Ҳиндистон глобал кучга айланяптими?
Глобал жануб лидерларидан бири Ҳиндистон барқарор ўсиш зинасидан тўхтамай илдамлаяпти. Хўш, Деҳлининг катта куч марказлари билан муносабатлари қандай шаклланган? Ҳиндистон ташқи сиёсатида юмшоқ кучнинг аҳамияти қандай? Ҳиндистон – Марказий Осиё муносабатлари қайси манфаатларга асосланади?
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Тайвандаги сайловларда Хитой билан яқинлашишга қарши номзод ғолиб чиқди. Энди нима бўлади?
Сайловда ғолиб бўлга Уилям Лай оролнинг Пекинга иқтисодий қарамлигини қисқартириш ҳамда АҚШ билан яқинлашиш тарафдори. Пекин Тайван расман мустақиллик эълон қиладиган тақдирда куч қўллашидан огоҳлантирган. Бу ҳолда бутун дунё XXI асрнинг энг ҳалокатли инқирози таҳдиди остида қолади, унинг оқибатлари Россиянинг Украинага босқинини ҳам, ковид пандемиясини ҳам, 2008 йилги жаҳон молиявий инқирозини ҳам сояда қолдиради.
👉 https://kun.uz/55912849
Kun.uz расмий канали
Белгородда хавфсизлик чоралари ва шарқий фронтдаги позициялар. Уруш суратлари
Урушнинг 689-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸👉 https://kun.uz/30028239
Kun.uz расмий канали
“Кекса” машинани “ёшартирган” тадбиркор
Марғилонлик тадбиркор Раҳматулло Рўзибоев тарихий машиналар ишқибози. У 1939 йилда ишлаб чиқарилган эски ГАЗ М-1 машинасини 1 000 долларга сотиб олиб, қайта жиҳозлаган. 100 км масофага 10-12 литр ёқилғи сарфлайдиган “85 ёшли” машина соатига 140 км тезликкача ҳаракатлана олади.
👉 https://kun.uz/29853317
Kun.uz расмий канали
Garant bank жамоаси Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни барча ҳимоячиларни чин дилдан табриклайди.
Ҳимоячиларимизга ушбу шарафли касбни сидқидилдан баржаришларига куч, ватанимизга эса тинчлик доим ҳамроҳ бўлишини тилаб қоламиз!
Ҳурмат билан Garant bank.
Реклама
“Бу жуда катта жиноят” – хорижлик ва ўзбекистонлик мутахассислар дудуқланадиган болани қўпол сўзлар билан даволаш ҳақида
Дудуқланиб гапирадиган болани даволашда қўпол сўзлар ишлатган педагог аёл ҳақидаги видео кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бу ҳолат нафақат Ўзбекистонда, балки хорижда ҳам қаттиқ қораланиб, болага нисбатан зўравонлик дея баҳоланмоқда.
👉 https://kun.uz/71267097
Kun.uz расмий канали
Алюминий ва мис арзонлашди, олтин нархи эса қимматлаша бошлади – халқаро молия бозори шарҳи
Ҳафта давомида Bitcoin 49 минг долларгача кўтарилди. Аммо, бир қатор йирик инвест фондлар ва брокерлик хизматларининг ўз мижозларига қўйган харид тақиқи фонида криптовалюта нархи ҳафта якунида 41 минг 500 долларгача пастлади. Шунингдек, олтиндан ташқари бошқа асосий қимматбаҳо металлар баҳоси йил бошидан бери арзонлашишда давом этмоқда.
👉 https://kun.uz/31422253
Kun.uz расмий канали
Россия учинчи давлат фуқаролари ва юк машиналарининг Беларус чегарасидан ўтиб-қайтишига тақиқ қўйди
Натижада Россия-Беларус чегарасининг ҳар икки томонида Қозоғистон, Қирғизистон ҳайдовчилари билан бирга ўзбекистонлик ҳайдовчилар бошқарувидаги юк машиналари тўпланиб қолган.
👉 https://kun.uz/07826311
Kun.uz расмий канали
Ифлос ҳаво бўйича таклифлар, имтиёзлар гулдастаси ва қисқарадиган бюрократия — ҳафта дайжести
Ортда қолаётган ҳафта давомида Ўзбекистонда рўй берган энг муҳим воқеа-ҳодисаларнинг қисқача тафсилотлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Фотожамланма: “Халқлар дўстлиги” саройида Ватан ҳимоячилари куни нишонланди
Тошкентдаги “Халқлар дўстлиги” санъат саройида Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ҳамда 14 январ – Ватан ҳимоячилари кунига бағишланган тантанали байрам тадбири бўлиб ўтди.
