Юристларидан фахрланган ЖАР президенти, Тайван сайлови якунлари ва Украина уриб туширган самолётлар — кун дайжести
Жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар тафсилотлари ва эътиборга молик воқеаларни одатдагидек кундалик дайжестимизда тақдим этамиз.
👉 https://kun.uz/43156562
Kun.uz расмий канали
Белгиланмаган жойда чиқинди ташлаганлик учун жарима миқдори оширилади
Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликни содир этган юридик шахсларга 100–300 БҲМ (34 млн сўмдан 102 млн сўмгача) молиявий санкция қўллаш ҳам кўзда тутилмоқда.
👉 https://kun.uz/30914683
Kun.uz расмий канали
2024 йилда Қозоғистонда Марказий Осиё давлатлари иштирокида ҳарбий машғулотлар ўтказилади
Унда Ўзбекистон қуролли кучлари ҳам иштирок этиши кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/85407984
Kun.uz расмий канали
«Тишсиз бўлим» ва умид берувчи Файзуллаев. Сурияга қарши ўйин ҳақида
Ўртамиёна даражадаги рақиб билан ўйинда нега футболчилар ўз салоҳиятини намойиш эта олмади? Голсиз дурангдан кейин бош мураббий ҳужум чизиғидаги муаммоларни ҳал эта оладими? Журналист Қаҳрамон Асланов Элдор Шомуродовсиз қолган жамоанинг Осиё кубогидаги илк ўйинини таҳлил қилди.
👉 https://kun.uz/42240912
Kun.uz расмий канали
Тошкентда ерусти метроси яқинидаги бир неча дўконларда ёнғин чиқди
Сергели туманида метронинг «Қипчоқ» ва «Турон» бекатлари яқинидаги бир нечта енгил конструкцияли дўконларда ёнғин содир бўлди. «Тошкент метрополитени» ёнғин метро тизимига таъсир кўрсатмаганини билдирган.
👉 https://kun.uz/04748762
Kun.uz расмий канали
«МЮ» ҳужумчилари гол ура бошлади, Испанияда пешқадам очко йўқотди. Европада кун ўйинлари
Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/04583088
Kun.uz расмий канали
Бухорода фарзандини муттасил калтаклаб келган аёлга жиноят иши очилди
Шофирконлик аёл 5 ёшли фарзандини 2022 йилнинг март ойидан 2023 йил ноябр ойигача калтаклаб, қийнаб келгани аниқланган.
👉 https://kun.uz/14076185
Kun.uz расмий канали
Навоийда содир бўлган ЙТҲда икки киши ҳалок бўлди
Навоий шаҳрида Volkswagen машинаси светофорнинг қизил чироғида тўхтаб турган Matiz ортидан келиб урилиши оқибатида икки йўловчи воқеа жойида вафот этган. Volkswagen ҳайдовчиси маст бўлгани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/62737024
Kun.uz расмий канали
«Тайван — Хитойнинг ажралмас қисми» — Ўзбекистон ТИВ Тайвандаги президентлик сайлови юзасидан муносабат билдирди
Вазирлик Ўзбекистон ҳукумати «Ягона Хитой» тамойилини қатъий қўллаб-қувватлаши ва Тайван Хитойнинг ажралмас қисми эканини таъкидлади.
👉 https://kun.uz/78315878
Kun.uz расмий канали
Хитой Ўзбекистонда экологик тоза бинолар қуришда иштирок этиши мумкин
Хитой билан экологик тоза бинолар қуриш ва чиқиндиларни қайта ишлаш масалалари муҳокама қилинмоқда.
👉 https://kun.uz/56501667
Kun.uz расмий канали
“Иккинчи Орол” фожиаси яқинми?
