РФ ҳужуми таҳдиди туфайли Киевдаги бир қанча элчихоналар ёпилди
Киевдаги АҚШ фуқароларига ҳаво тревогасига тайёргарлик кўриш тавсия этилди. Америка дипломатик миссиясидан сўнг Испания, Италия ва Греция элчихоналари ўз фаолиятини тўхтатди.
👉 https://kun.uz/kr/24957428
Kun.uz расмий канали
РФнинг қатор областлари ядровий доктрина янгиланиши фонида ҳужумга учради
Новгород области Котово аҳолиси Окуловка шаҳрига жойлаштирилди. Astra хабарига кўра, посёлкада Россия Мудофаа вазирлигининг арсеналларидан бирига ҳужум уюштирилган бўлиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/02560913
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаолиятини тўхтатмаган — ТИВ
Ташқи ишлар вазирлигининг Kun.uz сўровига жавобан маълум қилишича, Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси одатий режимда ишини давом эттирмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/72668037
Kun.uz расмий канали
Украина биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — ОАВ
Россиянинг Курск областидаги Марйино қишлоғи аҳолиси Storm Shadow ракетаси парчаларини топгани таъкидланмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/91454391
Kun.uz расмий канали
Тошкент метросида ҳожатхона қуриладиган 9 та бекат номи маълум бўлди
Пойтахт метрополитенига кўра, ҳозирги вақтда 4 та — «Буюк ипак йўли», «Амир Темур хиёбони», «Пахтакор» ва «Беруний» метро бекатларида ҳожатхоналар қурилишининг 1-босқичи бошланган.
👉 https://kun.uz/kr/28228534
Kun.uz расмий канали
Пицца етказиб берувчи йигит кашф қилган зирҳли нимча
1969 йилда Детройт шаҳрида овқат етказиб бериш хизматида ишловчи йигит бир неча марта талончилар ҳужумига дуч келади. Йигитни тунамоқчи бўлганлар ҳатто ўқ ҳам узишади. Шунда йигит ўзи учун енгил материаллардан ўқ ўтказмайдиган зирҳли нимча тайёрлаб олади. Кейинчалик ана шу нимча ҳарбийлар ва полицияни қизиқтириб қолади.
👉 https://kun.uz/kr/79977073
Kun.uz расмий канали
Жаҳон хабарлари
🇪🇺 ЕИ давлатлари АҚШ ёрдами қисқарса ҳам Киевни қўллаб-қувватлашга тайёр
🇺🇦 Зеленский Олий Радага Украинанинг «матонат режаси»ни тақдим этди
🇬🇪 Зурабишвили сайловлар юзасидан Конституциявий судга мурожаат қилди
🇳🇿 Янги Зеландияда 40 минг маори ўз ҳуқуқлари учун намойишга чиқди
🎾 Машҳур теннисчи Рафаэл Надал профессионал фаолиятини якунлади
Kun.uz расмий канали
Янги йилга улкан соврин: Корзинка ва Yas Auto Lixiang L6 ўйнамоқда
👉 https://kun.uz/kr/93739234
Реклама
SpaceX олтинчи марта Starship ракетасини синовдан ўтказди. Парвозни Доналд Трамп ҳам кузатиб борди
Starship ҳозиргача қурилган энг қудратли ва энг баланд космик кема бўлиб, 150 тоннагача юкни кўтаришга қодир. Космик кема прототипига эга ташувчи ракета Техасдаги Бока-Чика космодромидан старт олди.
👉 https://kun.uz/kr/17528516
Kun.uz расмий канали
Сенат қўмиталарига раислар сайланди
19 ноябр куни Олий Мажлис Сенатининг янги таркибдаги илк ялпи мажлисида юқори палатанинг 7 та қўмитаси тузилиб, улардан 6 тасига раислар сайланди.
👉 https://kun.uz/kr/65437547
Kun.uz расмий канали
🌴 Пхукет – тропик орзуларингиз рўёби
Учиб кетиш саналари: 22, 25, 29 ноябр, шунингдек, 3, 6 ва 10 декабр.
