ОКМК ҳомийлигида яна бир тикувчилик фабрикаси ишга туширилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинатининг молиявий кўмаги асосида Наманган вилояти Чодак қишлоғида яна бир тикувчилик фабрикаси фойдаланишга топширилди.
👉 https://kun.uz/kr/02846659
Kun.uz расмий канали
«Бошлиқларимиз дам олиш куни телефон қилса, аввал узр сўрайди» — Англиядаги ўзбек қассоби
Туризм соҳасида олий маълумотли, IELTS сертификатига эга Элбек Ўроқов Ўзбекистонда иш тополмагани сабаб Буюк Британияга кетишга мажбур бўлган. У 2 ойдан бери Гилдфорд шаҳарчасида қассоблик билан шуғулланиб, ойига ўртача 2,5 минг доллар топмоқда. «Кўпчилик Европага келиш қийин деб Россияга кетади, қўрқишмасин, қийинчилик жойи йўқ», – дейди у Kun.uz’га берган интервюсида.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Дам олиш кунлари беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда
Ўзбекистон бўйича 7-11 март кунларига об-ҳаво прогнози берилди.
👉 https://kun.uz/kr/98842941
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда 3,6 млн аҳоли транспортда етказиб бериладиган ичимлик суви билан таъминланмоқда
Ҳозирда республика аҳолисининг 77,1 фоизига ичимлик суви таъминоти кўрсатилаётган бўлиб, 10 фоиз (3,6 млн) аҳоли транспортларда етказиб бериладиган ичимлик суви билан таъминланяпти.
👉 https://kun.uz/kr/68685411
Kun.uz расмий канали
«Реал» қийналди, «Сити» ҳавбеки қўрқинчли жароҳат олди. ЕЧЛда кун ўйинлари
«Бавария» ва «ПСЖ» ортидан яна икки фаворит Чемпионлар лигасининг кейинги босқичига йўл олди.
📹 👉 https://kun.uz/kr/43142826
Kun.uz расмий канали
Onix турар жой мажмуаси тайёр кадастрга эга илк 10 та коттежларни 30% бошланғич тўлов билан узоқ муддатга имтиёзли бўлиб тўлаш орқали сотиб олиш имкониятини тақдим этади.
Коттежлар Миробод туманида жойлашган. Мажмуа майдони 3 гектарни ташкил этиб, 114 та 1,6 - 2 сотих бўлган оқ сувоқ ҳолатдаги коттежларни ўз ичига олади ва тайёр кадастр билан топширилади. Коттежлар сони чекланган!
Манзил: Миробод тумани "Оқ уй" МФЙ, 58Б
Қўшимча маълумот учун:
☎️ 78-7778080
☎️ 97-1037585
☎️ 97-7680585
☎️ 97-7068575
Instagram | Геолокация
Реклама
Бошоғриқ маълумотлар базаси: йўқ уйга солиқ тўлайсан, уйингда бегона одам пропискада
Республикамизда фуқароларнинг шахсий маълумотлари жойлаштирилган маълумотлар базаси билан боғлиқ ноаниқликларни нимадир қилиш керак. Бу фуқароларимизга қўшимча ташвиш олиб келиб, қўшимча тўловлар тўлашига сабаб бўлмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/07611843
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистондаги илк дискаунтерлар тармоғи — Havas'га 5 йил тўлди
👉 https://kun.uz/kr/18398864
Реклама
Қашқадарёда фоҳишаликка мажбурланган қиз болалар омбудсманига мурожаат қилди
Самарқанд вилоятида туғилган қиз болалар омбудсманига мурожаат қилиб, Қашқадарёдаги хонадонларнинг бирида фоҳишаликка мажбурланганини айтди.
👉 https://kun.uz/kr/92766064
Kun.uz расмий канали
«Қизил», «сариқ», «яшил»: машиналардаги экостикерлар нимани англатади?
Пойтахтда халқ тилида «Файзобод ГАИ» номи билан танилган Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлими замонавий диагностика марказига айлантирилди. Марказда нафақат машиналарга давлат рақами ва «техпаспорт» берилади, балки автомобилдан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори ҳам текширилиб, махсус стикерлар тақдим этилади.
👉 https://kun.uz/kr/00579632
Kun.uz расмий канали
Зеленский Греция бош вазири билан учрашаётган вақтда Россия Одессани ўққа тутди
Украина президенти Володимир Зеленский Греция бош вазири Кириакос Мицотакис билан Одессага ташрифи вақтида Россия қўшини шаҳар бўйлаб ракета зарбаси йўллаганини тасдиқлади.
