Россияда полиция мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлади
17 январ куни бўлиб ўтган тадбир давомида хавфсизлик кучлари 150 кишининг ҳужжатини текширган. Улардан 8 нафари иммиграция қонунчилигини бузгани аниқланган, энди уларни депортация кутмоқда. 4 нафарига эса ҳарбий рўйхатга олиниши учун чақирув қоғози берилган.
👉 https://kun.uz/19665212
Kun.uz расмий канали
Фюрерга менгзалган Нетаняҳу, суғуртаси 10 баробар ошган кемачилик ва кўкнорини тақиқлаган «Толибон» — кун дайжести
Сўнгги кун ичида дунёда содир бўлаётган аҳамиятли янгиликлар, воқеа-ҳодисалар ва баёнотларнинг қисқача шарҳи билан кун дайжестида таништирамиз.
👉 https://kun.uz/88766554
Kun.uz расмий канали
Қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини сотишга рухсат берилди
Қишлоқ хўжалиги ерларининг иккиламчи ижара бозори вужудга келишига асос яратилди. 1 мартдан бошлаб, фермерлар қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини сотиши мумкин бўлади.
👉 https://kun.uz/81934667
Kun.uz расмий канали
2023 йилда дунё бўйлаб яшил энергия қувватлари 50 фоизга ошди
2023 йилда янги қуёш ва шамол қувватларининг 96 фоизида харажатлар янги кўмир ва газ электр станцияларига қараганда камроқ бўлган. Шамол ва қуёш станциялари 2025-2026 йилларда АЭСларни ортда қолдириши кутиляпти. Германияда қайта тикланувчи манбалардан олинадиган энергиянинг улуши аллақачон 60 фоизга яқинлашган; шунингдек, Хитой ҳам катта ўсишни кўрсатмоқда.
👉 https://kun.uz/92602999
Kun.uz расмий канали
Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги иккига ажратилди
Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги ташкил этилиб, Ёшлар ишлари агентлиги Вазирлар Маҳкамаси бўйсунувига ўтказилди.
👉 https://kun.uz/53290436
Kun.uz расмий канали
Исроил ҲАМАС ҳаракатини молиялаштириб келган – Боррел
Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати олий вакили Жозеп Боррел Исроилни ўз рақибини қўллаб-қувватлаб келганликда айблади.
👉 https://kun.uz/92266573
Kun.uz расмий канали
“Тадбиркорлик – тақдиримда” номли тадбиркорлар фаолиятини ёритувчи дастур йўлга қўйилди
Савдо-саноат палатаси ва ЎзМТРК ҳамкорлигида йўлга қўйилган дастурда бугуннинг фаол тадбиркорлари ҳақида сўз юритилади. “Тадбиркорлик – тақдиримда” дастурининг навбатдаги сони IT соҳасидаги тадбиркор, “MAAB Innovation” асосчиси Шерзод Ибрагимов фаолияти ҳақида бўлди. Кўрсатувда 2019 йилда 2 нафар ходим билан иш бошлаган ва 2023 йилга келиб экспорт ҳажмини 100 баробарга, ходимлар сонини 100 нафардан оширган IT ташкилот билан боғлиқ қизиқарли маълумотларни олиш мумкин.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
🌎 Жаҳон хабарлари
🇷🇺Болтиқбўйи мамлакатлари Россия билан чегарада «мудофаа чизиғини» яратади
🇬🇧Британия лазернинг биринчи жанговар синовларини ўтказди
⌚️Шварценеггер соатини аукционда 270 минг еврога сотди
🇨🇳Reuters: Россия Хитойга энг йирик нефт етказиб берувчига айланди
🇺🇦Шолц ва Сунак Украинани қўллаб-қувватлаш масаласини муҳокама қилди
Kun.uz расмий канали
«Аҳмоқона қонун деб баҳо бердингиз» – Қўмита раиси ва блогер баҳси
Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасида ўтказилган ИИВнинг «обрўсизлантириш қонуни» муҳокамасида масъуллар ва фаоллар ўртасида баҳс келиб чиқди. Муҳокамада журналистларнинг кўплаб саволлари очиқ қолди. Қўмита раиси Қутбиддин Бурҳонов томонидан эса савол бераётган журналистларга нисбатан босим қилишга уриниш ҳолати кузатилди. Жумладан, қўмита раиси блогер Хушнудбек Худойбердиевни ҳақорат ишлатганликда айблади.
👉 https://kun.uz/42828973
Kun.uz расмий канали
«Ҳалиям кетмон ураман» – карманалик 104 ёшли отахон ҳамон томорқада ишлашини айтди
Навоий вилояти Кармана туманидаги Дўрман қишлоғида яшовчи 104 ёшни қарши олган Пирназар бобо Турдиев шу ёшида ҳам томорқада ишлайди. «Озгина ер қолган, сув ичмаганди, кеча болалар суғорибди. Энди у ерни ҳам ағдариб қўяман, картошка экаман. Картошкамиз йил айланиб келгунча етиб ортади. Ер кўп, 50 сотих ер бор», деган отахон вилоят ҳокими Нормат Турсунов билан учрашувда.
