Россияда Уганда, Эрон ва Ҳиндистон автомобиллари пайдо бўлиши мумкин
Осиё ва Африка давлатларининг янги автомобил брендлари Россия бозорида Хитой автосаноати билан рақобатлашишга ҳаракат қилади.
👉 https://kun.uz/kr/97039657
Kun.uz расмий канали
Сурхондарё ва Навоий вилоятлари ҳокимларига янги ўринбосарлар тайинланди
Шерали Жўраев Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестиция масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди – бу лавозим вакант турганди. Навоий вилоятида ҳам ҳокимнинг шу соҳа бўйича янги ўринбосари иш бошлади – Исломиддин Норимов ўрнига Элбек Ғаффоров тайинланди.
Шунингдек, сўнгги икки йил давомида Бағдод туманига раҳбарлик қилиб келган Юсуфжон Ҳусайинов ишдан кетди ва унинг ўрнини шу вақтгача маҳалладаги ҳоким ёрдамчиси бўлиб ишлаган Ғанижон Солиев эгаллади.
Kun.uz расмий канали
АҚШ иқтисодиёти жадал ривожланмоқда. Бу ўсиш ортида қандай муаммолар яширинган?
Пандемиядан кейин АҚШ иқтисодиётида сезиларли кўтарилиш кузатиляпти. Лекин, The Economist'нинг ёзишича, бу ўсиш учун туртки бериб турган омилларнинг таъсири камаймоқда. Ички истеъмол кайфиятининг тушиши, Хитойдаги беқарор иқтисодий вазият ва маҳаллий саноатдаги секинлашиш Қўшма Штатлар учун истиқболда асосий муаммоларга айланиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/48821192
Kun.uz расмий канали
«Россия мухолифатининг юзи»: ЕИ раҳбарлари Навалнаяни қандай қабул қилди?
Европа Иттифоқи Навалнийнинг ўлимидан ҳайратда. ЕИ расмийлари айбдорларни жазолашга ва Россия мухолифатини қўллаб-қувватлашга ваъда берди. Унинг хотини энди Брюсселда унинг юзи ҳисобланади. Шу билан бирга, Навалнийнинг ўлимига энг яхши жавоб Киевга ёрдам беришдир, дейди Европа Иттифоқи вакиллари.
👉 https://kun.uz/kr/57508961
Kun.uz расмий канали
ҲАМАСга сўнгги муддат, Британия кемасига зарба ва НАТОга муқобил ташкилот муҳокамаси — кун дайжести
Янги иш ҳафтаси бошланди. Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/59264284
Kun.uz расмий канали
Россияда исириқ тақиқланган ўсимликлар рўйхатига киритилди
Унинг таркибида гиёҳвандлик моддаси борлиги таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/97092325
Kun.uz расмий канали
Таълим муассасаларида газланган ва энергетик ичимликларни ичиш ва сотиш тақиқланиши мумкин
Мактаб, коллеж, лицей ва олийгоҳларда газланган ва энергетик ичимликлар ҳамда ўта тузланган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмол қилиш ва сотишни чеклаш режалаштирилмоқда. Президент фармонига кўра, ҳукумат йил охиригача бу борада қарор лойиҳасини ишлаб чиқиши керак.
👉 https://kun.uz/kr/15797073
Kun.uz расмий канали
HAVAL – Ўзбекистонда кроссовер сегментидаги энг оммабоп автомобиллардан бири
👉 https://kun.uz/kr/65344074
Реклама
Синоптиклар мартда кутилаётган об-ҳаво тўғрисида маълумот берди
Жаҳон прогнозлаш марказларининг дастлабки ҳисоб-китобларига кўра, март ойи нисбатан салқин бўлиши тахмин қилинмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/43346739
Kun.uz расмий канали
Энди Сингапур менежментни ривожлантириш институтида ҳам АCCА ва IELTS имтиҳонлари ўтказилади
👉 https://kun.uz/kr/18490651
Реклама
“Суддан оқлов ҳукми чиқаришни сўрайман” – Сардор Кариев
“Док-1 Макс” иши бўйича судланаётган Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев нутқида ўзига қўйилган айбловларни рад этишини билдирди. У сироп атрофидаги ишлар унинг номини сотган ҳолда қилинганини таъкидлаб, судядан ўзига нисбатан оқлов ҳукми чиқаришни сўради.
👉 https://kun.uz/kr/26987442
Kun.uz расмий канали
ЎФА ҳисобчиси 350 минг долларни ўзлаштириб, қочиб кетгани ҳақида хабарлар тарқалди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳисобчиси тахминан 4 миллиард сўмни (350 минг доллар) ўзлаштириб, Туркияга қочиб кетгани ҳақидаги хабар тарқалди. Ташкилот ҳолат юзасидан изоҳ бериб, ўрганиш ишлари олиб борилаётганини ва ҳали тасдиғини топмаган маълумотларни тарқатмасликни сўради.
