Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар онлайн аукцион орқали ижарага берилади
Бунда ер участкалари 30 йилга ижарага берилади, бошланғич нарх ер участкасининг норматив қиймати миқдорида белгиланади.
👉 https://kun.uz/79286224
Kun.uz расмий канали
Жиззахда ер силкиниши содир бўлди
Зилзила эпицентри Фориш туманида жойлашган. Унинг магнитудаси 3,4 га тенг бўлган.
👉 https://kun.uz/76468470
Kun.uz расмий канали
Қозоғистон Яқин Шарқ ва Африкага тинчликпарвар кучларини юборади
Қозоғистон БМТнинг Яқин Шарқ ва Африкадаги миссияларида иштирок этиш учун тинчликпарвар қўшинларини юборади. Қозоғистон мудофаа вазирига кўра, 139 нафар ҳарбий хизматчидан иборат биринчи гуруҳ жўнатилган, кейинчалик умумий ҳарбийлар сони 430 нафаргача етиши мумкин.
👉 https://kun.uz/37108936
Kun.uz расмий канали
Татаристон расмийларига ўзбек тилини ўрганиш маслаҳати берилди
Россиянинг ушбу ҳудудида ишчи кучи етишмаслиги муаммосини ўзбекистонликлар ҳисобига ҳал қилиш таклиф этилди.
👉 https://kun.uz/55131591
Kun.uz расмий канали
Ноёб судралиб юрувчилар макони – Марказий Фарғона чўллари
Водий марказидаги қум барҳанларини ўзига макон тутган 7 турдаги судралиб юрувчилар дунёнинг бошқа ҳеч қаерида учрамайди. Бундан ташқари, чўл ичра кулранг эчкиэмарлар изғиб юради. “Манзил” лойиҳаси навбатдаги сонида Марказий Фарғона чўлларидаги ҳайвонот олами билан таништиради.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДEОНИ КЎРИШ
Интерпол қидирувида бўлган ўзбекистонлик Туркияда қўлга олинди
Мамлакатда Kafes-31 операцияси доирасида кўплаб хорижлик гумондорлар ушланди.
👉 https://kun.uz/32884111
Kun.uz расмий канали
Давлат бюджети даромадларининг ўсиши кескин секинлашди
2023 йилда давлат бюджети даромадлари 14,8 фоизга ошди. Таққослаш учун, ҳатто пандемия рўй берган 2020 йилда ҳам бюджет даромадлари бундан кўпроққа ошган эди. Ўтган йили ер, мулк ва жисмоний шахсларнинг даромад солиқларидан тушумлар сезиларли кўпайган. Ўз навбатида, айланмадан олинадиган солиқ камайган, фойда солиғи тушумлари эса бор-йўғи 8,5 фоизга ошган.
👉 https://kun.uz/86387117
Kun.uz расмий канали
Infinix Ўзбекистонда HOT 40 серияли смартфонларини сотувга чиқарди
Олдинги авлод билан таққослаганда янги маҳсулотлар сезиларли даражада кучлироқ процессорлар, яхшиланган экранлар, кенгайган камера имкониятлари ва янги дастурий таъминот версиясига эга.
👉 https://kun.uz/86843090
Реклама
Эрон ва Покистон ўртасида кутилмаган ракета зарбалари алмашуви: Хитой уларни яраштирадими?
Эрон 16 январ куни Покистоннинг Балужистон вилоятига ракета зарбалари йўллаб, жангариларга қарши амалиёт ўтказганини билдирди. Кўп ўтмай худди шундай даъво билан Покистон ҳам жавоб зарбаларини йўллади. Шарқшунос-афғоншунос Суҳроб Бўронов “Геосиёсат” дастурида бу воқеалар юзасидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Давос-2024: Дунё етакчилари нималар ҳақида гапирди?
Дунё сиёсатчилари ва фаоллари яна Давосга йиғилди. Эммануэл Макрон Европа учун стратегик иқтисодий режа ишлаб чиқишга чақирди. Хавиер Милей камбағалликка қарши курашиш учун социализмни рад этиш кераклига урғу берди. Зеленский РФнинг 300 млрд долларлик активларига кўз тикмоқда. Фон дер Ляйен ЕИ Венгриянинг розилисиз ҳам Украинага 50 млрд евро бера олишига шаъма қилди.