Нархлар атиги 5,5 млн сўмдан бошланади 🏖
• Nanachart Mansion – 5,5 млн сўмдан бошлаб
• Pek House – 5,67 млн сўмдан бошлаб
• The Dorm Hostel – 5,88 млн сўмдан бошлаб
• Baan Nat The Village – 5,96 млн сўмдан бошлаб
• Pure Phuket Residence – 6,04 млн сўмдан бошлаб
Саёҳатингизни ҳозироқ режалаштиринг ва энг яхши чегирмалардан фойдаланинг!
+998 95 450 87 88
+998 99 353 87 88 @AsialuxeFeruza
🌐 Сайт: asialuxe.uz
Реклама
АҚШда таҳсил олаётган ўзбекистонлик талабалар сони маълум қилинди
2023−2024 ўқув йилида АҚШ олийгоҳларида ўзбекистонлик талабалар сони қарийб 12 фоизга ошиб, 1219 нафарга етди.
👉 https://kun.uz/kr/59218861
Kun.uz расмий канали
Янгиланган Kia K5 энди ортиқча тўловларсиз муддатли тўловга мавжуд
✅Бошланғич тўлов 40 фоиздан бошлаб.
✅Фақат паспорт талаб қилинади.
– Тежамкор ва кучли турбо мотор (1.5 ва 2.0 турбо).
– Панорамали люк.
– Шайба шаклидаги янгиланган узатмалар селектори.
– Марказий дисплей билан интеграцияланган 12,3 дюймли рақамли қурилмалар панели.
– 19 дюймли дискалар
📞 Батафсил маълумотни +998555001331 рақами орқали олишингиз мумкин.
Реклама
Ғазодаги ҳарбий назорат, Украина урушига 1000 кун ва ATACMS билан Россияга илк зарба — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/12496281
Kun.uz расмий канали
“Манзил”: Денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўл – Арашан булоққа саёҳат
Ўзбекистонда гўзал ва бетакрор манзиллар кўп, лекин Арашан булоқ ва унинг атрофидаги кўллардек бетакрор жойни топиш қийин. Қишин-ёзин 37 градус илиқликда чиқадиган булоқ, чўпонлар ҳаёти, денгиз сатҳидан 3000 метр баландликдаги кўлни кўрсатиш учун “Манзил” лойиҳаси яна саёҳатга отланди.
📹 ТЎЛИҚ ВИДEО
Ушбу кўрсатув Ўзбекистон Республикаси Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги билан ҳамкорликда тайёрланди.
Қайта сайланмаслик эркинлиги: Байден Киевга қўйилган чекловларни бекор қилмоқда
АҚШ Украинага ATACMS баллистик ракеталари билан зарба йўллашга рухсат берди. Энди пиёдаларга қарши миналар ва Storm Shadow бўйича чекловларни бекор қилмоқчи. Кетма-кет чекловлар бекор бўлаётганини АҚШ сиёсатидаги қисқа, аммо кетаётган маъмурият учун жуда эркин бўлган «оқсоқ ўрдак» даври билан боғлаш мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/16032462
Kun.uz расмий канали
Тошкентнинг икки туманида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрининг Бектемир ва Мирзо Улуғбек туманларида 21 ноябр куни электр таъминоти вақтинча ўчирилади.
👉 https://kun.uz/kr/11117247
Kun.uz расмий канали
Ҳэппи энд бўлмайди: уруш тугаши бўйича сценарийлар
Зеленский маъмурияти собиқ вакили ва ҳозир АҚШ ҳимоясида бўлган Алексей Арестович уруш тугаши ҳақида фикр билдираркан Россия Херсон ҳамда Запорижяни қайтариб, эвазига «ДХР» ва «ЛХР»ни тўлиқ эгаллашни истаётгани ҳақида гапирди. Лекин бу версияга ишониш қийин. Хўш, уруш қандай сценарийда тугаши мумкин ўзи?
