Пул жўнатмалари тизими қандай танланади: паст комиссиялар ва маблағларнинг тезда келиши
👉 https://kun.uz/kr/72740216
Реклама
Тошкент амалий фанлар университети ҳамда Миллий кутубхона ҳамкорлигида жадидлар ҳаётига бағишланган анжуман ўтказилди
👉 https://kun.uz/kr/48666907
Реклама
Европа қирувчилари Россия самолётларини кузатиб борди
Германия ҳарбий-ҳаво кучлари Eurofighter қирувчи самолётларини тревога бўйича ҳавога кўтарди. Кейинчалик Россия Аэрокосмик кучлари самолётини Франциянинг Mirage қирувчи самолётлари кузатиб борди.
👉 https://kun.uz/kr/90551631
Kun.uz расмий канали
Бухорода адвокат 100 минг доллар олаётган вақтида ушланди
ДХХ Бухоро шаҳрида адвокатлик бюроси адвокатини тадбиркордан жиноят иши доирасида прокуратурадаги танишлари орқали енгиллик яратиб бериш эвазига 100 минг олган вақтида ашёвий далиллар билан ушлади.
👉 https://kun.uz/kr/04524270
Kun.uz расмий канали
“Тошкентда 500 гектардан ошиқ ҳудуд реновацияга тушган” – пойтахт ҳокими
Шавкат Умрзоқов Тошкент шаҳрида 500 гектар ҳудуддаги бинолар реновация қилиниши кераклигини айтди. Ҳокимнинг таъкидлашича, бундай бинолар қаторига 2 қаватли эски уйлар ва Сергели туманидаги айрим турар жойлар ҳам киради.
👉 https://kun.uz/kr/80725147
Kun.uz расмий канали
Туркияда қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди
Туркиянинг Истанбул шаҳрида жиноят қилганликда айбланиб, қидирувда бўлган ўзбекистонлик ушланди.
👉 https://kun.uz/kr/71703710
Kun.uz расмий канали
Бухоролик 15 ёшли бола онасининг устидан болалар омбудсманига мурожаат қилди
Айтилишича, онаси унга узоқ вақт давомида тазйиқ ўтказиб келган бўлиб, шу сабабли бола 2023 йилдан буён онасидан алоҳида, бувиси қарамоғида яшаб келган. У синглиси ва ўзини онаси қарамоғига берилишига йўл қўймаслик масаласида ёрдам сўраган.
👉 https://kun.uz/kr/68790151
Kun.uz расмий канали
Метан газ қуйиш шохобчасида оммавий жанжал юз берди
Ҳайдовчилар навбат талашиб, муштлашув уюштиришди. Бир неча йигит кўпчилик томонидан дўппосланди. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди, қурбонлар йўқ.
👉 https://kun.uz/kr/67567497
Kun.uz расмий канали
Нетаняҳунинг Ғазо келажаги бўйича режаси – ўз ҳокимиятини узайтириш учунми?
Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу урушдан кейинги даврда Ғазони қандай тасаввур қилаётгани бўйича режаларини очиқлади. Фаластин маъмуриятида эса истеъфолар кузатилмоқда. “Геосиёсат” Яқин Шарқдаги қонли воқеалар ривожи юзасидан сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Шавкат Икромов билан суҳбатлашди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Ҳукумати алмашаётган Фаластин, Қизил денгизда узилган кабеллар ва Taurus ракеталарини қизғанаётган Шолц — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/90241409
Kun.uz расмий канали
Электропоездларда карта орқали тўлов қилиш имконияти пайдо бўлмоқда
Янги амалиёт Тошкент–Ҳожикент йўналишида бошланган. Тез кунларда пойтахтдан Бекобод, Ховос ва Ангренга қатновчи электропоездларда ҳам бундай имконият татбиқ қилиниши кутилмоқда. ATTO ёки банк картаси ёрдамида вокзал ва бекатлардан ташқари, бевосита электропоезд вагонида ҳам тўлов қилса бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/92422983
Kun.uz расмий канали
“Янги харажатлар маҳсулот нархига таъсир қилади” — маиший техника импортчилари
Ўзбекистонда импорт қилинган совиткич, музлаткич ва кондиционерларни энергосамарадорлик бўйича синовдан ўтказиш бошланди. Kun.uz'га мурожаат қилган импортчи тадбиркорларга кўра, бу янгилик ҳам вақт, ҳам нақд нуқтайи назаридан янги харажатларга олиб келган. Келгусида бундай текширув бошқа турдаги маиший техникаларга ҳам жорий этилиши кутиляпти.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Сирдарёда 38 сотих ерни 300 минг долларга олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди. Бу ишга Гулистон тумани собиқ ҳокими ҳам алоқадор
Гуруҳ аъзолари ҳокимлик захирасидаги ернинг бир сотихини 8 минг долларга баҳолаб, олдиндан 50 минг доллар олган. Шунингдек, Самарқанд, Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ер майдонларининг ноқонуний сотилиши билан боғлиқ ҳолатларга чек қўйилди.
