Амалга ошириш механизми йўқ чеклов. Тошкентда юк машиналари билан қандай “курашилади”?
Тошкент шаҳрида 1 мартдан тиғиз вақт оралиқларида юк машиналари ҳаракати тақиқланди. Хўш, бу чекловни жорий қилишда нималар ҳисобга олинган? Уни амалга ошириш механизмлари қандай бўлади? Энг муҳими, бу кутилган натижани берадими? Мақолада чекловнинг зарурати ва очиқ қолаётган масалалар ҳақида сўз юритилади.
👉 https://kun.uz/kr/22793445
Kun.uz расмий канали
Украина Донбассдаги юришни тўхтатишга уринмоқда, Россия шаҳарлари бўйлаб ташвиқот поезди ҳаракатланмоқда. Уруш суратлари
Урушнинг 740-кунидан қисқача шарҳ ва фоторепортаж.
📸 👉 https://kun.uz/kr/18407302
Kun.uz расмий канали
«Чекиниш буйруғи олдинроқ берилиши керак эди». WP охирги соатларгача Авдийивкани мудофаа қилган украин ҳарбийлари билан гаплашди
Украин қўшинининг чекиниши шошилинч тарзда амалга оширилди ва унинг давомида маълум миқдордаги ҳарбий хизматчилар бедарак йўқолди ёки асирга тушди.
👉 https://kun.uz/kr/98304520
Kun.uz расмий канали
Мусулмонлар идораси 2024 йил учун расмий Рамазон тақвимини эълон қилди
Тақвимда саҳарлик ва ифторликнинг Тошкент шаҳри бўйича вақтлари келтирилган.
Kun.uz расмий канали
“Keng Makon”да 40% гача чегирмалар!
Дўконларимизда мавжуд бўлган айрим тайёр маҳсулотларимизга 40% гача бўлган чегирмалар тақдим этилмоқда!
Ушбу чегирмаларимиз: ётоқхона тўпламлари, юмшоқ мебеллар ва меҳмонхона тўпламларига амал қилади.
Тошкент ва Самарқанд шаҳридаги дўконларимизга ташриф буюринг — гўзал ҳаёт ҳақидаги орзуларингизни рўёбга чиқаринг.
📞 +998(98)300-36-76
💻 Instagram
Манзил:
📍 Тошкент ш., Яккасарой т., Нукус к., 48.
📍 Тошкент ш., Зангиота т., Далабоғ к., 7.
📍 Самарқанд ш., Рудакий к., 103.
Реклама
АҚШ Қирғизистон фуқаролари учун визалар муддатини узайтирди
Сайёҳлик ва ишбилармонлик визалари муддати 5 йилдан 10 йилга узайтирилди.
👉 https://kun.uz/kr/34329087
Kun.uz расмий канали
Гулистон шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Чилонзор тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Жамолиддин Хожиманов Гулистон шаҳри ҳокими бўлди. Шаҳарнинг собиқ ҳокими Тўлқинжон Дадабоев аввалроқ соғлигидаги муаммолар сабаб ўз аризасига биноан лавозимдан озод этилганди.
👉 https://kun.uz/kr/14979855
Kun.uz расмий канали
ДХХ Асакада прокурор ўринбосари ва ИИБ тергов бўлинмаси собиқ ходимини қўлга олди
Давлат хавфсизлик хизмати Андижон вилояти Асака туманида мансабдор шахслар билан боғлиқ ноқонуний ҳолатларни аниқлади.
👉 https://kun.uz/kr/30016265
Kun.uz расмий канали
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Баҳромжон Ҳайдаров вафот этди
У жиноий шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум этилганди. Марҳумнинг ўлими жазони ижро этиш муассасасида рўй берган. Собиқ ҳокимнинг ўлимига нима сабаб бўлгани ҳозирча маълум эмас.
👉 https://kun.uz/kr/01153031
Kun.uz расмий канали
Тошкент вилоятида вояга етмаган қизга ножўя СМСлар ёзган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалди
Юқори Чирчиқ туманида 12 ёшли қизга СМС хабарлар ёзиб, шаҳвоний шилқимлик қилиб келган 59 ёшли эркак 5 суткага қамалди.
