Ўзбекистон ва Қозоғистон савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишчи гуруҳ тузади
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўзаро савдодаги тўсиқларни бартараф этиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузади. Қўшма ташқи савдо компанияси орқали онлайн савдо майдончасини яратиш режалаштирилган.
👉 https://kun.uz/28045099
Kun.uz расмий канали
Сенатор дам олиш кунлари пиротехника воситаларидан кенг фойдаланилгани юзасидан Божхона қўмитасига сўров юборди
Сенатор Божхона қўмитаси контрабандани аниқлаш бўйича кўплаб тадбирлар ўтказилгани ҳақида хабар берган бўлишига қарамай, дам олиш кунлари аҳоли томонидан пиротехника воситаларининг кенг қўллангани юзасидан қўмитага сўров юборди.
👉 https://kun.uz/31648905
Kun.uz расмий канали
Чиқинди йиғиш майдончаларида қайта ишланадиган чиқиндилар сотиб олинади
Тошкент ва бир неча вилоятларда маиший чиқиндиларни алоҳида йиғиш бошланади. Аҳолига бепул чиқинди пакетлари берилади. Фуқароларга қайта ишланган чиқиндилар учун пул тўлаш режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/46316294
Kun.uz расмий канали
Хитой билан ҳамкорлик, Mercedes воқеаси ва шахсий ҳаёти — Сирдарё ҳокими Акмалжон Маҳмудалиев билан суҳбат
“Сардоба” сув омборининг талафот етган қисми таъмирландими, мактабга бориш учун Сирдарёдан қайиқда ўтадиган қизнинг кейинги тақдири нима бўлди, блогерлар нишонига тушган қимматбаҳо Mercedes кимники эди ва автомобил ишқибозлари учун вилоятда қандай янгилик бор? Kun.uz мухбири шу каби саволларга Сирдарё вилоятининг фарғоналик ҳокими Акмалжон Маҳмудалиевдан жавоб олди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Пентагон раҳбари шифохонага тушиб қолди, аммо бу бошқалардан «яширилди»
Уч кун давомида бу ҳақда на унинг ўринбосари, на АҚШ президенти хабардор қилинган. Республикачилар тушунтириш талаб қилмоқда.
👉 https://kun.uz/17028992
Kun.uz расмий канали
Трамп АҚШни Афғонистонга қайтармоқчи. Бу қанчалик реалликка яқин?
2024 йил ноябрда бўлиб ўтадиган АҚШ президенти сайловидаги асосий номзодлардан бири деб кўрилаётган Доналд Трамп, агар Оқ уйга қайтса, Афғонистондаги Баграм ҳарбий базаси устидан назоратни тиклашини айтган. Хўш, бунинг эҳтимоли қай даражада? “Геосиёсат” бу мавзуни сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Суҳроб Бўронов билан муҳокама қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Самарқанд вилоятидаги хонадондан қарийб 32 кг марихуана топилди
Жомбой туманида яшовчи шахснинг уйидан салкам 32 кг марихуана, шунингдек, опий ва психотроп таблеткалар мусодара этилган.
👉 https://kun.uz/40321461
Kun.uz расмий канали
Сирдарё–Бахт айланма йўли қурилиши режалаштирилмоқда
М-39 автомобил йўлининг Қозоғистондан ўтган қисмини айлантириб уловчи ва М-34 автомобил йўлидаги Бахт ва Сирдарё шаҳарчаларини айланиб ўтувчи 38 километрлик янги йўл қурилади. Бу йўл қурилишига Саудия Арабистони компаниялари қизиқиш билдирмоқда.
👉 https://kun.uz/35276868
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон бензин нархи юқорилиги бўйича АҚШни ортда қолдирди
Ўзбекистонда АИ-95 маркали бензин нархи Туркманистонга нисбатан 2,5 баробарга, Қозоғистонга нисбатан 2,1 баробарга қимматроқ. 1 январ ҳолатига, дунё бўйича энг арзон бензин Эронда (1 литр учун 354 сўм), энг қиммати Ҳонгконгда (38 371 сўм) қайд этилган.
👉 https://kun.uz/03793573
Kun.uz расмий канали
Нукусда икки киши номаълум моддадан заҳарланди. Улардан бири вафот этган
Ҳозирда махсус комиссия тузилиб, бахтсиз ҳодисанинг келиб чиқиш сабаблари аниқланмоқда.