👉 https://kun.uz/kr/45007062
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон дунё руҳий саломатлиги рейтингида сўнгги ўринда қайд этилди
Мамлакат аҳолисининг 1/3 қисми руҳий саломатлик билан боғлиқ муаммолардан азият чекаётгани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/09831959
Kun.uz расмий канали
Fashion Rally – Тошкент кимё халқаро университетида талабалар либослар тўплами намойиши ўтказилди
1 март куни Тошкент кимё халқаро университетида ўтказилган ушбу мода намойиши махсус модификациядан ўтган автомобиллар пойгасига рамзий қиёслаш маъносида “Fashion Rally” номи остида ўтказилади.
👉 https://kun.uz/kr/36674157
Kun.uz расмий канали
Очликдан ҳалок бўлаётган Ғазо болалари, кабелни чопгани айтилаётган ҳусийчилар ва Россиядан Қозоғистонга қочаётган компаниялар — кун дайжести
Дунёда содир бўлаётган аҳамиятли воқеа-ҳодисалар, янгиликлар ва баёнотларнинг мухтасар шарҳи билан одатдагидек кундалик дайжестимизда таништиришда давом этамиз.
👉 https://kun.uz/kr/39863890
Kun.uz расмий канали
Машинанинг тезликни кўрсатувчи стрелкаси: нега у жиддий аварияларда сўнгги кўрсаткичда қотиб қолади?
Жиддий йўл-транспорт ҳодисалари содир бўлганда аксарият ҳолларда машиналарнинг спидометрдаги тезлик кўрсатувчи стрелка қотиб қолади. Бу ҳолатга кўпчилик гувоҳ бўлган, лекин тезлик стрелкаси нега сўнгги кўрсаткичда қотиб қолиши ҳақида билишмайди. Хўш, нега бундай бўлади?
👉 https://kun.uz/kr/78822227
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистондаги раҳбар аёллар рўйхати тузилди
«Юксалиш» ҳаракати Ижтимоий-иқтисодий ташаббуслар институти экспертлари билан ҳамкорликда бошқарув тизимидаги раҳбар аёлларнинг Топ-40 рейтингини янгилади.
👉 https://kun.uz/kr/58605719
Kun.uz расмий канали
Днестрбўйи Россиядан ёрдам сўради. Ёрдам бериладими?
28 феврал куни тан олинмаган Днестрбўйи республикаси ҳимоя ва иқтисодий ёрдам сўраб Россияга мурожаат қилди. Хўш, халқаро ҳуқуққа кўра Молдовага тегишли бу ҳудуд бўйича низо қачон, қай тарзда бошланган, можаронинг ҳозирги ҳолати қандай? Бу борадаги саволларга “Геосиёсат” дастурида сиёсий таҳлилчилар Жаҳонгир Акрамов ва Камолиддин Раббимов жавоб берди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Taurus можароси: бундесвер зобитлари беғамлиги ёки Кремл таъсири?
Германия, АҚШ ва Британияда бундесвернинг юқори мартабали зобитларининг суҳбати сиздирилиши оқибатларини муҳокама қилиш давом этмоқда, зобитлар суҳбат давомида Қримдаги Керч кўпригига ракета зарбалари бериш истиқболлари, украин ҳарбийларини тайёрлашнинг ўзига хосликлари ва Украина ҳудудида ғарблик ҳарбийлар бўлиши мавзуларини муҳокама қилишган.
👉 https://kun.uz/kr/54084926
Kun.uz расмий канали
Тошкентдан қатновчи шаҳарлараро электропоездлар учун ягона тариф белгиланди
20 март кунидан шаҳарлараро йўловчи поездлар йўналишлари ягона тариф (фақат бир зона)га ўтказилади.
👉 https://kun.uz/kr/15036821
Kun.uz расмий канали
“Протекционизм соғлом ақлга тўғри келиши керак”
Иқтисодий протекционизм ҳимоячилари Япония, Жанубий Корея каби мамлакатларни мисол қилишни яхши кўришади. Ҳолбуки, айнан шу давлатлар мисолида биз ақл-мантиққа бўйсунган, рақобатга асосланган, фақат чекланган вақт оралиғида амалда бўлган протекционизмни кўрамиз.
