Қайси «Пахтакор» сотилади?
Моҳиятан тадбиркор қайси бирига пул тўлайди ? «Пахтакор» клубигами ёки «Пахтакор» стадионига?
👉 https://kun.uz/29150539
Kun.uz расмий канали
⚡️Янги уйларни қидиряпсизми?
2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.
👉 Уйларни кўриш
Реклама
ССВ тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари ўқув курсларида ўқитилади
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча шифокор ва ўрта тиббиёт ходимлари, олий ва ўрта махсус тиббий таълим муассасалари профессор педагогик таркиби 18 соатлик превентив ва предектив тиббиёт курсларида ўқитилади.
👉 https://kun.uz/07386492
Kun.uz расмий канали
Наманганда туғуруқхонада тўрт эгизак ва уларнинг онаси вафот этди
Беморда ҳомиланинг патологик тушиши кузатилган. Суд-тиббий экспертизасининг дастлабки хулосасига кўра, аёлнинг ўлимига ўпка артерияларининг массив тромбоэмболияси ва ўткир юрак-қон томир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган.
👉 https://kun.uz/59362955
Kun.uz расмий канали
«Пахтакор» футбол клуби сотувга қўйилди
Давлат активларини бошқариш агентлиги «Пахтакор футбол клуби» масъулияти чекланган жамиятининг 100 фоиз давлат улуши савдога чиқарилганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/90485991
Kun.uz расмий канали
Туғилган кун чегирмалар билан
Centrum Air туғилган куни муносабати билан 25% чегирма эълон қилади.
Чегирма:
18 январ куни Тошкент вақти билан соат 00:00 дан 23:59 гача;
Исталган сана ва исталган йўналишдаги авиачипталар учун;
Барча турдаги тарифларга қўлланилади.
18 январдан илгари расмийлаштирилган авиачипталар қайта расмийлаштирилган/брон қилинган тақдирда, чегирма қўлланилмайди.
Чегирмали авиачипталарни авиакомпаниянинг расмий www.centrum-air.com сайти ва савдо офисида харид қилишингиз мумкин.
Мурожаат учун: +998 55 518 88 88
Реклама
Қирғизистонда мустақил ОАВ журналистларида тинтувлар ўтказилди
Қирғизистоннинг Temirov Live ва «Айт Айт Десе» YouTube-каналларига қарши оммавий тартибсизликларга чақириш моддаси бўйича жиноий иш очилди. 11 нафар журналист сўроқ қилиш учун олиб кетилган.
👉 https://kun.uz/67218580
Kun.uz расмий канали
Тошкентда Monza’дан танасини чиқариб ҳаракатланган ёшларнинг ота-онаси жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда танасини транспорт воситасидан чиқариб ҳаракатланган ва хавфли манёврни амалга оширган шахсларнинг видеоси тарқалиб турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Мазкур видео Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганиб чиқилди.
👉 https://kun.uz/76058998
Kun.uz расмий канали
Тошкентда юқори қаватдан чиқинди ташлаган шахс жазоланди
У қурилиш объектларидан бирида ҳуқуқбузарлик содир қилди.
👉 https://kun.uz/57521119
Kun.uz расмий канали
Эроннинг Ироққа ракета ҳужуми, Британияда тақиқланган Ҳизб ут-Таҳрир ва Финландиянинг Россияга қарши ҳаракатлари — кун дайжести
Жаҳонда сўнгги бир сутка ичида рўй берган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар тафсилотлари ва эътиборга молик воқеаларни одатдагидек кундалик дайжестимизда тақдим этамиз.
👉 https://kun.uz/55884595
Kun.uz расмий канали
“Ҳамма электромобил ҳайдайди” — Франция табиатга заҳарли газлар ташланмасини кескин камайтирмоқчи
Франция ҳукумати аҳолининг бензин, дизелда ҳаракатланувчи автоуловлардан воз кечиб, электромобилларга ўтиши учун дастур ишлаб чиқди. Дастурга кўра ойлик 100 евро тўлов эвазига фуқаро электромобил ҳайдай олади. Президент Макрон томонидан илгари сурилган ташаббусдан кўзланган асосий мақсад аҳолининг кам даромадли қисми учун ҳам электромобил олиш имкониятини яратиш ва табиатга заҳарли газлар ташланмасини кескин камайтиришдан иборат.