Kun.uz иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган Пирназар бобо ҳақида 3 йил олдин кўрсатув тайёрлаганди.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
Ўзбекистон Уганда билан дипломатик муносабатлар ўрнатди
Уганда Ўзбекистон билан дипломатик алоқалар ўрнатган 145-давлат бўлди.
👉 https://kun.uz/95799026
Kun.uz расмий канали
Робахон Маҳмудова «Адолат» партияси раиси этиб сайланди
«Адолат» социал-демократик партияси сиёсий кенгаши раиси Баҳром Абдуҳалимов лавозимидан озод этилди. Партия раислигига Робахон Маҳмудова сайланди.
👉 https://kun.uz/37687572
Kun.uz расмий канали
Айрим дарёлар ўзанида норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилади
2024 йил 1 майдан Чирчиқ, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарёлари ўзанларидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади.
👉 https://kun.uz/61452153
Kun.uz расмий канали
Бухоро шаҳри ва туманида 30 минг аҳоли хонадони ва улгуржи истеъмолчиларга табиий газ узатиш ҳажми ва ишончлилиги ортди
👉 https://kun.uz/97228349
Реклама
Болага бераётган овқатимиздан ҳам муҳимроқ нарса унинг онгига таъсир қилувчи контентлардир - Шерзодхон Қудратхўжа
Глобал тармоқ ғоявий қуролга айланган замонда яшаяпмиз. Бу даврда урушлар жанг майдонларидан кўра кўпроқ рақамли дунёда юз беряпти. Эндигина ҳаётни таниётган болаларимиз виртуал оламга боғланиб қолган бир даврда атрофда айланаётган замонавий даъват ва таҳдидларга нисбатан иммунитетни шакллантириш учун нима қилиш керак? Ахборотлашган жамиятда ўсмирларга мўлжалланган миллий контент яратиш жараёнида қайси жиҳатларга кўпроқ урғу бериш лозим?
👉 https://kun.uz/08348578
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ЯИМ 1 квадриллион сўмдан ошди
Ўзбекистон иқтисодиёти 2023 йилда 6 фоизга ўсиб, ялпи ички маҳсулот ҳажми 1 квадриллион 66,5 трлн сўм ёки 90,8 млрд долларни ташкил этди. Аҳоли жон бошига ЯИМ 29,3 млн сўм ёки 2494 долларга етди.
👉 https://kun.uz/67487057
Kun.uz расмий канали
Тошкентда “Долзарб қирқ кунлик”да қўлга олинганлардан бири автосалон директори экани маълум бўлди
Ушбу шахс ўз жиянини ўлдириш орқали қўрқитиб, унинг автосалондаги 20 млрд сўмлик улушини 200 минг доллар эвазига тортиб олмоқчи бўлгани айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/08486018
Kun.uz расмий канали
Эквадордаги исёндан кейин Ўзбекистонда банан нархлари ошмоқда
Эквадордаги сиёсий беқарорлик фонида Ўзбекистонда ҳам банан танқислиги кузатила бошлади. Охирги бир ойда банан нархлари 32-33 фоизга ошди, айрим супермаркетларда бу мева битта харидорга 2 килодан ортиқ сотилмаяпти. 2023 йилда Ўзбекистонга импорт қилинган бананнинг 98 фоизи Эквадордан олиб келинган.
👉 https://kun.uz/14294991
Kun.uz расмий канали
“Узоқ йиллик режада кўмир станцияларига ўтиш нотўғри” – энергетик билан суҳбат
Германиядаги ўзбек энергетиги Равшан Хўжанов кўмирга ўтиш сиёсати узоқ давом эттирилиши хато бўлишини, соҳа учун бу вақтинчалик ечим эканини айтмоқда. Унинг таъкидлашича, кўмир станцияларига фақат заҳарли газлар ташқарига чиқарилмаган тақдирда ўтиш мумкин. “Бизнинг [Ўзбекистоннинг] станцияларимиз, кўмиримиз Европа стандартларига жавоб бермаслиги мумкин. Жавоб бериши учун янги технология, янги инновациялар, инвесторларни жалб қилишимиз керак”, – деди у Kun.uzʼга берган интервюсида.
📹👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИШ
“Болам кўрмайдиган ва эшитмайдиган бўлиб қолди” - Док-1 Макс ишининг навбатдаги суд мажлисидан репортаж
Док-1 Макс иши бўйича навбатдаги суд мажлисида “Амбронол” сиропи истеъмолидан сўнг қулоғи эшитмай, кўзи кўрмай қолган 3 ёшли боланинг отаси кўрсатма берди. У фарзандини тўлиқ даволатиш учун 100 минг доллар компенсация сўради.