📸👉 https://kun.uz/86880695
Kun.uz расмий канали
«Журналист ҳақ бўлса, буни тан олишимиз керак» — Шавкат Мирзиёев
«Биз Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратишни ўз қўлимизга олмас эканмиз, бу ишларни хориждан туриб амалга оширилишига имкон яратиб берамиз. Бунга мутлақо йўл қўйиб бўлмайди», деган давлат раҳбари 12 январ куни Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида.
👉 https://kun.uz/40681816
Kun.uz расмий канали
“Цемент заводларининг экология ва генофондга таъсири ўрганилиши керак” — фаоллар
Ўзбекистонда цемент заводлари учун солиқлар 4 бараварга камайтириб берилди. Иқтисодчи Отабек Бакировнинг айтишича, маҳаллий корхоналар ҳам нарх, ҳам сифат рақобатида импорт маҳсулотларга ютқазаётгани учун ҳам шундай қилинган бўлиши мумкин. Блогер Қобил Ҳидиров цемент заводларининг нафақат экологияга, балки генофондга ҳам таъсирини баҳолаш ва зудлик билан чора кўришга чақирди.
👉 https://kun.uz/81598422
Kun.uz расмий канали
Россия ҳаммани “демократия инқирози”га ишонтирмоқчи. Аслида вазият қанақа?
Охирги 10-15 йилда Россия пропагандасининг муҳим ғоя ва мақсадларидан бири – “демократия инқирози” ҳақида тинмай гапириш, буни асослаш, одамларга шу фикрни сингдириш бўлиб қолди. Рус медиаси таъсирида қолаётган Ўзбекистонда ҳам бунга ишонувчилар кўпайиб боряпти. Аслида-чи, демократия атрофидаги ҳозирги глобал тенденциялар қанақа?
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Конституциявий суд судяларининг ваколат муддати ўзгарди
Президент томонидан имзоланган қонун билан «Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида»ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
👉 https://kun.uz/49286448
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Осиё кубоги-2023даги юришини бошламоқда. Эктор Купер бошқарувидаги Сурия қанчалик хавфли?
Бугун, 13 январ куни Ўзбекистон миллий жамоаси Осиё кубоги тарихидаги 8-юришини бошлайди. Сречко Катанец шогирдлари 1-турда миллий жамоамизнинг собиқ устози Эктор Купер қўл остидаги Сурияга қарши саф тортади.
➡️ Сурия таркибидаги аргентиналик ва европаликлар;
➡️ Ўзаро ўйинлар ва Сурия таркибидаги энг катта йўқотиш;
➡️Трансфер нархлари: Энг қиммат ўйинчи Сурия таркибида
➡️ Ўзбекистонда мағлубиятсиз серия, Сурияда эса... ⬇️
👉 https://kun.uz/44656084
Kun.uz расмий канали
«Зарафшон» миллий табиат боғидаги ёнғин бўйича жиноят иши қўзғатилди
Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин оқибатида табиатга 120,7 млн зарар етказилган.
👉 https://kun.uz/01724419
Kun.uz расмий канали
Тандирда куйган ижара пули, шеъри учун халқ душманига чиқарилганлар – “Талаба кундалиги”
Ўғридан яшираман деб пулларини тандирда ёқиб юборган, талабалар чиқиши мумкин бўлмаган лифтга чиққан ва шеър жўнатгани учун халқ душманига чиқарилган талабаларнинг ҳикоялари билан “Талаба кундалиги”нинг бугунги сонида танишамиз.
👉 https://kun.uz/49973376
Kun.uz расмий канали
Комил Алламжонов: журналист — виртуал ҳаётдаги курашлар ҳимоячиси
— Ҳозирги глобал дунёдаги нотинчлик даврида мен бугун Ватан ҳимоячилари куни билан, айниқса, журналист ва блогерларни табрикламоқчиман. Сиз ҳам Ватан ҳимоячисисиз. Ҳарбийлар реал ҳаётда, сиз эса виртуал ҳаётдаги курашлар ҳимоячиси. Ҳарбийлар қурол билан, сиз эса қалам билан юртни ҳимоя қиляпсиз, ахборот хавфсизлигини таъминлаяпсиз. Ўзбек макони, ахборот маконининг барча ҳимоячиларини бугунги байрам билан табриклайман. Сизнинг овозингизни ҳеч қачон бошқа овозлар эгалламасин, ҳурматли ҳамкасблар. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин!