Kun.uz расмий канали
Иқтисодий комплекснинг 2024 йилги вазифалари белгиланди. Нималар ўзгаради?
Солиқ қўмитасида солиқ қарзларини ундириш инспекцияси ташкил этилиб, унга МИБда мавжуд ваколатлар берилади. Бош прокуратуранинг Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилиб, “КРУ” шу тузилмага ўтказилади. 100 минг фуқарога ҳунар ва тил ўргатилиб, улар уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юборилади.
Kun.uz президент Шавкат Мирзиёев томонидан бугунги селекторда эълон қилинган асосий янгиликлар билан таништириб ўтади.
Kun.uz расмий канали
Цемент заводлари келтираётган зарарларга нега кўз юмиляпти?
🏭 Ўзбекистонда цемент заводларининг экология ва аҳоли саломатлигига зиёни тобора оғир муаммога айланяпти. Бир неча йилдан буён бу заводлар атрофида яшовчиларнинг шикоятларини жавобсиз қолдираётган марказий идоралар, эндиликда, цемент ишлаб чиқарувчилар учун солиқ ставкасини 4 баробарга камайтириб берди.
📹 Тўлиқ видео: Аввалги ҳафта дайжести
UZTELECOM 99% гача чегирма билан чиройли рақамлар оламига шўнғишни таклиф қилади
👉 https://kun.uz/57635078
Реклама
Кармана туманида ҳоким ўзгарди
2016 йилдан буён туманга раҳбарлик қилиб келган Фахритдин Умаров (фотода) ишдан кетган. Унинг ишдан олинишига майнинг фермалар сабаб бўлди. Энди Кармана туманига Валижон Адизов раҳбарлик қилади.
👉 https://kun.uz/86059240
Kun.uz расмий канали
Фуқаролар мансабдорлар қарори устидан маъмурий судга мурожаат қилганда давлат божи тўламайди
Жисмоний шахслар ўз ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини бузаётган органлар, улар мансабдор шахсларининг қарорлари, ҳаракатлари устидан судга мурожаат қилганда давлат божини тўлашдан озод қилиняпти.
👉 https://kun.uz/70122837
Kun.uz расмий канали
Тошкент шаҳар ҳокимлиги экологик вазиятни яхшилаш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқяпти
Унда жамоат транспорти тизимини яхшилаш, йўлларда устуворликни пиёдаларга, ундан сўнг жамоат транспортига беришга қаратилган инфратузилмани яратиш каби ўзгаришлар режалаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/23542245
Kun.uz расмий канали
Зеленский Давосда ғарбни Россияга қарши бирлашишга чақирди
Володимир Зеленский халқаро ҳамкорларни Москвага босимни камайтирмасликка чақирди. Давосдаги форум доирасида Украина президенти НАТО бош котиби ва йирик инвесторлар билан учрашди.
👉 https://kun.uz/01540263
Kun.uz расмий канали
Қаҳрамон Қуронбоев президент администрациясидан кетди
У Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси раиси бўлди.
👉 https://kun.uz/17873430
Kun.uz расмий канали
Пайариқда адвокат қайнукасини пичоқлади. Жабрланувчи томон у қамоққа олиниши керак деб ҳисобламоқда
Касби адвокат бўлган, ўзини “Пайариқ йўлбарси” деб атайдиган бу шахс аёли ва фарзандларини йиллар давомида калтаклаб келган. Агар бу ҳақда кимгадир шикоят қилса, акаси ёки укасини йўқ қилиш билан таҳдид қилган. У бу мудҳиш ниятини амалга оширишига оз қолди, қайнукасини пичоқлади. Бироқ ушбу қилмишидан кейин ҳам у очиқда қолмоқда.
