Абдулла Арипов Қошғар шаҳрига ташриф буюрди
Жорий йилнинг 29 феврал, 1 март кунлари Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Хитойнинг Қошғар шаҳрига ташриф буюрди.
👉 https://kun.uz/kr/51957211
Kun.uz расмий канали
Ғазода фожиа: Юздан ортиқ одам гуманитар ёрдамга навбатда турганида ҳалок бўлди
Фаластинликлар исроиллик ҳарбийлар йиғилганларга қарата ўт очганини, Исроил томони одамлар отишмада эмас, тиқилинч ва машина босиб кетиши туфайли вафот этганини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/00585044
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон халқ бахшиси Қаландар бахши вафот этди
У кўп йиллар давомида «Авазхон» фолклор этнографик халқ ансамбли бадиий раҳбари сифатида ишлаганди.
👉 https://kun.uz/kr/64393021
Kun.uz расмий канали
Тошкентда бензинни ноқонуний сотиш билан шуғулланиб келган шахслар аниқланди
13 нафар фуқаро Аи-80, Аи-95, Аи-92 маркали бензинни қиммат нархларда чакана сотиш билан шуғулланиб келаётгани аниқланиб, улардан жами 5,6 тонна бензин ашёвий далил сифатида олинган.
👉 https://kun.uz/kr/63788678
Kun.uz расмий канали
HAYAT Medical Centre’да ҳиндистонлик ортопед-жарроҳлар қабули
Ҳиндистондаги MIOT Hospitals бош ортопед-жарроҳлар ва умуртқа поғонаси бўйича мутахассисларидан суяк билан боғлиқ барча масалалар бўйича эксперт хулосасини олинг.
Қабул 2024 йилнинг 4-5 март кунлари бўлиб ўтади.
Манзил: HAYAT Medical Centre, Тошкент вилояти, Қибрай тумани, Салар шаҳарчаси, Гулимамур кўчаси, 5/1
Қабулга онлайн тарзда рўйхатдан ўтиш
Телефон: +998 91 009 3848, +998 99 489 3848
Реклама
Тошкентда мактабга қалбаки қурол билан келган ўқувчининг онаси жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги 142-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси мактабга қалбаки қурол билан келгани акс этган фотосурати ва хабар тарқалди.
👉 https://kun.uz/kr/28530084
Kun.uz расмий канали
Европалик фермерлар норозилиги Украинага ёрдамни камайтирадими?
Украина маҳсулотларининг Европага кириб бориши учун тўсиқларнинг олиб ташлангани аграр соҳадаги корхоналардан бошқа ҳамма учун манфаатли бўляпти. Иттифоқда фермерлар билан муросага келиш учун молиявий ресурслар етарли. Масала Россия томони бўрттириб кўрсатаётганичалик жиддий эмас, дейди иқтисодчи Зокир Усмонов.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ КЎРИНГ
Президент Хоразм вилоятида режалаштирилган инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди
Шавкат Мирзиёевга умумий қиймати 660 миллион доллардан зиёд 18 та лойиҳа ҳақида ахборот берилди.
👉 https://kun.uz/kr/65373358
Kun.uz расмий канали
«Росатом» Ўзбекистон билан кичик атом электр станциялари қурилишини муҳокама қилмоқда
Шунингдек, Қирғизистон, Мянма ва Жануби-Шарқий Осиёдаги қатор орол давлатлари билан музокаралар олиб борилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/34199752
Kun.uz расмий канали
«Ичишни ташла ва чанғи уч» – Путин икки соат давомида россияликларга мурожаат қилди
У бу сафар нафақат Ғарб ва Украина, балки Россия ва россияликлар ҳақида ҳам гапирди.
👉 https://kun.uz/kr/09074696
Kun.uz расмий канали
Мактабларда смартфон ишлатиш тақиқланиши керакми? — хориж тажрибаси
Мактаб ўқувчиларининг смартфон ишлатиши ўқиш самарадорлиги тушишига, болаларда ҳиссий бузилишларга олиб келиши мумкин. Шу сабаб кўплаб давлатларда мактабда ўқувчиларнинг телефон, планшет кабиларни ишлатиши тақиқланган ва тақиқланяпти. Ўзбекистон мактабларида ўзи телефон ишлатиш мумкинми?
👉 https://kun.uz/kr/13059848
Kun.uz расмий канали
Акром Раҳмонқулов манзил колонияда экани маълум қилинди
Жиззах вилояти ҳокими собиқ ўринбосари Акром Раҳмонқулов, Олий суд ва маҳкумнинг яқинлари берган маълумотга кўра, Оҳангарон туманидаги манзил колонияда жазо ўтамоқда.
👉 https://kun.uz/kr/31215008
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда янги Kia Sorento’нинг сотувлари бошланди
👉 https://kun.uz/kr/75043989
Реклама
Жанубий Кореяда туғилиш даражаси рекорд даражага тушиб кетди
Дунёдаги энг паст туғилиш кўрсаткичларига эга Жанубий Кореяда туғилиш даражаси 2023 йилда янги рекорд даражага тушиб кетди. Мамлакат аҳолиси кетма-кет тўртинчи йил камаймоқда.
👉 https://kun.uz/kr/61082618
Kun.uz расмий канали
Бухоро шаҳридаги автомобил эҳтиёт қисмлари дўконида портлаш содир бўлди. Бир киши ҳалок бўлган
Портлашга дўкон ертўласида газ-ҳаво аралашмаси сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда. Портлаш оқибатида 1-қаватнинг 2 дона бетон плитаси қулаб тушган.
