kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1177715

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Сунъий интеллект тасаввури: ҳаво ифлосланиши тўхтатилмаса, Ўзбекистон шаҳарларини қандай келажак кутади?

Сунъий интеллект ясаган суратларда Ўзбекистондаги йирик шаҳарларни келажакда кутаётган экологик муаммолар акс этган. Суратларда тутун ва чанг ичида Тошкент, Бухоро, Самарқанд каби марказий шаҳарлар тасвирланган.

📸👉 https://kun.uz/45177143

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Электротехника импортида ишлаб чиқарувчининг расмий вакили бўлиши талаб этилади

2024 йил 1 февралдан эътиборан, Ўзбекистонга қатор турдаги электротехника маҳсулотларини олиб киришда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили ёки расмий дилерлари мавжуд бўлиши талаб қилинади. Электротехника ишлаб чиқарувчи маҳаллий компанияларга эса навбатдаги имтиёзли кредитлар, солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилади.

👉 https://kun.uz/88227841

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонга маиший техника олиб киришда антидемпинг божлари жорий этилиши мумкин

Маиший техника импортига тахминан 10 фоизлик антидемпинг божлари ўрнатилиши мумкин. Бундан ташқари, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилар учун амалдаги солиқ ва божхона имтиёзларини 2027 йилгача узайтириш, экспортда валюта курсини ҳедж қилиш хизматларидан фойдаланиш ва хомашё импортидаги транспорт харажатларини қоплаб бериш таклиф этилмоқда.

👉 https://kun.uz/02787283

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Сардорнинг Саудияни мағлуб этишидан Соннинг дублигача. Осиё кубоги-2015ни қандай эслаймиз?

Осиё кубоги-2011да Ўзбекистон турнирдаги энг яхши натижасини қайд этган бўлса-да, Вадим Абрамовнинг истеъфосидан сўнг Миржалол Қосимов бошқарувида аламли тарзда ЖЧ-2014га йўлланма ололмаганди. Осиё кубоги-2015 олдидан таркибга Сардор Рашидов, Игор Сергеев ва Жамшид Искандеров сингари ёшлар жалб этилган, Австралиядаги турнир ҳаяжонли воқеаларга бой ўтган, аммо бу сафар ҳам Қосимов шогирдларига муҳим паллада омад етишмаганди.

👉 https://kun.uz/92688111

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Экоблогер Мўътабар Хушвақтова ва реппер Шака Оҳангарондаги иссиқлик электр станциясидан атроф-муҳитга етаётган зарарга жамоатчилик эътиборини қаратди.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бош прокуратура: Ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш масаласи кўриб чиқилади

Бундан ташқари, “Автомобилсиз кун”, ҳафта кунларини жуфт ва тоқ рақамли автомобилларга бўлиш, жамоат транспортидан фойдаланишни кенгайтириш, АИ-80 бензинини тақиқлаш, саноатда кўмир ёқилғисидан воз кечиш ва бошқа чоралар бўйича таклифлар ишлаб чиқилади.

👉 https://kun.uz/55896529

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Евроиттифоқ Қизил денгизда ҳарбий миссияни режалаштирмоқда

Европа Иттифоқи мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари АҚШнинг Қизил денгиздаги кемаларни ҳимоя қилиш миссиясида ЕИнинг иштирок этиш имкониятини муҳокама қилади. Минтақага Европанинг учта фрегатини юбориш варианти кўриб чиқилмоқда.

👉 https://kun.uz/41262358

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

БМТ: 2023 йил рекорд ҳарорат кузатилди, 2024 йилда ундан ҳам иссиқроқ бўлиши мумкин

Ўтган йили июндан декабргача ҳар ой янги ҳарорат рекордлари ўрнатилди. Эл-Нино иқлим феномени фонида бу тенденция 2024 йилда ҳам давом этади, дейди экспертлар.

👉 https://kun.uz/41443318

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тоғ чўққисидаги чўпон, эшак минган қариялар ҳамда от чоптирган тоғ қизи – Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғидан фоторепортаж

Ўзбекистоннинг тоғ бағрида жойлашган эксклав ҳудуди – Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоғида 7 мингга яқин аҳоли яшайди. Бир муддат ёпиқ ҳолатда бўлган бу икки масканда бугунга келиб туризм ривожланяпти. Kun.uz мухбири ҳудудда бўлиб, қишлоқ ҳаётидан фоторепортаж тайёрлади.