👉 https://kun.uz/kr/39337678
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонлик талаба Барселонада ўтадиган MWC 2024 доирасидаги Seeds Tour’да иштирок этади
👉 https://kun.uz/kr/52951753
Реклама
Непалликлар пул ишлаш учун РФ армияси сафида урушга йўл олган. Ҳозиргача улардан 10 нафарининг ўлими маълум — мамлакат ҳукумати фуқаролари Россия ва Украинага боришини тақиқлаб қўйган
Ҳалок бўлганларнинг қариндошлари Катмандуда хотирлаш маросими ўтказишди. Урушнинг 733-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/05304669
Kun.uz расмий канали
Ичимлик сув таъминоти соҳасида ДХШ лойиҳалари амалга оширилади
Вазирлар Маҳкамасининг “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув чиқариш соҳасида давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/43385749
Kun.uz расмий канали
“Шантаж"чи ота-оналар, тарбиясиз болалар ва мажбуран ишлаётган ўқитувчилар. Устозлар – мактаблардаги вазият ҳақида
“Сизга дарсимда бўлган оддий ҳолатни айтиб берай: ҳамма топшириқ бажараётган вақтда бир ўқувчи ниҳоятда хунук сўз билан сўкинди. Буни ҳамма эшитди, қизлар ерга қараб ўзларини эшитмаганга солди, айрим қитмирроқ болалар кулишди. Мен нима қилишни билмайман – уришай десам, шу сўзни эшитганимдан ўзим уяляпман, уришмасам дарсда шунақа сўз айтилсаям устоз индамади дейишлари мумкин. Танбеҳ беришни бошлаганимни биламан, “сиз дарсингизни ўтинг” деган жавобни олдим...”
👉 https://kun.uz/kr/25009557
Kun.uz расмий канали
⚡️Янги уйларни қидиряпсизми?
2024 йилда қуриладиган янги уйлар нархлари ва рўйхати.
👉 Уйларни кўриш
Реклама
Porsche билан ҳамкорликдаги 2699 евролик букламафон ва AIʼга интеграциялашган Magic 6 Pro — Honorʼдан янги гаджетлар
Honor технобренди МWC 2024 кўргазмаси доирасида сунъий интеллектни қўллаб-қувватловчи янги Honor Magic 6 Pro флагмани, Honor Magic BookPro 16 ноутбуки ва Honor Pad планшетини тақдим этди.
👉 https://kun.uz/kr/65209417
Kun.uz расмий канали
Бизнес эгалари диққатига!
⠀
Брендингиз миллионлаб мижозлар диққатини жалб қилишини хоҳлайсизми?
⠀
Marjon инновацион реклама платформаси билан янги муваффақиятларга эришинг!
⠀
Рекламангизни энг кўп эътибор қилиниши мумкин бўлган жойда – автомобиль йўлларида, чорраҳаларда ва светофорларда тарғиб қилинг!
⠀
Marjon компанияси сизга бундай имкониятни беради. Marjon бу — енгил ва юк автомобилларида реклама жойлаштириш платформаси.
⠀
Батафсил маълумот учун:
📞 +998-78-113-94-49 ёки ✈️ @n20677
Sayt | Telegram | Instagram | Facebook
Реклама
Ғарб етакчилари ва экспертлар Макроннинг Украинага қўшин юбориш тўғрисидаги баёнотини қандай баҳоламоқда?
