Эквадорни остин-устун қилган мафиячилар исёни. Асосий маълумотлар
Эквадорда ниқоб таққан ва қурол кўтарган жиноятчилар телеканал студиясини эгаллаб олишди. Бу жараён 15 дақиқа давомида бутун мамлакат бўйлаб жонли эфирда намойиш этилди. Ҳужум қилганлар «мафия билан ўйнашиб бўлмаслиги»ни айтишди.
👉 https://kun.uz/67003915
Kun.uz расмий канали
«Мадам Клод» Туркиядан Ўзбекистонга депортация қилинди
Одам савдосида айбланиб қидирувга берилган Нилуфар Мирхонова бир неча кун олдин Туркиянинг Чаноққалъа вилояти ҳудудида қўлга олинганди. Ушбу шахснинг хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган фуқаролардан Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги Бош консулхонасига ёки Ўзбекистон Ички ишлар вазирлигига мурожаат қилиш сўралади.
👉 https://kun.uz/65607567
Kun.uz расмий канали
Кам таъминланганларга ҚҚС суммаси қайтариб бериладиган товарлар рўйхати кенгайтирилди
Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар ҚҚС тўловчиси бўлган тадбиркорлардан ун, шакар, дори воситаларини сотиб олганида ва уларнинг тиббий хизматларидан фойдаланганида 12 фоиз кешбэк қайтарилади. Бунгача ушбу рўйхат мол, қўй ва парранда гўшти, тухум ва ўсимлик мойидан иборат эди.
👉 https://kun.uz/23528224
Kun.uz расмий канали
Капиталбанкнинг Uzum Business иловаси асосий хизматларни бепул тақдим этиш орқали ўзбекистонлик тадбиркорларни қўллаб-қувватлайди
👉 https://kun.uz/06242720
Реклама
Харид чекларидан тўланадиган кешбек миқдори чекланди
Эндиликда бир фуқаро ойига максимал 204 минг сўм кешбек ола олади. Корпоратив карталар орқали сотиб олинадиган товарлар учун кешбек бериш бекор қилинди.
👉 https://kun.uz/89153647
Kun.uz расмий канали
Турин политехника университетига янги ректор тайинланди
Муқаддам энг ёш вазир ўринбосарларидан бўлган Олимжон Тўйчиев сўнгги бир йил давомида Инновацион ривожланиш агентлиги директори лавозимида эди.
👉 https://kun.uz/55782343
Kun.uz расмий канали
Кучли шамол Фориш тумани ҳокимлиги мажлислар залининг томини учириб кетди
Томнинг тунука ва тахталари ҳокимлик автотураргоҳида турган олтита машина устига тушиб, шикастлаган.
👉 https://kun.uz/27888604
Kun.uz расмий канали
Жаҳон банки: Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 5,5 фоизга ўсди
Жаҳон банки 2024 ва 2025 йилларда ҳам Ўзбекистон ЯИМ ўсиши бир хил – 5,5 фоиз даражада сақланиб қолинишини прогноз қилди. Мутахассислар Яқин Шарқдаги ва Украинадаги урушлар ҳамда Хитойда иқтисодий ўсишнинг янада секинлашиши каби омилларни Марказий Осиё иқтисодиёти учун таҳдидлар сифатида санаб ўтди.
👉 https://kun.uz/78342853
Kun.uz расмий канали
Рауф Инилеевни қитъада йил мураббийига айлантирган турнир. ОФК президенти Ўзбекистондан нега узр сўраганди?
Осиё кубоги-2004 чоракфиналида Баҳрайнга пеналтилар сериясида мағлуб бўлган Ўзбекистон миллий жамоаси ЖЧ-2006 саралаш босқич ўтиш ўйинида яна Баҳрайнга рўбарў келиб, қитъалараро плей-оффга аламли тарзда чиқа олмаганди. 2006 йилда эса Валерий Непомняший Ўзбекистон билан Осиё кубоги-2007га йўлланма олса-да, истеъфога чиққач, миллий жамоамиз Рауф Инилеев мураббийлигида турнирга йўл олганди. У ерда ҳам вакилларимизни можароли ҳакамлик кутаётганди.