👉 https://kun.uz/00139236
Kun.uz расмий канали
Тошкентда Paynet шохобчаларида пластик картасига пул туширтириб, қочиб кетишни одат қилган шахс ушланди
Ушбу шахсдан жабр кўрганлардан Тошкент шаҳар ИИББга мурожаат қилиш сўралади.
👉 https://kun.uz/15322665
Kun.uz расмий канали
⚽️ Энг муҳим спорт хабарлари:
➡️ Ўзбекистон миллий жамоаси Фаластин билан ўйин ўтказди
➡️ Осиё кубогидан олдин миллий жамоа таркибида яна бир йўқотиш
➡️ Нодирбек 2023 йил энг кўп даромад қилган шахматчилар ўнлигидан жой олди
➡️ Яна уч ҳакам футболдан умрбод четлатилди. Улар бир жамоага сотилган
➡️ Дебютдаги омадсизлик. Ўзбекистоннинг Осиё кубогидаги илк иштирокини қандай эслаймиз?
👉 Барча футбол хабарлари
Ўзбекистонга ҳафта давомида илиқ ҳаво, сўнг нам ва салқин ҳаво массаси кириб келиши кутиляпти
“Ўзгидромет” 8-12 январ кунларига об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/83550271
Kun.uz расмий канали
«112» тезкор рақами ўз муддатида ишга тушмади
2024 йил 1 январдан Тошкент шаҳрида аҳолининг барча тезкор ва шошилинч хизматларга мурожаатларини оператив ҳал қилиш мақсадида ягона «112» тезкор рақами ҳамда диспетчерлик тизими ишга туширилиши керак эди. Аммо тезкор рақам ҳозирча «мавжуд бўлмаган рақам» сифатида турибди.
👉 https://kun.uz/74767240
Kun.uz расмий канали
Тиббиёт институти битирувчилари учун янги йўналишда 1 йиллик резидентура жорий этилади
Тиббиёт институти битирувчилари учун оилавий шифокорлик йўналиши бўйича 1 йиллик резидентура жорий этиш режалаштириляпти.
👉 https://kun.uz/50145136
Kun.uz расмий канали
Президент қонунларга «қоғозда эмас, балки амалда» қатъий риоя қилиш муҳимлигини таъкидлади
Қачон одамлар ҳаётида хотиржамлик, рўзғорида фаровонлик ва ҳаловат бўлади? Қачонки, «қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилган тақдирда», дея маълум қилди Ўзбекистон президенти. «Бу мақсадга тўла эришиш мумкин», - деди давлат раҳбари.
👉 https://kun.uz/35454951
Kun.uz расмий канали
Белгород мунтазам равишда зарбага учрамоқда. Чегара ҳудудидан сўнгги маълумотлар
Белгород декабр ойи охиридан буён ўққа тутилмоқда. Расмийлар барча истовчиларга шаҳардан эвакуация бўлишни таклиф қилган.
👉 https://kun.uz/74394071
Kun.uz расмий канали
Гиёҳвандликда гумон қилинаётган Илон Маск, Хитойдаги коррупция ва Скандинавиядаги аёзлар — кун дайжести
Жаҳонда якшанба ва душанба кунлари рўй берган воқеалар, ҳодисалар ва баёнотлардан иборат янгиликлар жамланмасини одатдагидек эътиборингизга ҳавола этамиз.
👉 https://kun.uz/12575971
Kun.uz расмий канали
Эксклюзив ҳуқуқлар берилган компаниялар рўйхати тузилди
Рақобат қўмитаси, Kun.uz саволига жавобан маълум қилишича, 2023 йил 1 октябрдан эътиборан эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларнинг реестрини юрита бошлаган. Лекин бу реестр ҳозирча ёпиқ. Қўмита уни очиқ эълон қилиш бўйича таклиф киритилганини билдирди.
👉 https://kun.uz/68274415
Kun.uz расмий канали
Бандлик ва тадбиркорлик соҳаларидаги таклифлар муҳокама қилинди
Расмий статистикага кўра, мамлакатда ишсизлар сони 1 миллион 300 минг нафарни ташкил қилади. Бу йил яна 2 миллион 400 минг аҳоли меҳнат бозорига кириб келади. Шуларни инобатга олиб, сифатли ва юқори даромадли иш ўринлари ҳисобига жорий йилда 5 миллион аҳолининг бандлигини таъминлаш мақсад қилинган.
