Самарқандда «Макаров» тўппончасини сотмоқчи бўлган шахс ушланди
ДХХ Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари Жомбой туманида «Макаров» тўппончаси ва унга ўқ-дориларни 10 минг долларга сотмоқчи бўлган шахсни қўлга олди.
👉 https://kun.uz/51537131
Kun.uz расмий канали
Президент инвестиция ва экспорт соҳаси раҳбарларидан норози
Шавкат Мирзиёев уч нафар ҳукумат аъзосини огоҳлантирди, республика даражасидаги яна уч нафар мансабдор ишдан олинди. 26 та туман-шаҳар ҳокимининг лавозимда қолиш-қолмаслиги сўроқ остида.
Kun.uz расмий канали
Андижонда Gentra уриб юборган 77 ёшли эркак вафот этди
Андижон шаҳрида Gentra йўлнинг белгиланмаган қисмидан кесиб ўтаётган 77 ёшли эркакни уриб юборди, пиёда шифохонада вафот этган.
👉 https://kun.uz/55748498
Kun.uz расмий канали
Хитойда Осиёдаги энг йирик литий кони топилди
Унда миллион тоннага яқин литий борлиги таъкидланмоқда. Бу элементдан батареялар, қуёш панеллари ва электромобилларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилади.
👉 https://kun.uz/47338391
Kun.uz расмий канали
“Пахтакор”ни хусусийлаштириш вақтинча тўхтатилди
“Пахтакор футбол клуби” МЧЖнинг 100 фоиз давлат улуши бўйича оммавий савдо жараёнлари вақтинчалик тўхтатилди. Давлат активларини бошқариш агентлиги хабарига кўра, “жамоатчилик томонидан билдирилган фикрларни ўрганган ҳолда” шундай қарорга келинган.
👉 https://kun.uz/75329300
Kun.uz расмий канали
Покистоннинг Эронга жавоб зарбаси, террорчилар сафига қайтарилган «Ансоруллоҳ» ва Украинадан чарчаётган Ғарб — кун дайжести
Жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар тафсилотлари ва эътиборга молик воқеаларни одатдагидек кундалик дайжестимизда тақдим этамиз.
👉 https://kun.uz/84496607
Kun.uz расмий канали
“Биз бу қонун қабул қилинишига қаршимиз!” — ИИВнинг таклифига интернетдаги акс садо
Кўплаб ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг фикрича, ҳуқуқ органлари ходимларининг фото ва видеоларини уларни обрўсизлантириш мақсадида интернетда тарқатганлик учун жазо белгиланса, бу Ўзбекистондаги очиқликка жиддий соя солади. Kun.uz интернет фойдаланувчиларининг қонун лойиҳаси бўйича изоҳларда қолдирган фикрларини жамлади.
👉 https://kun.uz/72297797
Kun.uz расмий канали
Отабек Бакиров: 33 йил давомида имтиёзлар олган қайси соҳа боқимандаликдан чиқиб, рақобатбардош бўла олди?
Электротехника саноатидаги маҳаллий корхоналарни молиялаштириш учун имтиёзли 5 фоиз ставкада 100 млн долларлик кредит линияси очилади. Бир неча ой олдин Ўзбекистон 8 фоиздан баландроқ ставкада ташқи қарз олганди. Иқтисодчи Отабек Бакиров бу икки ҳолатни солиштириб, имтиёзли кредит бериш иқтисодий мантиққа зидлигини айтди.
📹 Тўлиқ видеони томоша қилинг
Автомобилни нотариусга бормасдан сотиш имконияти жорий қилинди
Бунинг учун ҳайдовчи E-notarius.uz сайтига тегишли маълумотларни киритади. Шундан кейин нотариус масофадан туриб, видео-алоқа орқали олди-сотди шартномасини тасдиқлайди.
👉 https://kun.uz/35581886
Kun.uz расмий канали
Тошкентда уч нафар хотинига алимент тўламай юрган шахс қўлга олинди
У суд қарори билан 15 суткага қамалган.
👉 https://kun.uz/17802712
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда тўсиқсиз туризм ривожлантирилади
Маданий мерос объектлари, вокзаллар, жамоат транспорти ва поездларда ҳаракатланиш имконияти чекланган кишилар учун лифтлар, пандуслар ва тутқичлар ўрнатилади. 2027 йилгача 1000 нафар ногиронлиги бўлган фуқаролар йўл харажатларининг 50 фоизини давлат қоплайди. Меҳмонхоналар учун ҳам субсидиялар берилади.
