиладиганлар учун 7% чегирма мавжуд! Таклиф чекланган!
Тўлиқ маълумот олиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг👇
☎️ +998-55-512-22-22
📍Юнусобод тумани, 4-мавзе, 88. Мўлжал: АҚШ элчихонаси.
Instagram | Telegram
Реклама
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
Яна уч киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
👉 https://kun.uz/89087963
Kun.uz расмий канали
Пойтахт бюджети тасдиқланди. Маблағ қаердан олиниб, қаерга сарфланади?
Тошкентнинг 2024 йилги бюджети 8,8 трлн сўм бўлиши кутиляпти. Асосий даромад манбайи – жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи – 1,5 трлн сўм. Жами харажатларнинг қарийб ярми иккита йўналишга кетади: соғлиқни сақлаш бошқармасига – 2,1 трлн, иссиқлик таъминоти субсидияларига – 1,97 трлн. Ҳокимлик бу йил “Open budget”га маблағ ажратмади.
👉 https://kun.uz/52616112
Kun.uz расмий канали
«Эски ТошМи» тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги “Эски ТошМи” тиббиёт академиясининг биноси бузилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Маданий мерос агентлиги бу борада расмий маълумот берди.
👉 https://kun.uz/25047727
Kun.uz расмий канали
Байрутда ўлдирилган ҲАМАС раҳбари, Туркияда ушланган Исроил жосуслари, Украинага янги ҳужум — кун дайжести
Одатга кўра, шу дақиқаларгача жаҳонда рўй берган энг муҳим янгиликлар, воқеалар ва ҳодисалар, шунингдек, баёнотлар жамланган кунлик дайжестимизни эътиборингизга ҳавола қиламиз.
👉 https://kun.uz/93462144
Kun.uz расмий канали
«Путин сизни ЕИ, НАТО, эркинлик ва демократияга қўшиб кечки овқатда ейди». Зеленскийнинг Economist’га интервюсидан асосий гаплар
Зеленский бугунги кунга келиб бутун дунёда ҳам, украин жамоатчилигида ҳам уруш бошида бўлгани каби Украина атрофида жипслашув йўқлигидан шикоят қилган. У ғарб мамлакатлари Украинага ёрдам бериш орқали ўзларини Путиннинг тажовузидан ҳимоя қилаётганини эслатган.
👉 https://kun.uz/47943370
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳри Fitch рейтингига қайтиши мумкин
Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгаши Fitch’нинг пойтахт рейтингини аниқлаш жараёнидаги иштирокини тиклаш учун чоралар кўриш ҳақида қарор қабул қилди. Аввалроқ, халқаро рейтинг агентлиги етарли маълумотлар мавжуд эмаслиги сабабли Тошкентнинг кредит рейтингини бекор қилганди.
👉 https://kun.uz/52103590
Kun.uz расмий канали
Эронда портлашлар. 100 дан ортиқ киши ҳалок бўлган
Генерал Қосим Сулаймонийнинг ўлимига уч йил тўлган кунда у дафн этилган қабристон ҳудудида мотам маросими ўтказилаётганида портлашлар рўй берди. Сўнгги маълумотларга кўра, 103 киши ҳалок бўлиб, 200 га яқин киши жароҳатланган.
👉 https://kun.uz/30145228
Kun.uz расмий канали
Моуринио — жамоалари, мавсум фаворити ва сочини ким оқартиргани ҳақида
«Челси»нинг собиқ футболчиси Жон Оби Микелнинг подкасти меҳмони бўлган мураббий «Ливерпул» билан машҳур ўйинни эслади, бугунги авлод футболчиларини танқид қилди, шунингдек ўз вақтида Де Брюйне ва Салоҳ нега қўйиб юборилганини ҳам изоҳлади.
👉 https://kun.uz/76084397
Kun.uz расмий канали