Айрим корхоналар на солиқ тўлашни, на атроф-муҳитни ҳимоя қилишни ўйлаяпти — президент
Давлат раҳбари экология соҳасидаги долзарб масалаларни таҳлил қилди.
Келгуси беш йил давомида Тошкент шаҳри ва унга туташ Тошкент вилояти туманларини тўлиқ яшиллик билан қоплашни назарда тутувчи камида 3 минг гектар «яшил белбоғ» ва 200 гектар «яшил боғлар» ташкил қилинади.
👉 https://kun.uz/45693649
Kun.uz расмий канали
Раҳбарлар «Шаҳар – пиёдалар учун» деган шиорни ўзининг асосий тамойили қилиб олиши шарт — Шавкат Мирзиёев
Бунда жамоат транспортига ҳар томонлама устунлик берилиши, автомобиллар эса ҳашаматга айланиши кераклиги таъкидланди.
👉 https://kun.uz/24555541
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда яна 16 та туман ҳокимларининг лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилади
Президент 2023 йилда 16 та туманда бирорта кўп қаватли уй-жой қурилмагани, ҳокимлар буни режа ҳам қилмаганини айтди. Бош вазирга мазкур туманлар ҳокимларининг лавозимига лойиқлигини кўриб чиқиш топширилди.
👉 https://kun.uz/47353345
Kun.uz расмий канали
Қурувчиларнинг “обнал” ва “ўғирлик” қилишига нима шароит яратаётгани айтилди
2023 йилда қурилиш лойиҳаларида 3 трлн сўмлик кераксиз харажатларнинг олди олинган.
👉 https://kun.uz/29028775
Kun.uz расмий канали
Тахтақорача довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди
Бунга довонда кучли қор ёғаётгани сабаб бўлган.
👉 https://kun.uz/87579132
Kun.uz расмий канали
Ҳисоб палатасига янги раис ва унга биринчи ўринбосар тайинланди
Иқтисодиёт ва молия вазирининг ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган Адиз Бобоев Ҳисоб палатаси раиси лавозимига, палата раиси ўринбосари Меҳриддин Абдуллаев палата раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.
Ҳисоб палатаси раиси лавозими қарийб 5 йилдан бери бўш қолаётганди.
👉 https://kun.uz/49827555
Kun.uz расмий канали
8 йилдан бери қидирувда бўлган аёл Туркиядан депортация қилинди
Фуқароларнинг кўп миқдордаги пул маблағларини фирибгарлик йўли билан ўзлаштиришда айбланган аёл Истанбул шаҳрида қўлга олинган.
👉 https://kun.uz/78165122
Kun.uz расмий канали
“Tashkent city” ҳудудидаги бинонинг 15-қаватидан одам қулаб тушгани ҳақидаги хабар рад этилди
ФВВнинг маълум қилишича, режавий махсус-тактик ўқув машқи ўтказилган. Тармоқда тарқалган тасвирларда мазкур ўқув машғулотлари акс этган.
👉 https://kun.uz/62526373
Kun.uz расмий канали
Луврда радикал экофаоллар «Мона Лиза»га шўрва сепишди
Катта эҳтимол билан санъат асарига зарар етмаган. У бунга қадар ҳам бир неча марта «суиқасд»ни бошдан кечирганди.
👉 https://kun.uz/30723180
Kun.uz расмий канали
Андижондаги “Дўстлик” божхона постида ходим йўловчи аёлнинг юкларини тепиб ташлагани акс этган видео тарқалди
Андижон вилояти божхона бошқармаси ҳолат юзасидан муносабат билдирди.
👉 https://kun.uz/28714219
Kun.uz расмий канали
Германия қисқартирилган иш ҳафтасини синовдан ўтказади
Мамлакатда 4 кунлик иш ҳафтасининг 6 ойлик синов даври бошланади.
👉 https://kun.uz/41013820
Kun.uz расмий канали
Чирчиқ – дарёми ёки чиқинди полигони?
Чирчиқ дарёси ва унинг атрофини кўздан кечириб билдикки, одамлар томонидан табиатга муносабат бутунлай издан чиққан. Тош қазиётган карерлар-у, тўкиб кетилаётган беҳисоб чиқиндилар...
