“Радарчи” тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни қайд этиш ҳуқуқи ҳам берилмоқда
Бунда тадбиркор жарима сифатида ундирилган маблағнинг 20 фоизи миқдорида пул билан рағбатлантирилади.
👉 https://kun.uz/83744677
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳар ИИББ “бепул кийим талашган оломон” бўйича изоҳ берди
Тошкентдаги савдо дўконларининг бирида бепул кийим-кечак тарқатилиши сабаб тартибсизлик юзага келди. Дўкон раҳбари оммавий тадбирлар ўтказиш қоидаларини бузгани учун 5,1 млн сўм жаримага тортилди. Шунингдек, дўконнинг 9 нафар ишчисига ҳам маъмурий баённома расмийлаштирилган.
👉 https://kun.uz/86398579
Kun.uz расмий канали
“Ҳаттоки, овқатланиш хонаси йўқ!” – Омбудсман Қорақалпоғистондаги наркология шифохонасини ўрганди
75 кишига мўлжалланган муассасада 157 нафар бемор даволанаётгани маълум бўлган. Омбудсман ССВни зудлик билан ҳолатга чора кўришга чақирди.
👉 https://kun.uz/36633213
Kun.uz расмий канали
📹 Рақамли қурилмалардан фойдаланишда шахсий чегарангиз борми? Тавсиялар
Дунё бўйлаб, ҳар ойда электрон почталар орқали 10,4 триллион хат, WhatsApp тармоғида 4,2 триллион, Telegram'да 450 миллиард хабар алмашилади. Бу ахборотлар ичида йўқолиб қолмаслик учун гаджетлардан кунлик фойдаланиш меъёрини тузиб олишга эҳтиёж туғилади. Рақамли қурилмалардан фойдаланишда нега меъёр қўйиш кераклиги ҳақида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги тайёрлаган видеода батафсил маълумот берилган.
Kun.uz расмий канали
Ўнга яқин амалдорнинг тадбиркорлик фаолияти чекланди
Улар орасида Энергетика вазири ўринбосари Умид Мамадаминов, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги директори Абдулла Азизов, Миробод тумани ҳокими Анвар Сайфутдинов ҳамда Бўстон тумани ҳокими Санобар Носирова бор.
👉 https://kun.uz/35215631
Kun.uz расмий канали
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 8-10 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/97279024
Kun.uz расмий канали
Непал ўз фуқароларига Россия ва Украинада ишлашга рухсат бермаяпти
Катмандудаги ҳукумат Россия томонида жанг қилган ҳамда Непалдан бўлган камида 10 нафар ёлланма аскар Украинада ўлдирилганидан кейин шундай қарорга келди, деб хабар бермоқда ОАВ.
👉 https://kun.uz/58790378
Kun.uz расмий канали
Хитойдаги ишсизлик: Талабалар дипломнинг қадри тушиб кетганидан шикоят қилмоқда
Иқтисодий ўсишнинг секинлашиши сабаб Хитойда рекорд миқдордаги ёшларнинг ишсизлиги кузатилмоқда. Ўн минглаб талабалар меҳнат бозоридан яхши иш тополмаслигидан хавотирда. Битирув онлари айрим студентлар учун байрам эмас, стрессга айланган. Буни улар иштирокида олинган истеҳзоли суратларда ҳам кўриш мумкин.
👉 https://kun.uz/18426776
Kun.uz расмий канали
Жо Байден: Американи фақат демократларнинг ғалабасигина қутқара олади
Байден собиқ президент Доналд Трампнинг Оқ уйга қайтиш ҳаракатлари мамлакат учун жиддий хавф туғдириши ҳақида огоҳлантирди.
👉 https://kun.uz/50319585
Kun.uz расмий канали
Солиқ мажбурияти бўйича даъво муддати 5 йилдан 3 йилга қисқартирилди
Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришларга кўра, 1 январдан солиқ органлари тадбиркорлик субъектларининг сўнгги 5 йил эмас, балки 3 йил давомидаги фаолиятини текшириши мумкин.
👉 https://kun.uz/65328811
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда январ ойида аномал совуқ кутилмаяпти
Ўзбекистонда январ ойида аномал совуқ кутилмаяпти. Бу ҳақда “Ўзгидромет” вакили маълум қилди. Аммо қиш якунигача қор ёғиши ва ҳаво ҳарорати 0 даражадан пасайиши мумкин.
