Одам савдосида айбланиб, қидирувда бўлган икки аёл Туркияда ушланди
Улар бир неча йилдан бери қидирувда бўлгани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/98856822
Kun.uz расмий канали
Ички ишлар вазири ўринбосарларидан бири ишдан кетди
Яҳёжон Абдулҳақов 2021 йил февралидан буён вазир ўринбосари – тергов департаменти раҳбари эди. У бошқа ишга ўтаётгани айтилган.
👉 https://kun.uz/05933619
Kun.uz расмий канали
Машҳур ҳокимдан навбатдаги “томоша”: Косон ҳокимлиги 48 фермернинг ерини қарор билан тортиб олди
Қашқадарё вилояти Косон тумани ҳокими Асрол Бойқораев маҳаллий кенгаш қарори билан 1 та боғдорчилик, 1 та чорвачилик ҳамда 46 та пахта ва ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжалик ерларини туман захирасига қайтарди. Ҳолбуки, ҳокимларнинг ер участкаларига бўлган ҳуқуқларни бекор қилиш ваколати 2021 йилда бекор қилинган.
👉 https://kun.uz/31283312
Kun.uz расмий канали
Аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш учун "Coozin" платформаси ишга туширилди
👉 https://kun.uz/59601309
Реклама
Сирдарёда метан-шохобча 62,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдалангани аниқланди
Боёвут туманидаги газ шохобчаларидан бири газ ҳисоблагичдан олдин резина шланг орқали газ ўғирлаб, уни сотиб келган. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, етказилган зарар миқдори 62 млрд 488 млн сўмга баҳоланди.
👉 https://kun.uz/22432411
Kun.uz расмий канали
Биринчи ўйинлар қандай ўтган? Ўзбекистоннинг Осиё кубокларидаги иштирокига назар
13 январ куни Ўзбекистон миллий жамоаси ўз тарихида 8 марта Осиё чемпионатида иштирокини бошлайди. Сурияга қарши ўйиндаги имкониятлар, гуруҳдаги вазиятларга тўхталишдан олдин, келинг, Ўзбекистон вакиллари шу пайтгача бу мусобақани қандай бошлаганини эслаб ўтамиз.
👉 https://kun.uz/94592561
Kun.uz расмий канали
Тошкент ҳавосини яхшилаш бўйича таклифлар берилди
Экология вазирлиги Тошкент ҳавоси ифлосланишига таъсир этаётган омилларни маълум қилди. Шунингдек, атмосфера ҳавосига кўрсатилаётган салбий оқибатларни камайтириш бўйича таклифлар илгари сурилган.
👉 https://kun.uz/98068986
Kun.uz расмий канали
Тошкентда иккита кўча транспорт ҳаракати учун қисман ёпилди
Бинкат ва Рихсилий кўчалари қисман ёпилди. Ҳаракат Рихсилий кўчасида йўлнинг бир томонидан ҳар икки йўналишда амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/96273290
Kun.uz расмий канали
Украина Россия КХДР ракеталаридан фойдалангани ҳақидаги далиллар тўғрисида маълум қилди
Украина бош прокурори эксперт маълумотларига таяниб, Россия қўшинлари Харкивни ўққа тутишда Шимолий Кореяда ишлаб чиқарилган ракеталардан фойдаланганини билдирди. АҚШ КХДРдан Россияга ракета етказиб берилгани учун санкциялар жорий қилди.
👉 https://kun.uz/37832638
Kun.uz расмий канали
АҚШ ва Британия Ямандаги ҳусийчиларга зарба берди
Жо Байден ва Риши Сунак Ямандаги объектларга берилган зарбаларни Қизил денгиздаги халқаро савдо кемаларига ҳусийчиларнинг ҳужумларига жавоб деб атади. Ҳусийчилар «янада кучли» ҳужум билан таҳдид қилди.
👉 https://kun.uz/96698665
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказади
Йиғилиш бугун, 12 январ куни бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/71318890
Kun.uz расмий канали
АҚШ тарихида биринчи марта маҳбус азот ёрдамида қатл қилинади
Бунга ўлимга олиб келадиган инъекцияларда ишлатиладиган дори-дармонлар танқислиги шароитида рухсат берилгани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/81249414
Kun.uz расмий канали
Telegramʼда аёлларнинг уятли суратларини тарқатиш билан шуғулланган шахсларга ҳукм ўқилди
Улар Telegramʼда “Hello Tashkent, salam Tashkent” номли канал ва гуруҳларни ташкил этиб, уларга жойланган тасвирларни ўчириш эвазига товламачилик йўли билан фуқаролардан пул талаб қилиб келган.
