Водий вилоятларида метан-шохобчалар билан боғлиқ вазият ҳафта охиригача яхшиланиши айтилди
Фарғона водийсининг қатор ҳудудларидаги АГТКСларда бир неча кундан буён узун навбатлар юзага келган. Бу эса такси нархлари ошишига сезиларли таъсир кўрсатган. Энергетика вазирлигининг Kun.uz'га маълум қилишича, таъминот билан боғлиқ вазият 10-11 феврал кунларигача ўнгланади.
👉 https://kun.uz/95426872
Kun.uz расмий канали
Блогер Аброр Абдуазимов ҳибсга олинган
6 феврал куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди қарори билан таниқли блогер Аброр Мухтор Алий (Аброр Абдуазимов) маъмурий иш доирасида қамоққа олинган.
Kun.uz манбасига кўра, у Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194- ва 195-моддаларида кўрсатилган ҳуқуқбузарликни содир этишда айбли деб топилган.
👉 https://kun.uz/31470713
Kun.uz расмий канали
Наманганда судланувчига енгилроқ жазо тайинлаш учун 20 минг доллар талаб қилган суд раиси ушланди
ДХХ ходимлари томонидан Наманган шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда жиноят ишлари бўйича Мингбулоқ туман суди раиси, Чуст шаҳрида ўтказилган тезкор тадбирда эса докторант пора билан қўлга олинди. Уларга нисбатан қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.
👉 https://kun.uz/71495468
Kun.uz расмий канали
Бағдодда «Катаиб Ҳизбуллоҳ» гуруҳи етакчиси ўлдирилди
Эрон таъсиридаги маҳаллий шиа гуруҳлар ўч олишга ваъда бермоқда.
👉 https://kun.uz/12531760
Kun.uz расмий канали
Nurafshon TV телеканали ходими ҳамкасбига шилқимлик қилгани учун қамалди
Тошкент вилоятида фаолият юритувчи давлат телеканали бош муҳаррири ўринбосари ўз ходимасини иш жойига алдаб чақириб, унга тегажоғлик қилган.
👉 https://kun.uz/70812990
Kun.uz расмий канали
⚡️60%гача ЧЕГИРМАЛАР тугашига атиги 4 кун қолди!
11 февралгача смартфонларни, маиший техника ва электроникани 60% гача ЧЕГИРМА билан муддатли тўловга харид қилишга улгуриб қолинг 🚀
☎️ Буюртма бериш учун:
71 230-77-99
@ideauz_chat
🌐 Telegram | Instagram
📍Дўконларимиз
Реклама
Самарқандда Миллий гвардия ходими ва адвокат пора билан қўлга олинди
Миллий гвардия ходими фуқарога нисбатан қўзғатилган жиноят ишини ижобий ҳал қилиб бериш учун 1 500 доллар, адвокат эса қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланишини бекор қилиб беришни ваъда қилиб 600 доллар олганда ушланган.
👉 https://kun.uz/29256211
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда тезкор тадбирда олинган фармацевтика маҳсулотлари экспертизадан ўтказилди
Улар орасида давлат рўйхатидан ўтмаган, яроқлилик муддати тугаган ва қалбакилаштирилган дори воситалари аниқланган.
👉 https://kun.uz/69699360
Kun.uz расмий канали
Таниқли киноактёр Аброр Турсунов вафот этди
У «Чинор остидаги дуэл», «Суюнчи» ва бошқа кўплаб филмлар орқали томошабинлар меҳрини қозонган эди.
👉 https://kun.uz/53830398
Kun.uz расмий канали
“3–4 миллиардга бўлиб кетади” — Қаршида ерости ва ерусти пиёдалар йўлаклари қурилади
Қарши шаҳридаги “Янги бозор” олдида ерусти ўтиш йўли, “Ерқўрғон” бозори олдида эса ерости ўтиш йўли қурилади. Вилоят ҳокими Муроджон Азимов бу жойларда пиёдалар йўлни кесиб ўтиши жуда қийинлиги, қурилажак ерости ва ерусти йўллар “3–4 млрд сўмга бўлиб кетиши”ни айтди.
👉 https://kun.uz/53966754
Kun.uz расмий канали
Америкалик журналист Такер Карлсон Россияда. У Путиндан интервю олган
Рус пропагандаси унинг ҳар бир қадамини ёритиб бормоқда.