👉 https://kun.uz/kr/53992177
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонга банан импорти 5 фоизга камайди
Ўзбекистонга 2023 йилда 133,5 минг тонна банан импорт қилинган. Бу – 2022 йилда ўрнатилган рекорд кўрсаткичдан 6,7 минг тонна ёки 5 фоизга кам. Импортнинг 97,4 фоизи Эквадор ҳиссасига тўғри келади. Хитой Ўзбекистонга банан етказиб берувчилар топ-бешталигига кириб, иккинчи ўринни эгаллади.
👉 https://kun.uz/kr/84823681
Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда «Олмаота-Тошкент-Термиз» автойўлининг айрим қисмларига ҳаракатланиш учун чекловлар киритилди
Бугун Қозоғистонда об-ҳаво шароити ёмонлашиши, қор ёғиши, кучли бўрон ва шамол бўлаётгани ва кўриш чеклангани сабабли мамлакатнинг 6 вилоятидаги республика аҳамиятига молик йўлларда барча турдаги транспортлар ҳаракатига чекловлар киритилди.
👉 https://kun.uz/kr/36983888
Kun.uz расмий канали
БМТ суди Исроилнинг Фаластин ҳудудидаги ҳаракатларини текширади
БМТ Бош ассамблеяси Халқаро суддан Исроилнинг Фаластин ҳудудларидаги ҳаракатлари ҳуқуқий оқибатларини баҳолашни сўради. Эшитувлар Исроилнинг Ғазо секторидаги амалиёти фонида бўлиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/31428883
Kun.uz расмий канали
Profee – Европадан Ўзбекистонга тез ва ҳамёнбоп пул ўтказмалари
Яқинларингиз сизга Европадан пул жўнатишадими? Уларга Profee’ни тавсия этинг!
Нега Profee?
🪙 Европадан Ўзбекистонга ўтказмалар комиссиясиз;
💲Сўмга нисбатан қулай курс;
🚀 Европа картасидан HUMO va UzCard картасига пул бир зумда келади.
Пулни қандай қилиб олиш мумкин?
Ушбу ҳаволани Европадаги яқинларингизга юборинг.
Уларга HUMO va UzCard карта рақамингизни беришни унутманг.
Profee - меҳр ва ғамхўрлик билан пул юборинг!
Реклама
Чобаҳор порти: Стратегик йўналишни ишга тушириш жараёни қандай кетяпти?
Ўзбекистонни дунё билан боғловчи савдо йўлларини очишда Эроннинг Чобаҳор порти алоҳида аҳамиятга эга. Kun.uz бу мавзуни яхшироқ очиб бериш учун Эрон Ислом Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси иқтисодий масалалар бўйича маслаҳатчиси Раҳматулло Хўрмолий ва эксперт Наргиза Умаровани суҳбатга таклиф этди.
📹 👉 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Бир шахс кетма-кет икки муддатдан ортиқ Сенат раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди
Президент имзолаган қонун билан айни бир шахс сурункасига икки муддатдан ортиқ Сенат раиси бўлиши мумкин эмаслиги белгиланди.
👉 https://kun.uz/kr/88206699
Kun.uz расмий канали
Учкўприк ва Бахмал туманларига янги ҳоким тайинланди
Фарғона вилоятининг Учкўприк ҳамда Жиззах вилоятининг Бахмал туманларига ҳокимлар тайинланди.
👉 https://kun.uz/kr/92836917
Kun.uz расмий канали
“Гиламнинг яхшиси, телевизорнинг каттаси, диван-кресло ва стол-стул – меҳмонлар учун, бола эса ерда ётиб дарс қилади”
Самарқанд вилоят ҳокими Эркинжон Турдимов мактабда ота-оналар мажлисида қатнашиб, уларни ўз фарзандларига шароит яратиб беришга чақирди.
👉 https://kun.uz/kr/27518691
Kun.uz расмий канали
«Шаҳар пиёдаларники бўлиши керак» — шаҳарсоз одамларнинг янги ҳештегга қўшилишини сўрамоқда
Ўзбекистон шаҳарлари, хусусан, Тошкент пиёдаларни «хуш кўрмайди». Пойтахт одамларга мослаштирилмаган, асосий приоритет ҳануз автомобиллар бўлиб қолмоқда. Буни кўчалардаги инфратузилмаларнинг ҳолатидан ҳам билиш мумкин. Шаҳарсоз Искандар Солиев шу каби муаммолар яққол кўринган ҳудудлардан расмлар улашиб, аҳолидан #Шаҳарпиёдаларники ҳештеги остида бирлашишни сўрамоқда.