👉 https://kun.uz/kr/38397487
Kun.uz расмий канали
Apple янги MacBook Air ноутбукларини тақдим этди
М3 чипли ноутбуклар аввалги авлод моделларидан 60 фоизга самарадор экани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/84364932
Kun.uz расмий канали
Ноқонуний мигрантларни депортация қилиш давом этади — АҚШ элчихонаси
Ўзбекистон фуқаролари одамларни товар сифатида кўрадиган жиноий гуруҳларнинг ёлғон ваъдаларига ишониб, жабрдийда бўлишдан огоҳлантирилди.
👉 https://kun.uz/kr/17926868
Kun.uz расмий канали
Ҳаитидаги жиноий гуруҳлар ҳукуматга уруш очди
Қамоқхоналардан бири штурм қилинган ва 4000 га яқин маҳбус чиқариб юборилган.
👉 https://kun.uz/kr/30242955
Kun.uz расмий канали
Ғазода келишувга тайёргарлик, ҳусийчилар етказаётган зарар ва Швейцарияда 13-пенсия — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/82083746
Kun.uz расмий канали
Исроил давлати тузилишини ёқлаган Сталин нега кейин яҳудийлардан юз ўгирган?
СССР – Исроил давлати тузилишини биринчилар қаторида қўллаб-қувватлаган йирик куч марказларидан бири эди. Сталин бу орқали минтақада таъсирга эга бўлиш ва яҳудий олимларининг ядровий лойиҳаларидан фойдаланишга умид қилган, лекин Исроил АҚШга юз бургач, у буни хиёнат деб қабул қилган, дейди сиёсий таҳлилчи Фарҳод Каримов. Унинг сўзларига кўра, ҳозир РФ Фаластин давлати тузилишида катта рол ўйнаш орқали Яқин Шарқдаги мавжудлигини мустаҳкамлаш ниятида.
📹 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Баҳромжон Ҳайдаровнинг ўлим ҳолати Омбудсман томонидан ўрганилди
Андижон шаҳрининг собиқ ҳокими Тошкент шаҳрида жойлашган маҳкумлар учун ихтисослашган касалхонада даволанаётган бўлган. У 2024 йил 5 март куни соат 00:15 ларда касалхонанинг терапия бўлинмасида вафот этган. Ҳозирда ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/41155463
Kun.uz расмий канали
Freedom House Ўзбекистонни “эркин бўлмаган” мамлакатлар қаторида қолдирди
Freedom House ташкилоти жаҳон мамлакатларидаги эркинлик даражасига оид анъанавий йиллик ҳисоботини эълон қилди. Янгиланган рейтингда Ўзбекистондаги эркинлик даражаси 100 баллдан 12 баллга баҳоланди ва мамлакат “эркин бўлмаган” давлатлар қаторида қолди.
👉 https://kun.uz/kr/80511260
Kun.uz расмий канали
Тошкентда бокс бўйича Баҳодир Жалолов мактаби очилди
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрида барпо этилган бокс бўйича Баҳодир Жалолов спорт маҳорати мактабини бориб кўрди.
👉 https://kun.uz/kr/84693465
Kun.uz расмий канали
8-синф ўқувчиси китоб ўқиб дадасига Cobalt совға қилди – у буни қандай уддалади?
Самарқандлик Наргиза Муҳаммадиева “Ёш китобхон” танловида биринчи ўринни эгаллади. Унга президент совғаси – Cobalt автомашинаси совға қилинди. Хўш, бу ёш китобхон қиз бир кунда қанча вақтини китоб учун сарфлайди, унинг энг асосий мотиватори ким? Наргизанинг яқинлари Kun.uz мухбири билан суҳбатда ғалаба йўлидаги синовлар, мағлубиятлар, ҳадиклар ҳақида гапириб берди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Хайрулло Бозоровнинг қарори билан Фарғона шаҳри марказидаги 2 гектарлик кўл 24 кунлик фирмага бериб юборилди
Ҳокимларнинг ер ажратишга оид ваколатлари тугатилганига 2 йилдан ошди. Шунга қарамай вилоят ҳокими президент фармонига қарши бориб, фарғоналиклар ардоқлайдиган сўлим масканни очилганига 1 ой ҳам тўлмаган “инвестор”га инъом қилган.