👉 https://kun.uz/47850477
Kun.uz расмий канали
Бахмут атрофидаги позициялар ва Москвада тўр тўқиётган болалар. Уруш суратлари
Урушнинг 694-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/29079603
Kun.uz расмий канали
Мадрид дербисида яна голлар ёмғири, «Барса» қуйи лига вакили билан қийналди
Испаниянинг гранд жамоалари кубок ўйинларини ўтказишди.
📹 👉 https://kun.uz/84269824
Kun.uz расмий канали
idea 22 январдан 31 январгача "Чегирмали кунлар" — кўплаб техника ва смартфонларга арзон нархлар элон қилади⚡️
☑️ TECNO Spark Go 2024 - 119 000 95 200 сўмдан ойига
☑️ Premier TV 32PRM770 HSV - 153 500 119 000 сўмдан ойига
☑️ Premier PRM-211TFD/W - 260 000 229 000 сўмдан ойига
☑️ HANSA WHN6100D2BSW - 339 000 279 000 сўмдан ойига муддатли тўловга харид қилишга улгуриб қолинг*
idea — фойдали чегирмалар вақти.
*Акция нархлари 24 ойлик тўлов учун амал килади!
🌐 Батафсил маълумот:
Telegram | Instagram
☎️ Барча саволлар бўйича:
71 230-77-99
@ideauz_chat
Реклама
Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Робахон Маҳмудова лавозимидан озод этилди
2020 йил июлидан буён Олий суд раиси ўринбосари лавозимида ишлаган Маҳмудова 2023 йил Ўзбекистон президентлиги сайловида номзод сифатида иштирок этганди.
👉 https://kun.uz/90663123
Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда таниқли ММА жангчиси отиб кетилди
Суиқасд маиший характерда бўлган ва фуқаролардан бири спортчини хотини билан учрашиб юрганликда айблаб отиб ташлаган.
👉 https://kun.uz/92823096
Kun.uz расмий канали
“Капиталбанк”нинг International Finance маълумотларига кўра, мамлакатдаги энг яхши чакана ва инновацион хусусий банк бўлди
👉 https://kun.uz/74075648
Реклама
Миграция соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорлари аниқ белгиланади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга миграция ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун жарима миқдорларини аниқ белгилаш ва маъмурий ишларни кўриб чиқишда фуқароларга енгиллик яратишга қаратилган нормалар киритилмоқда.
👉 https://kun.uz/34661022
Kun.uz расмий канали
Қирғизистонда журналистларга қарши рейдлар. Бу ҳақда нималар маълум?
Қирғизистон махсус хизматлари ва милиция ходимлари 24.kg ахборот агентлиги ҳамда Temirov Live ютуб-каналининг Бишкекдаги офисларида тинтув ўтказди. Тинтув ва сўроқ якунларига кўра 11 киши ҳибсга олинган, уларнинг аксари –Temirov Live ютуб-канали суриштирувчи журналистларидир. Лойиҳа асосчиси Болот Темиров ички ишлар вазири бу орқали қариндошларидан бирининг қимматбаҳо мулки тўғрисидаги материал учун қасос олаётганини айтган.
👉 https://kun.uz/20744800
Kun.uz расмий канали
Мустақил Фаластинга қарши Нетаняҳу, Озарбойжонга санкция хавфи ва турк астронавтининг илк парвози — кун дайжести
Жаҳонда рўй берган воқеа-ҳодисалар, баёнотлар тафсилотлари ва эътиборга молик воқеаларни одатдагидек кундалик дайжестимизда тақдим этамиз.
👉 https://kun.uz/78779164
Kun.uz расмий канали
Нетаняҳу «икки давлат» ғоясини очиқчасига рад этди. Бу АҚШ ва иттифоқчиларни хавотирга солмоқда
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазо секторидаги можаро тугаганидан сўнг, Фаластин давлати ташкил этилишига қарши эканини очиқ айтди. Шунингдек, Ғазодаги ҳарбий операцияни «тўлақонли ғалабага қадар» давом эттиришга ваъда берди. Унинг изоҳлари иттифоқчиларнинг қонли урушни тўхтатиш ва икки давлат музокараларига қайтишга чақириқлари фонида янгради.
👉 https://kun.uz/90971696
Kun.uz расмий канали
“Битта самолёт чиптасининг пулига 2 киши автомобилда кетамиз” — Россияга қатновчи ўзбеклар
Охирги вақтларда Россия йўлларида ўзбекистонликлар иштирокидаги бир нечта автоҳалокатлар рўй берди. Kun.uz билан гаплашган ҳайдовчилар ЙТҲларга асосан мавсумий музламалар ва тезликни ошириш сабаб бўлаётганини айтишмоқда. Йўловчилар эса ҳаво ва темирйўл чипта нархлари қимматлиги учун автотранспорт орқали РФ областларига чиқиш қулайлигини билдиришди.
