“Нафсимга қул бўлганман” – собиқ солиқчининг тазаррулари (Ҳаётий ҳикоя)
“Ҳўл мева растасининг “доля”сини олиб келган йигит пулларни қўлимга берган заҳоти хонамга уч киши югуриб кирди. Юрагим шув этиб кетди. Улар пуллардаги белгини кўрсатиб, қўлимга кишан тақишди. Ўша пайтда отам чиқариб олади деган ишончда бўлганим учун хотиржам эдим. Бироқ бир неча кундан сўнг адвокатимдан билдим, мени чиқариб олишга отамнинг “кучи” етмабди. Шу билан қамалиб кетдим”.
👉 https://kun.uz/kr/68961876
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда болаларга ҳам ҳимоя ордери бериш таклиф қилиняпти
Буллинг Ўзбекистонда ҳам болаларга нисбатан зўравонлик шаклларидан бири сифатида эътироф этилмоқда. Болаларга ҳам ҳимоя ордери берилади.
👉 https://kun.uz/kr/70847649
Kun.uz расмий канали
227-1-модда бўйича қўлланган жарималар суммасининг 98 фоизи ҳисобдан чиқарилади
Президент фармони билан, Солиқ кодексининг 227-1-моддаси бўйича қўлланадиган жарима миқдори камайтирилди. Биринчи марта содир этилган ҳуқуқбузарлик учун соф тушумнинг 2 фоизи миқдорида жарима белгиланмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/31611117
Kun.uz расмий канали
«Док-1 Макс» ишида Улуғбек Эгамовга нисбатан тергов органига хабарнома юборилгани маълум бўлди
«Док-1 Макс» иши судига раислик қилган судя Мусо Юсуповга кўра, Фармагентлик раҳбари собиқ ўринбосари Улуғбек Эгамовга нисбатан тергов органига хабарнома юборилган. Агар унинг ҳаракатларида жиноят тасдиқланса, жиноий иш қўзғатилади.
👉 https://kun.uz/kr/48502861
Kun.uz расмий канали
Вояга етмаганлар энг кўп жиноят содир этган ҳудуд маълум қилинди
2023 йилда Ўзбекистонда 3599 нафар вояга етмаганлар жиноят содир этгани учун рўйхатга олинди.
👉 https://kun.uz/kr/60161749
Kun.uz расмий канали
«Бу ерга келиб, ҳам уй-жойли, ҳам автомашинали бўлдим» — Сўхга бориб ишлаётган шифокор
Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Фарғона вилояти Сўх туманига бориб ишлаётган шифокорлар билан суҳбатлашиб, уларнинг иш фаолияти ва ҳаёт тарзи билан яқиндан танишди. Давлат томонидан берилган имтиёзлар туфайли бугунги кунда 40 нафарга яқин шифокор республиканинг бошқа ҳудудларидан мазкур туманга келиб фаолият юритмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/72576203
Kun.uz расмий канали
Тошкентда ёнғин ичида қолган мебел цехидан 5 нафар ишчи қутқарилди
Чилонзор тумани, "Бектўпи" МФЙда жойлашган мебел ишлаб чиқариш цехида ёнғин содир бўлди. Ёнғинни бартараф этишга 18 та асосий, 2 та махсус ёнғин-қутқарув экипажи ва 5 та сув ташувчи ёрдамчи автомобиллар жалб этилган.
👉 https://kun.uz/kr/67791562
Kun.uz расмий канали
Мактабда сочи олинган боланинг отаси маданият бўлими бошлиғи экани маълум бўлди
Навоийдаги мактабда сочи олинган боланинг отаси оммага мурожаат қилиб, бўлиб ўтган ҳолатда директорнинг айби йўқлигини айтди. Kun.uz'нинг аниқлашича, мурожаатчи ота – Навоий шаҳар маданият бўлими бошлиғи Алишер Ҳасанов бўлади. У мактабда сартарошхона ёки салон очишни таклиф қиляпти.