👉 https://kun.uz/kr/39540132
Kun.uz расмий канали
Тошкент вилоятида зилзила содир бўлди
Бўстонлиқ туманида зилзила кучи 2 баллни ташкил этди. Бу Ўзбекистонда ой бошидан буён учинчи бор ер қимирлаши бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/30281944
Kun.uz расмий канали
Тошкентда 3 та машина иштирокидаги ЙТҲда бир киши вафот этди
Олмазор тумани Жарариқ кўчасида учта машина иштирокида ЙТҲ содир бўлди, ҳайдовчилардан бири ҳаётдан кўз юмди.
👉 https://kun.uz/kr/55434753
Kun.uz расмий канали
«Арсенал» рақиб фанатларини 17-дақиқадаёқ стадионни тарк этишга мажбур қилди
Артета жамоаси 6 та жавобсиз гол уриб, чемпионлик пойгасини давом эттирди. Аммо «Шеффилд»га қарши ўйинда етакчиларидан бири жароҳат олди.
📹 👉 https://kun.uz/kr/81204998
Kun.uz расмий канали
Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди
Ҳижрий 1445 йил Рамазон ойининг биринчи куни милодий 2024 йил 11 март, душанба кунига тўғри келади.
👉 https://kun.uz/kr/76308213
Kun.uz расмий канали
Аёл қизларига тазйиқ ўтказиб, урган эри устидан болалар омбудсманига мурожаат қилди
Болалар омбудсмани сўровига асосан ички ишлар органлари томонидан ҳолат ўрганилди ҳамда мурожаатчининг ўзига ва икки нафар қизига ҳимоя ордерлари расмийлаштирилди.
👉 https://kun.uz/kr/89910609
Kun.uz расмий канали
Симонян немис ҳарбийларининг Украинага Taurus ракеталарини етказиш ва Қрим кўпригига зарба муҳокама қилинган суҳбатини эълон қилди
Немис нашрлари аудиоёзув ҳақиқийлигини ёзмоқда. Олаф Шолц ахборот сизиб чиқишини «жуда жиддий масала» деб атаган. Россия тушунтириш талаб қилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/10930351
Kun.uz расмий канали
Савдо-саноат палатаси Тошкент вилояти бошқармасига янги раҳбар тайинланди
Ички ишлар вазирлиги академиясини тамомлаган Абдурасул Абдухалилов шу лавозимда иш бошлайди.
👉 https://kun.uz/kr/12789409
Kun.uz расмий канали
Хоразм вилояти ССБ бошлиғи ўзгарди
Кўпалбай Тангрибердиев Хоразм вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг янги бошлиғи этиб тайинланди. Сўнгги бир йилга яқин вақт давомида вилоят ССБга Содиқжон Содиқов раҳбарлик қилиб келаётганди.
👉 https://kun.uz/kr/39464344
Kun.uz расмий канали
Beeline Uzbekistan ва vivo компаниялари футбол бўйича Европа чемпионатига йўлланма совға қилишмоқда
👉 https://kun.uz/kr/00029387
Реклама
Маҳаллий хабарлар
➡️ Тошкент вилоятидаги мактабда Миллий гвардия ходимига жароҳат етказилди
➡️ Сурхондарё вилоятида ЙПХ ходими мактаб ўқувчисини уриб юборди
➡️ Фарғонада субсидия маблағларини ўзлаштирган фермерлар аниқланди
➡️ Сирдарёдаги автомобил бозори бошқа жойга кўчирилади
➡️ Янгийўлда эр-хотин ис газидан вафот этди
Kun.uz расмий канали