👉 https://kun.uz/76363258
Kun.uz расмий канали
Фото: Александр Лукашенко Ўзбекистонга келди
Уни Тошкент халқаро аэропортида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олган. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев беларуслик меҳмон билан Humo Arena’да учрашган.
👉 https://kun.uz/76668982
Kun.uz расмий канали
Орган ходимларининг тасвирларини тарқатиш масаласи ялпи мажлисда кўрилиши мумкин — Сенат
Сенат ихтиёридаги 60 кунлик муддат деярли тугади. Юқори палата ахборот хизматининг Kun.uz'га маълум қилишича, ҳозирда ялпи мажлисга тайёргарлик кетяпти ва унинг кун тартибига бу қонун ҳам киритилиши эҳтимоли катта.
👉 https://kun.uz/41461899
Kun.uz расмий канали
«Маошимиз 1000 доллардан ошган» — Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорларга нималар таклиф этилмоқда?
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Мўйноққа бориб ишлаётган шифокорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш фаолияти ва ҳаёт тарзи билан яқиндан танишди.
👉 https://kun.uz/72499206
Kun.uz расмий канали
Украина бўйлаб яна ёпирилма ҳужум уюштирилди, қурбонлар бор
Ракета ва дронлар билан берилган зарбалар оқибатида Киевда кўп қаватли уйда ёнғин чиққан. Миколайивда ўнлаб бинолар шикастланган.
👉 https://kun.uz/95892145
Kun.uz расмий канали
🏢 Янги хонадоннинг бахтли эгаси бўлишни хоҳловчилар учун Yunusabad Residence турар-жой мажмуаси ноёб таклифни эълон қилади!
✅ Энди сизда 2023 йилда қуриб битирилган, кадастрга эга 30 та премиум классдаги хонадонларни 13% чегирма билан сотиб олиш имконияти мавжуд!
💥Чегирмадаги нархда хонадоннинг бахтли эгаси бўлиш имкониятини қўлдан бой берманг! Шошилинг, чунки таклиф этилаётган квартиралар сони чекланган.
Акция тафсилотларини билиш учун сотув бўлимига мурожаат қилинг👇
☎️ +998555122222
✍️ @yunusabad_residence
📍Локация
Реклама
Ўзбекистонда 9 феврал куни ҳарорат кўтарилиши кутилмоқда
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +4...+6 даража, кундузи +15...+17 даража бўлади.
👉 https://kun.uz/45525793
Kun.uz расмий канали
Кўксаройда Лукашенкони тантанали кутиб олиш маросими ўтказилди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Икки мамлакат мадҳиялари янгради.
👉 https://kun.uz/28575542
Kun.uz расмий канали
Тадбиркор 227-1-модда бўйича солиқ органи устидан судда ютиб чиқди
Солиқ кодексининг баҳсли 227-1-моддаси бўйича 100 млн сўм жаримага тортилган умумий овқатланиш шохобчаси иши судда кўриб чиқилиб, тадбиркор фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилди. Мутахассислар виртуал кассани интеграция қилиш масаласи тадбиркорнинг эмас, операторнинг зиммасидаги масала эканини исботлаб берган.
👉 https://kun.uz/62893287
Kun.uz расмий канали
Фазони эгаллаётган Илон Маск – Starlink лойиҳаси тарихи
2018 йилда Falcon 9 ракета ташувчиси фазога иккита сунъий йўлдошни олиб чиқди. Бу – америкалик миллиардер Илон Маскка тегишли SpaceX компанияси ишлаб чиққан йирик лойиҳанинг бошланиши эди. Компания Ер юзини фазодан туриб интернет билан таъминлашни мақсад қилган ва сунъий йўлдош синов тариқасида учирилганди. Орадан қарийб 6 йил ўтди ва компания аллақачон интернет сотишни бошлаб юборган.
👉 https://kun.uz/90721732
Kun.uz расмий канали
Рус авиакомпаниясининг Тошкент-Москва рейси номаълум муддатга кечиктирилди
Техник сабаблар билан Россиянинг Aeroflot авиакомпанияси амалга ошириши керак бўлган Тошкент – Москва рейси кечиктирилди. Uzbekistan Airports айни вақт парвоз кечикиш вақти 6 соатдан ошганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/75597508
Kun.uz расмий канали
Қамчиқ довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилган
Ҳозирда довон йўлини қордан тозалаш ишлари олиб борилмоқда. ФВВ ва тегишли хизматлар томонидан йўлда қолиб кетган ҳайдовчи ва йўловчиларга ёрдам кўрсатилган.