👉 https://kun.uz/kr/82093282
Kun.uz расмий канали
Қамалдаги Ғазо, ҳусийчиларга ҳужум ва Украина урушидаги йўқотишлар — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/65054087
Kun.uz расмий канали
IQ даражаси бўйича мамлакатлар рейтинги тузилди
Жануби-шарқий Осиё давлатлари рейтингда юқори ўринларни эгаллади.
👉 https://kun.uz/kr/18122149
Kun.uz расмий канали
Навалнийнинг сафдошлари у шу кунларда алмаштиришга тайёрланганини айтишди
Мухолифатчининг жамоаси у шу кунларда озодликка чиқиши керак бўлганини маълум қилди. Украина разведкаси маълумотига кўра эса унда чиндан ҳам тромб кўчиши рўй берган ва бу табиий ўлим бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/11497956
Kun.uz расмий канали
Йўл ҳаракати қоидалари бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқиш тартибига ўзгартириш киритилади
Маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш юзасидан чиқарилган қарор устидан юқори турувчи органга (мансабдор шахсга) ёки жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судига шикоят берилиши мумкинлиги назарда тутилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/97076567
Kun.uz расмий канали
Бекобод тумани камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими масъулларига жиноят иши қўзғатилди
Бўлим бошлиғи ҳамда бош ҳисобчиси расмий ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиш йўли билан қарийб 1 млрд сўмни талон-торож қилган.
👉 https://kun.uz/kr/76659200
Kun.uz расмий канали
«Док-1 Макс» иши бўйича ҳукм эълон қилинди
Ҳиндистон фуқароси, «Quramax Mediсal» МЧЖ директори Сингҳ Рагвендра Пратар 20 йил, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев 18 йил, унинг ўринбосарлари бўлган Амирхон Азимов ва Нодирбек Мусаевга 16 йилдан озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жазони умумий тартибли колонияларда ўташ белгиланди.
👉 https://kun.uz/kr/78983177
Kun.uz расмий канали
Тошкентда мактаб ўқитувчиси ва ўқувчи ўртасида жанжал юз берди
Ўқитувчи ўқувчининг сочидан тортиб дарсдан чиқариб юборган. Маълум қилинишича, ҳолат пойтахтдаги 103-сонли мактабда содир бўлган. Вазирлик вазиятни масъуллар ўрганаётганини маълум қилди.
📹👉 https://kun.uz/kr/08344646
Kun.uz расмий канали
Сурхондарёда бир оиланинг 5 аъзоси ис газидан заҳарланиб вафот этди
Бойсун туманида 6 кишидан иборат оила аъзолари қўлбола ясалган печдан чиққан ис газидан заҳарланган. Ота ва унинг вояга етмаган 4 фарзанди вафот этган, она эса жонлантириш бўлимида қолмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/93672799
Kun.uz расмий канали
Россия 1 мартдан бензин экспортини 6 ойга тақиқлади – ОАВ
РФ мавсумий талабнинг ошиши фонида бензин экспортига 1 мартдан вақтинчалик тақиқ киритди. Экспорт тақиқи ЕОИИ мамлакатлари, Мўғулистон, Ўзбекистон, Абхазия ва Жанубий Осетияга келишилган етказиб бериш ҳажмларига тааллуқли эмаслиги айтилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/66714363
Kun.uz расмий канали
Саида Мирзиёева Қатар бош вазири, ташқи ишлар вазири шайх Муҳаммад бин Абдулраҳмон Ол Соний билан учрашди
Kun.uz расмий канали
Макрон Украинада француз қуруқликдаги қўшинларидан фойдаланиш эҳтимолини истисно этмади
Парижда Украинага ёрдам кўрсатиш бўйича конференцияда қуруқликдаги қўшинлардан фойдаланиш масаласида бирдамлик бўлмади, аммо урушнинг кейинги босқичида ҳеч нарса истисно этилмайди, деди Франция президенти.
👉 https://kun.uz/kr/80025675
Kun.uz расмий канали
Тезликка оид жарима баённомалари нотўғри расмийлаштирилмоқда. Бу уларни судда бекор қилиш учун далил бўла олади
Тезлик оширилиши билан боғлиқ қоидабузарликлар учун расмийлаштирилаётган баённомаларда белгиланган қоидаларга зид ноаниқлик бор.
