Фоторепортаж: Эски Шоҳжаҳонобод – бугунги Деҳлидаги одатий ҳаёт
Ҳар қадамдаги самимий қиёфалар, кўча таомлари, эъзоздаги сигир ва рикшалар – буларнинг барчаси умумий тасаввурда Ҳиндистон пойтахти Деҳли ҳақида ранг-баранг калоридли, қизиқарли ва саргузаштли картина ҳосил қилади. Шу кунларда Ҳиндистонда бўлиб турган Kun.uz жамоаси бугунги Деҳли манзараларидан фоторепортаж тайёрлади.
📸👉 https://kun.uz/40989639
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг ташқи савдоси: асосий тенденциялар
2023 йилда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Хитой ва Россиянинг улуши 38 фоизга етди, қўшни мамлакатларнинг улуши эса 13 фоизгача қисқарди. Йил давомида олтинсиз экспорт атиги 4,5 фоизга ўсди ва мутлақ рекорд миқдорда – 8,2 млрд долларлик олтин сотилди. Газ экспорти қарийб икки баробарга қисқарди.
👉 https://kun.uz/04428510
Kun.uz расмий канали
Россия қўшини Украина бўйлаб яна ёпирилма зарбалар йўллади. Қурбонлар бор
Киевда турар жой шикастланган. Харкивда кўп қаватли уйнинг подъезди вайрон бўлган.
👉 https://kun.uz/49518034
Kun.uz расмий канали
“Бадбўй ҳидидан нафас оляпмиз” – Сўхда канализация суви ариққа оқмоқда
Фарғона вилояти Сўх туманининг Навобод маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйларнинг канализация тармоғи носозлиги туфайли ариқларга оқмоқда. Атрофни бадбўй ҳид қоплаган. Масъуллар негадир муаммони бартараф қилишга шошилмаяпти.
👉 https://kun.uz/28796719
Kun.uz расмий канали
Хитой—Қирғизистон чегарасида содир бўлган зилзила кучи Ўзбекистонда сезилди
Фарғона, Наманган, Андижон, вилоятида 3-4 балл, Тошкент шаҳрида 3 балл.
👉 https://kun.uz/49996811
Kun.uz расмий канали
Ленинград областидаги «Новатэк» терминалига ҳужум: бу ҳақда нималар маълум?
Украинлар дрони уруш бошидан буён бу қадар шимолга учиб келмаганди.
👉 https://kun.uz/77942361
Kun.uz расмий канали
Турғун Азизов вафот этди
Кўпчиликка «Мафтунингман» филмидаги Бакир Назаров роли орқали таниш актёр Турғун Азизов 90 ёшда эди.
👉 https://kun.uz/46725525
Kun.uz расмий канали
Хитойда кўчки: саккиз киши ҳалок бўлиб, ўнлаб кишилар вайроналар остида қолган
Қутқарув амалиётига шахсан бош вазир ўринбосари раҳбарлик қилмоқда.
👉 https://kun.uz/74925253
Kun.uz расмий канали
Ракеталар, дронлар, экипажсиз катерлар. Ҳусийчилар Қизил денгизда қандай қуроллар қўлламоқда?
Яман — 2014 йилдан буён давом этаётган фуқаролик уруши туфайли дунёнинг энг қашшоқ мамлакатларидан бирига айланган.
👉 https://kun.uz/93331920
Kun.uz расмий канали
Омбудсман Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг меҳнат ҳуқуқлари таъминланишида кўмак сўради
Олий Мажлиснинг инсон ҳуқуқлари бўйича вакили Россияда полиция мигрантларни ўрдаксимон юришга мажбурлагани ҳақида тарқалган хабарлар юзасидан муносабатида бу ҳолат бўйича РФ омбудсманига мурожаат қилинганини билдирди. Лекин бу муносабатдан ижтимоий тармоқларда тарқалган кадрларда Ўзбекистон фуқаролари ҳам бўлган-бўлмаганини аниқлаб бўлмайди.
👉 https://kun.uz/83389915
Kun.uz расмий канали
Тина Канделаки Қозоғистонга кириши тақиқланмоқда. У қозоқларга манқурт ҳақида эслатганди
Аввалроқ у ўз телеграм-каналида гўёки «Қозоғистонда рус тили давлат миқёсида бўғилаётгани» ҳақида пост жойлаганди.
