“Қўйлиқ” улгуржи қишлоқ хўжалиги бозори реконструкция қилиниши муносабати билан сотувчилар “ FOOD CITY ” савдо мажмуасига кўчиб ўтди
👉 https://kun.uz/38474966
Реклама
АҚШ давлат котиби - Ғазо секторига тинч аҳолини қайтариш тарафдори
Ғазо секторида тинч аҳолига чиқиб кетиши учун босим ўтказиб бўлмайди, дейди Энтони Блинкен. АҚШ давлат котиби Исроилга секторда тинч аҳолини яхшироқ ҳимоя қилиш зарурлигини билдирмоқчи.
👉 https://kun.uz/37239803
Kun.uz расмий канали
Чиқинди бўйича қарзи борларга кўчмас мулк ва транспорт харид қилишда битим тасдиқланмайди
2024 йил апрел ойидан кўчмас мулк ва автотранспорт воситалари билан боғлиқ битимлар чиқиндини олиб кетиш хизматлари учун қарздорлик бўлмаган тақдирдагина нотариал тасдиқланади.
👉 https://kun.uz/77596311
Kun.uz расмий канали
Жанубий Корея разведкаси: Ким Чен Ин 10 ёшли қизини ворисликка тайёрламоқда
Маҳаллий нашрлар аввалига Жу Эни расман Кимнинг Севимли қизи деб атаганди, энди эса уни Ҳурматли деб атай бошлади.
👉 https://kun.uz/04296014
Kun.uz расмий канали
Ифлос ҳавоси туфайли Тошкент саратон ва астма ўчоғига айланмоқда
Kun.uz расмий канали
Тоза ҳаво, мароқли дам ва адреналин истовчилар учун янги манзил – Зоминнинг янги туристик зонасидан репортаж
Очиқ табиат қўйнида экстремал кўприк, салкам 2,5 километрлик дор йўли, 3 юлдузли меҳмонхона ва соғломлаштириш маркази. Сайёҳлар учун туристик манзиллар сони яна биттага кўпайди. Жиззахнинг Зоминидаги 950 гектарлик ҳудудда янги дам олиш зонаси одамларга хизмат кўрсатмоқда. Kun.uzʼнинг навбатдаги репортажида шу ҳақда батафсил билиб олишингиз мумкин.
👉 https://kun.uz/58040025
Kun.uz расмий канали
Эркинлик, жамиятдаги парадокслар ва хавфли маҳаллалар — АҚШдаги ўзбек оилалари ҳаёти
SUBYEKTIV Америкада яшаб келаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлашди. Бу кўрсатувда у ердаги ўзбеклар фарзандлар тарбияси, у ерда оилавий яшашнинг яхши–ёмон тарафлари ҳамда қийинчиликлар ҳақида сўзлаб беришган.
📹🍿 АЛБАТТА ТОМОША ҚИЛИНГ
Беш юлдузли меҳмонхона, метро бекати ва 70 минг машина учун автотураргоҳ – дунёнинг энг йирик аэропортлари
Бугун дунёнинг аксарият йирик аэропортлари кичик шаҳарчаларни эслатади. Жуда катта ҳудудлар, кўплаб бинолар, саноқсиз одамлар, машиналар, савдо дўконлари, метро бекатлари ва меҳмонхоналар – булар аэропортларни бутун бошли маъмурий бирликка айлантириб қўяди. Ушбу материалда ҳудуд жиҳатдан дунёдаги энг йирик аэропортлар ҳақида маълумот берамиз.
👉 https://kun.uz/67990237
Kun.uz расмий канали
Доллар мустаҳкамланди, нефт нархи оша бошлади – халқаро молия бозори шарҳи
Жаҳон нефт бозори йилни ўсиш билан бошлади. Нефтнинг WTI маркаси бир ҳафта давомида 2,60 долларга, BRENT эса 1,77 долларга кўтарилди. Ўз навбатида қимматбаҳо металлар нархи арзонлашди. Хусусан, ҳафта мобайнида олтин ва алюминий 17 ва 117 долларга, кумуш ва мис эса мос равишда 60 ва 9 центга бозор қийматини йўқотди.
