Фарғонада 200 тупдан ортиқ дарахти бўлган ҳудуд қурилиш фирмаси томонидан ўраб олинди
Фарғона шаҳрининг Ал-Фарғоний кўчасида жойлашган боғдаги 218 туп манзарали дарахт хавф остида. Ёшлар боғи ҳудудидаги 1 гектардан ортиқ майдон “Far Tip Grant Qurilish” МЧЖ томонидан темир тўсиқлар билан ўраб олинмоқда. Бу ерда кўп қаватли уй қурилиши мумкин.
👉 https://kun.uz/79600443
Kun.uz расмий канали
Ню-Йоркда яҳудийлар синагога остида махфий туннел қазигани аниқланди
Хабад-Лубавич ортодоксал яҳудийлар ҳаракати аъзолари бўлмиш хасидлар туннелни бетонлашга борган полициячилар билан жанжаллашган. Улар синагога яқинидаги бошқа бинолар остидан ҳам йўл қазиган.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Одилнинг суперголидан 0:6гача. Осиё кубоги тарихидаги энг яхши иштирок ва Австралиядан учралган «нокаут»
Роппа-роса 13 йил аввал – 2011 йилнинг январида Қатар илк марта Осиё кубогига мезбонлик қилганди. Вадим Абрамов мураббийлигидаги миллий жамоамиз турнир кашфиётига айланиб, Осиё кубогидаги энг яхши натижасини қайд этган. Унутилмас воқеаларга бой бўлган мусобақанинг яримфиналида Австралиядан қабул қилинган қақшатқич зарбанинг алами ҳамон унутилгани йўқ. Бу сафарги тўқнашув олдидан ўзаро ҳисоб-китобимиз борлигини унутмаслик шарт.
👉 https://kun.uz/02636590
Kun.uz расмий канали
Отаси «МВД»да ишлашини айтиб йўл-ҳаракати қоидаларини бузган йигитга чора кўрилди
Унинг отаси Ички ишлар вазирлигида эмас, «Ўздонмаҳсулот» АЖда ишлаши ва ўзи ҳали вояга етмагани аниқланган.
📹👉 https://kun.uz/70556435
Kun.uz расмий канали
Журналист Айжамал Жолдасбаева 27 ёшда вафот этди
Унда ҳомиладорлик даври оғир кечган.
👉 https://kun.uz/00248195
Kun.uz расмий канали
Омбудсман Даулетмурат Тажимуратов билан учрашди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Нукус воқеалари бўйича қамалган Даулетмурат Тажимуратов жазо муддатини ўтаётган Навоий шаҳридаги жазони ижро этиш колониясида мониторинг ўтказди.
👉 https://kun.uz/42139424
Kun.uz расмий канали
Исроил армиясининг Ғарбий соҳилдаги рейдида фаластинлик ўсмир ўлдирилгани акс этган видео эълон қилинди
ЦАҲАЛдагилар у «Молотов коктейли» улоқтиришга урингани ҳақида айтишган, лекин кадрларда бу кўринмайди.
👉 https://kun.uz/55359289
Kun.uz расмий канали
Афғонистондаги зилзила кучи Ўзбекистон ҳудудларида сезилди
Тошкент шаҳрида ва бошқа қатор вилоятларда зилзила кучи 2 баллни ташкил этган, Сурхондарёда 3 баллгача етган.
👉 https://kun.uz/83696529
Kun.uz расмий канали
Эквадорда мафиячилар исёни. Асосий воқеалар
Эквадор президенти томонидан эълон қилинган фавқулодда ҳолат режимига жавобан маҳаллий мафия бутун мамлакат бўйлаб тартибсизликлар ва тўқнашувлар уюштирди. Наркокартел аъзолари бўлган бандитлар гуруҳи жонли эфир вақтида телеканални эгаллашди, шунингдек бир қанча қамоқхоналарда қўриқчи ва полициячилар гаровга олинди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Путин янги президентлик муддати учун кучга тўла эканини маълум қилди
Путин Чукотка пойтахти аҳолиси билан суҳбатда ҳар куни икки соат спорт билан шуғулланишини айтди. Унинг сўзларига кўра, у «мамлакат олдида турган муаммоларни ҳал этиш учун куч ва ғайратга тўла эканини ҳис қиляпти».
👉 https://kun.uz/29078266
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ва Британия қўрғошин таъсирига қарши курашишни бошлайди
Ўзбекистонда кундалик турмуш давомида фойдаланиладиган турли бўёқлар ва шунга ўхшаш маҳсулотларнинг қўрғошин даражасини аниқлаш бўйича лойиҳа амалга оширилиши режалаштирилган.
👉 https://kun.uz/36644952
Kun.uz расмий канали
Ҳусийлар Қизил денгизда энг катта ҳужумни амалга оширишга уринди
Британия ва АҚШ ҳарбий-денгиз кучлари Қизил денгизда ҳусийларнинг шу кунгача бўлган энг йирик ҳужумини қайтарди. Бу ҳақда Буюк Британия мудофаа вазири Грант Шаппс маълум қилди. Икки давлат кучлари денгиз савдо йўллари бўйлаб Ямандан отилган 20 дан ортиқ дрон ва ракеталарни уриб туширган.
👉 https://kun.uz/23948151
Kun.uz расмий канали
Назарбоевнинг жияни Қозоғистондан ноқонуний олиб чиқилган 1,4 миллиард долларни давлатга қайтарди
Ҳозир у 6 йиллик қамоқ жазосини ўтамоқда.
👉 https://kun.uz/35835431
Kun.uz расмий канали
Тошкентда сурункали касалликларни бошқариш дастури синовдан ўтказилади
Ўзбекистонда сурункали касалликка чалинган беморларни соғломлаштириш ва реабилитация тизимини такомиллаштириш режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/77086757
Kun.uz расмий канали
Эквадорда оёққа қалққан мафия, судда ютқазишга яқин Исроил ва Тайван урушининг эҳтимолли оқибатлари — кун дайжести
Дунёда сўнгги бир кун ичида содир бўлган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар жамланган янгиликларимизни тақдим этамиз.
👉 https://kun.uz/38344348
Kun.uz расмий канали
Ифлосланган ҳаво, бефарқ масъуллар, кутилаётган аянчли оқибатлар – мутахассислар билан суҳбат
Ҳаво ифлосланиши кутилган ҳолат эди, аммо ташқи техноген омиллар бу жараённи янаям тезлаштириб юборди. Экологиянинг бу тарзда ёмонлашиб кетиши онкологик касалликларни қўзғаб юбориши ҳақида бонг урилмоқда. Табиатни фалажлашга қаратилган ҳар қандай экологик жиноятларга барҳам бериш керак. Экология вазирлиги ёки бошқа тегишли ташкилотлар уйғониши, вазиятни ўнглашга қаратилган кечиктириб бўлмас чоралар кўрилиши керак. Аммо ҳозирча бундай ташаббуслар кўзга ташланаётгани йўқ. Соҳа мутахассислари билан навбатдаги суҳбатда шулар ҳақида гап борди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати мажмуалари билан танишди
Ўзбекистон президенти, Қуролли кучлар олий бош қўмондони Шавкат Мирзиёев 11 январ куни Мудофаа саноати агентлигининг Тошкент вилоятида жойлашган ишлаб чиқариш кластерига ташриф буюрди.
👉 https://kun.uz/89999519
Kun.uz расмий канали
Сенат орган ходимларининг тасвирларини интернетда тарқатиш масаласини кўриб чиқа бошлади
Ўзбекистонда ҳуқуқ органлари ходимларининг фото ва видеотасвирларни уларни обрўсизлантириш мақсадида интернетда тарқатганлик учун 17 млн сўм жарима ёки 15 сутка маъмурий қамоқ жазоси белгиланяпти. Сенат бундай қоидалар ривожланган давлатларда ҳам борлигини билдирди. Қатор расмийлар ва фаоллар буни очиқлик сиёсатига зид деб баҳолаган.
👉 https://kun.uz/52564977
Kun.uz расмий канали
Харкивдаги меҳмонхонага зарба берилиши оқибатида 13 киши жароҳатланди. Улар орасида туркиялик журналистлар ҳам бор
Урушнинг 686-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/24122435
Kun.uz расмий канали
Шу шанба куни Малдивга! 9,3 млн сўмдан бошланадиган ажойиб нарх
Тошкентдан “Uzbekistan Airways” билан тўғридан-тўғри учиб кетишни ўз ичига оладиган тур нархи 9,3 млн сўмдан бошланади.
Таклиф чекланган!
🇺🇿 13 январдан 20 январга қадар Малдивда мароқли саёҳат.
📝 Нархга “Uzairways” билан тўғридан-тўғри учиш, трансфер, меҳмонхонада яшаш, концепция бўйича овқатланиш ва тиббий суғурта киради.
📞Боғланиш:
+998712017777
Мавжуда | Айгерим | Жаннат | Диёра
🌐 Теlegram | 🌐 Instagram
Реклама
Пенза областида ЙТҲ оқибатида ўзбекистонлик 8 киши ҳалок бўлди
Россиянинг Пенза области ҳудудида Москва томон ҳаракатланган минивэн ҳайдовчиси қарама-қарши йўлга чиқиб, юк машинасига урилган.