📹👉ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
«Airbnb эффекти»: йўқ бўлаёзган шаҳар интернет илова сабаб даромад манбайига айланди
Коронавирус пандемияси вақтида АҚШдаги катта шаҳарлар аҳолисининг бир қисми (баъзилари вақтинча, баъзилари доимий тарзда) табиатга яқин чеккароқ жойларга кўчиб кетишди. Натижада бундай кичик манзилларда уй-жойга талаб ошиб, инфратузилма тезлик билан ривожланиб кетди. Масалан, Оклаҳомадаги Хочатаун сайёҳлар эътиборига тушиб, кутилмаганда гавжум масканга айланди. Бунда Airbnb иловасининг ҳам хизматлари катта бўлди.
👉 https://kun.uz/19081431
Kun.uz расмий канали
“Яшил белбоғ”, бош режа — “Юксалиш” ҳаракати Ўзбекистон ҳавосини яхшилаш бўйича таклифларини эълон қилди
“Юксалиш” ҳаракати эколог мутахассислар ўртасида сўров ўтказиб, Ўзбекистондаги ҳаво ифлосланиши ҳолатини яхшилаш бўйича 10 та бирламчи чора-тадбирлар таклифларини ишлаб чиқди. Сўровда 34 нафар мутахассис, тегишли вазирлик ва қўмиталар, тадқиқотчилар, маҳаллий экофаоллар ва журналистлар иштирок этган.
👉 https://kun.uz/07973708
Kun.uz расмий канали
Россиядаги «Ватандош» ўзбек жамияти раҳбари устидан жиноий иш очилди
Москвада ўзбек жамияти раҳбари қўлга олинди, у тухум нархлари тўғрисида кинояли пост ёзганди. Россиялик ҳарбий мухбирлар унда Украинадаги уруш иштирокчиларига нисбатан ҳақорат кўришган ва Бастрикинга мурожаат этишган.
📸 👉 https://kun.uz/53975652
Kun.uz расмий канали
Халқ банки ва Visa тўлов тизими ҳамкорлигидаги акция ғолибларига совғалар топширилди
Халқ банки ва Visa тўлов тизими ҳамкорлигидаги акциянинг 1-боскичи ғолиблари аникланди. Акциянинг 2-боскичи 31-мартга кадар давом этади!
👉 https://kun.uz/05239615
Реклама
Уч нафар собиқ хотинидан алимент қарздорлиги учун 15 суткага қамалган эрнинг қарзларини унинг 4-хотини тўлади
Алимент тўлангани учун ушбу шахс қамоқдан озод қилинган.
👉 https://kun.uz/00072648
Kun.uz расмий канали
Қонунчилик палатаси ва Сенатга ўзини ўзи тарқатиб юбориш ваколати берилмоқда
Сенат аъзолари сони 100 нафардан 65 нафарга, Қонунчилик палатаси спикери ўринбосарлари эса 7 нафардан 2 нафарга қисқартирилмоқда. Бу ва бошқа қоидалар 2024 йилда навбатдаги чақириқдаги Олий Мажлис палаталари иши бошланганидан амалга киритилиши назарда тутиляпти.
👉 https://kun.uz/34799865
Kun.uz расмий канали
Советлардан қолган А-50 – Россиянинг уриб туширилган самолёти ҳақида нималар маълум?
Бу Украинадаги урушда йўқ қилинган биринчи А-50 ҳисобланади. Бундай самолётлар СССР даврида, хусусан Тошкент шаҳрида саноқли миқдорда ишлаб чиқарилган бўлиб, ҳозирда унинг бир донаси 300 млн доллардан ошиқроққа баҳоланади.
👉 https://kun.uz/35876157
Kun.uz расмий канали
Дрондан ноқонуний фойдаланганлик учун жавобгарлик енгиллаштирилади
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга учувчисиз учадиган аппаратлардан қонунга хилоф равишда фойдаланишга алоқадор маъмурий жавобгарликни назарда тутувчи янги норма киритилмоқда.
👉 https://kun.uz/05962018
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда дам олиш кунлари кутилаётган об-ҳаво маълум қилинди
"Ўзгидромет" 19-21 январ кунларига об-ҳаво прогнозини тақдим этди.
👉 https://kun.uz/50163582
Kun.uz расмий канали