«Кимдир сизга ёқмаса, уни уйингизга киритмайсиз-ку, тўғрими? Биз ҳам шундай қиламиз. Буни бугун ёки эртагаёқ қилишга мажбурламанг. Давлат бу нарсани ҳеч қачон кечирмайди. У Қозоғистонга келмайди, агар келса, киролмайди», деган қўшни давлат ТИВ расмийси Айбек Смадияров.
👉 https://kun.uz/86350733
Kun.uz расмий канали
Тошкентда Techpro DC, HP Inc. ва Intel компаниялари томонидан ташкил этилган “Blitz Day Tashkent 2024” йирик минтақавий конференцияси бўлиб ўтди
👉 https://kun.uz/66046133
Реклама
«Реал»да баҳсли, «Барса»да қийин ғалаба. Европада кун ўйинлари
«Реал» аутсайдердан 2 гол ўтказиб юборди, кейин бош ҳакам саҳнага чиқди. Германияда эса «Бавария» пойгада ортда қолмоқда. Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/34969910
Kun.uz расмий канали
«Maljaan Residence»дан 20% фойдаси билан премиум хонадон харид қилинг
Яккасарой тумани Шота Руставели кўчасида жойлашган премиум мажмуа «Maljaan Residence»дан бизнесингиз учун қулай жой ёки хонадон харид қилинг. Сизни 20% гача чегирмалар, 24 ойга муддатли тўлов ва бепул маиший техникалар кутмоқда.
👉Батафсил
📞 78-777-77-27
Телеграм бот: t.me/better_bestbot
Телеграм канал: t.me/betterbestuz
Сотув офиси манзили: Яккасарой тумани Шота Руставели 1-тор кўча
Реклама
Афғонистонда самолёт ҳалокатидан омон қолганларнинг фотоси пайдо бўлди
Икки йўловчи ҳалок бўлган.
👉 https://kun.uz/84439273
Kun.uz расмий канали
Одессада реабилитация жараёнини ўтаётган аскар. У урушга қадар новвой ва пианиночи бўлган, жангда эса россияликлар дрони зарбасига учраган — ва мўъжиза туфайли тирик қолган
Урушнинг 698-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/73977017
Kun.uz расмий канали
32 йилда 16 миллионга кўпайиш: аҳоли сони ошиши қайси масалаларни долзарблаштиради?
Ўзбекистонда аҳоли сони 36,8 млн кишидан ошди. Бу Марказий Осиёда яшовчиларнинг ярми дегани. Таҳлилларга кўра, 2030 йилда республика аҳолиси 40 млн кишига етади. Аҳолининг тез суръатларда кўпайиши қайси йўналишларда тегишли чоралар кўриш заруратини оширади? Kun.uz мухбири иқтисодчи Муҳаббат Аҳмедова билан шу ҳақда суҳбатлашди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Биргина Nivea маҳсулотини харид қилиб Tesla’га эга бўлинг!
15 январдан 15 мартга қадар ҳар ҳафта iPhone 14 pro, 16 март куни эса бош соврин – Tesla.
Иштирок этиш учун – 15 мартгача, шу жумладан ўша куни ҳам, исталган Nivea маҳсулотини харид қилиш ва чекни @niveauz_bot телеграм-ботида рўйхатдан ўтказиш кифоя.
Реклама
Оққўрғонда икки эркак “жин чиқариш” пайтида 42 ёшли аёлни ўлдириб қўйди
Улар “жин чиқариш”да болға, темир қозиқ, темир занжир каби предметлар билан аёлни қийнаган.
👉 https://kun.uz/15700680
Kun.uz расмий канали
Маиший техника импортига антидемпинг божи ўрнатиш режалаштирилмаган — “Ўзэлтехсаноат”
Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев раислигидаги ҳукумат комиссиясига электротехника корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича чоралар кўриш ваколати берилди. Аввалроқ бу комиссия маиший техника импортига антидемпинг божлари жорий этиш бўйича таклиф киритиш топшириғини берганди. “Ўзэлтехсаноат”нинг маълум қилишича, ўрганиш хулосаларига кўра янги турдаги божни киритиш режа қилинмаган.
