100 минг ишчи касб-ҳунар ва тилга ўргатилиб, чет эл корхоналарига ишга юборилади
«Ҳозирда чет элда ишлаётган ватандошларимизнинг аксарияти оддий ва оғир, кам иш ҳақи тўланадиган меҳнат билан шуғулланмоқда. Европа, Осиёнинг ривожланган мамлакатлари билан жуда катта келишувлар доирасида 150 минг ишчига буюртма берилган бўлса-да, бор-йўғи 9 минг ишчи юборилди», — деган Шавкат Мирзиёев.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига иш ўринларини яратиш ва аҳолини касбга ўқитиш борасидаги камчиликларни бартараф этиб, 100 минг ишчига касб-ҳунар ва тил ўргатиб, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш вазифасини топширди.
👉 https://kun.uz/00963025
Kun.uz расмий канали
Asialuxe Travel’дан 2024 йил баҳор-ёз мавсуми учун лайфхак-йўриқнома
👉 https://kun.uz/86520699
Реклама
Тошкент шаҳрида кўчалар ўртасида алоҳида автобус йўлаклари пайдо бўлади – Транспорт вазирлиги вакили
Пойтахтнинг айрим юкламаси юқори йўлларида махсус йўлаклар кўчалар ўртасидан ташкил этилиши маълум қилинди. Вазирлик мутасаддиси Мурод Обидов Тошкент шаҳрида инфратузилма муаммоси ҳал қилинса, пойтахтга 5 та секцияли 32-35 метрли автобуслар олиб келинишини таъкидлади. Унинг айтишича, бу масала ҳал қилинмаса, бошқа муаммолар юзага келишда давом этади.
👉 https://kun.uz/05556228
Kun.uz расмий канали
Давлат молиявий назорати инспекцияси Бош прокуратура департаментига ўтказилади
Ҳисоб палатаси ходимлари бюджетдан энг кўп маблағ оладиган 12 та вазирликка бириктирилади. Вазирликларнинг ҳар бир харажати улар билан келишилгандан кейин амалга оширилиши белгиланди.
👉 https://kun.uz/49912215
Kun.uz расмий канали
Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади
Президент топшириғига кўра тадбиркорларнинг очиқ-ошкора рейтинги ишлаб чиқилди. Рейтинги юқори тадбиркорлар учун барча солиқ текширувлари бекор бўлади, ҚҚС суммаси бир кунда текширувларсиз қайтариб берилади.
👉 https://kun.uz/97345395
Kun.uz расмий канали
Яна 9 та ҳудуд ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
Президент раислигидаги йиғилишда Фарғона, Жомбой, Эллиққалъа, Паркент туманлари ва Янгийўл шаҳрида мол гўшти, Конимех, Олтинкўл, Бўстон туманлари ва Зарафшон шаҳрида тухум нархи ошганига ушбу ҳудудлар раҳбарлари хотиржам қараб ўтиргани қайд этилди. Бош вазирга ушбу туман-шаҳар ҳокимлари ва сектор раҳбарларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
👉 https://kun.uz/21611114
Kun.uz расмий канали
Солиқ қўмитаси тузилмаси қайта кўриб чиқилади
40 мингта бюджет ташкилоти билан ишлаш вазифаси тумандан Солиқ қўмитасида янги ташкил қилинадиган Бюджет ташкилотлари инспекциясига ўтказилади.
Солиқ қарзини ундириш инспекцияси ташкил этилади. Унга МИБда мавжуд ваколатлар берилади.
👉 https://kun.uz/13190982
Kun.uz расмий канали
Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти тергов қиладиган идорага айлантирилади
Президентнинг маълум қилишича, департамент чуқур таҳлил, тезкор-қидирув, тафтиш ва ўзи тергов қиладиган идорага айланади.
Унинг раҳбари бир вақтнинг ўзида бош прокурор ўринбосари бўлади.
👉 https://kun.uz/49943661
Kun.uz расмий канали
2024 йилда ЯИМни 100 миллиард долларга етказиш режалаштириляпти
Шавкат Мирзиёев ўтган йили саноат 6 фоиз ўсгани билан, ишлаб чиқаришда қўшилган қиймат 40 фоиздан ошмаётганини кўрсатиб ўтди.
“Бу рақамлар бизни қониқтирмайди. Булар асосан импортга қарамлик ва энергия истеъмоли юқорилиги ҳамда ортиқча харажатлар кўплиги сабабли бўлмоқда”, - деди давлат раҳбари.
👉 https://kun.uz/33481790
Kun.uz расмий канали
Иқтисодий комплекс раҳбарларининг иш ҳақи KPI ижросига боғлаб қўйилади
Иқтисодий комплекс раҳбарларига ойлик, чораклик ва йиллик самарадорлик кўрсаткичлари (KPI) жорий этилади. Иш ҳақи ҳам уларнинг ижросига боғланади.