👉 https://kun.uz/19789501
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 3,5 баллик зилзила содир бўлди
Ер силкиниши Наманган вилоятида юз берди.
👉 https://kun.uz/22926371
Kun.uz расмий канали
Бюджет ташкилотларида маошлар кечикаётганига изоҳ берилди
Маошлар тўланишидаги кечикиш UzASBO-2 тизимига ўтишда юзага келган техник носозликлар билан боғлиқ. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги иш ҳақини белгиланган муддатларда (5 иш кунида) тўлаб бериш чоралари кўрилаётганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/91368390
Kun.uz расмий канали
«Унга ҳеч ким Тошкентда “сен” деб гапирган эмас» – Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига назар
23 ёшида ўз мактабини очган, мардикор ўқувчини катта шоирга айлантирган, СССРда қораланса-да, Европада эътироф этилган жадид – Мунаввар қорининг қисқагина умр йўли барчага ибрат бўлгулик. Миллат фидойиси Мунаввар қори Абдурашидхоновнинг ҳаёти ва фаолиятига Kun.uz билан чуқурроқ назар соламиз.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ўзбекистондаги барча ҳокимлар таътилга чиқди
Улар 9 январга қадар дам олади ва соғлиғини тиклайди.
👉 https://kun.uz/11619019
Kun.uz расмий канали
Дунёнинг машҳур обидаси – Тож Маҳал заволга юз тутадими?
Тож Маҳал. Дунёнинг турли чеккаларида бу сўзни эшитган одам дарров Ҳиндистонни кўз олдига келтиради. Бундан тўрт юз йил олдин Марказий Осиёдан борган Бобурийлар сулоласи вакили Шоҳ Жаҳон қурдирган бу обида, бироз муболаға билан айтганда, дунёда Ҳиндистоннинг ўзидан ҳам машҳурроқ.
👉 https://kun.uz/45280114
Kun.uz расмий канали
Украинанинг валюта захиралари ғарб туфайли 42 фоизга ошди
Украинанинг валюта захиралари 1 январ ҳолатига тахминан 37 миллиард еврони ташкил қилди. Бироқ, Киев учун янги молиявий дастурлар ҳозирча кейинга қолдирилган.
👉 https://kun.uz/47130354
Kun.uz расмий канали
Чиқинди олиб чиқиб кетиш бўйича қарзи борларга электр учун тўлов қилиш чеклаб қўйилади
2024 йил 1 июндан Ўзбекистонда чиқинди олиб чиқиб кетиш бўйича қарздорлик юзага келган тақдирда электр энергияси учун тўловларни чеклаш бошланади. Аввалига жараён Тошкент, Нукус ва вилоятлар марказларида, кейин эса - бутун республика бўйлаб амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/64159839
Kun.uz расмий канали
Тошкент вилоятида 4 ойда 100 тупдан ортиқ дарахтни кесишга рухсатнома берилгани маълум бўлди
Вилоят Экология бошқармаси томонидан берилган рухсатномаларда мазкур дарахт ва буталар турли инфратузилмаларга халақит қилгани айтилади. Кесишга рухсат берилган дарахтлар орасида чинор, садақайрағоч, арча каби турлар бор.
👉 https://kun.uz/75854598
Kun.uz расмий канали
Тошкентда водоробуслар синовдан ўтказилади
Пойтахтда пилот лойиҳа доирасида водород газида ҳаракатланувчи автобусларни синовдан ўтказиш режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/51385393
Kun.uz расмий канали
Маҳмуд Раҳимовнинг фожиали ўлими, Саркисяннинг тайинланиши ва Ливандаги шармандалик. Осиё кубоги-2000ни қандай эслаймиз?
Ўзбекистонлик мухлисларнинг Ливандаги Осиё кубоги-2000дан умиди катта эди. Олий лига-1999 мавсуми 1-даврасидан кейин «Динамо»ни пешқадамга айлантирган Маҳмуд Раҳимов миллий жамоа бош мураббийи сифатида ҳам БААда ўтган саралаш босқичида гуруҳда 1-ўринни эгаллаб, Ўзбекистонни финал босқичига олиб чиққанди. Аммо, йил якунида «Осиёнинг энг яхши мураббийи» деб топилган Маҳмуд Раҳимов мудҳиш автоҳалокатга учрагач, Ливанга янги мураббий бошқарувида йўл олган миллий жамоамизни ўзбек футболи тарихидаги энг шармандали натижа кутаётганди.