👉 https://kun.uz/07009022
Kun.uz расмий канали
“Япон тадбиркорлари Ўзбекистон ҳақида деярли билишмайди” — Япония элчиси билан суҳбат
2024 йилда Марказий Осиё давлатлари ва Япония ўртасида 5+1 саммитини ўтказиш кўзда тутилган. Саммит Ўзбекистонда бўлиб ўтиши режалаштириляпти. Kun.uz бу анжуманнинг мақсадлари ва Ўзбекистон–Япония алоқалари ҳолати борасидаги саволлар билан Япониянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Такаши Ҳаторига мурожаат қилди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
NASA астронавтларни Ойга қўндиришни 2026 йилгача кечиктирди
Америка космик агентлиги раҳбари хавфсизлик нуқтайи назаридан Artemis 3 миссиясига тайёргарлик кўриш учун кўпроқ вақт керак деб ҳисоблаяпти. Худди шу нарса Artemis 2 миссиясига ҳам тегишли.
👉 https://kun.uz/13696457
Kun.uz расмий канали
BYD сотилган электромобиллар сони бўйича биринчи марта Tesla компаниясидан ўзиб кетди
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотлари Германияда намойиш қилинмоқда - Heimtextil 2024
👉 https://kun.uz/79848692
Реклама
Пентагон раҳбари касалхонада саратондан даволанаётгани маълум бўлди
Ллойд Остинда касаллик дастлабки босқичда аниқланган ва унинг тикланиши учун «яхши истиқболлар» мавжуд. Оқ уй бу фактнинг яширилишидан норози ва бундай ҳолларда белгиланган тартибни қайта кўриб чиқишни талаб қилмоқда.
👉 https://kun.uz/24852032
Kun.uz расмий канали
“Ўзбеккўмир”ни ишончли бошқарувга бериш муддати яна узайтирилди
“Ўзбеккўмир” АЖдаги давлат акцияларини Қозоғистоннинг “Central Asia Energy” компаниясига ишончли бошқарувга бериш муддати ёпиқ ҳужжат билан 2025 йил 31 декабргача узайтирилди. Аввалги келишувга кўра, бу муддат 2023 йил охирида тугаши керак эди.
👉 https://kun.uz/03163998
Kun.uz расмий канали
Масжидлар, Ҳаж ва Умра адо қилганлар сони ҳақида маълумот берилди
Дин ишлари бўйича қўмитага кўра, Ўзбекистонда 2131 та масжид (бир йил олдингига нисбатан 13 тага кўп) ва 197 та ноисломий диний ташкилот фаолият юритмоқда. 2023 йилда 15 150 нафар ўзбекистонлик Ҳаж зиёратига, 43 мингдан ортиқ ватандош эса Умрага борган.
👉 https://kun.uz/50962132
Kun.uz расмий канали
Худди кинолардагидек: Тошкентда йирик тадбиркорнинг қизи ва набираси ўғирланиб, эвазига 10 млн доллар талаб қилинган
2023 йил 9 март куни содир этилган мазкур жиноятни амалга ошириш учун АҚШ, Қозоғистон ҳамда Жанубий Кореяда истиқомат қилиб келган жиноят олами вакиллари бир гуруҳга бирлашган. Унга АҚШда яшовчи, қидирувда бўлган Ўзбекистон фуқароси раҳбарлик қилган. Ўғирланган аёл ва унинг вояга етмаган ўғли бошларига қоп кийдирилган ҳолда 3 кун давомида овлоқ жойда ушлаб турилган.
👉 https://kun.uz/74078081
Kun.uz расмий канали
Долларнинг расмий курси илк марта 12 400 сўмдан ошди
Ўзбекистон Марказий банки 11 январдан бошлаб 1 АҚШ долларининг миллий валютага нисбатан қийматини 12 418,03 сўм (+20,99 сўм) деб белгилади. Бу билан, расмий курс янги тарихий максимумни қайд этди.