Энди вазир ўринбосарларининг 70 фоиз иши туманда бўлиб, улар вазирлик учун белгиланган KPI ижросини жойида ташкил қилади.
👉 https://kun.uz/57970316
Kun.uz расмий канали
Иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сони 15 фоизга қисқартирилади
Президент раислигидаги йиғилишда айтилишича, иқтисодий комплексда жами 40 нафар раҳбар ўринбосарлари бор. Лекин, ҳозир иқтисодиётга масъулларда замонга муносиб фикрлаш, қарор қабул қилишда тезкорлик етишмаяпти.
Айрим раҳбар ўринбосарлари ўзига масъулият олмасдан, мудраб ўтиргани танқид қилинди. Давлат раҳбари тизимни қайта кўриб чиқиб, иқтисодий комплексдаги ўринбосарлар сонини 15 фоизга қисқартириш бўйича таклиф киритишга топшириқ берди.
👉 https://kun.uz/27720770
Kun.uz расмий канали
Сунъий интеллект иш ўринларининг 60 фоизига таъсир қилади
ХВЖ ҳисоб-китобларига кўра, ривожланган мамлакатлар орасида сунъий интеллект таъсир кўрсатадиган иш ўринларининг улуши 60 фоизни ташкил қилади. Уларнинг ярми технологиялар соҳасига тааллуқли.
👉 https://kun.uz/32279966
Kun.uz расмий канали
Уяли телефон фойдаланувчиларига касалликлар профилактикаси бўйича ҳар куни SMS юборилади
Бозорлар, самолёт, поезд, автобус, метро, супермаркетлар ва фуқаролар оммавий йиғиладиган бошқа жойларда соғлом турмуш тарзи бўйича роликлар намойиш қилинади.
👉 https://kun.uz/70415231
Kun.uz расмий канали
Хорижий товарларнинг давлат харидларидаги иштирокига чеклов кучайтирилиши мумкин
Ўзбекистонда хорижий товарларнинг (ҳозирда 520 дан ортиқ товарга тақиқ қўйилган) давлат харидларида иштирок этишига чекловларни кучайтириш ва маҳаллий компанияларга кўпроқ имтиёзлар бериш режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/00953820
Kun.uz расмий канали
The Best-2023. Месси — йилнинг энг яхши футболчиси, Гвардиола — энг яхши мураббий
ФИФА 15 январ куни Лондонда бир қатор номинациялар бўйича 2023 йилнинг энг яхшиларини тақдирлади.
👉 https://kun.uz/73812173
Kun.uz расмий канали
Россияда ўзбекистонликлар яна ЙТҲ қурбони бўлди
Россиянинг Самара областида Ўзбекистоннинг Қашқадарё вилоятига оид давлат рақами белгиси тақилган Lada Largus ва «Газел» юк машинаси ўртасида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. ЙТҲ оқибатида Largus йўловчилари бўлган уч киши ҳалок бўлиб, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилган.
📸 👉 https://kun.uz/15971092
Kun.uz расмий канали
Давосга борган Зеленский ва музлаган фронт. Уруш суратлари
Урушнинг 691-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
👉 https://kun.uz/15694892
Kun.uz расмий канали
Украинлар илк бор Россиянинг А-50 разведкачи самолётини уриб туширганини маълум қилди
Шунингдек, Ил-22М ҳаво қўмондонлик пункти шикастланган. РФ мудофаа вазирлиги бу маълумотлар юзасидан расмий изоҳ бермаган, аммо Кремл таъсиридаги ҳарбий мухбирлар бу йўқотишларни тасдиқлаган.
👉 https://kun.uz/64111363
Kun.uz расмий канали
Тошкентда аҳоли мурожаатини ўрганишга борган журналист чеккани учун ушланиб, жаримага тортилди
Учтепа туманидаги маҳаллалардан бирига аҳоли билан учрашишга борган Nuz.uz журналисти Михаил Довлатов ҳуқуқ идоралари ходимлари томонидан ушланиб, 5 соат мобайнида қўйиб юборилмаган. АОКА ҳолатни аниқ ўрганиш ҳамда тегишли хулоса ва чоралар кўрилиши бўйича Бош прокуратурага сўров хати юборган.
👉 https://kun.uz/49839309
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев: таҳлиллар ўнлаб триллион сўмлик маҳсулот «соя»да қолаётганини кўрсатмоқда
"Бугунги кундаги энг долзарб масала, бу – яширин иқтисодиёт. Бир нарсани аниқ тушуниш зарур. Яширин иқтисодиёт, авваламбор, тўғри ишлаётган тадбиркорлар фаолиятига катта тўсиқ бўляпти. Бугунги кунда интизомли тадбиркорлар “қани адолатли рақобат” деган ҳақли эътирозларини кўп-кўп айтяпти”, - деди давлат раҳбари.