👉 https://kun.uz/68273790
Kun.uz расмий канали
“Бу инсон ҳуқуқларига зид” – Омбудсман Навоийдаги “Шарманда доскаси” бўйича муносабат билдирди
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили маҳаллалардаги эълон тахталарига айбдор деб топилган шахснинг фотосурати ва у ҳақдаги маълумотлар жойлаштириш амалиётини инсон ҳуқуқларига зид деб ҳисобламоқда.
👉 https://kun.uz/39404305
Kun.uz расмий канали
Ғазо бўйича келишувлар, Украинага ракета ҳужуми ва даромадлари пасайган «Газпром» — кун дайжести
Сўнгги бир кун ичида жаҳонда содир бўлган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотлар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/00685819
Kun.uz расмий канали
“Ҳаётингиз бир кунда ўзгариб кетса, шошиб қоларкансиз” — велосипед кўтарган курьер ҳикояси
Uzum Tezkor'нинг 22 ёшли курьери Жаҳонгир қор ёғаётган пайт велосипедини елкасига кўтариб кетаётгани акс этган видео сабаб Instagram'да машҳур бўлиб кетди. Йигит уни видеога олишгани ва интернетда юлдузга айланганидан аввалига шокка тушган бўлса, кейин кутилмаган хушхабарларга дуч келди: онасига Умра сафари йўлланмаси, ўзига эса Ижтимоий ва сиёсий фанлар институтида грант асосида ўқиш имконияти тақдим этилди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Ҳонгконглик молиячи фирибгарларга 25 миллион доллар ўтказиб берди
Фирибгарлар уни пул ўтказишга мажбурлаш учун компания раҳбарияти тасвирланган дипфейк видеодан фойдаланишди.
👉 https://kun.uz/44409267
Kun.uz расмий канали
“Боламнинг сумкаси ўзидан оғир” – мактаб ўқувчиси сумкаси оғирлиги қанча бўлиши керак?
Болалар кўтарадиган мактаб сумкаси уларнинг тана вазнининг 10 фоизи атрофида бўлиши керак. Лекин мақола учун фикри ўрганилган ота-оналар болаларининг сумкалари меъёрдан анча оғир эканини айтишди. Бу елка, бўйин оғриқлари, қомат бузилишига сабаб бўлиши мумкин. Айрим ота-оналар айни сумка оғирлиги учун ҳам болаларини мактабга ўзлари олиб бориб-келишга мажбур.
👉 https://kun.uz/19549570
Kun.uz расмий канали
Apple'нинг виртуал реаллик шлеми – Vision Prо нимаси билан одамларни ҳайратга солмоқда?
Apple Vision Pro АҚШда 3499 доллар бошланғич нарх билан сотувга чиқарилди. Нарх анча қиммат бўлишига қарамай, маҳсулотнинг биринчи партияси бир соат ичида тўлиқ сотилган. Қурилмада қўшимча бошқарув аксессуари йўқ, виртуал экранда кўринадиган объектлар кўз, овоз ва бармоқлар орқали бошқарилади.
👉 https://kun.uz/78423228
Kun.uz расмий канали
Тошкент метросининг 2 та янги бекати қачон очилади? — масъуллар аниқ жавоб бермаяпти
Қурувчилар даҳасидан Сергели мавзесигача қурилган “Турон” ва “Қипчоқ” метро бекатлари салкам 2 ойдан бери синов жараёнида. Метро қурилишига масъул “Ўзбекистон темир йўллари” тегишли ишлар якунланганини, бекатлар очилиши Транспорт вазирлиги зиммасида қолганини айтди.
👉 https://kun.uz/52329172
Kun.uz расмий канали
Uzum Market онлайн харид қилиш учун кўпроқ танланаётган сервисга айланди
RGCA тадқиқотига кўра, Uzum Market қисқа вақт ичида онлайн харид қилиш сервислари орасида машҳур брендга айланди.
👉 https://kun.uz/84892098
Реклама