Турк тили сертификати учун имтиҳон натижаларидан баъзилар норози – БМБА изоҳ берди
Декабр ойида 4,5 минг талабгор турк тилидан сертификат олиш учун ҳужжат топширган. Агентликка кўра, натижалар ҳисоблаб бўлингач, уларни mygov.uz сайтига жойлаш жараёнида техник хатоликлар ўтгани айрим талабгорларда норозилик пайдо қилган. Шунингдек, агентлик чет тилини билиш даражасини баҳолаш мезонларини яқинда эълон қилди.
👉 https://kun.uz/63666382
Kun.uz расмий канали
Тошкентда канатли жамоат транспорти пайдо бўлиши мумкин
Хитой компанияси билан ҳамкорликда Тошкентда дор йўли транспорти йўлга қўйилади. Бу бўйича икки томонлама инвестиция шартномаси имзоланди. Канатли таксиларни йўлга қўйиш борасидаги лойиҳа жамоатчиликка олдиндан тақдим этилиши режалаштирилган.
👉 https://kun.uz/93875715
Kun.uz расмий канали
«Асакабанк» АЖ «Mastercard World Black Edition» картасини эмиссия қилган биринчи банк сифатида эътироф этилди
👉 https://kun.uz/84536445
Реклама
“Паспорт-виза” тизимида узилиш кузатилмоқда
Kun.uz манбасига кўра, тизимнинг сервер қурилмасида техник носозлик юзага келган.
👉 https://kun.uz/95830765
Kun.uz расмий канали
Ҳусийлар Қизил денгиз билан чекланмоқчи эмас: эскалация эҳтимоли қанчалик?
Яман ҳусийлари “Ал-Ақсо учбурчаги” номли режани кўриб чиқмоқда: уларнинг баёнотларига кўра, бу режа Яқин Шарқдаги учта асосий сув йўли – Боб ал-Мандаб, Ҳўрмуз бўғози ва Сувайш каналини ёпишни назарда тутади. Ҳаракат шунга қодирми? Бу режага Миср, Эрон ва Форс кўрфази араб давлатларининг реакцияси қанақа бўлади?
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Марказий банк асосий ставкани йиллик 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди
Иқтисодиётдаги юқори талаб динамикаси таъсирида шаклланаётган кутилмалар инобатга олиниб, асосий ставка даражаси ўзгаришсиз қолдирилди. Прогнозларга кўра, инфляция йил якунида 8-9 фоизни ташкил этади.
👉 https://kun.uz/34143984
Kun.uz расмий канали
Тошкентда BMW автомобили йўл ёритгич устунига бориб урилди
Яккасарой туманида BMW иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. ЙТҲ оқибатида автомашина ҳайдовчиси ҳамда 2 нафар йўловчиси енгил тан жароҳати олган.
👉 https://kun.uz/63962402
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда ҳар бир хитойлик ҳамкорга ҳамроҳлик қилувчи инвестиция менежери тайинланади
Шэнчжэнда ўтаётган қўшма инвестиция форумида иштирок этаётган тадбиркорлар маълум қилишича, Хитойга давлат ташрифи доирасида умумий қиймати 56,7 млрд долларлик бўлган 500 га яқин лойиҳани амалга ошириш бўйича келишувларга эришилган.
👉 https://kun.uz/16128766
Kun.uz расмий канали
Белгородда Ил-76 ҳалокати. Сўнгги маълумотлар
Россия ва Украина томонлари бу ҳақда ҳозиргача нималар деди?
📹👉 https://kun.uz/10800556
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги авиақатновлар ҳафтасига юзтага етказилади
Шунингдек, йўловчиларга хизмат кўрсатувчи авиакомпаниялар сони ҳам оширилади.
👉 https://kun.uz/04588219
Kun.uz расмий канали
АҚШ Ўзбекистонга 131 тонна озиқ-овқат ёрдамини етказди
Қиймати 425 минг долларга тенг озиқ-овқат маҳсулотлари 120 дан ортиқ соғлиқни сақлаш ва ижтимоий ҳимоя муассасаларидаги сил ва руҳий касалликлар билан оғриган беморлар, ногирон болалар ва қарияларга тарқатилади. 2010 йилдан бери USAID Ўзбекистонга жами 4,4 миллионлик 1500 тоннадан ортиқ озиқ-овқат етказиб берган.