👉 https://kun.uz/56895210
Kun.uz расмий канали
Тошкентнинг учта туманидаги 160 та корхона чангни ушлаб қолувчи филтрлар ўрнатишга муҳтожлиги маълум бўлди
Экология вазирлиги Чилонзор, Сергели ва Янгиҳаёт туманларида жойлашган, атроф-муҳитга таъсир кўрсатишнинг I ва II тоифаларига мансуб 160 та корхонага чанг-газ тозалаш ускуналарини ўрнатиш ҳақида огоҳлантириш берди.
👉 https://kun.uz/46871321
Kun.uz расмий канали
Мақсадига етолмаётган Исроил, Россия ғалабасидан чўчиётган ва рус газидан қутулган Европа — кун дайжести
Сўнгги кун мобайнида жаҳонда содир бўлган янгиликлар, воқеа ва ҳодисаларнинг тафсилотлари билан одатий кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/18876741
Kun.uz расмий канали
Қирғизистон қўшниларига қанча сув керак бўлса, шунча сув беради – Садир Жапаров
Биз нафақат ўзимиз, балки қўшниларимиз ҳақида ҳам қайғурамиз, деди Қирғизистон президенти.
👉 https://kun.uz/10236263
Kun.uz расмий канали
Онлайн тўловлар кунингизни қандай сақлаб қолиши мумкин?
Аҳмад, туризм менежери. У навбатда турмаслик ва банкка боришга пул сарфламаслик учун онлайн тўловларни афзал кўради. Аҳмад ҳар куни мижозлар билан музокаралар олиб боради, шунинг учун ҳам тўловларни онлайн тўлаш у учун ҳақиқий нажотга айланди.
👉 https://kun.uz/30965435
Реклама
Фарғона шаҳридаги ёнилғи сақлаш омборида ёнғин чиқди
Фарғона шаҳридаги «NEFT OIL» МЧЖда ёнғин чиқиб, уни ўчиришга 12 та қутқарув экипажи жалб қилинди.
👉 https://kun.uz/71561575
Kun.uz расмий канали
2027-2029 йилларда Ўзбекистон Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади
Ўзбекистон ташқи ишлар вазирининг биринчи ўринбосари Баҳром Аълоев бошчилигидаги делегация 19-20 январ кунлари Уганда пойтахти Кампала шаҳрида бўлиб ўтган Қўшилмаслик ҳаракатининг 19-саммитида иштирок этди.
👉 https://kun.uz/14273119
Kun.uz расмий канали
Қирғизистон ТИВ Екатеринбургдаги қурилиш майдонидаги ҳолат юзасидан текширув ўтказишни талаб қилди
17 январ куни прокуратура, ФХХ, ИИВ ва Росгвардия ходимлари Россиянинг Екатеринбург шаҳридаги қурилиш майдонларидан бирида рейд ўтказиб, ишчиларни ўрдаксимон усулда юришга мажбурлаганди.
👉 https://kun.uz/51751601
Kun.uz расмий канали
1 апрелдан айрим қурилиш объектларини фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди
Жорий йилнинг 1 апрелидан эътиборан рўйхатдан ўтказмасдан ўзбошимчалик билан қурилган ёки қурилаётган объектларни фойдаланишга қабул қилишга рухсатнома берилмайди. Бу ҳақда Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги маълум қилди.
👉 https://kun.uz/21172070
Kun.uz расмий канали
Тошкентда фирибгарликда гумонланган шахслар ушланди
Улар ака-укалар ҳисобланади. ИИББ ушбу шахслардан жабр кўрган фуқаролар тегишли жойларга мурожаат қилишини сўради.
👉 https://kun.uz/26504814
Kun.uz расмий канали
IMEI’ни ноқонуний ўзгартириш ва нусхалашга жавобгарлик белгиланди
Мазкур ҳуқуқбузарликларни содир этганлар қарийб 7 млн сўмгача жаримага тортилади ҳамда қурилмалари мусодара қилинади.
👉 https://kun.uz/93122645
Kun.uz расмий канали