Ўзбекистондаги қуриб бораётган “иккинчи Орол“ ҳақида эшитганмисиз? Нега “иккинчи Орол” деймиз? Чунки кўл суви сўнгги йилларда худди Орол денгизида юз бергани каби кескин камайиб бормоқда. Қуриган ерлари эса оппоқ туз майдонига айланган. Айдаркўл - Нурота тоғ тизмаларининг шимолий этагидаги кўл. У 1960-йиллар охирида асосан жанубий Қозоғистоннинг Чордара сув омборидан оқиб келган ортиқча сувлар ҳисобидан пайдо бўлган. Kun.uz тақдири Оролники каби тус олаётган ушбу кўл ҳақида кўрсатув тайёрлади.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Фредерик X Даниянинг янги қироли бўлди
Қиролича Маргрете II Копенҳагенда тахтдан воз кечиши ҳақидаги ҳужжатни расман имзолади. Янги қиролни қутлаш учун ўн минглаб одамлар йиғилди.
👉 https://kun.uz/56703793
Kun.uz расмий канали
Сирдарёда 62,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган метан-заправка эгалари ушланди
Сирдарё вилояти Боёвут туманидаги газ шохобчаларидан бири газ ҳисоблагичдан олдин резина шланг орқали газ ўғирлаб, уни сотиб келган.
👉 https://kun.uz/84790238
Kun.uz расмий канали
Америкада президентликка номзодларни танлаш бошланмоқда. Республикачиларда Трамп етакчи
Айова штати яна Америка сиёсати диққат марказида — душанба куни бу ерда президентликка номзодларни танлаш мавсуми бошланади.
👉 https://kun.uz/03102113
Kun.uz расмий канали
«Чанг ютишдан чарчадим» — Фаоллар тоза ҳаво учун флешмоб уюштиришди
Фаоллар ва блогерлар аҳоли ва ҳукумат эътиборини экологик муаммоларга, жумладан ҳаво сифати ёмонлашганига қаратиш мақсадида Тошкент шаҳри марказида #TozaHavoKerak ҳештеги билан флешмоб ўтказишди.
👉 https://kun.uz/47225461
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев кўмир қазиб олиш ҳажмини 22 фоизга оширишни буюрди
Президент геология соҳасида қилинган ишлар ва келгуси режаларга оид тақдимот билан танишди.
👉 https://kun.uz/36674046
Kun.uz расмий канали
Маиший техникалар импортида ишлаб чиқарувчининг расмий дилери бўлиши талаб этилади
2024 йил 1 февралдан эътиборан, Ўзбекистонга дазмол, микротўлқинли печ, ким ювиш машинаси, кондиционер каби бир қатор маиший техникаларни олиб киришда ишлаб чиқарувчининг ваколатли вакили мавжуд бўлиши талаб қилинади. Электротехника ишлаб чиқарувчи маҳаллий компанияларга эса навбатдаги имтиёзли кредитлар, солиқ имтиёзлари ва преференциялар берилади.
👉 https://kun.uz/88227841
Kun.uz расмий канали
Жамғирчиев «Салимбой»дан «икки дўст»ни йўқ қилишни сўраган — Садир Жапаров
Қирғизистонда президент Жапаров ҳамда миллий хавфсизлик хизмати раҳбари Қамчибек Ташиевни «эки досами», яъни «икки дўст» деб аташади.
👉 https://kun.uz/46486188
Kun.uz расмий канали
Идиш ювиш воситаларининг “истеъмоли” ошқозон-ичак касалликларига сабаб бўлади – мутахассис
Идиш ювишда кўпчилик кимёвий геллардан фойдаланади. Ёғли идишларни ювишда яхши ёрдамчи бўлган геллар метаболик касалликларга, ички органларнинг нотўғри ишлашига ва ҳатто гастритгача олиб бориши мумкин. Геллардан фойдаланиш қоидалари борми ёки улардан умуман воз кечган маъқулми?
👉 https://kun.uz/33935879
Kun.uz расмий канали
Чегарани мустаҳкамлаётган украинлар ва Днипрода қурбонлар хотираси. Уруш суратлари
Урушнинг 690-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸👉 https://kun.uz/92774676
Kun.uz расмий канали
Россиялик блогер Тошкент телеминорасининг тақиқланган энг юқори қисмига чиқди
Тошкент телеминораси маъмуриятига кўра, ҳолат 2022 йилда кузатилган бўлиб, блогер аслида телеминоранинг ресторан қисмига овқатланиш учун чиққан. Сўнгра у ердан ташқаридаги темир конструкцияларига осилиб, махсус нарвонлар орқали юқорига кўтарилган.