👉 https://kun.uz/kr/05218889
Kun.uz расмий канали
Элларни, дилларни туташтирувчи меҳр-оқибат ва дўстлик кўприги
📹 Гавҳар Ибодуллаева, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими:
«Бу нафақат Хоразм, балки Қорақалпоқ элининг ҳам асрий орзуларидан бири эди. Тарихларда, таърифларда Амударё Жайҳун дарё, асов дарё, далли дарё деб аталган. Не-не хону султонлар жиловлай олмаган ушбу азим дарё устига мана шундай муҳташам кўприк бунёд этилиши учун инсонга дарёдай қудрат, жасорат, журъат керак».
Ўзбекистон тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди
2024 йил 1-7 март кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг ўзгариши сабабли республика тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/16163448
Kun.uz расмий канали
Қозоғистонда Олмаота - Тошкент трассасида йўловчи автобуси ёниб кетди
Воқеа жойига ўт ўчирувчилар етиб келгунига қадар 29 нафар йўловчи мустақил равишда автобусдан тушиб кетган.
👉 https://kun.uz/kr/03754676
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда қотилликларнинг деярли 40 фоизи оилавий низолар сабаб содир этилган
Ўзбекистонда 2023 йилда 363 та қотиллик содир этилган. Уларнинг 141 таси ёки 38,8 фоизи оила-турмуш доирасидаги низолар оқибатида келиб чиққан.
👉 https://kun.uz/kr/30800123
Kun.uz расмий канали
Фарғона ва Андижон вилоятларида 3,5 магнитудали зилзила кузатилди
Эпицентр: Қува тумани. Магнитуда М=3,5. Зилзила эпицентри Тошкентдан 257 км жануби-шарқда.
👉 https://kun.uz/kr/09263045
Kun.uz расмий канали
Президент Хивадаги маҳаллада бўлди
Президент Шавкат Мирзиёев Хоразм вилояти Хива туманидаги Истиқлол маҳалласида бўлиб, аҳолининг яшаш шароити билан яқиндан танишди.
👉 https://kun.uz/kr/06206328
Kun.uz расмий канали
Ғазодаги қўлдан ясалган ҳалокат, Озарбойжонга Европадан санкция хавфи ва учинчи штатда тақиққа учраган Трамп — кун дайжести
Сўнгги бир кун ичида жаҳонда содир бўлан аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотлар шарҳи билан одатдагидек таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/98609060
Kun.uz расмий канали
Хоразмдаги мактаблардан бирида ўқитувчи бошланғич синф ўқувчиларини калтаклади
Ҳолат Хонқа туманидаги 36-мактабда содир бўлган. Ўқитувчи дастлаб боланинг бошига қўл ва дафтар аралаш тарсакилар солиб, кейин ўқувчи қизни дўппослаб кетган. Вазият ММТБ томонидан ўрганилмоқда. Бош прокуратура терговга қадар текширув олиб борилаётганини, судга оид тиббий экспертизаси тайинланганини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/02013063
Kun.uz расмий канали
HUMO Air 10 мартдан маҳаллий қатновларни тўхтатади
Авиакомпания буни яқин ва узоқ хориж йўналишларда қатновларнинг йўлга қўйилиши билан изоҳлади.
👉 https://kun.uz/kr/14407314
Kun.uz расмий канали
Украина Херсон областидаги амалиётда элита жангчилари ҳалок бўлганини маълум қилди
Украина қуролли кучлари Махсус операциялар кучларининг 73-денгиз гуруҳи ҳарбийлари ҳалокати ҳақида хабар берди. Херсон областининг аннексия қилинган қисми маъмурияти ҳудудда диверсантлар «йўқ қилингани»ни маълум қилган.
👉 https://kun.uz/kr/18341024
Kun.uz расмий канали
Asialuxe Travel муқаддас Рамазон ойида Умрага лицензияланган тўпламлар таклиф қилмоқда
👉 https://kun.uz/kr/64667087
Реклама
Шўрчида аҳоли учун муҳим бўлган кўприк қурилиши чала ташлаб кетилди
Сурхондарё вилоятининг Шўрчи туманидаги Хушчекка маҳалласида бир йил олдин қурилиши бошланган кўприк ҳамон битказилмади. Иш чала ташлаб кетилгани туфайли ҳудудда яшовчи аҳоли, айниқса, болалар сел оқадиган сойдан кечиб ўтишга мажбур бўлмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/71253086
Kun.uz расмий канали
Путинни «қидирув»га берган украинлар ва Белгородда эвакуация машғулотлари. Уруш суратлари
Урушнинг 735-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/24204400
Kun.uz расмий канали
Фаластинда нега ҳукумат алмашмоқда?
Душанба куни Фаластин маъмурияти бош вазири Муҳаммад Штайя ўз истеъфосини эълон қилган эди. Яқин Шарқ масалалари бўйича эксперт Шавкат Икромовнинг айтишича, бу – Фаластин давлати тузилиши томон ташланган қадам бўлиши мумкин. Айни пайтда маъмурият раҳбари Маҳмуд Аббос ҳам лавозимидан кетиши эҳтимоли ҳақида хабарлар тарқалган. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовга кўра, Ғазодаги уруш фонида рўй берган ҳукумат истеъфоси Ғарбга қаратилган эътирозми ёки сиёсий эҳтиёжларни англаш – буни вақт кўрсатади.
📹👉 Тўлиқ суҳбатни томоша қилинг