👉 https://kun.uz/10333521
Kun.uz расмий канали
Сўровнома: Пойтахтдаги ифлосланаётган ҳавога одамларнинг муносабати қандай? Олдин Тошкентдаги ҳаво қандай эди?
Kun.uz расмий канали
Туркияда «Фаҳш баронессаси» билан бирга яна 7 нафар ўзбекистонлик қўлга олинган
Улар гиёҳванд моддалар контрабандаси, талончилик ва фирибгарлик жиноятларини содир этганликда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган.
👉 https://kun.uz/41164426
Kun.uz расмий канали
Alaska Airlines самолёти эшиги парвоз вақтида узилиб кетди
Самолёт 5 минг метр баландликда фавқулодда ҳодисага дуч келди ва қўнишга мажбур бўлди.
👉 https://kun.uz/07926903
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ноябрда ҳам энг кўп олтин сотган давлат бўлди
Ўзбекистон Марказий банки октябр ва ноябр ойларида дунёнинг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ – 11 тоннадан олтин сотди.
👉 https://kun.uz/05434702
Kun.uz расмий канали
2023 йилда турмушга чиққан ўзбекистонликларнинг 30 фоизи эрининг фамилиясига ўтди
Ўтган йили Ўзбекистонда 4400 дан ортиқ эркак 20 ёшга тўлмай туриб ота бўлган. 74 нафар эркак эса 70 ёшдан кейин фарзандли бўлган.
👉 https://kun.uz/97187189
Kun.uz расмий канали
2023 йилнинг декабри меъёрдан иссиқроқ, ноябри эса энг иссиғи бўлди — Ўзгидромет
Ўтган ойда ҳарорат ўзгаришида жиддий силжиш бўлди: кундузги энг юқори ва энг паст ҳарорат ўртасидаги фарқ 30-35 даражага етди. Декабр ўрталарида 2-3 кун қаттиқ совуқ бўлган бўлса-да, ўртача ойлик ҳарорат меъёрий қийматлардан 1,5–2 даражага, жанубда 2,5–3 даражага юқори бўлган. Шунингдек, 2023 йилнинг ноябри Ўзбекистондаги метеорологик кузатувларнинг барча йилларидаги энг иссиқ ноябр бўлди.
👉 https://kun.uz/26227339
Kun.uz расмий канали
Давлат боғчаларида айрим тарбияланувчилар учун озиқ-овқат харажати тўлиқ давлат бюджетидан қопланади
Давлат мактабгача таълим ташкилотларида ота-оналар бадалидан озод қилинган тарбияланувчилар учун озиқ-овқат харажатлари тўлиқ давлат бюджетидан қопланиши белгиланди.
👉 https://kun.uz/51199725
Kun.uz расмий канали
Саудия Арабистони барча харидорлар учун нефт нархини пасайтиряпти
Ар-Риёднинг бундай қарорга келишига жаҳон нефт бозоридаги талаб камлиги сабаб бўлган. Saudi Aramco’нинг асосий бозори - Осиё учун Arab Light нефт тури нархи бир баррелга 1,5 долларгача пасайтирилади.
👉 https://kun.uz/77420871
Kun.uz расмий канали
Чироқсиз тунда қўйилган «Юлдузли тунлар»
Ўзбек миллий академик драма театрида чироқ ўчиб қолгани сабабли Примқул Қодиров асари асосида «Юлдузли тунлар» спектакли намойиши икки ярим соатга кечикиб бошланган.
Kun.uz мухлисларининг маълум қилишича, соат 18:00 да бошланиши лозим бўлган спектакл томошаси 20:30 ларда, чироқ келганидан сўнг бошланган. Эътиборлиси, чироқ ўчган соатларда театр актёрлари импровизацион чиқишлар қилиб, шеърлар ўқиб бериб, томошабинларнинг барчасини залда ушлаб қолишнинг уддасидан чиқишган.
P.S. Дарвоқе, Ўзбекистоннинг бош театри чипта сотишни замонавий, онлайн усулда йўлга қўйиш ҳақида бош қотирса бўлар экан.