📸👉 https://kun.uz/95340990

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда Matiz бутунлай ёниб кетди

ТҲАЙ - Янги Юнусобод кўчалари чорраҳасида Matiz’да қисқа туташув содир бўлгани оқибатида ёнғин келиб чиққан. Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилди, тан жароҳати олганлар йўқ.

👉 https://kun.uz/68499588

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қозоғистон пойтахтида Нурсултон Назарбоев ҳайкали олиб ташланди

Элбоши номидаги Миллий мудофаа университети номи ҳам ўзгартирилди.

👉 https://kun.uz/76470287

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Яманга ракета ҳужуми, Исроил устидан суд ва Зеленскийнинг баёнотлари — кун дайжести

Жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар тафсилотлари ва эътиборга молик воқеаларни одатдагидек кундалик дайжестимизда тақдим этамиз.

👉 https://kun.uz/99003750

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ ва Британия Яманга зарба берди. Уруш ҳудуди кенгаядими?

12 январ тонгида АҚШ ва Британия Ямандаги ҳусийчилар ҳаракатига ракета зарбалари йўллади. Форс кўрфазидаги қатор давлатлар бу зарбаларни амалга ошириш учун АҚШ ва Британия самолётларига ҳаво ҳудудидан фойдаланишга рухсат берди. Kun.uz бу воқеаларнинг сабаблари ва эҳтимолий оқибатлари ҳақида сиёсий таҳлилчи Камолиддин Раббимов билан суҳбатлашди.

📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Янги ҳафта бошида аксар вилоятларда қор ёғиши кутиляпти

Дам олиш кунлари республиканинг кўп вилоятларида ёмғир ёғиши прогноз қилинди. Вилоятларнинг айрим жойларида ёмғир қорга айланиши мумкин.

👉 https://kun.uz/24690819

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ ва Британиянинг ҳусийчиларга ҳужуми. Ҳозиргача нималар маълум?

Ямандаги исёнчилар Қизил денгиздаги ҳаракатларини давом эттиришини билдирган, Россия буни БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюциясини «булғаш» деб атади.

👉 https://kun.uz/69660250

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Экология вазирлиги: “Бутун дунё кўмирга ўтаётгани учун Ўзбекистон ҳам кўмирга ўтмоқда”

“Европа давлатлари ҳам энергетик ресурслар камайгани ҳисобига кўмирга ўтишни бошлади. Бу тенденция фақат Ўзбекистонда эмас, ҳамма жойда бўляпти. Хитойдаги кўмир станциялари 1-2 йил олдин ёпилган бўлса, ҳозирги кунга келиб яна очиляпти. Ўзбекистонда ҳам кўмир сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар берилмоқда”, дейди масъуллар.

👉 https://kun.uz/08362943

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қоннинг сифати ҳавога боғлиқ – заҳарли ҳавода қаердан кислород топиш мумкин?

Уйқусизлик, ҳолсизлик, бурун битиши ёки кислород етишмаслиги Тошкент шаҳри аҳолиси ўртасида охирги кунларда кўпайди. Чунки пойтахт ҳавоси бир неча кундирки, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти белгилаган меъёрдан ўнлаб баробар кўпроқ ифлосланланяпти. Масъуллар бу масалага қачон эътибор қаратиши ҳозирча номаълум. Хўш, оддий аҳоли қандай қилиб ифлос ҳаводан ўзини ҳимоялай олади, танадаги кислородни яхшилаш учун нималар истеъмол қилиш керак? Бу ҳақда Халқ табобати ассоциацияси раиси Рўзимуҳаммад Хонназаров ўз тавсияларини берди.

📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон хабарлари

🌨 Келгуси ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда

📄 1 мартдан бошлаб лицензияланадиган фаолият ва рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларнинг 22 тури бекор қилинади

🇺🇿 Ўзбекистон аҳолиси сони 2030 йилга бориб 41 млн кишидан ошиши кутиляпти

⚙️ Ўзбекистонда беш йилда аттракционлар билан боғлиқ 11 та бахтсиз ҳодиса содир бўлган

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Аҳолига вақтида маълумот бериш тизими йўқ эди” — Экология вазирлиги масъуллари ҳаво ифлосланиши ҳақида

Танқидлардан кейин Экология вазирлиги масъуллари матбуот анжумани ўтказишди. Унда Kun.uz мухбири Тошкент шаҳри ҳавоси ифлосланиши ҳақида аҳолига вақтлироқ огоҳлантириш эълон қилинмагани, ҳаво таркибидаги зарарли моддалар ҳақида маълумот берилмаётганига оид саволлар берди.

