Туркияда қўшмачилик билан шуғулланган ўзбекистонлик аёл ушланди
«Фаҳш баронессаси» ва «Мадам Клод» деган номлар билан танилган бу аёл Туркияга Россия, Беларус, Қирғизистон, Туркманистон ва Ўзбекистондан фоҳишалар олиб келиб, уларни фоҳишахоналарга сотиш билан шуғулланган. У Интерпол қидирувида эди.
👉 https://kun.uz/77108535
Kun.uz расмий канали
Инвестициялар вазирлиги ходими фуқарони АҚШга юборишини айтиб пул олаётганда ушланди
ДХХ томонидан Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда у келишилган пулдан 10 минг доллар олаётганда қўлга олинган.
👉 https://kun.uz/30918281
Kun.uz расмий канали
Украина танкчилари Авдийивка яқинида янги жангларга тайёрланмоқда. Уруш суратлари
Урушнинг 680-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/49619421
Kun.uz расмий канали
КХДР Жанубий Корея билан чегара яқинида 200 га яқин снаряд учирди
Сеул Сариқ денгиздаги ороли аҳолисини эвакуация қилишга буйруқ берган.
👉 https://kun.uz/10499025
Kun.uz расмий канали
Жиноят ишлари бўйича Сергели туман судининг собиқ судясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
У олдинроқ лавозимидан озод этилган ҳамда судялик ваколати муддатидан илгари тугатилган. Судянинг тезкор тадбир давомида ушланганига оид маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслиги айтилди.
👉 https://kun.uz/43731522
Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги барча эски бозорлар реконструкция қилинади, аммо уларнинг лойиҳаси маълум эмас
Қўйлиқ бозоридан ташқари, Сергелидаги машина бозори ҳам таъмирланиши, шу сабабли бошқа ҳудудга кўчирилиши мумкин. Аммо пойтахт ҳокимияти буни тасдиқламади. Расмийларга кўра, шаҳардаги барча эски бозорлар реконструкция қилиниши аниқ. Лекин уларнинг лойиҳалари ҳақидаги маълумот очиқ эмас.
👉 https://kun.uz/07331861
Kun.uz расмий канали
🏘 Onix турар жой мажмуаси Миробод туманида жойлашган тайёр кадастрли коттежларнинг квадрат метрини 11 млн. 400 минг сўмдан харид қилишни таклиф этади.
⚡️Мажмуа майдони 3 гектарни ташкил этади ва 114 та 1,6 дан 2 сотихгача бўлган коттежларни ўз ичига олади ва оқ сувоқ ҳолатда тайёр кадастр билан топширилади. Коттежлар сони чекланган!
📍Манзил: Миробод тумани "Оқ уй" МФЙ, 58Б
Қўшимча маълумот олиш учун телефонлар:
☎️ (78)777 80 80, (97)768 05 85,
☎️ (97)103 75 85
Instagram | Геолокация
Реклама
Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида кўп квартирали уйларни таъмирлаш ширкати ташкил этилди
Компания кўп квартирали уй-жой фонди объектларини таъмирлайди, модернизация қилади ҳамда энергия самарадорлигини оширади. Бундан ташқари, кўп квартирали уйларда лифтларни алмаштиради, таъмирлайди, модернизация қилади.
👉 https://kun.uz/88094031
Kun.uz расмий канали
Тошкент кўчаларига ҳайдовчилар учун маълумотлар ёзилган экранлар ўрнатилади
Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги департамент томонидан Бобур ва Шота Руставели кўчалари чорраҳасида фуқароларни реал вақт режимида йўл ҳаракатидаги вазият тўғрисида хабардор қилиш учун ўзгарувчан маълумотлар таблоси ўрнатилди.
👉 https://kun.uz/38431079
Kun.uz расмий канали
Наманганда ўсмир отасининг машинасини бошқариб, 4 та қоидабузарлик ва ЙТҲ содир этди
У Equinox машинасини давлат рақамларини ечиб ҳаракатланган ва ҳолатни видеога олиб, ижтимоий тармоқларга жойлаган.
👉 https://kun.uz/31489973
Kun.uz расмий канали
2023 йилги Украина даҳшатлари. Урушнинг муҳим 10 палласи суратларда
Йил тугади, лекин ҳарбий ҳаракатлар эмас — ва фронтда ҳамон фоторепортёрлар ишлашда давом этмоқда.