Kun.uz расмий канали
Тошкентда электр тармоғидаги носозлик туфайли 3 300 истеъмолчи чироқсиз қолди
Чилонзор туманида 1 800, Шайхонтоҳур туманида 1 500 истеъмолчи чироқсиз қолган
👉 https://kun.uz/85410925
Kun.uz расмий канали
«Стратег ва дипломат». ҲАМАС раҳбари ўринбосари ал-Арурийнинг ўлими ташкилот фаолиятига қандай таъсир кўрсатади?
Ал-Арурийнинг ҳалокатидан кейин дунё яна Яқин Шарқда йирик минтақавий уруш хавфи ҳақида гапира бошлади.
👉 https://kun.uz/32654898
Kun.uz расмий канали
Самарқандда ҳоким ёрдамчилари, тютор ва яна бир шахс пора билан ушланди
Иккита маҳалланинг ҳоким ёрдамчилари ўзаро тил бириктириб, ҳокимлик захирасидаги ерни аукционда ютиб бериш учун пул олган.
👉 https://kun.uz/75793304
Kun.uz расмий канали
Путин ҳалок бўлган ҳарбийларнинг бевалари билан учрашди, Москва марказида пикетлар давом этмоқда
Урушнинг 682-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/97408929
Kun.uz расмий канали
Сўнгги ЙТҲ хабарлари
➡️ Тошкентда Matiz уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
➡️ Тошкентда «гармошка» автобус ва Matiz иштирокида ЙТҲ юз берди
➡️ Самарқандда Gentra уриб юборган пиёда ҳалок бўлди
➡️ Қашқадарёда Nexia уриб юборган пиёда вафот этди
➡️ Зоминда автобус иштирокидаги ЙТҲ бир киши умрига зомин бўлди
Kun.uz расмий канали
Европада қишнинг энг кўп кутилаётган 10 трансфери
Мбаппе жамоасини ўзгартириб, «МЮ» эса ортиқча футболчилардан қутуладими?
👉 https://kun.uz/30653474
Kun.uz расмий канали
Тренддаги исмлар, экология инқирози ва ишдан олинган Иноятов — ҳафта дайжести
Ортда қолаётган ҳафта давомида Ўзбекистонда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тадбиркорларга экологик ҳуқуқбузарликларни ҳам фото ва видеога қайд этиш ҳуқуқи берилмоқда
Президент фармони билан чиқиндилар белгиланмаган жойларга ташлаб кетилиши ва атроф-муҳит ифлослантирилишига қарши назорат чоралари кучайтирилмоқда. Бу каби қоидабузарликлар тадбиркорлар томонидан ўрнатиладиган камералар орқали қайд этилади.
👉 https://kun.uz/83744677
Kun.uz расмий канали
Тошкент-Сариосиё йўналишида илк синов парвози амалга оширилди
Синовда Сариосиё аэродромидан фуқаро авиацияси парвозларидан фойдаланиш талаблари ўрганилган.
👉 https://kun.uz/77664180
Kun.uz расмий канали
Саудия–Туркия муносабатлари: геосиёсий чизгилар
Декабр ойи охирида “Галатасарой” ва “Фенербаҳче” клублари ўртасида Ар-Риёдда бўлиб ўтиши керак бўлган Туркия суперкубоги ўйини бекор қилинган эди. Бунга турк клубларининг Мустафо Камол Отатурк акс этган либосда тўп суришига ва ўйинда Ғазодаги урушни қораловчи баннер кўтарилишига саудларнинг розилик бермагани сабаб бўлди.
Kun.uz мухбири “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Шавкат Икромов ва Камолиддин Раббимовдан Туркия ва Саудия Арабистони муносабатлари қандай шакллангани ҳақида сўради.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Интиқом байроғини кўтарган Эрон, Исроил жосусларини тутган Туркия ва Харкивни олишга ҳозирланаётган Россия — кун дайжести
Жаҳонда рўй берган воқеалар, ҳодисалар ва баёнотлардан иборат кун янгиликлари жамланмасини энди шанба кунлари ҳам эътиборингизга ҳавола этамиз...
👉 https://kun.uz/37527175
Kun.uz расмий канали
Янгиланган Волга, Tesla’ни қувиб ўтган BYD ва телевизорга айланадиган стол – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
👉 https://kun.uz/51777164
Kun.uz расмий канали