Kun.uz Toyota Мемориал саноат ва технология музейига қилган экскурсияси давомида Нагоя Иқтисодиёт университети профессори Алишер Умирдинов Япония иқтисодиёти оёққа туришида рақобатнинг ўрни ҳақида гапириб берди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Ўзбекистондаги барча метан заправкалар фаолияти тикланмоқда
Кунлар исиши ортидан энергетика вазирлиги «табиий газ босими меъёрий схемага қайтгани муносабати билан бугундан эътиборан мамлакатдаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари очилиши» ҳақида хабар берди.
👉 https://kun.uz/kr/38881666
Kun.uz расмий канали
Фарғонада Cobalt йўл четида кетаётган 5 кишини уриб юборди. 2 киши ҳалок бўлди
Яна уч киши турли тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
👉 https://kun.uz/kr/87052937
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда аёллар кўпроқ қайси соҳада ишга таклиф этилиши айтилди
2023 йилда тиббиёт ва фармацевтика соҳаси аёлларни ишга таклиф қилишда энг катта улушга эга бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/44105325
Kun.uz расмий канали
Нодирбек Абдусатторов — «Prague Masters» турнири ғолиби
Ўзбекистонлик 19 ёшли шахматчи муддатидан аввал мусобақа ғолибига айланди ва жаҳон рейтингида 4-ўринга кўтарилди.
👉 https://kun.uz/kr/82054650
Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги саноат корхоналари босқичма-босқич вилоятга кўчирилади
Президент ҳузурида Тошкент вилояти туман ва шаҳарларидаги «ўсиш нуқталари» таҳлил қилинди: Оҳангаронда Ўзбекистон–Венгрия саноат зонаси ташкил этилади, Ангрен эркин иқтисодий зонасида маиший техника, металл прокат, мева-сабзавотни қайта ишлаш бўйича 400 миллион долларлик лойиҳалар амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/kr/02559167
Kun.uz расмий канали
Фарғонадаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтарилади — Давактив агентлиги
Kun.uz суриштирувидан сўнг Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли» Спорт вазирлигига қайтариладиган бўлди. Давактив агентлиги томонидан ўтказилган ўрганишда Фарғона шаҳри марказидаги «Ёшлар кўли»нинг 24 кунлик фирмага уй, меҳмонхона, ресторан ва савдо мажмуаси қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқи асосида бириктириб беришда бир қатор қонун талаблари бузилгани аниқланган.
👉 https://kun.uz/kr/98417735
Kun.uz расмий канали
“Ёшлар кўли фарғоналикларга қайтарилиши керак” – Хайрулло Бозоровнинг қарори эътирозларга сабаб бўлмоқда
Фарғона вилояти ҳокимининг Фарғона шаҳри марказидаги 2,2 гектарлик Ёшлар кўлини 24 кунлик фирмага “дом” қуриш учун бериш ҳақидаги қарори фаоллар томонидан ноқонуний дея баҳоланмоқда. “Миллий тикланиш” партияси Бош прокуратурадан ушбу масалага ҳуқуқий баҳо берилишини сўраган.
👉 https://kun.uz/kr/45887529
Kun.uz расмий канали
Ангрендаги иккита мактабда «Телефонсиз мактаб» тизими жорий этилди
Аввалроқ, Тошкент вилояти ҳокими Зойир Мирзаев «Телефонсиз мактаб» тизимини жорий этганларни 300 млн сўм мукофот билан рағбатлантиришини айтган эди.
👉 https://kun.uz/kr/11028564
Kun.uz расмий канали
Асакабанк балансидаги мол-мулкларни "E-auksion" орқали бўлиб тўлаш шарти билан сотиб олинг!
👉 https://kun.uz/kr/84993729
Реклама
“Замонавийлашаётган” наркотик савдоси ва истеъмоли: хавотирли рақамлар
Ўзбекистонда 2023 йилда гиёҳванд воситалари билан қўлга олинган 30 ёшгача бўлган шахсларнинг 97 нафарини талабалар ташкил қилган. Сўнгги 5 йилда республикада наркотик моддалар савдоси учун жавобгарликка тортилган шахслар орасида ёшлар 74 фоизга ошган. Ўсмирларни бу хавфдан қандай ҳимоялаш мумкин? Ота-оналар нималарга эътибор бериши керак? Kun.uz мухбири ИИВ Тезкор-қидирув департаменти матбуот котиби, капитан Шокиржон Ҳошимов билан шу ҳақида суҳбатлашди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