👉 https://kun.uz/18583644
Kun.uz расмий канали
“Док-1 Макс” иши. Қурбонлар сони – 68 нафар, яна икки шахсга айблов қўйилди
Ўзбекистонда “Док-1 Макс” сиропидан 68 нафар бола вафот этган, деб маълум қилди бугун, 10 январ кунги суд мажлисида давлат айбловчиси. Прокурор, шунингдек, тергов органининг яна икки кишига нисбатан айблов хулосасини ўқиб эшиттирди.
👉 https://kun.uz/57657471
Kun.uz расмий канали
Тошкент ҳавосидаги ғубор осмондан қандай кўринади?
Видеода – бугун, 10 январ куни соат 16:00 да олинган тасвирлар.
“Ўзгидромет” 10 январ соат 9:00–10:00 ҳолати бўйича берган маълумотга кўра, бу вақтда Тошкент ҳавосининг PM2,5 майда чанг зарралари билан ифлосланиш даражаси “носоғлом” тоифада, ЖССТ тавсиясидан 11-12 баробарга юқори бўлган.
Соат 16:55 ҳолатига, IQAir'нинг дунё шаҳарлари рейтингида Тошкент ҳаво ифлослиги бўйича 19-ўринни эгаллаб турибди.
Kun.uz расмий канали
Россия ҳудудига навбатдаги зарбалар ва Купянск остонасида янги жанглар. Уруш суратлари
Урушнинг 685-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/88898683
Kun.uz расмий канали
Қирғизистонлик депутат Салимбойдан ёрдам сўраб келгани маълум бўлди
Ўзбекистонда қидирувга берилган қирғизистонлик депутат Эмил Жамғирчиевга нисбатан қандай жиноят иши қўзғатилгани маълум бўлди. Қирғизистон махсус хизматлари раҳбари Қамчибек Ташиев Жамғирчиев Салим Абдувалиевга ўз мамлакатидаги расмийлар билан низоларни ҳал этиб беришни сўраб мурожаат қилгани ҳақида айтиб берди.
👉 https://kun.uz/51064416
Kun.uz расмий канали
700 доллар ва 7 млн сўмга иккита «права» – пул эвазига ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бермоқчи бўлганлар ушланди
Сирдарё ва Хоразмдаги ҳолатларда «уддабуронлар» ЙҲХБда ишлайдиган танишлари орқали «права» олиб беришни ваъда қилишган.
👉 https://kun.uz/54873564
Kun.uz расмий канали
Самарқандда икки нафар солиқчи қамалди
Улар тадбиркорнинг нореал қарзини ўчириб бериш эвазига 1000 доллар талаб қилиб, пулларни олаётганда ушланган.
👉 https://kun.uz/33839756
Kun.uz расмий канали
Тошкентда «ВАЗ-2107» ёниб кетди
Ёнғин Шайхонтоҳур туманидаги Ўқчи маҳалласи ёнида юз берган. У ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, тан жароҳати олганлар йўқ.
👉 https://kun.uz/90506240
Kun.uz расмий канали
Шифохоналарда клиник харажат гуруҳларига кўра тиббий хизматлар ташкил этилади
Ўзбекистонда стационар муассасаларнинг даражаларига кўра клиник харажат гуруҳларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш кўзда тутилмоқда.
👉 https://kun.uz/33635935
Kun.uz расмий канали
Эквадорда телеканалга ҳужумдан кейин жиноий тўдаларга қарши уруш эълон қилинди
Эквадор президенти жонли эфирда телеканалга уюштирилган ҳужум фонида мамлакатда ички қуролли можаро ҳақида эълон қилди. Вазият маҳаллий наркобарон қамоқдан қочиб кетганидан кейин кескинлашди.
👉 https://kun.uz/40018839
Kun.uz расмий канали
Ўзбек офицерлари қандай тайёрланади: Қуролли Кучлар академиясига саёҳат
9 январ куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясида оммавий ахборот воситалари вакиллари учун пресс-тур ташкил этилди. Унда журналистлар академия фаолияти, дарс жараёнлари ва машғулотлар жараёни билан танишди.
👉 https://kun.uz/78764244
Kun.uz расмий канали