👉 https://kun.uz/30897240

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Болам 65 кун комада ётди” – Док-1 Макс ишида фарзанди ногирон бўлиб қолган жабрланувчининг кўрсатмаси тингланди

Док-1 Макс сиропи истеъмолидан сўнг гапиришдан ва ҳаракатдан қолган ҳамда биринчи гуруҳ ногиронига айланган 5 ёшли боланинг отаси судда фарзандини тўлиқ даволатиш учун 3 млрд сўм компенсация сўрашини маълум қилди.

📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ Ямандаги ҳусийчилар объектларига янги зарба берди

Яман пойтахти Сано ва Ҳодейда шаҳрида, ОАВ хабарларига кўра, портлашлар эшитилган. CNN телеканали хабар беришича, АҚШ зарбани бир томонлама амалга оширган. Пентагон ҳусийчилар радари нишонга олинганини билдирди.

👉 https://kun.uz/50068570

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон Қозоғистондан кўмир импортини қарийб 2 баробар оширди

2023 йил якунларига кўра, Қозоғистондан Ўзбекистонга кўмир импорти 1,4 млн тоннага ошиб, 3,1 млн тоннага етган.

👉 https://kun.uz/49564099

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда Олмаота яқинида қўш қотиллик содир этганликда гумонланган шахс ушланди

Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида Қозоғистоннинг Олмаота шаҳри яқинида қўш қотиллик содир этганликда гумон қилинган шахс қўлга олинди.

👉 https://kun.uz/88039585

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россиянинг Пенза областидаги ЙТҲда ҳалок бўлганларнинг жасади Ўзбекистонга олиб келинди

Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида жароҳатланган яна 1 киши Пенза шаҳридаги шифохонада вафот этган. 8 кишининг жасадини олиб келган Мудофаа вазирлигининг махсус самолёти бугун тонгда “Урганч” халқаро аэропортига қўнди.

👉 https://kun.uz/60212269

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда декабр ойида уй-жой ижара нархлари пасайди

2023 йилнинг сўнгги ойида хонадонлар учун таклиф этилган ижара нархлари ноябр ойига нисбатан ўртача 0,3 фоизга пасайди.

👉 https://kun.uz/27998630

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бегона шахсларни уйдан рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилиги талаб этилмаслиги белгиланди

Турар жойга нисбатан мулкий ҳуқуқларга ёки турар жой мулкдори билан қариндошлик алоқаларига эга бўлмаган шахсларни ушбу турар жойдан доимий рўйхатдан чиқариш учун уларнинг розилигини олиш бекор қилинмоқда.

👉 https://kun.uz/00299572

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳаага суди Исроилнинг фаластинликларга қарши геноциди бўйича даъвони кўриб чиқишни бошлади. Бу ёғига нима бўлади?

Иш бўйича якуний қарор қабул қилингунича йиллар кетиши мумкин, аммо шу билан биргаликда суд вақтинча чора сифатида Ғазо секторида ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишни талаб қилиш ҳуқуқига эга.

👉 https://kun.uz/19935495

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон президенти Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишини ўтказди

Ёшларнинг фуқаролик позициясини мустаҳкамлаш мақсадида медиамаконда олиб борилаётган ҳарбий-ватанпарварлик руҳидаги ишларни кучайтириш вазифаси қўйилди.

– Бугунги кунда ҳар биримиз амалда Ватан ҳимоячиси бўлишимиз, ёшларимизни ҳам шу руҳда камол топтиришимиз зарур, – деди президент.

👉 https://kun.uz/92790108

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Истеъмолчиларнинг ичимлик сув тўловидан қарзи триллион сўмга яқинлашди

Шунингдек, ичимлик ва оқова сув тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш оқибатида давлатга 80,6 миллиард сўмлик зарар етказилган.

👉 https://kun.uz/77459757

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент-Истанбул йўналишида парвоз қилган самолётда йўловчи вафот этди

Парвоз чоғида унинг соғлиғи ёмонлашган, аммо биринчи ёрдам кўрсатилишига қарамай жони узилгани таъкидланмоқда.

👉 https://kun.uz/58664342

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel