Блогер Отабек Сатторий озодликка чиқарилди
Унга тайинланган озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ жазо енгилроғига алмаштирилди.
👉 https://kun.uz/90638803
Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги кўчаларда ўзбошимчалик билан ўрнатилган йўл тўсиқлари олиб ташланмоқда
Тошкент шаҳридаги маҳалла кўчаларида ўрнатилган 100 дан ортиқ «сунъий нотекислик»лар олиб ташланди. Йўл ҳаракати қоидаларида юридик ва жисмоний шахслар томонидан автомобил йўл қисмига рухсатсиз, ўзбошимчалик билан сунъий тўсиқлар ўрнатиш тақиқланган.
👉 https://kun.uz/76595232
Kun.uz расмий канали
“Пул ишлаш” учун фарм-компаниялар фойдасига рецепт ёзиляпти” – президент тиббиёт соҳасини танқид қилди
Давлат раҳбари оилавий шифокорларга касаллиги енгил бўлган беморларни дори билан эмас, иммунитетни кўтарадиган табиий воситалар, жисмоний машқ ва фитотерапия билан даволашни ўргатиш муҳимлиги таъкидлади. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва унинг Лойиҳа офисига хорижий экспертларни жалб қилиб, 300 та клиник протокол ва стандартларни халқаро мезонларга мослаштириш топширилди.
👉 https://kun.uz/62345852
Kun.uz расмий канали
Фарғонада “метан заправка”да жанжал юз берди. Бир киши вафот этган
Икки шахс процессуал тартибда ушланиб, уларга нисбатан Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) билан жиноят иши қўзғатилган.
👉 https://kun.uz/60878247
Kun.uz расмий канали
Советларнинг муваффақиятсиз лойиҳаси – Ил-86 самолёти нега оммалашмаганди?
СССРда бир нечта авиаконструкторлик бюролари бўлган ва ҳар йили кўплаб самолётлар ишлаб чиқариларди. Советлар 1960-1970-йилларда ясаб чиқилган самолётларни мукаммаллаштиришга уринишмади. 1980-йилларнинг иккинчи ярмига келиб моделлар эскирди ва халқаро талабларга жавоб бермай қўйди. Оқибатда СССР парчаланиб кетгандан сўнг Россияда фуқаро авиацияси учун самолёт ишлаб чиқариш қарийб тўхтаб қолади.
👉 https://kun.uz/43491469
Kun.uz расмий канали
Мактаблардаги инспектор-психологлар штати ИИВдан Миллий гвардия тизимига ўтказилади
Маҳалла раислари ҳар ой мактабларда ота-оналар билан учрашиб, маҳалла ва мактабдаги муҳитни муҳокама қилади.
👉 https://kun.uz/57063949
Kun.uz расмий канали
Янги ўқув йилида президент мактаблари таълим дастури яна мингта мактабда бошланади
Ҳокимлар уларни моддий-техник базасини яхшилашга масъул бўлади.
👉 https://kun.uz/01874264
Kun.uz расмий канали
Президент Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги фаолиятига эътироз билдирди
Давлат раҳбари раислигида ўтаётган йиғилишда қайд этилишича, талабаларнинг мустақил ишлаши учун муҳит барча олийгоҳларда ҳам бирдек намунали ташкил этилмаган, айримларида дарслик ва адабиётлар етишмайди, бори ҳам бугунги талабларга жавоб бермайди.
👉 https://kun.uz/23943543
Kun.uz расмий канали
«Вазият чиндан оғир». Чилида ҳалокатли ўрмон ёнғинлари
Чилида ўн минглаб гектар майдонни ўрмон ёнғинлари қамраб олди. 50 дан ортиқ киши ҳалок бўлган. Мамлакатда фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган.
👉 https://kun.uz/36834279
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 5 феврал куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди
«Ўзгидромет» 5 феврал, душанба куни кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.