👉 https://kun.uz/38084379
Kun.uz расмий канали
«Бу ҳаммага – оилангизга ва фарзандларингизга тааллуқли» — АҚШ элчиси Тошкентдаги ҳаво сифати ҳақида
Жонатан Ҳеник муаммони ҳал қилиш учун ҳукумат ва фуқаролик жамиятининг ҳаракатлари кераклигини таъкидлади.
Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда, айниқса Тошкент шаҳрида экологик вазият жуда ёмонлашди. Айрим кунларда ҳаводаги заҳарли зарралар миқдори ЖССТ тавсиясидан бир неча ўн марта ошяпти. Ҳатто гоҳида ёғиб ўтган ёмғир ҳам вазиятни ўнглай олмаяпти. Оқибатда Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунё рейтингида юқори ўринларга чиқиб кетмоқда.
👉 https://kun.uz/01230140
Kun.uz расмий канали
Тошкентда Lacetti билан тўқнашган Lada Vesta ағдарилиб кетди
Аҳмад Югнакий кўчасида Lacetti иккинчи даражали йўлдан ҳаракатланиб, асосий йўлдан ҳаракатланиб келаётган Lada Vesta'га йўл бермаслиги оқибатида ЙТҲ содир бўлган.
👉 https://kun.uz/81470993
Kun.uz расмий канали
«Энг юқорига нотўғри “справка” киритилган» — Док-1 Макс ишида судланаётган Сардор Кариев асоссиз айбланаётгани ва унинг сабаблари ҳақида гапирди
Фармагентликнинг 68 бола ўлими билан боғлиқ ишда айбланаётган собиқ раҳбари Сардор Кариев судда кўрсатма берди. У барча ишлар ортида ўзининг ўша вақтдаги биринчи ўринбосари Улуғбек Эгамов турганини, тергов ва судда барча далиллар уни айблашга қараб кетган бўлса ҳам жавобгарликка тортилмаётганини айтди.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
НАТО давлатлари Украинага «кўп миллиард евролик ёрдам» ваъда қилмоқда
НАТО ва унга аъзо давлатлар Киевга ҳарбий ёрдамнинг янги пакетларини ва устувор лойиҳаларни молиялаштиришни ваъда қилди. Гап миллиардлаб евролик режалар ҳақида кетмоқда. «Мамлакатлар ҳеч қандай чарчоқни ҳис қилмаяпти», дея маълум қилинди Брюсселда.
👉 https://kun.uz/88706784
Kun.uz расмий канали
Мўъжизали кунлар давом этади. idea’да LG телевизорлари учун «1+1 акцияси»
12-14 январ кунлари, idea дўконларидан LG телевизорини харид қилинг ва совғага 32 Smart TV(32FSV22) телевизорини олинг.
Барчаси жуда осон, 1 та телевизор пулига 2 та телевизор олинг.
🌐 Батафсил маълумот:
Telegram | Instagram
☎️ Барча саволлар бўйича:
71 230-77-99
@ideauz_chat
Реклама
“Калтак еб ўсдик, кам бўлмадик-ку” деганлар адашади - таҳқирланаётган болалар ҳақида оғриқли суҳбат
Болажон халқмиз деймиз-у, лекин болани калтаклашга, камситишга, унга зуғум ўтказишга, яратган шароитимизни миннат қилишга, ҳатто одам ўрнида кўрмасликка нормал қарайдиган, керак бўлса зулмни оқлаб берадиган инсонлар орамизда жуда кўп. Бу характеримизни камерали телефонлар ва ижтимоий тармоқлар даври яққол очиб ташлади.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Тошкент ҳавосида РМ2,5 зарралари миқдори ЖССТ тавсияларидан 17 баробар ошиб кетди
Пайшанба куни эрталаб соат 8:00 ҳолатига кўра, Тошкент ҳавосидаги РМ2,5 зарралари миқдори 85,5 мкг/м3 ни ташкил этди, бу ЖССТ тавсиясидан 17 баробар юқори.
Ўзбекистон пойтахти ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 8-ўринни эгаллаб турибди.
👉 https://kun.uz/24621640
Kun.uz расмий канали
Давос экспертлари энг катта глобал хавфни маълум қилди
Сунъий интеллектга асосланган дезинформация орқали сайлов натижаларига таъсир қилиш келгуси йилларда катта хавф бўлади. Украина, Ғазо сектори ва Тайван атрофидаги можаролар янада жиддий тус олиши мумкин, дейилади Давос форуми ҳисоботида.
👉 https://kun.uz/19800348
Kun.uz расмий канали
Президент ҳузурида Қорақалпоғистон Республикасини иқтисодий ривожлантириш чоралари муҳокама қилинди
2024 йилда ҳудудга 2 миллиард 100 миллион доллар хорижий инвестиция жалб этилиши мўлжалланган.
👉 https://kun.uz/09663724
Kun.uz расмий канали