👉 https://kun.uz/kr/98981956
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонлик аёлнинг икки боласи Россияда қаровсиз қолгани айтилмоқда
Kun.uz манбасига кўра, асли қашқадарёлик бўлган, Россияда автослесарлик билан шуғулланган аёл гиёҳванд модда савдосида гумонланиб, Қозон шаҳрида қамоққа олинган. Унинг икки нафар қизи қаровсиз қолиб кетган. Ўзбекистон болалар омбудсмани Сурайё Раҳмонова вазият ўрганилиб, болаларни мамлакатга қайтариш чоралари кўрилишини билдирди.
👉 https://kun.uz/kr/14375621
Kun.uz расмий канали
«Мен Алексей Навалнийнинг ишини давом эттираман» — Юлия Навалная мурожаат билан чиқди
Бир неча кун олдин вафот этган россиялик сиёсатчи Алексей Навалнийнинг рафиқаси Юлия Навалная жамоатчиликка мурожаат қилиб, эрининг ишини давом эттиришини билдирди. У, шунингдек, тез орада эрининг ўлимига кимлар алоқадор эканини аниқлаб, уларнинг исмларини очиқлашга ваъда берди.
📹 👉 https://kun.uz/kr/05564116
Kun.uz расмий канали
Мюнхен. Якуний хулосалар - Украина ва узоқ урушга тайёргарлик
Алексей Навалнийнинг ўлими ва Авдийивканинг қўлга олиниши ҳақидаги хабарлар фонида Ғарб Россия ва Украина ўртасида узоқ давом этадиган урушга ҳозирлик кўрмоқда. Мюнхен хавфсизлик конференцияси якунлари шундан дарак беради.
👉 https://kun.uz/kr/65929236
Kun.uz расмий канали
Россия Краматорск ва Словянскни, Украина Пантелеймоновкани ўққа тутди. Креминна йўналишида ҳарбий ҳаракатлар фаоллашмоқда
Урушнинг 725-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/57948833
Kun.uz расмий канали
Электр энергияси таъминотидаги узилишлар режали чекловлар экани маълум қилинди
Кеча, 18 феврал куни 6,4 млн kWh дефицит кузатилган бўлиб, буни тақсимлаш учун республика бўйлаб куннинг тиғиз вақтида 400 MW'гача чекловлар киритилган. Энергетика вазирлигига кўра, шахмат тартибидаги узилишлар 2 соатдан ошмаслиги керак. Метан шохобчаларидаги вазиятга эса Бухорода ўнта газ ҳайдаш агрегатининг авариявий ўчиши таъсир кўрсатган. 17 февралда рўй берган авария оқибатларини бартараф этиш ишлари 19 февралга ўтар кечаси якунланган.
👉 https://kun.uz/kr/26504140
Kun.uz расмий канали
Celebrity Residence’даги премиум хонадонларни энди 33% гача чегирма билан харид қилишингиз мумкин!
⠀
💫 28 ойгача бўлиб тўлаш имконияти билан лойиҳа режаларининг катта танлови;
💫 Нукус кўчаси яқинидаги премиум жойлашув;
💫 Фитнес зали, бассейн, спа, болалар ўйин хонаси ва бошқа қулайликлар;
💫 Aвтомобилларсиз ҳовли.
⠀
Батафсил маълумот учун: +998 55 520 11 00
Сайт | Инстаграм
Реклама
50 мингдан ортиқ киши Навалнийнинг жасадини оиласига топширишни талаб қилмоқда
«ОВД-Инфо» лойиҳаси РФ ТҚга Алексей Навалнийнинг жасадини топшириш талаблари билан ариза юборишни таклиф қилди. Айни пайтда сиёсатчининг онаси ва адвокатлари унинг жасади сақланаётган ўликхонага киритилмаган.
👉 https://kun.uz/kr/95228846
Kun.uz расмий канали
Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон бўйича 19-23 феврал кунларига об-ҳаво прогнози берилди.
👉 https://kun.uz/kr/06365858
Kun.uz расмий канали
Дизел нархи 15 фоизга арзонлаштирилди – «Ўзбекнефтгаз»
Бугун, 19 февралдан «Ўзбекнефтгаз»га қарашли барча нефт база омборларидан YEVRO-5 SSDF русумли дизел ёнилғисининг бир тоннаси 11 млн 608 минг 190 сўмдан арзонлаштирилган нархларда биржа савдоларига жойлаштириб борилади.
👉 https://kun.uz/kr/48987970
Kun.uz расмий канали