👉 https://kun.uz/28894541
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг биринчи хоними Пекиндаги Хитой Миллий музейига ташриф буюрди
Зироат Мирзиёева ва Хитой раисининг рафиқаси Пэн Лиюан Хитой Миллий музейини кўздан кечирди.
👉 https://kun.uz/27774534
Kun.uz расмий канали
Давос форуми: Бу йил нималар муҳокама қилинди?
Ҳар йили бошида дунё сиёсатчилари, йирик бизнес эгалари, экспертлар ва бошқа фаол зиёлилар жаҳон иқтисодий форумида қатнашиш учун Швейцариянинг Давос шаҳрига йиғилади. Хўш, бу форумдан мақсад нима, унинг доирасидаги бу йилги асосий мавзулар нималар бўлди?
📹👉 ВИДEОНИ КЎРИШ
Пекинда Шавкат Мирзиёев ва Си Жинпингнинг расмий делегациялар аъзолари иштирокидаги музокаралари бўлиб ўтди
Ўзбекистон ва Хитой етакчилари кўп қиррали ва ҳар томонлама стратегик шерикликни янада кенгайтириш масалаларини кўриб чиқди.
👉 https://kun.uz/28887341
Kun.uz расмий канали
Фото: Пекинда Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди
Давлат раҳбари шарафига фахрий қоровул саф тортди.
📸 👉 https://kun.uz/74529160
Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда вейплар сотуви тақиқланди
Қозоғистон парламенти хориждан электрон сигареталар (вейп)ларни олиб кириш, республикада ишлаб чиқариш ва сотишни тўлиқ тақиқловчи қонунни қабул қилди.
👉 https://kun.uz/94994602
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Жиззахда BYD электромобилларини ишлаб чиқаришга старт берди
Ўзбекистон президенти ва BYD компанияси президенти Ван Чуанфу Жиззах вилоятида йилига 50 минг дона гибрид ва электр автомобилларни йиғиш бўйича лойиҳани ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди.
Компания Шавкат Мирзиёевга YANGWANG U8 автомобилини ҳадя қилди.
👉 https://kun.uz/52065895
Kun.uz расмий канали
“Давлат кафолатисиз ташқи қарз жалб қилиш кенгайишини кутяпмиз” — Мамаризо Нурмуродов
Марказий банк раисига кўра, 2024 йил ўрталарига бориб жаҳонда қарз олиш ставкалари пасайиши ва шунинг ҳисобига давлат кафолатисиз ташқи қарз жалб қилиш кенгайиши кутиляпти. “6 фоиз иқтисодий ўсишни фақат ички ресурс ва жамғармаларга таянган ҳолда амалга оширишимиз қийин бўлади”, – деди у.
👉 https://kun.uz/42194875
Kun.uz расмий канали
АҚШ сенати Россия активларини мусодара қилиш тўғрисидаги қонунни қўллаб-қувватлади
REPO қонуни Қўшма Штатларга Россия Марказий банки - АҚШ билан уруш ҳолатида бўлмаган давлатнинг активларини мусодара қилиш имконини беради. Сенат бундай чора мисли кўрилмаган ҳолат эканини таъкидлади.
👉 https://kun.uz/27436377
Kun.uz расмий канали
Маркетологлар ва бизнес эгалари учун яхши янгилик!
Marjon – кузовларига реклама жойлаш истагини билдирган автомобилларни ягона электрон платформага бирлаштирган инновацион маркетинг агентлигидир.
Marjon нафақат брендингизни танитади, балки уни харидор учун ишончли бренд сифатида намоён қилади. Сайтимиздаги қулай калкульятор орқали ўзингизга керакли ҳудудни, керакли машиналар тури ва сонини белгиланг ва ариза қолдиринг.
Сайт: https://marjon.uz/
Телефон: +998781139449
Email: info@marjon.uz
Telegram | Instagram | Facebook
Реклама
Ёқутистондаги қотилликдан кейин одамлар норозилик намойишига чиқди
Россиянинг Якутск шаҳрида маҳаллий аҳоли вакилларидан бири ўлдирилганидан сўнг, ўнлаб одамлар норозилик намойишига чиқди. Қотилликда 18 ёшли тожикистонлик гумонланиб, қўлга олинган. Одамлар терговни яхшироқ ўтказиш ва мигрантлар устидан назоратни кучайтиришни талаб қилмоқда.