Ғарб давлатлари етакчилари Макроннинг шов-шувли сўзларига раддия беришга шошилди. Аммо бу ғарбнинг Россия билан муносабатлардаги навбатдаги «қизил чизиқ»ни пайпаслаб кўриши бўлиши ҳам мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/05293981
Kun.uz расмий канали
Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк қурилади
Чирчиқ ва Қорасув дарёлари устида 7 та кўприк бунёд этилади. Бу ҳақда “Ўзбекистонда бунёдкорлик. Янги Тошкент — табиат ва келажак шаҳри” мавзусидаги конференцияда айтиб ўтилган.
👉 https://kun.uz/kr/46569028
Kun.uz расмий канали
ТДИУ ректори: “Сергелига кўчиш масаласи олдимизга қўйилмаган”
Иқтисодиёт университети ректори Тўлқин Тешабоев Kun.uz'га берган интервюсида молия ва фискал институтлари нима учун иқтисодиёт университетига қўшиб юборилгани, янги ўқув йилидан бошлаб талабалар қаерда ўқишни бошлаши ва ОТМларнинг ҳозирги бинолари тақдири нима бўлиши ҳақидаги саволларга жавоб берди.
👉 https://kun.uz/kr/29510636
Kun.uz расмий канали
Зоир Мирзаев телефон ишлатишдан воз кечган мактабга пул мукофоти беришини маълум қилди
Тошкент вилояти ҳокими «Телефонсиз мактаб» ташаббусини илгари сурди.
👉 https://kun.uz/kr/00784314
Kun.uz расмий канали
Байден тез орада Ғазода сулҳ бошланишини кутмоқда
АҚШ президенти Исроил ва ҲАМАС ўртасидаги навбатдаги ўт очишни тўхтатиш режими кейинги ҳафта бошида бошланиши ва Рамазон ойи вақтида давом этиши мумкинлигини айтди. Келишув доирасида Ғазода ушлаб турилганлар озод этилиши ҳам кутилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/17102436
Kun.uz расмий канали
UZTELECOM ўз етакчилигини Интернет синовлари бўйича жаҳоннинг йирик компанияси Ookla®ning иккита олий мукофоти билан тасдиқлади
👉 https://kun.uz/kr/28147849
Реклама
"Қарийб 4 млнга яқин фуқароларга бевосита дахлдор" - ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига оид қонун лойиҳаси ҳақида
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги ялпи мажлисида “Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкалари ҳамда уларда қурилган бино ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида” қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди. Адлия вазири ўринбосари Алишер Каримовнинг ахборотига кўра, бу қонун 3,8 миллиондан ортиқ фуқаронинг 493 минг гектарга тенг ер участкалари тақдирини белгилаб беради.
👉 https://kun.uz/kr/99852763
Kun.uz расмий канали
Бухорода 77 ёшли шифокор ғайриқонуний тарзда озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳукмни чиқарган судяга чора кўриладими?
Суд ҳужжатларида келтирилишича, Вобкент туман прокурори 45 йиллик иш стажига эга шифокорни 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилишни сўраган. Суд 80 ёшни қоралай деб қолган қарияни 2 йилга озодликдан маҳрум қилган. Тергов ҳам, биринчи инстанция суди ҳам қилмишни нотўғри малакалаган.
👉 https://kun.uz/kr/95293736
Kun.uz расмий канали
«Бунёдкор» билан эмас, «Zerомах» билан шартнома тузилган эди» — Мурод Алиев Ривалдо ва Денилсондан қарздорлик масаласи ҳақида
«Бунёдкор» директори Мурод Алиев клубнинг Ривалдо ва Денилсондан қарздорлиги, уни ҳал этиш юзасидан олиб борилаётган ишлар юзасидан ОАВ ходимлари саволларига жавоб берди.
👉 https://kun.uz/kr/04450191
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Арманистон Ғарбга юзланмоқда. Россиянинг реакцияси қандай бўлади?
Москва Пашиняннинг КХШТ бўйича қарорига Арманистондаги мухолифат (россияпараст кучлар)ни қўллаб-қувватлаш, керак бўлса улар орқали Пашинянни ҳокимиятдан ағдаришгача бўлган ҳаракатлар билан жавоб қайтариши мумкин, дейди сиёсий таҳлилчи Бектош Бердиев. Унинг ҳамкасби Камолиддин Раббимовга кўра, Кремлнинг реакцияси кўп жиҳатдан Россия ва Туркия ўртасидаги келишувга боғлиқ.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