📹👉 ВИДEОНИ КЎРИШ
Қўйлиқ бозорининг ёпилиши Тошкентда мева-сабзавотларни қимматлаштирди
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълумотларига кўра, Food city'да айрим маҳсулотларнинг юқори улгуржи нархлари Тошкент шаҳрининг бошқа деҳқон бозорларидаги юқори чакана нархларга яқин бўлмоқда. Вазирлик нарх ўзгаришлари тўғрисидаги умумий хулосалар учун муайян вақт талаб қилинишини келтириб ўтди.
👉 https://kun.uz/51728161
Kun.uz расмий канали
Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитаси маиший техникачиларга берилган имтиёзларга муносабат билдирди
Kun.uz сўровига жавобан, Адлия вазирлиги ва Рақобат қўмитаси электротехника ишлаб чиқарувчиларни қўллаш бўйича эълон қилинган навбатдаги чораларга муносабат билдирди. Вазирликка кўра, ҳужжатнинг экспертизага киритилган вариантида маиший техникалар импортида ишлаб чиқарувчининг расмий дилери бўлиши талаб қилинадиган маҳсулотлар рўйхати бўлмаган. Рақобат қўмитаси эса қарорда рақобатга зид ҳолатлар йўқлигини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/41459926
Kun.uz расмий канали
FT: Украина 2024 йил ёзида Россиянинг кенг кўламли ҳужумини кутмоқда
Украина ҳарбийлари Россия Федерацияси ёзда Донецк, Луҳанск, Херсон ва Запорижжя вилоятларини тўлиқ эгаллашга ҳаракат қилиши мумкинлигини истисно этмаяпти.
👉 https://kun.uz/04734758
Kun.uz расмий канали
Араблар нимани Урзул Бухорий деб аташади? – “Заковат”нинг йил финалидан репортаж
Мумбайдаги олий тоифали такси компанияси ҳайдовчилари нима учун ҳар куни ўз ёнларида ҳиндларнинг 1 рупийлик тангасини олиб юришлари лозим? Амир Темурнинг алифбодан дарс берган кекса устози мулла Алибекнинг қайси нуқсони сабабли бутун синф қийналган? – “Заковат” телеўйини йил финалида Фаррух Рафиқов жамоаси иштирок этди.
👉 https://kun.uz/31832437
Kun.uz расмий канали
Япония Ойга космик кемани муваффақиятли қўндирган бешинчи мамлакат бўлди
Қурилма келажакда Ой қутблари минтақасида кислород, ёқилғи ва сув манбалари мавжудлигини ўрганиш имконини берадиган технологияларни синаб кўриш учун мўлжалланган.
👉 https://kun.uz/46201122
Kun.uz расмий канали
Шахсни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилиш товламачилик деб баҳоланади
Эндиликда жабрланувчининг ахборот ресурсини йўқ қилиш, ўзгартириш, эгаллаб олиш ёки тўсиб қўйиш, уни шарманда қиладиган уйдирмалар тарқатиш билан қўрқитиб мулк талаб қилиш ҳам товламачилик сифатида жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
👉 https://kun.uz/99278312
Kun.uz расмий канали
Келгуси ҳафта бошида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
«Ўзгидромет» 22-24 январ кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
👉 https://kun.uz/67858701
Kun.uz расмий канали
КХДР сувости ядро синовини ўтказганини даъво қилди
Мамлакат расмийлари «ядро каллагини олиб юришга қодир сувости дрони» синовдан ўтказилгани ҳақида хабар берди. Бундай синов ўтказилгани ҳақида бошқа ҳеч қандай далил йўқ.
👉 https://kun.uz/82053589
Kun.uz расмий канали
Аҳолининг ҳаёти ва соғлиғига хавф юзага келганда тадбиркорнинг фаолияти чекланади ёки тўхтатиб турилади
Қонунчиликда тадбиркорлик субъектларининг фаолиятини чеклаш ёки тўхтатиб туриш учун асос бўлган ноаниқ таърифларнинг мавжудлиги коррупция хавфини юзага келтираётганди. Сенат маъқуллаган қонун билан учта қонунга ўзгартириш киритилиб, бу тартибнинг асослари аниқлаштирилмоқда.
👉 https://kun.uz/88364476
Kun.uz расмий канали
Менежерлик сертификатига эга мактаб директорларига ҳар ой қўшимча устама тўланади
Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга мактаб директорларига лавозим маошининг 50 фоизи миқдорида ҳар ойлик қўшимча устамалар тўланади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълум қилди.
👉 https://kun.uz/33652950
Kun.uz расмий канали