Kun.uz расмий канали
Самарқандда машинадан танасини чиқариб сохта доллар сочганларга чора кўрилди
👉 https://kun.uz/33601836
Kun.uz расмий канали
«Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин! Сиз туфайли орзу-ниятлар қилиш, меҳр улашиш ва шунчаки бахтли ҳаёт кечириш имконимиз борлиги учун катта раҳмат!» — Саида Мирзиёева
«Вақт ўтган сайин мамлакат ривожи ва халқ фаровонлигининг асоси тинчлик эканини янада чуқурроқ англаб етяпман. Хавфсизлик ва осойишталикни таъминлашда юртимиз ҳимоячиларининг ўрни беқиёсдир», — дейди президент ёрдамчиси
Kun.uz расмий канали
“Гелик”нинг электромобилидан “танк бурилиш” ва “умрбоқий батарея” – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
👉 https://kun.uz/12960787
Kun.uz расмий канали
«Сити»да жиддий йўқотиш ва қийин ғалаба, Санчо яна кула бошлади. Европада кун ўйинлари
«Челси» 3,5 йилдан буён кузатилмаган натижани қайд этди. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/60793204
Kun.uz расмий канали
⚡️Янги уйларни қидиряпсизми?
2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.
👉 Уйларни кўриш
Реклама
Самарқандда Зарафшон миллий табиат боғига қарашли ҳудудда йирик ёнғин юз берди
Бу боғда 2021 ва 2022 йилларда ҳам икки мартадан ёнғинлар содир бўлган ва табиатга кўп миқдорда зарар етган эди.
👉 https://kun.uz/09828469
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қуролли кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан табрик йўллади
«Эл-юрт посбони ва қалқони бўлиш — бу дунёда энг улуғ ва муқаддас ишдир. Бундай шараф ҳаммага ҳам насиб этмайди», деди давлат раҳбари.
Kun.uz расмий канали
Осиё кубоги-2023. Ўзбекистон Сурияга қарши ўйинда турнирни дуранг билан бошлади
«Жассим бин Ҳамад» ўйингоҳида ўтган баҳсда Сречко Катанец шогирдлари ҳимоявий услуби билан танилган Эктор Купер жамоасини мағлуб эта олмади.
👉 https://kun.uz/09312332
👉 Осиё кубоги-2023 🟢 Live
Ғаройиб масканлар: АҚШдаги битта уйдан иборат шаҳарча қандай пайдо бўлган? (Фото)
Аляскадаги Уиттер номли шаҳарчанинг барча аҳолиси битта кўп қаватли уйда яшайди. Боғча, савдо дўкони, касалхона, полиция идораси ва шаҳар администрацияси кабилар ҳам шу уйнинг ўзида жойлашган. Мактаб алоҳида бинода, лекин унга ҳам ташқарига чиқмасдан ерости йўли орқали ўтса бўлади.
📸👉 https://kun.uz/50592666
Kun.uz расмий канали
Яманга авиаҳужум оқибатлари, нефт нархига таъсирлар ва Британиядан Украинага ёрдам — кун дайжести
Жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар тафсилотлари ва эътиборга молик воқеаларни одатдагидек кундалик дайжестимизда тақдим этамиз.
👉 https://kun.uz/98137046
Kun.uz расмий канали
Haval Jolionʼнинг янгиланган нархлари
Haval автомобилларининг Ўзбекистондаги расмий дистрибютори ҳисобланувчи ADM Global компанияси ҳар йили 14 январ куни республикада нишонланадиган Ватан ҳимоячилари куни.
👉 https://kun.uz/02929917
Реклама
“Колбаса инқилоби” – СССР парчаланишини тезлатган воқеа
1990 йилда Украина ССРнинг Черниҳив шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлади. Вилоят раҳбариятида ишловчи амалдорнинг хизмат машинаси бошқа бир машина билан тўқнашади. Шу пайтда амалдорнинг машинаси юкхонасидан магазинда топилмайдиган озиқ-овқат маҳсулотлари сочилиб кетади. Буни кўрган одамлар кўп ўтмай вилоят раҳбарияти биноси олдига йиғилади.
👉 https://kun.uz/18111326
Kun.uz расмий канали