📸 👉 https://kun.uz/56025576
Kun.uz расмий канали
Эрондаги теракт, ректорларни истеъфога чиқараётган АҚШ ва Илон Маскнинг янги ташаббуси — кун дайжести
Айни дақиқаларгача жаҳонда рўй берган энг муҳим янгиликлар, воқеалар, ҳодисалар ва баёнотлар жамланган кунлик дайжестимизни одатдагидек эътиборингизга ҳавола қиламиз.
👉 https://kun.uz/49642201
Kun.uz расмий канали
Лукашенко президентликдан кетса, ўзини ва оиласини суд қилишни тақиқлади
Активлар, мулк, ёзишмалар ва умрбод қўриқлаш хизматига эга бўлиш ҳуқуқи дахлсиз қолади.
👉 https://kun.uz/79395956
Kun.uz расмий канали
Газланган шакарли ичимликларга солиқ: бу натижа берадими?
Ўзбекистонда таркибида шакар мавжуд бўлган газланган ичимликларнинг 1 литр учун 500 сўм, энергетик ичимликлар учун эса 2000 сўм акциз солиғи жорий этилмоқда. Хўш, бундан мақсад ҳақиқатан ҳам соғлом турмуш тарзига ўтишни рағбатлантиришми? Агар шундай бўлса, бу чора кўзланган мақсадга эришишда ёрдам бера оладими?
👉 https://kun.uz/27500737
Kun.uz расмий канали
«Ўтакетган ҳаддан ошиш ва қонунсизлик» — юристлар Рамзон Қодировнинг жиноятчиларнинг қариндошларини жазолашга чақириғи ҳақида
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров янги йил олдидан ўтказилган йиғилишда чечен кучишлатар тузилмаларини жиноятга қўл урганларнинг қариндошларини жазолашга чақирди.
👉 https://kun.uz/96599712
Kun.uz расмий канали
“Палов индекси”: Ўзбекистонда ош нархи бир йилда қанчага ошди?
2023 йил давомида палов нархи Бухорода 32 фоизга, Қашқадарёда 31 фоизга, Наманганда 30 фоизга қимматлади. Бу – расмий озиқ-овқат инфляциясидан камида 3 баробарга юқори. Ош баҳосининг энг кам ошиши Самарқанд (9,5 фоиз), Жиззах (12 фоиз) вилоятлари ва Тошкент шаҳрида (13 фоиз) кузатилди.
👉 https://kun.uz/33989535
Kun.uz расмий канали
Asialuxe Travel ёзги дам олиш учун Туркиядаги эксклюзив меҳмонхоналар рўйхатини тақдим этди
👉 https://kun.uz/82677547
Реклама
“Док-1 Макс”дан ногирон бўлиб қолган болалар бўйича ҳам жиноят иши қўзғатилди” — адвокат
Тергов органига қайтарилган “Док-1 Макс” иши 1 ойлик танаффусдан сўнг бугун қайта тикланди. Адвокат Даврон Аҳмадовга кўра, жиноят ишида судланувчиларга дори воситасини истеъмол қилиш оқибатида ногирон бўлиб қолган болалар бўйича янги айблов қўшилган. Иш доирасида яна 2 киши айбланиб, судланувчилар 23 нафарга етган.
👉 https://kun.uz/58683103
Kun.uz расмий канали
«Йигит сўзи» («Слово пацана») сериалининг иккинчи мавсуми ҳам экранларга чиқадими?
2023 йилда кино оламида энг эсда қолган лойиҳардан бири — «Йигит сўзи. Асфалтдаги қон» сериали бўлди. Картина йил якунига яқин вақтда экранларга чиқди ва яхшигина шов-шув кўтарди. Бироқ айнан қандай факторлар сериал оммалашишига сабаб бўлди? Сериалнинг қайси жиҳатлари томошабинларга таъсир кўрсата олди? Нима учун саккизинчи қисм қайтадан суратга олинди ва энг асосийси – иккинчи мавсум бўладими? Буларнинг барчасига қуйидаги видео орқали жавоб беришга ҳаракат қилинди.
📹👉 ТОМОША ҚИЛИНГ
Сергели машина бозори Tashkent Index’га кўчирилмайди
Сергели машина бозори маъмуриятининг Kun.uz’га маълум қилишича, бозор бузилиши ва бошқа жойга кўчирилиши тўғрисидаги гап-сўзлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу масала бўйича ёзма ёки оғзаки топшириқ йўқ.
👉 https://kun.uz/68863438
Kun.uz расмий канали
Тиш пломбалари сифатини аниқлашнинг оддий усуллари
Юқори сифатли тиш қопламаси ўрнатилган ёки йўқлигини қатор белгилар билан аниқлаш мумкин. Қопламалар сифатини бир неча параметрлар бўйича баҳолаш имкони мавжуд.