👉 https://kun.uz/kr/57320433
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда аҳолининг сувдан қарздорлиги қанча экани маълум қилинди
Ўзбекистонда ҳозирги вақтда истеъмолчиларнинг сувдан дебитор қарздорлиги 954 миллиард сўмни ташкил этяпти.
👉 https://kun.uz/kr/63074166
Kun.uz расмий канали
«Фаластинга озодлик!» – америкалик ҳарбий Исроилнинг Вашингтондаги элчихонаси олдида ўзини ёқиб юборди
25 феврал куни маҳаллий вақт билан соат 13:00 да АҚШ пойтахти Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ноодатий воқеа содир бўлди. Ҳарбий кийимдаги одам устидан тез ёнувчи ёнилғи қуйиб ўзига ўт қўйди. Яқин атрофдаги полициячилар тезда оловни ўчириб, ўз жонига қасд қилган ҳарбийни касалхонага олиб борган. Пентагон у вафот этганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/66459565
Kun.uz расмий канали
Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлигига раҳбар тайинланди
2024 йил январида ишдан олинган Дилшод Саттаров ўрнига Акмал Жуманазаров Техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги (олдинги «Ўзстандарт»)га раҳбар бўлди. Жуманазаров шу вақтгача энергетика вазири ўринбосари эди.
👉 https://kun.uz/kr/11790805
Kun.uz расмий канали
Фавқулодда ҳолатлар туфайли «Тошшаҳартрансхизмат» масъуллари ишдан олинди
Автобуслар билан содир бўлаётган техник носозликлар, туташ ҳолатлари ва йўл-транспорт ҳодисалари туфайли масъул ходимлар жазоланди.
👉 https://kun.uz/kr/01502126
Kun.uz расмий канали
Россия элитасида “Украинадаги хатони бошқа жойларда такрорламаслик керак” деган қараш бор — сиёсий таҳлилчи
Россия сиёсий элитасида: “Ғарб Украинада хоҳлаган ишини қилди, биз ўз вақтида бунга эътибор қаратмадик, энди бу хатони бошқалар билан такрорламаслигимиз керак” деган фикр шаклланган. Шунга кўра, РФнинг Марказий Осиёга босим ўтказиш тенденцияси сақланиб қолади, дейди таҳлилчи Ойбек Сирожов.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
1917 йили Қўқон қонга ботирилишида кимёвий қуролдан фойланилганми?
Бундан роппа-роса 106 йил муқаддам Қўқонда одамлар тириклайин ёқилган, ўлдирилган, зўрланган ва ҳатто гўдаклар ҳам шафқатсизларча қатл этилган эди. Туркистон мухторияти тузилиши ва барбод қилинишига оид сиз эшитмаган маълумотларни бугун олимларимиз сизга сўзлаб беришади. Ҳозиргача яшириб келинган баъзи маълумотлар ва ҳақиқатлар бугун очиқланди. Миллатимизга геноцид уюштирилган ўша машъум кун ҳақида бугун суҳбатлашамиз.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Чекловга тушаётган “грузовой”лар, видеоконференцалоқа орқали нотариус ҳамда фермерларга янги ҳуқуқ – 1 мартдан нималар ўзгаради?
Kun.uz сайти ўз анъанасига мувофиқ, 2024 йил 1 мартдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтади.
👉 https://kun.uz/kr/81256839
Kun.uz расмий канали
Зеленский урушнинг икки йили якунлари бўйича матбуот анжумани ўтказди, Константиновкага зарба оқибатида вокзал биноси ёниб кетди
Урушнинг 732-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/07438708
Kun.uz расмий канали
Ҳафта давомида қандай об-ҳаво кутилаётгани маълум қилинди
Ўзбекистон бўйича 26-29 феврал ва 1 март кунларига об-ҳаво прогнози берилди.
👉 https://kun.uz/kr/43754927
Kun.uz расмий канали
«Реал» ўйинида ҳакам алмаштирилди, Модрич Рамоснинг Мадридга қайтишини сояда қолдирди
Якшанба оқшомида Европа футболида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/kr/61339757
Kun.uz расмий канали