Блогернинг ёзишича, у тақиқланган жойларга кираётиб, камералар сони кўплиги сабабли “ҳозир олдимга қўриқчилар етиб келишса керак” деб ўйлаган, лекин у билан ҳеч кимнинг иши бўлмаган.
👉 https://kun.uz/91170414
Kun.uz расмий канали
Тайёр хонадонлар муддатли тўлов асосида!
Қурилиш ишлари якунланиб қолган Хon Saroy’нинг “Оcean” лойиҳасидан тайёр 2 хонали хонадонларни 36 ойлик фоизсиз муддатли тўлов асосида харид қилишга улгуриб қолинг.
Бот орқали боғланиш
Батафсил маълумот учун:
☎️ 71 200 74 00
☎️ 55 501 74 00
🌐 xonsaroy.uz
Реклама
Ўзбекистонда ҳафта давомида кузатиладиган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
16 январда марказий, шарқий ва тоғли ҳудудларда ёмғир ва қор кўринишидаги бироз ёғингарчилик сақланиб туради, сўнг иш ҳафтаси охиригача қуруқ об-ҳаво кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари -3...+2 даражани ташкил этади, кундуз кунлари +8...+13 даражагача аста-секин кўтарилади.
👉 https://kun.uz/07616676
Kun.uz расмий канали
Намибия Исроилни қўллаб-қувватлаган Германияни кескин танқид қилди
Намибия Берлиннинг Ҳаагада Исроилни қўллаб-қувватлаш ниятини «ҳайратланарли» деб баҳолади. У Германияни «ўзининг даҳшатли тарихидан сабоқ чиқармаганликда» айблади.
👉 https://kun.uz/15468276
Kun.uz расмий канали
Oxfam хайрия ташкилоти бойлар учун янги солиқ жорий этишга чақирди
Oxfam ҳисоб-китобларига кўра, 2020 йилдан буён дунёнинг энг бадавлат беш кишиси ўз бойлигини икки баравар оширган, дунёдаги энг камбағал 5 миллиард киши эса инфляция туфайли 20 миллиард доллар йўқотган.
👉 https://kun.uz/33346307
Kun.uz расмий канали
Киев Хитойнинг тинчлик музокараларида иштирок этиши зарурлигини маълум қилди
Президент Зеленский офиси раҳбари муваффақиятга эришиш учун Хитойнинг Украина бўйича тинчлик музокараларида иштирок этиши зарурлигига ишонч билдирди.
👉 https://kun.uz/92848221
Kun.uz расмий канали
Таълим муассасаларида айрим маҳсулотлар истеъмоли камайтирилади
Болалар учун тавсия этилмайдиган маҳсулотлар, шу жумладан таркибида шакар, туз, трансёғлар миқдори юқори бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари, таъм ва ранг берувчи қўшимчалар рўйхати тасдиқланади ва уларнинг истеъмоли камайтирилади.
👉 https://kun.uz/60888257
Kun.uz расмий канали
Исландияда вулқон отилишни бошлади
Гриндавик шаҳри ҳудудидаги аввалги вулқон отилиши бир неча ҳафта олдин - 2023 йил 18 декабрда содир бўлган.
👉 https://kun.uz/62039251
Kun.uz расмий канали
«Реал» «Барса»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, Испания Суперкубоги соҳибига айланди
👉 https://kun.uz/03072048
Kun.uz расмий канали
«Кембриж бешлиги» – СССР ташқи разведка хизмати учун ишлаган британиялик жосуслар кимлар эди?
Совет ташқи разведка хизмати 1930 йиллардан бошлаб бир неча британияликни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлади ва улар билан муваффақиятли ҳамкорлик қилади. Ўша британияликларнинг бир гуруҳи «Кембриж бешлиги» ёки «Қойилмақом бешлик» деб аталган. Бу гуруҳ аъзоларининг уч нафари фош бўлганидан сўнг СССРга кўчиб келиб яшаган ва орден ҳамда медаллар билан тақдирланган.
👉 https://kun.uz/74134097
Kun.uz расмий канали