👉 https://kun.uz/55582403
Kun.uz расмий канали
Харкив яна ўққа тутилди. 17 киши жароҳатланган, улардан 16 нафари — аёллар. РФ мудофаа вазирлиги нишон «француз ёлланма жангчилари» бўлганини маълум қилди
Урушнинг 693-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/26091335
Kun.uz расмий канали
Учтепа туманида бир оиланинг 3 аъзоси номаълум моддадан заҳарланиб, вафот этди
Оиланинг яна икки аъзоси шифохонанинг жонлантириш бўлимида оғир аҳволда қолмоқда. ССВга кўра, беморларга ис газидан заҳарланиш дастлабки ташхиси қўйилган. Бош прокуратура эса ҳолат юзасидан экспертиза тайинлангани, аниқ хулосалардан кейин оила аъзолари қандай вафот этгани маълум бўлишини билдирди.
👉 https://kun.uz/46324979
Kun.uz расмий канали
Хорижий инвестицияларни жалб этиш агентлиги раҳбари ишдан олинди
Мазкур агентлик ҳам фақат форумлар ўтказиш билан чекланиб қолгани танқид қилинди.
👉 https://kun.uz/79748912
Kun.uz расмий канали
Транспорт вазири қатор масалалар билан лозим даражада шуғулланмаётгани учун огоҳлантирилди
Президент раислигидаги йиғилишда маҳаллий маҳсулотларни ташқи бозорларга етказишда ишончли логистика занжирларини ташкил қилиш бўйича ўз ечимини кутаётган масалалар таҳлил қилинди.
👉 https://kun.uz/98974269
Kun.uz расмий канали
Ҳиндистоннинг MIOT Hospital клиникаси тажрибали мутахассисларидан нефрология ва неврология касалликлари бўйича бепул консултация
2024 йилнинг 23-24 январ кунлари Brosmed клиникасида:
📍 Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Насаф кўчаси 31.
2024 йилнинг 25-26 январ кунлари Hayat Medical Centre'да:
📍 Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар, Гулимаъмур кўчаси 5/1.
Қабулга онлайн рўйхатдан ўтиш:
Brosmed– Нефрология |Неврология
Hayat Medical Centre–Нефрология |Неврология
📞Мурожаат учун:
91 009 3848 | 99 489 3848
Реклама
Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Хитойда бўлади
Президент 23-25 январ кунлари Хитойда бўлади. Пекинда олий даражадаги музокаралар ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар бўлиб ўтади.
Шунингдек, давлат раҳбари Хитой ҳудудларидан бирига ташриф буюради.
👉 https://kun.uz/33744635
Kun.uz расмий канали
Ҳукумат “Пахтакор”ни нега хусусийлаштирмоқчи?
“Пахтакор” футбол клуби ва унга тегишли стадион сотувга қўйилгач, бир кун ўтиб жараён тўхтатилди. Жамоатчилик танқидлари фонида қабул қилинган қарор вақтинча экани айтилмоқда.
Kun.uz мухбири жараён тўхтатилиши маълум бўлмасидан олдин Давлат активларини бошқариш агентлиги директори ўринбосари Алишер Миралиев билан шу мавзуда суҳбатлашган эди. Қуйида ушбу интервю тақдим этилмоқда.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Яқин Шарқдаги можаро кенгаймоқда. Покистон Эрон бўйлаб жавоб зарбалари йўллади
Покистон Эроннинг жануби-шарқидаги Сейистон ва Белужистон вилоятлари бўйлаб ракета зарбалари йўллади, расмий Исломобод ушбу ҳудудларда террорчилар жойлашганини даъво қилган. Бу эронликларнинг бир кун олдинги ҳаво зарбаларига жавоб бўлди. Покистон зарбаси оқибатида тўққиз киши ҳалок бўлган.
👉 https://kun.uz/12804123
Kun.uz расмий канали
Осиё Кубоги-2023. Ўзбекистон Ҳиндистонни йирик ҳисобда енгиб, плей-офф сари катта қадам ташлади
Осиё Кубогида Б гуруҳида 2-тур баҳслари якунланди.
👉 https://kun.uz/71213397
📹👉 ГОЛЛАР БУ ЕРДА
Ўзбекистонлик йигит Рубик кубиклардан ясалган асарлари билан Фаластинни қўллаб-қувватлашини билдирди
Ҳусан Мирзаҳабибов ўз расмларида қўлида боласи бор фаластинлик аёл ва Фаластин байроғини тасвирлаган.