Kun.uz ўз ўқувчиларини ва айниқса масъулларни Чирчиқ ёқалаб видеосайрга таклиф этади. Олдиндан айтамиз, видеода таъбни хира қиладиган аянчли реаллик тасвирлари ҳам ўрин олган.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Ҳусийлар нефт танкерига зарба беришди
Нашрлар буни нефт танкерига қилинган энг йирик ҳужум деб атамоқда. У Россияда ишлаб чиқарилган нефт маҳсулотларини ташиган.
👉 https://kun.uz/35650381
Kun.uz расмий канали
Фаоллашган шовинистлар, канатли такси ва ҳаво сифатининг миллий стандарти — ҳафта дайжести
Россиялик тарихчининг ўзбек миллати ҳақидаги уйдирмасидан кейин, Ўзбекистонда рус пропаганда каналларини ёпиш таклиф қилинди. Наманган аҳолиси ўтган йили камбағаллашгани маълум бўлган бир пайтда, вилоят ҳокими футбол клубига навбатдаги миллиардларни ажратди. Жиззахда BYD ишлаб чиқаришга старт берилди. Экология бўйича янги мораторий эълон қилинмоқда. Ўтган ҳафтанинг шу ва бошқа муҳим хабарлари – Kun.uz дайжестида.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
«Реал»да камбэк, Хави кетишини айтишга мажбур бўлди. Кун ўйинлари
«Барса»да камбэк амалга ошмади, «Милан» икки пеналтидан гол уролмади. Шанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/88881120
Kun.uz расмий канали
Президент хорижда ЙТҲ қурбонига айланаётган мигрантлар масаласига тўхталди
Йиғилишда пандемия даврида темирйўл қатновлари 2 карра қисқаргани оқибатида қиш кунлари одамлар чет элга машина ёки автобусда кетишга мажбур бўлаётгани, қишда йўлларда нохуш ҳолатлар рўй бераётганига тўхталиб ўтилди.
Мутасаддиларга чет эллик ҳамкорлари билан музокара ўтказиб, темирйўл қатновларини пандемиягача бўлган рақамларга етказиш топширилди.
👉 https://kun.uz/85189884
Kun.uz расмий канали
2023 йилда 4 мингга яқин ноқонуний қурилиш ишлари амалга оширилган
Ўзбошимчалик билан ва ноқонуний қурилган объектларни тартибга олиш бўйича янги тизим жорий қилинади.
👉 https://kun.uz/20824141
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда қурилишни «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чоралари белгиланди
Ўзбекистон президенти қурилишни «коррупциясиз соҳа»га айлантириш чораларини маълум қилди. Шу мақсадда 1 июлдан бошлаб барча қурилиш шартномалари рақамлаштирилади, пудратчиларнинг ишлари фақат электрон ҳисоб-фактура асосида молиялаштирилади ва бошқа чора-тадбирлар амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/57220604
Kun.uz расмий канали
Иорданиядаги АҚШ базасига ҳужум қилинди. Ҳарбийлар ҳалок бўлган
АҚШ ҳужумда Эронни айблади. Reuters дрон ҳарбийлар казармаси яқинига урилгани сабаб ярадорлар кўп бўлганини ёзган. ОАВга кўра, аксар ярадорлар контузияга учраган.
👉 https://kun.uz/35362348
Kun.uz расмий канали
Канада визаларига топширишга шошилинг!
Канада янги миграцион программаси орқали виза олиш имкониятини тақдим этади. Имкон борида виза олишга улгуриб қолишингиз мумкин.
✔️10 йилгача виза;
✔️Элчихона суҳбати бўлмайди;
✔️Хорижий паспорт.
Хизматларни "Grand" Виза Маркази тақдим этади.
Батафсил маълумот учун:
☎️ +998 78 113 99 55
✉️ @GrandVisaCenteR
(10:00 дан 18:00 гача)
Қўшимча маълумот компания расмий каналида:
/channel/+LCD6Buw7FOUwZmFi
Реклама
Транспорт вазири ва қатор масъулларга ҳайфсан берилди
Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов, унинг биринчи ўринбосари Маманбий Омаров, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи Олим Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси Анвар Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди.