👉 https://kun.uz/40804490
Kun.uz расмий канали
Тошкент ҳавосининг ифлосланиш даражаси юқорилигича қолмоқда
Ўзгидромет 17 январ 9:00 ҳолатига кўра пойтахт ҳавоси ҳақидаги маълумотларини эълон қилди. Унга кўра, шаҳар ҳавосида ПМ2,5 майда дисперсли заррачалар миқдори 119 мкг/м3 ни ташкил этган. Бу - ЖССТ тавсияларидан 23,8 марта юқори (5 мкг/м3).
Ушбу кўрсаткич кеча, 16 январ куни 67,7 мкг/м3 ни ташкил этиб, ЖССТ тавсияларидан 13,5 марта ошганди.
Kun.uz расмий канали
Эрон Покистондаги объектларга дронлар ва ракеталар билан зарба берди
Покистон расмийлари «суверенитетни бузиш қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат экани ва жиддий оқибатларга олиб келиши мумкинлигини» таъкидлади. Теҳрон бу таҳдидга муносабат билдирмади. Аввалроқ Эрон Ироқ ва Суриядаги объектларга зарба берганди.
👉 https://kun.uz/04902625
Kun.uz расмий канали
Тошкентда журналист Михаил Довлатовга очилган маъмурий иш тугатилди
Унинг ҳаракатларида маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати йўқлиги аниқланди.
👉 https://kun.uz/14212850
Kun.uz расмий канали
Тошкентда ҳаво ифлосланиши яна «хавфли» даражага чиқди
17 январ тонгида Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлослиги бўйича IQAir рейтингида дунё бўйича 8-ўринга чиқди.
👉 https://kun.uz/10088947
Kun.uz расмий канали
“Танлов имконияти янада тораяди” — иқтисодчилар маиший техника лоббиси ҳақида
Ўзбекистонда телевизор, кондиционер, кир ювиш машинаси каби маиший техникалар импортига янги чекловлар ўрнатилиб, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларга имтиёзлар кенгайтирилди.
Kun.uz суҳбатлашган иқтисодчи Отабек Бакиров ва Прогрессив ислоҳотлар маркази эксперти Шохруҳхўжа Фахриддинхўжаевга кўра, бу – мамлакатнинг Жаҳон савдо ташкилотига кириш ҳаракатларига зид бўлиб, рақобат муҳитининг янада чекланишига олиб келади.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ургутда юк машинаси билан тўқнашган автобус ағдарилиб кетди
Ҳодиса оқибатида автобус ҳайдовчиси ва унинг ёрдамчиси тан жароҳати билан туман шифохонасига мурожаат қилган, муолажадан сўнг уйларига жавоб берилган.
👉 https://kun.uz/65796928
Kun.uz расмий канали
Исроил устидан халқаро суд бошланди: кутилмалар қандай?
БМТнинг Ҳаагада жойлашган Халқаро суди Исроил Ғазода геноцид содир этгани ҳақидаги айбловларни кўриб чиқа бошлади. Хўш, Исроилни нега мусулмон давлатлари эмас, Жанубий Африка Республикаси судга берди? Бу қандай натижа беради? Нетаняҳу суд жараёнларига жалб этилиши мумкинми? Kun.uz мухбири шу каби саволлар билан Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Фарҳод Каримовга юзланди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Қашқадарёда яна бир эрта унаштирув тўхтатилди
Ҳозирда 17 ёшда бўлган талаба икки йил олдин ота-оналар томонидан унаштириб қўйилган, йигит эса ўзига турмушга чиқишни талаб қилиб, унга босим ўтказиб келмоқда. Болалар омбудсманига мурожаатидан кейин унга ҳимоя ордери берилди.
👉 https://kun.uz/56813705
Kun.uz расмий канали
Бош прокурорда янги ўринбосар пайдо бўлди
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилмоқда. Департамент раҳбари Шамсиддин Соҳибназаров энди бир вақтнинг ўзида Бош прокурор ўринбосари ҳисобланади.
👉 https://kun.uz/11790684
Kun.uz расмий канали
БАА Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режим жорий қилади
Ўзбекистон фуқаролари визасиз бориши мумкин бўлган давлатлар сони яна биттага кўпайди.
👉 https://kun.uz/15523735
Kun.uz расмий канали