👉 https://kun.uz/53844526
Kun.uz расмий канали
Манба: “Пахтакор” сотувдан олиниши мумкин
Давлат активларини бошқариш агентлиги кеча, 17 январ куни “Пахтакор” футбол клуби сотувга қўйилганини эълон қилганди. Тошкент шаҳрининг қоқ марказидаги 24 гектардан ортиқ ҳудудни эгаллаган стадион ҳам шу клубнинг балансида экани сабабли, бу хусусийлаштириш жамоатчилик танқидларига сабаб бўлганди.
Kun.uz'га маълум бўлишича, стадионни сотиш жараёнини тўхтатиш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Kun.uz расмий канали
“Док-1 Макс” иши: жабрланувчи ота 3 млрд сўмлик компенсация талабини 8 млрд сўмга оширди
Навбатдаги суд мажлисида фарзанди ногирон бўлиб қолган яна икки жабрланувчи боласини даволатиш учун 5 млрд сўмдан компенсация талаб қилди.
👉 https://kun.uz/72490573
Kun.uz расмий канали
АҚШ Ямандаги ҳусийчиларга навбатдаги зарбалар сериясини йўллади
Бу зарбалардан олдин Байден маъмурияти Ямандаги ушбу исёнчи гуруҳни яна террорчилар рўйхатига киритди.
👉 https://kun.uz/31102790
Kun.uz расмий канали
Бетоб шаҳар: Тошкент соғлом шаҳарга айлана оладими? — шаҳарсозлар билан суҳбат
Тошкентдаги палапартиш қурилишлар, яшилликнинг камайиши, инфратузилманинг ҳануз аҳоли учун мослашмагани яна катта оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Шаҳарсозлар агар шу тенденция давом этса, йирик соҳавий муаммолар юзага келишидан огоҳлантирмоқда. «Айни вақт шаҳарда катта табақалашув жараёни кетмоқда, яқин келажакда ўзига хос геттолар пайдо бўлади», – дейди шаҳарсоз Kun.uz билан суҳбатда.
📹👉 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Бошқирдистонда «қора халқ» намойиши. Оломон полицияни қорбўрон қилди
Маҳаллий фаол Фаил Алсиновга нисбатан ҳукм эълон қилинган 17 январ куни Бошқирдистоннинг Баймақ шаҳар суди биноси олдида минглаб одамлар тўпланди.
📹 👉 https://kun.uz/65264962
Kun.uz расмий канали
“Орбан Еврокенгаш раҳбарига айланса, иттифоқни синовли давр кутади” — экспертлар
Европа Кенгаши президенти Шарл Мишел Европа Иттифоқи депутатлигига сайланиш учун кенгаш раҳбарлигидан эрта кетишини эълон қилди. Натижада, агар яқин ойларда унинг ўрнига янги номзод топиб тасдиқланмаса, ЕК раиси ваколатлари Венгрия бош вазири Виктор Орбанга ўтади. Чунки 2024 йил июл–декабр ойларида кенгашга раислик навбати Венгрияда бўлади.
“Геосиёсат” бу ҳолатни шарҳлаб бериш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Жаҳонгир Акрамовни таклиф қилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Ўзбекистонда ишлаб чиқарилмайдиган айрим товарлар божхона божидан озод қилинди
2024 йил 1 мартдан 2026 йил 1 мартгача тадбиркорлар томонидан Ўзбекистон ҳудудига олиб кириладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қатор товарлар божхона божи тўланишидан озод этилади.
👉 https://kun.uz/23151526
Kun.uz расмий канали
Президент янги цемент заводлари қуришни таклиф этаётган мутасаддиларни танқид қилди
Президент мамлакатда цементга йиллик эҳтиёжни ортиғи билан қоплай оладиган ишлаб чиқариш қувватлари бор бўлгани ҳолда, экологияга зарарли таъсирни камайтирувчи технологияларни жорий қилиш ўрнига мутасаддилар яна 22 та цемент заводи қуриш таклифини бераётгани ажабланарли экани ҳақида гапирди.
👉 https://kun.uz/62546475
Kun.uz расмий канали
Президент адлия вазирини лавозимидан озод этиши мумкинлигидан огоҳлантирди
Техник тартибга солиш агентлиги ҳукумат таркибига ўтказилади. Халқаро стандартлар соҳасидаги барча ҳуқуқий жараёнларни талаб даражасига етказиш учун адлия вазири Акбар Тошқулов масъул этиб белгиланди.
У икки ойда соҳани тартибга солмаса, лавозимидан озод этилиб, ушбу агентликка раҳбар этиб тайинланиши ҳақида огоҳлантирилди.
👉 https://kun.uz/73391986
Kun.uz расмий канали