👉 https://kun.uz/07771810
Kun.uz расмий канали
Геноцидни тан олмаётган Нетаняҳу, тикланаётган Қорабоғ ва футболга аралашган Милей — кун дайжести
Жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар тафсилотлари ва эътиборга молик воқеаларни одатдагидек кундалик дайжестимизда тақдим этамиз.
👉 https://kun.uz/46960237
Kun.uz расмий канали
Пенза областидаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасадлари Мудофаа вазирлиги бортида Ўзбекистонга қайтарилади
Россиянинг Пенза областида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Ўзбекистоннинг етти нафар фуқароси ҳалок бўлгани расман тасдиқланди, яна икки киши жароҳатланган. Президент Шавкат Мирзиёев жабрланувчиларни ҳамда ҳалок бўлганларнинг жасадларини олиб келиш бўйича тегишли идораларга топшириқ берган.
👉 https://kun.uz/95493578
Kun.uz расмий канали
Кiaʼнинг 2023 йил якунлари бўйича сотув натижалари
Машҳур Жанубий Корея бренди Ўзбекистонда қандай натижаларга эришди ва Кiaʼнинг дистрибютори ўз олдига яқин келажакда қандай мақсадларни қўймоқда?
👉 https://kun.uz/72935678
Реклама
Жонсон Москва ва Киев ўртасидаги музокараларни тўхтатгани ҳақидаги айбловни рад этди
Борис Жонсон Россия расмийларининг Киевга Москва билан сулҳ тузишни тақиқлагани ҳақидаги айбловларини «бемаънилик» деб атади. Бу версияни аввалроқ Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова айтган эди.
👉 https://kun.uz/58177801
Kun.uz расмий канали
Бухорода қозонхона ишчиси эҳтиётсизлиги сабаб ўзини отиб қўйди
У тан жароҳати олгач машинадан тушиб, яқин орадаги тиббий пунктгача юриб борган ва кўрсатилган муолажаларга қарамасдан кўп қон йўқотиши оқибатида вафот этган.
👉 https://kun.uz/96778149
Kun.uz расмий канали
Киевда фронтда ҳалок бўлган шоир билан видолашишди. Михайлов соборидаги маросимга юзлаб кишилар келди
Урушнинг 687-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/26259762
Kun.uz расмий канали
Зомин тоғ чўққисидаги “Бахт кўприги” Сизни кутмоқда!
Шаҳар шовқинидан чарчаганлар учун экзотик атмосферадаги янги туристик манзил - “Бахт кўприги” мажмуаси Сизга экстремал ҳиссиётларни бахш этади.
Бу ерда Сиз бахтли ҳаётингизнинг илк кунларини тарих зарварақларига муҳрлашингиз мумкин. Дўстлар давраси ёки оилавий дам олишни истаганлар учун яхши танлов ва унутилмас таассуротларни тақдим этади.
Замонавий меҳмонхоналар ва юқори дид билан хизмат кўрсатувчи ресторанлар ҳам Сизнинг хизматингизда бўлади.
Бахт кўприги – бахтлиларни чорлайди!
Реклама
Тошкентда нарколаборатория фаолиятига чек қўйилди
ДХХ томонидан Божхона қўмитаси ходимларини жалб қилган ҳолда ўтказилган махсус тадбир давомида Тошкент шаҳрида яширин фаолият олиб борган нарколаборатория фош этилди.
👉 https://kun.uz/56667767
Kun.uz расмий канали
Цементчилар учун солиқ 4 баробарга пасайтирилди. Бюджет яна миллиардлаб тушумни йўқотади
Цемент ишлаб чиқаришга мўлжалланган оҳактош бўйича солиқ ставкасини 2 баробарга пасайтириш режа қилиниб, амалда биратўла салкам 4 баробарга пасайтирилди. Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш қувватларининг катта қисмини офшордаги компаниялар ва хитойлик инвесторлар назорат қилади. 2022 йилда ҳам ерости бойликлари бўйича берилган имтиёзлар фойда бермаган, бюджет 2 трлн сўм йўқотган эди.