👉 https://kun.uz/32668361
Kun.uz расмий канали
Божхона қўмитаси имтиёз билан кирган товарларни корхонабай ўрганиб чиқади
Ўтган йили импорт бўлган 20 млн долларлик товарларга салкам 60 трлн сўмлик имтиёз қўлланган. Қўлланган имтиёзнинг бор-йўғи 3,2 трлн сўми ўрганилганда, уларнинг 420 млрд сўми ёки 13 фоизи мақсадсиз қўлланган бўлиб чиқди.
👉 https://kun.uz/27742915
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда фото ва видеоқурилмалар ёрдамида 13 миллионга яқин йўл ҳаракати қоидабузарлиги аниқланди
Ҳайдовчилар томонидан “агрессив бошқариш”, “дрифт”, “шахмат” шаклида ҳаракатланиш, йўлларда тўсиқларни пайдо қилиш каби қоидабузарликлар учун жавобгарлик белгиланмоқда.
👉 https://kun.uz/86810905
Kun.uz расмий канали
Абдулла Ариповга 8 та туман ҳокимининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди
Бош вазирга Андижон вилоятининг Балиқчи ва Жалалқудуқ, Тошкент шаҳрининг Бектемир, Миробод, Олмазор, Чилонзор, Юнусобод ва Яккасарой туманлари ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини ҳал қилиш топширилди. Ушбу ҳокимлар йил давомида аукционга умуман ер чиқармагани қайд этилган.
👉 https://kun.uz/29593573
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Криминология тадқиқот институти ташкил этилди
Институт республикадаги криминоген вазиятга оид тадқиқотларни амалга оширади, суриштирув ва дастлабки тергов органларига услубий кўмаклашади.
👉 https://kun.uz/05129882
Kun.uz расмий канали
Ҳиндистоннинг MIOT Hospital клиникаси тажрибали мутахассисларидан нефрология ва неврология касалликлари бўйича бепул консултация
2024 йилнинг 23-24 январ кунлари Brosmed клиникасида:
📍 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Насаф кўчаси 31.
2024 йилнинг 25-26 январ кунлари Hayat Medical Centre'да:
📍 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Гулимаъмур кўчаси 5/1.
Қабулга онлайн рўйхатдан ўтиш:
Brosmed– Нефрология |Неврология
Hayat Medical Centre–Нефрология |Неврология
📞Мурожаат учун:
91 009 3848 | 99 489 3848
Реклама
Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажми 16 млн тоннага етиши мумкин
Ҳисоб-китобларга кўра, Ўзбекистонда маиший чиқиндиларнинг йиллик ҳосил бўлиш ҳажми прогнози 14-14,5 млн тонна атрофида баҳоланади.
Аҳолининг ўртача 1,5 фоизга кўпайиш суръатини ҳисобга олганда, ушбу кўрсаткич 2028 йилга бориб 16-16,7 млн тоннага етиши мумкин.
👉 https://kun.uz/88902603
Kun.uz расмий канали
Савдо-саноат палатаси раисининг биринчи ўринбосари Ислом Жасимов вафот этди
ССП раисининг биринчи ўринбосари 66 ёшида ҳаётдан кўз юмди.
👉 https://kun.uz/40686251
Kun.uz расмий канали
Хатирчида директор ўринбосари икки ўқувчини уриб, жароҳат етказди
Ушбу ҳаракатлари учун “завуч”га маъмурий иш қўзғатилган ҳамда ҳужжатлар судга юборилган. Расмийларга кўра, директор ўринбосари айни пайтда меҳнат таътилида, тегишли чора у ишга қайтгач кўрилади.
👉 https://kun.uz/47626739
Kun.uz расмий канали
Эрон АҚШнинг Ироқдаги консуллиги яқинидаги объектларга ҳужум қилди
Эрон Ироқ ва Суриядаги «жосуслик марказларига» зарба берганини маълум қилди. Ироқ Курдистонидаги АҚШ консуллиги яқинида бир неча портлаш юз берди, америкаликлар жабрланмаган.
👉 https://kun.uz/02873144
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг ахборот суверенитети таъминланганми?
Миллий ахборот маконидаги устун ташаббус ташқи кучлар қўлида эмас, мамлакатнинг ичкарисида бўлиши – XXI асрда ҳар қандай давлат суверенитетининг муҳим бўғинидир. Бу эса сўз эркинлиги амалда таъминланишини тақозо этади. Шу маънода, президент Шавкат Мирзиёевнинг Хавфсизлик кенгашидаги баёноти Ўзбекистон давлатчилиги учун қандай вазифаларни кўзда тутади?
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