👉 https://kun.uz/34535648
Kun.uz расмий канали
«Афросиёб», «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» поездлари чипта нархи ошади
20 январдан юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тезюрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда:
Тошкент — Бухоро — Тошкент
VIP - 636 000 сўм
Бизнес - 462 000 сўм
Эконом - 336 000 сўм
Тошкент — Қарши — Тошкент
VIP - 534 000 сўм
Бизнес - 390 000 сўм
Эконом - 282 000 сўм
Тошкент — Самарқанд — Тошкент
VIP - 396 000 сўм
Бизнес - 276 000 сўм
Эконом - 204 000 сўм.
👉 https://kun.uz/59623952
Kun.uz расмий канали
Тошкент қишлоқ хўжалик маҳсулотлари улгуржи бозори реконструкция қилинади
Пойтахт ҳокимлигига кўра, олиб келинаётган маҳсулотлар бозор ҳудудига сиғмай, атрофидаги ҳудудлар, шу жумладан Чирчиқ канали бўйида тартибсиз савдо амалга ошириляпти ҳамда бозор ҳудудига кунига 600 дан ортиқ юк машиналари кириб-чиқиши автомобил йўллари тирбандлигига асосий сабаб бўлмоқда ва аҳолига жиддий ноқулайликлар яратмоқда.
👉 https://kun.uz/07119994
Kun.uz расмий канали
Binance криптовалюта биржаси Ўзбекистонда лицензиясиз ишлагани учун жаримага тортилди
Шунингдек, Binance платформасида операциялар аноним крипто-активлар, шунингдек, жиноий йўл орқали олинган крипто-активлар ва маблағлар (ўғрилик, фирибгарлик ва бошқалар) билан амалга оширилгани аниқланган.
👉 https://kun.uz/94327609
Kun.uz расмий канали
2024 йил инсоният тарихидаги энг йирик сайловлар йили бўлади
Дунёнинг 60 та давлатида сайлов бўлиб ўтади, уларда 4,2 миллиард киши иштирок этиши мумкин.
👉 https://kun.uz/73386151
Kun.uz расмий канали
Амрилло Иноятов соғлиқни сақлаш вазирлигидан кетди
Президент администрациясида ишлаб келаётган Асилбек Худаяровга соғлиқни сақлаш вазири вазифасини бажариб туриш вазифаси юклатилди.
👉 https://kun.uz/93684174
Kun.uz расмий канали
📣 Иқтисодчи ёки иқтисодий журналистмисиз? Kun.uz'га ишга келинг
📈 Биз иқтисодий мавзуларда кўрсатувлар тайёрлай оладиган мутахассис излаяпмиз. Агар Ўзбекистон иқтисодий сиёсатини шарҳлаб бора оладиган иқтисодчи ёки журналист бўлсангиз, камера қаршисида ишлай олсангиз, сизга муносиб меҳнат шартлари ва шахсий брендингизни яратиш имкониятини таклиф этамиз.
🙋♂️ Номзодлардан ўзи ҳақида эркин тарзда ёзилган маълумотларни Telegram'даги @kunuzkadr манзилига юбориш сўралади.
Kun.uz расмий канали
Осиё кубоги олдидан жиддий йўқотиш. Катанец Шомуродовнинг ўрнини кимга ишонади?
Ўзбекистон миллий жамоасининг Осиё кубоги учун таркиби эълон қилинди. Жароҳати сабабли Элдор Шомуродов Қатардаги турнирни ўтказиб юборадиган бўлди. Миллий жамоа сардори ва етакчисининг ҳужум чизиғидаги ўрнини Сречко Катанец кимга ишониши саволлигича қолмоқда. 26 ўйинчидан иборат рўйхатга 3 нафар ҳужумчи киритилган. Қуйида миллий жамоа етакчисининг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 5 ўйинчининг имкониятларини таҳлил қилдик.
👉 https://kun.uz/15802394
Kun.uz расмий канали
Сув ҳисоблагич ўрнатган ва тежамкор технологияларни қўллайдиган фермерларга имтиёзлар берилади
Президент Шавкат Мирзиёев 4 январ куни қишлоқ хўжалигида сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
👉 https://kun.uz/22272484
Kun.uz расмий канали
Тошкентда чиқиндиларни олиб чиқиб кетиш тарифлари ўзгарди
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун янги тўлов тарифи тасдиқланди. Янги тарифга кўра, эндиликда пойтахт аҳолиси чиқинди учун киши бошига бир ойда 7500 сўмдан тўлайди.
👉 https://kun.uz/22775729
Kun.uz расмий канали