👉 https://kun.uz/89585799
Kun.uz расмий канали
“Паспортни йўқотганлик учун жарима тўлаш ёки уни ошириш – мантиқсизлик” – депутат
Фуқаро паспорти ёки ID картасини йўқотиб қўйганда уни янгилаш учун жарима миқдорини ошириш бўйича Қонун лойиҳаси Қонунчилик палатасига киритилган. Депутат Дониёр Ғаниев бу жарима миқдорини ошириш тугул, маъмурий жарима қўллашнинг ўзи нотўғри эканини айтмоқда. “Нега паспорт йўқотган фуқарога ҳуқуқбузар мақоми берилиши керак?” – дея савол беришмоқда фаоллар.
👉 https://kun.uz/73511129
Kun.uz расмий канали
Андижонда ёниб кетган бозор ўрнида уй-жой қурилиши ҳақидаги миш-мишлар рад этилди
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманидаги Асака автотураргоҳида ташкил этилган буюм бозорида ёнғин содир бўлганди. Ёнғин бўлган комплекс майдони уй-жой қуришга ажратилиши ҳақида миш-мишлар пайдо бўлгач, туман ҳокими аҳолига мурожаат қилиб, буни рад этди.
👉 https://kun.uz/40450266
Kun.uz расмий канали
Одамларни қўрқитган “Эмка” – СССРда амалдор шарафига номланган НКВД машинаси тарихи
Сталин даврида одамлар учун энг қўрқинчли ҳолат – чармдан уст-бош кийиб олган НКВД ходимлари ва улар фойдаланадиган машинага дуч келиш эди. Ўша пайтларда ноҳақ қамалаётганларни НКВД ходимлари қора машина билан келиб олиб кетарди. Шу сабабли НКВДчилар ва уларнинг “Эмка” деб аталадиган машинаси ҳамманинг кўнглига ғулғула соларди.
👉 https://kun.uz/31148024
Kun.uz расмий канали
Қашқадарёда 1,1 млрд сўмлик газ конденсати ўғирлаган жиноий гуруҳ ушланди
Улар хорижий корхонага тегишли қувурга яширинча уланиб, сўнг ундан оқаётган газ конденсатини ўғирлашган.
👉 https://kun.uz/55971452
Kun.uz расмий канали
Олтин арзонлашишда давом этмоқда, нефт нархи эса сезиларли даражада қимматлашди – халқаро молия бозори шарҳи
Ҳафта давомида олтин 11 долларга арзонлашган бўлса, алюминий, кумуш ва мис мос равишда 85 доллар, 18 сент ва 7 сентга қимматлашди. Шунингдек, нефтнинг WTI маркаси 4,73 долларга, BRENT эса 4,45 долларга кўтарилди.
👉 https://kun.uz/60521293
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Қирғизистонга сув учун 280 минг доллар тўлайди
2023 йилда Ўзбекистон сув учун Қирғизистонга 240 минг доллар тўлаган. Бу йил 280 минг доллар тўлаши маълум қилинди.
👉 https://kun.uz/95005840
Kun.uz расмий канали
Соғлиқни сақлаш ва таълим тизимидаги ислоҳотлар бўйича Лойиҳа офисларига ишга таклиф этамиз!
Агар сиз соғлиқни сақлаш ёки таълим тизимини ривожлантиришни истасангиз - бу имконият айнан сиз учун!
Лойиҳа офисига тиббиёт ёки таълим тизимида чет элда ўқиган ёки ишлаган мутахассислар зарур. Агар сиз ушбу соҳаларга ҳисса қўшиш ниятида бўлсангиз резюме (CV) ва ушбу соҳаларни қандай ислоҳ қилиш тўғрисида фикрингизни ёзиб, @projectofficevacancybot ботига жўнатинг.
Батафсил маълумот учун: 78 150 60 08
Реклама
Тошкентда Kia билан тўқнашган Malibu ағдарилиб кетди
Шайхонтоҳур туманида KIA ва Malibu автомобиллари иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Ҳайдовчиларнинг бири жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган.
👉 https://kun.uz/69823822
Kun.uz расмий канали
Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео олган вайнерларга суд ҳукми ўқилди
Улар суратга олган видеода аёлни эри ургани учун отасиникига кетиб қолгани, отасидан куёви билан гаплашиб қўйишни сўраганида эса ота қизини уйига қайтариб юборгани акс эттирилган. Бу видео жамоатчилик эътирозларига сабаб бўлганидан кейин вайнерлар узр сўраб чиқишганди, аммо улар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг бир неча моддалари бўйича айбдор деб топилди.
👉 https://kun.uz/39480456
Kun.uz расмий канали