👉 https://kun.uz/93643011
Kun.uz расмий канали
Ватикан ҳукумати СССРда яратилган қайси маҳсулотга асосий мижоз бўлган? – “Заковат”нинг навбатдаги ўйинидан репортаж
1928–1936-йилларда элчи бўлиб ишлаган Назир Тўрақулов ўша пайтларда хорижий журналистларнинг қайси саволига “Инглизлар Истанбул портидан бизнинг кемаларни ўтказмаяпти” дея жавоб берган?
👉 https://kun.uz/24002057
Kun.uz расмий канали
Сергели автомобил бозори Чиноз туманига кўчиши ҳақида хабарлар рад этилди
Тирбандликни камайтириш учун Сергели машина бозорининг Чиноз туманига кўчирилиши бўйича лойиҳа тайёрлангани ҳақидаги хабарлар тарқалди. Бозор маъмурияти бу маълумотларни рад этиб, ёлғон ахборот тарқатганлик бўйича қонунчиликда жавобгарлик борлигини эслатиб ўтди.
👉 https://kun.uz/39365151
Kun.uz расмий канали
Россия ва Украина ўртасида зарбалар алмашинуви давом этмоқда. Уруш суратлари
8 январга ўтар кечаси Донецк областининг Покровск шаҳри ва унга қўшни қишлоқ ўққа тутилиши оқибатида 11 киши ҳалок бўлган. Урушнинг 683-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/18678292
Kun.uz расмий канали
Бухоро вилоятида ичимлик суви ва оқова сув хизматлари бўйича янги нархлар эълон қилинди
Навбатдаги вилоятда ҳам ичимлик суви ва оқова хизматлар бўйича янги тарифлар тасдиқланди.
👉 https://kun.uz/30103010
Kun.uz расмий канали
Умра зиёрати учун нархлар арзонлашди
Ўзбекистон мусулмонлари идорасига кўра, 2024 йил 10 январдан Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг «Ҳаж ва Умра» марказида умра хизматлари нархи бир киши учун 16 миллион 600 минг сўм этиб белгиланди.
👉 https://kun.uz/09923647
Kun.uz расмий канали
2023 йилда Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари 1,2 млрд долларга камайди
Ўтган йил давомида Ўзбекистоннинг захира активлари қиймати 35 млрд 767 млн доллардан 34 млрд 564 млн долларгача ёки 3,5 фоизга қисқарди.
👉 https://kun.uz/19420017
Kun.uz расмий канали
Қотил ёллаш ҳам қотиллик: Навоийда қайнакасини ўлдириш учун “киллер” ёллаган шахс 15 йилга қамалди
Ўтказилган тезкор тадбирда жабрланувчининг ўлдирилганлик ҳолати саҳналаштирилиб, фотосуратлари буюртмачига тақдим қилинган. Қайнакасининг ўлганига ишонган буюртмачи “киллер”га келишилган пулни бераётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан қўлга олинган.
👉 https://kun.uz/41803493
Kun.uz расмий канали
Британия ўз ядро ёнилғисини ишлаб чиқаришни бошлайди
Британия ҳозирда Россия ҳукмрон бўлган бозор - юқори ҳажмли кам бойитилган уран асосида ёнилғи ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда.
👉 https://kun.uz/50769074
Kun.uz расмий канали
Boeing 737 MAX 9 парвозлари бутун дунё бўйлаб тўхтатиляпти
АҚШда самолёт фюзеляжининг бир қисми узилиб кетгани сабабли авиакомпаниялар Boeing моделларидаги рейсларини тўхтатмоқда.
👉 https://kun.uz/91569430
Kun.uz расмий канали
Италия ташқи ишлар вазири: Евроиттифоқ ўз армиясига эга бўлиши керак
ЕИ тинчликпарварлик миссияларини бажариш ва можароларнинг олдини олиш учун умумий қуролли кучларни шакллантириши керак, деди Италия ташқи ишлар вазири Антонио Таяни.
👉 https://kun.uz/07694096
Kun.uz расмий канали