👉 https://kun.uz/45552276
Kun.uz расмий канали
Евросиё банкига Ўзбекистонда лицензия берилди
Қозоғистоннинг Евросиё банкига Ўзбекистонда банк фаолиятини амалга ошириш учун лицензия берилди. Банк таъсисчиларидан бири асли ўзбекистонлик тадбиркор Фаттоҳ Шодиев ҳисобланади.
👉 https://kun.uz/94512664
Kun.uz расмий канали
27 турдаги хавфли чиқиндининг Ўзбекистон ҳудудига олиб кирилиши тақиқланади
Озонни бузувчи моддалар ва улар таркибида мавжуд бўлган маҳсулотларни импорт ва экспорт қилиш экологик сертификат асосида фақат “Ягона дарча” божхона ахборот тизими орқали амалга оширилиши белгиланади.
👉 https://kun.uz/16944981
Kun.uz расмий канали
1C компаниясининг расмий ҳамкоридан Ўзбекистон учун 1C Бухгалтерия, таҳрир 3.0.
1 февралга қадар ошмаган нархда харид қилинг.
Тўпламда:
-Лицензияланган дастурни ўрнатиш;
-Бухгалтерия ҳисоби параметрларини созлаш;
-Ҳисобот сиёсатини созлаш;
-Mижоз банк, Dibank, EDF, EFO ўртасида интеграцияни йўлга қўйиш;
-Ишонч телефони орқали 24/7 мурожаатларни қабул қилиш;
-Барча онлайн хизматлар учун имтиёзли ITS- 3 ой бепул!
-1C маълумотлар базасини имтиёзли булутли сақлаш - 3 ой бепул!
👉Батафсил
Реклама
Ўзбекистонда кекса ёшдаги аҳолининг фаоллигини баҳолаш тизими жорий этилади
Ўзбекистонда соғлом ва фаол кексаликни таъминлаш режалаштирилмоқда. Бу - “Аҳоли саломатлиги-2030” миллий стратегиясининг 2024-2026 йилларга мўлжалланган амалий тадбирлар режасида белгиланган.
👉 https://kun.uz/03465987
Kun.uz расмий канали
“Права”ни сотиш алоҳида жиноят тури деб белгиланади
Ҳайдовчиларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, шунингдек имтиҳон ўтказиш ва ҳайдовчилик гувоҳномасини бериш тартибини бузганлик учун алоҳида жиноий жавобгарлик белгиланади. Сенатда кўрилаётган қонунда ана шундай норма ҳам борлиги маълум бўлди.
👉 https://kun.uz/31730891
Kun.uz расмий канали
Ифлос ҳаво ва расмийлардаги жимжитлик: Вазирлик нега мум тишлаб олган?
Тошкентни чанг қоплаб, ҳаво сифати ойда ё ҳафтада бир эмас, кунда-кунора хавфли даражага чиқаётганига ойлар бўляптики, Экология вазирлигидан садо йўқ. Масъулларнинг сукунати ҳаводаги чанг миқдори билан баробар ошиб бораётгандай.
👉 https://kun.uz/80121093
Kun.uz расмий канали
Блинкен яна Яқин Шарқда. Ғазо атрофидаги сиёсий вазият қандай?
Исроил Ғазо секторига ҳужум бошлаганига 3 ойдан ошди. 2024 йил бошланиши билан Қўшма Штатлар давлат котиби Энтони Блинкен Яқин Шарққа навбатдаги сафарини уюштирди. Хўш, охирги ҳафталарда Ғазо инқирози атрофидаги геосиёсий тенденциялар қандай ўзгаряпти? “Геосиёсат” бу ҳақдаги саволларни сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шавкат Икромовга берди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Ўзбекистонда 2023 йилда ҳам 2 мингдан ортиқ киши ЙТҲларда ҳалок бўлди
2023 йилнинг 11 ойида 2080 киши йўл-транспорт ҳодисалари қурбони бўлди, 8055 киши жароҳатланди. Жароҳат олганлардан қанчаси ногирон бўлиб қолгани маълум эмас.
👉 https://kun.uz/71901756
Kun.uz расмий канали