👉 https://kun.uz/23958767
Kun.uz расмий канали
Солиқ ва Божхона қўмиталари ҳар чоракда Қонунчилик палатасида ҳисобот беради
Қонунчилик палатаси қўмиталарида ҳар чорак якунида Солиқ қўмитаси, Божхона қўмитаси ва Давактивнинг давлат бюджети даромадлари прогнози бажарилиши тўғрисидаги ҳисоботларини эшитиб бориш йўлга қўйилади.
👉 https://kun.uz/46455318
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда Хитой тажрибаси асосида шолининг махсус навлари яратилади
Шолининг махсус нави Гуандун ва Гуанси провинцияларида синовдан ўтказилган ва юқори ҳосилдорлик билан бирга, сув ҳамда ишчи кучини тежаш бўйича яхши натижалар кўрсатган.
👉 https://kun.uz/93342276
Kun.uz расмий канали
Яқин Шарқ: Эрон ва Ливанни урушга тортишга ҳаракат бўляптими?
Исроил Байрутга ҳужум қилиб, “Ҳизбуллоҳ” етакчисининг ўринбосарини ўлдирди. Бу воқеанинг эртасига Эрон тарихидаги энг йирик теракт содир этилди. “Геосиёсат” бу ҳодисалар атрофидаги саволларга жавоб олиш учун Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Фарҳод Каримов билан суҳбатлашди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкентнинг икки туманида иссиқ сувда пайдо бўлган қора заррачалар бўйича тушунтириш берилди
Тошкентнинг икки туманида истеъмолчилар иссиқ сувда қора зарралар пайдо бўлганини билдирди. Veolia Energy Tashkent бунга 1-ИМ қозонхонасидаги сувни тозалаш филтридан сульфатланган кўмир чиқиши сабаб бўлганини билдирди.
👉 https://kun.uz/51230959
Kun.uz расмий канали
АҚШ Ўзбекистондаги диний эркинлик ҳолатини ижобий баҳолади – Диний қўмита
Давлат департаменти диний эркинликларнинг жиддий бузилишига йўл қўйган мамлакатлар рўйхатига Ўзбекистонни киритмагани ижобий ҳол сифатида баҳоланди.
👉 https://kun.uz/85200589
Kun.uz расмий канали
ИШИД уюштирган теракт, Залужнийнинг Радага зардаси ва Лукашенконинг тадориги — кун дайжести
Жаҳонда рўй берган энг муҳим воқеалар, ҳодисалар ва баёнотлар жамланган кунлик янгиликларимизни одатдагидек эътиборингизга ҳавола қиламиз.
👉 https://kun.uz/64620963
Kun.uz расмий канали
Эрон тарихидаги энг йирик теракт. Бу Яқин Шарққа қандай таъсир кўрсатади?
Портлашлар генерал Сулаймоний ўлимининг тўрт йиллигида уюштирилди. Теҳрон тўғридан тўғри Исроилни айблади, кўп ўтмай портлаш учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди.
👉 https://kun.uz/90362223
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 2023 йили энг кўп қўйилган исмлар маълум қилинди
Ўтган йили 24 мингдан ортиқ қизалоққа Солиҳа деб, 27 мингдан ортиқ чақалоққа Муҳаммадали деб исм берилди. Бу исмлар сўнгги йилларда энг кўп қўйилаётган исмлар рўйхатида биринчи ўринни эгаллаб келмоқда. Адлия вазирлиги 2023 йилда топ-ўнталикка кирган исмларни эълон қилди.
👉 https://kun.uz/90976304
Kun.uz расмий канали
Тошкентда “права”сиз машина бошқариб, кўчада дрифт қилганлар 15 суткага қамалди
19 ва 20 ёшли йигитлар ярим тунда Чилонзор тумани ҳудудида хавфли дрифтларни амалга ошириб, аварияли ҳолатларни юзага келтирган. Ўрганиш ишлари давомида уларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлди.
👉 https://kun.uz/71495714
Kun.uz расмий канали