👉 https://kun.uz/74724065
Kun.uz расмий канали
“Ўзига оғдирмоқчи” — экспертлар ХХР раисининг “Толибон” элчисидан ёрлиқ олгани ҳақида
АҚШ кучлари Афғонистондан кетгач, Хитой бу ерда ўз таъсирини ўрнатишга қарор қилган, ҳозирда глобал ва минтақавий куч марказлари ўртасида “Толибон” масаласида “савдо” кетяпти, дейди афғоншунос Суҳроб Бўронов. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, тан олмаслик – “Толибон”га нисбатан дунё давлатлари қўлидаги кам сонли таъсир воситаларидан бири бўлиб қоляпти.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Мбаппе ёзда «ПСЖ»дан кетади. Европа пойтахтларидан янги инсайдлар келмоқда
Узоқ кутилган хабарни қатор ишончли манбалар тасдиқламоқда.
👉 https://kun.uz/91652994
Kun.uz расмий канали
Суперсмарт ва бионик одамлар – яқин келажакда технология бизни қандай ўзгартиради?
Бир неча 10 йилликдан сўнг инсон мияси худди компютер сингари ишлай бошлайди. Инсоният технологиялар тараққиёти сабаб генетик касалликларга чалинмай қўяди. Беморлар донорлик органларини кутишмайди, улар лабораторияларда ўстирилади. Ҳатто тана аъзоларимиз керак бўлмай қолиб, уни яхшироқ бажарадиган қурилмалар ичимизга ўрнатилади. Фақат бу тараққиётдан сўнг ёлғизлик ҳам келиши мумкин.
👉 https://kun.uz/86432606
Kun.uz расмий канали
Киевда митингга чиққанлар шаҳар ҳокимиятидан армия учун пул ажратишни талаб қилмоқда, Москвада эса сафарбар қилинганларнинг рафиқалари ўтказган акция иштирокчилари қўлга олинди
Урушнинг 710-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/17556165
Kun.uz расмий канали
АҚШ ва Британия Ямандаги позицияларга янги зарбалар йўллади
Бунга жавобан ҳусийчилар Исроил томонга дрон ва ракеталар учирган, уларнинг аксари тўхтатиб қолинган.
👉 https://kun.uz/57076602
Kun.uz расмий канали
Изюмдаги вайроналар ва Бахмут атрофидаги жангчилар. Уруш суратлари
Урушнинг 711-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/89230733
Kun.uz расмий канали
«Реал»да йўқотиш, Англияда чемпионлик пойгаси қизимоқда. Кун ўйинлари
Мадрид дербисида ҳакамлик можароси. Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/26919487
Kun.uz расмий канали
Ота-оналар учун фарзанд тарбиясига оид халқчил материаллар тайёрланади
Мутасаддиларга “мактаб – ота-она – маҳалла” занжири асосида электрон мулоқот платформасини ишга тушириш топширилди.
👉 https://kun.uz/62557875
Kun.uz расмий канали
“Эл-юрт умиди” жамғармаси Президент Администрацияси ҳузурига ўтказилади
Энди жамғарма ҳисобидан ёшларни чет элга ўқишга юборишда малакали ва сифатли инженер ҳамда технологлар тайёрлашга устуворлик берилади.
👉 https://kun.uz/01868250
Kun.uz расмий канали
Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасига “Толибон” тайинлаган дипломат раҳбар бўлди
Покистон, Эрон, Туркманистон, Хитой, Россия ва Қатардан кейин Ўзбекистонда ҳам Афғонистоннинг расмий ваколатхонасини “Толибон” томонидан тайинланган дипломат бошқара бошлади. Kun.uz манбасига кўра, муваққат бошқарувчи Моғфуруллоҳ Шаҳоб бунга қадар ҳам Афғонистоннинг Тошкентдаги элчихонасида ишлаб келган.
👉 https://kun.uz/88965776
Kun.uz расмий канали
Мактабдаги бўш жойлар тадбиркорларга ўқувчиларни касб-ҳунарга ўқитиш учун текин фойдаланишга берилади
Уларга солиқ ва бошқа бир қатор имтиёзлар берилади.