👉 https://kun.uz/88846326
Kun.uz расмий канали
1 апрелдан чиқиндини йиғиш ва олиб чиқиб кетиш учун нол даражали ҚҚС бекор қилинади
Тошкентда янги тарифлар тасдиқланганидан кейин чиқиндиларни олиб чиқиш нархи киши бошига ойига 7500 сўмни ташкил этяпти. ҚҚС билан бу сумма 8400 сўм бўлади.
👉 https://kun.uz/93331286
Kun.uz расмий канали
Ғазо туннелларини бузган Миср, Украинага ёрдам ва Швециянинг НАТОга аризасини маъқуллаган Туркия — кун дайжести
Сўнгги кун ичида жаҳонда содир бўлган янгиликлар, воқеа-ҳодисалар, баёнотларнинг кундалик шарҳи билан одатдагидек дайжестимиз орқали таништирамиз.
👉 https://kun.uz/25914331
Kun.uz расмий канали
Хитой билан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари қайсилар?
23–25 январ кунлари Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Хитойда бўлиб турибди. Икки давлат ўртасидаги олий даражадаги музокараларнинг йўналишлари ва аҳамияти ҳақида хитойшунос эксперт Шерзод Зиёев ўз фикрлари билан бўлишди.
📹👉ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Қишлоқ хўжалиги ерларига бўлган ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш тартиби қандай бўлади?
Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримовнинг аниқлик киритишича, ижарага олувчи ерга ижара ҳуқуқини бошқага ўтказишдан олдин ундан камида 3 йил фойдаланиши керак. Қайта ижарага беришни расмийлаштиришда шартномавий муносабатлар бўлади ва кадастр органларида қайд этилади, аммо ҳеч қандай давлат органларидан рухсат олиш талаб этилмайди.
👉 https://kun.uz/08458215
Kun.uz расмий канали
«Боламнинг боласини ҳам ўзимиз боқяпмиз» – тақдир синовларида енгилмаган инсоннинг изтироблари
“Ҳаётий ҳикоялар” туркумидан бериб бораётган ҳикоямизнинг навбатдаги қаҳрамони ҳаётда жуда катта синовга дуч келган ва уларни енгиб яшаётган кўзи ожиз инсон. Бир пайтлар бола тарбиялашда йўл қўйган хатоси туфайли у кексайган чоғида яна синаляпти. Бироқ яхши кунлардан умидини узгани йўқ.
👉 https://kun.uz/53645561
Kun.uz расмий канали
Пекиндаги музокаралардан кейин 15 та ҳужжат имзоланди
Ўзбекистон билан Хитой ўртасидаги барча шароитларда ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилган ҳужжатлар қабул қилинди.
👉 https://kun.uz/98972823
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда рус пропаганда каналларини ёпиш таклиф қилинмоқда
«1917 йилгача ўзбек миллати бўлмагани» ҳақида гапирган россиялик тарихчи Михаил Смолиннинг чиқишига жавобан ўзбекистонлик расмийлар, депутатлар ва блогерлар Россиянинг пропаганда телеканалларини чеклашни таклиф қилиб, қарши чоралар кўриш лозимлигини билдирмоқда.
👉 https://kun.uz/31197852
Kun.uz расмий канали
“Кўмирдан фойдаланиш сезиларли даражада тезроқ камайиши керак” – Халқаро энергетика агентлиги
Агентликнинг 2023 йиллик ҳисоботида Осиё мамлакатларида кўмирдан фойдаланиш салкам 10 фоизга ошгани, Евроиттифоқ ва АҚШда эса бу кўрсаткич 20 фоизга камайгани келтирилган. 2026 йилгача бутун дунёда кўмирнинг глобал истеъмоли камайиши прогноз қилиниб, шу билан бирга қайта тикланувчи энергия қувватлари кенгайиши муҳимлиги эслатилмоқда.
👉 https://kun.uz/27081780
Kun.uz расмий канали
“Ўзтрансгаз” АЖ 2023 йилдаги фаолияти якунларини эълон қилди
Газ транспорт тизимида 106 км янги магистрал газ қувурлари қурилди ва газ тақсимлаш станциялари модернизация қилинди.
👉 https://kun.uz/86718166
Реклама