👉 https://kun.uz/89290924
Kun.uz расмий канали
2024 йилда давлат боғчалари қуввати 10 минг ўринга оширилади
Ўзбекистонда мактабгача таълимда қамров 74 фоизга етгани қайд этилди.
👉 https://kun.uz/22910075
Kun.uz расмий канали
Тошкентда тез ёрдам машинаси ва Nexia тўқнашиб кетди
ЙТҲ оқибатида Nexia ҳайдовчиси ва тез ёрдам машинасининг бир нафар йўловчиси тан жароҳат олган.
👉 https://kun.uz/36803057
Kun.uz расмий канали
Раҳматулла Назаров Ўзбекистоннинг Беларусдаги элчиси сифатида иш бошлади
У бунга қадар мазкур мамлакатда элчихона маслаҳатчиси, Муваққат ишлар вакили вазифасини бажариб келаётганди.
👉 https://kun.uz/41440682
Kun.uz расмий канали
Тошкентда 88 марта қоида бузган Spark ҳайдовчиси машинасидан айрилиши мумкин
Тошкентда 88 марта жаримага тушган Spark ҳайдовчиси жарималарини ўз вақтида тўламагани учун автомобилидан айрилиши мумкин.
👉 https://kun.uz/43113147
Kun.uz расмий канали
Доллар мустаҳкамланди, қимматбаҳо металлар эса арзонлашиш тенденциясини сақлаб қолди – Халқаро молия бозори шарҳи
Ҳафта мобайнида алюминий 24 долларга, кумуш ва мис мос равишда 9 ва 4 сентга арзонлашди. Фақатгина хитойлик инвесторлар томонидан катта ҳажмда харид қилингани туфайли олтин баҳоси 22 долларга ошди. Яқин Шарқда тинчликни тиклаш ҳаракатлари фонида нефт яна олдинги нарх коридорига қайтди
👉 https://kun.uz/54344644
Kun.uz расмий канали
Термиз шаҳрида юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган транспорт воситаларининг ҳаракати чекланди
Энди шаҳарга юк кўтариш ҳажми 8 тоннадан ошадиган транспортлар тегишли ташкилотлар рухсати билан кира олади.
👉 https://kun.uz/13818078
Kun.uz расмий канали
СССР ва АҚШ ўртасидаги жосуслик ўйинлари – МРБдаги муҳим шахс нега КГБ жосусига айланганди?
1980-йилларда АҚШнинг МРБ ташкилоти КГБдаги бир қанча зобитларни ўз томонига оғдиришга муваффақ бўлади. Улар орасида ҳатто генерал ҳам бор эди. 1985 йилда юқори лавозимли МРБ ходими советлар томонига ўтади ва америкаликларга хизмат қилаётган КГБ зобитларини ошкор қилади. Шундан сўнг КГБ ичида “ушла-ушла” бошланиб кетади. Қўлга тушганларнинг аксарияти ватанга хиёнатда айбланиб ўлим жазосига ҳукм қилинади.
👉 https://kun.uz/74538475
Kun.uz расмий канали
Хитойда 5,5G, CyberVAZ-2104 va iPhone тарихидаги энг катта янгиланиш – ҳафта технодайжести
Kun.uz якунланаётган ҳафтадаги технология ва илм-фанга оид энг қизиқарли хабарларни жамлади.
👉 https://kun.uz/42727798
Kun.uz расмий канали
«Жамоатчилик қўллови бизга куч беряпти» – вазир экология бўйича таклифлар тез қабул қилинаётгани ҳақида гапирди
Экология вазири Азиз Абдуҳакимов 2023 йил январидаги вазият туфайли кўмирга ўтишга мажбур бўлинганини, лекин соҳа вазири сифатида кўмир ва мазутни тақиқлашни талаб қилиш вазифаси эканини айтган.
👉 https://kun.uz/99819880
Kun.uz расмий канали