👉 https://kun.uz/kr/85796936
Kun.uz расмий канали
ОКМКнинг қарийб 25 фоизи 12,2 триллион сўмга баҳоланиб, Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказилди
Олмалиқ кон-металлургия комбинати ўз акциялари пакетининг қарийб 25 фоизини Тикланиш ва тараққиёт жамғармасига ўтказди: “Ёшлик-1” конини ўзлаштириш лойиҳаси учун тақдим этилган 1 миллиард долларлик маблағлар юзасидан жамғарма билан шу тарзда ҳисоб-китоб қилинди. Битим Тошкент фонд биржаси тарихидаги энг йирик транзакция бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/18112930
Kun.uz расмий канали
20 ноябр янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Қайта тасдиқланган бош вазир, 2025 йил учун берилган ном, Қозоғистон ва Тожикистонга ID-карта билан бориш имконияти ва янги ҳукумат олдига қўйилган вазифалар — кун давомида Kun.uz’да ёритилган Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/28571700
Kun.uz расмий канали
Биринчи зарбада Брянсккача: Украина илк марта AҚШ баллистик ракетаси билан Россия ҳудудига зарба йўллади
Бу зарбадан кейин АҚШ ва бир қатор Европа давлатлари Киевдаги элчихонасини вақтинча ёпди. 2022 йил февралда ҳам шундай бўлганди. Афтидан, Вашингтон Россия жиддий жавоб беришини кутмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИШ
Тошкентда ўқувчилар орасида синтетик наркотик истеъмол қилиш кўпаяётгани айтилди
Ўзбекистонда ёшларнинг наркоманияга ружу қўйиши бўйича энг кўп ҳолат Тошкент шаҳрида қайд этилмоқда. Пойтахтда, шунингдек, ўқувчилар орасида синтетик наркотиклар истеъмоли қилиш ҳолатлари ҳам кўпайиб боряпти.
👉 https://kun.uz/kr/28788061
Kun.uz расмий канали
Президент норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари жамоатчилик билан муҳокама қилинмаётганига эътироз билдирди
Шавкат Мирзиёев Адлия вазирлигига бир ой муддатда бу масалада таклифларни депутатлар билан муҳокама қилиш ва Ҳукуматга киритиш топшириғини берди. Барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини мажбурий жамоатчилик муҳокамаси ўтказиш талаби 2022 йилда бекор қилинган эди.
👉 https://kun.uz/kr/72788998
Kun.uz расмий канали
Фото: Президент – парламент аъзолари ва дипломатик корпус вакиллари билан
Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг ҳукуматга раҳбар тайинлаш мақсадида ўтказилган йиғилишида қатнашган президент Шавкат Мирзиёев депутатлар, сенаторлар ва дипломатик корпус вакиллари билан суратга тушди.
Kun.uz расмий канали
«Икки қутбли жамоа». Натижа, ўйин, истеъфо ва имкониятлар ҳақида
Миллий жамоамиз ноябр ойидаги ўйинларини якунлади ва жаҳон чемпионати учун навбатдаги қадамни ташлади.
👉 https://kun.uz/kr/88602526
Kun.uz расмий канали
Варшава кўчаларидаги ўлимлар 2 баробарга камайтирилди: қандай қилиб?
Кўчалардаги ўзгаришлар ва сиёсат ислоҳотидан сўнг Полша пойтахти «Vision Zero» хавфсизлик мақсадларига етишиш учун катта қадам ташлагани билан мақтаниши мумкин: сўнгги ўн йилда кўчалардаги ўлим билан боғлиқ ҳодисалар икки баробарга қисқарган.
👉 https://kun.uz/kr/83838781
Kun.uz расмий канали
Ёқилғи қуйиш ва газ тўлдириш шохобчалари бўйича мобил илова ишга туширилди
Энергетика вазирлигининг хабар қилишича, “Avto24” иловаси (Android, iOS) барча ёқилғи қуйиш, газ тўлдириш ва қувватлаш станцияларини битта харитада тезда топиш, реал вақт режимида улардаги мавжуд ёқилғининг нархи ва захираси ҳақида аниқ маълумотга эга бўлиш имконини беради. Табиий газ истеъмолчилари учун “Hudud Gaz Ta'minot” иловаси ҳам (Android, iOS) ишга туширилди.
👉 https://kun.uz/kr/62874720
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистоннинг Қозоғистон ва Тожикистон билан чегарасидан ID-карта орқали ўтиш мумкин бўлади
Ҳозирги вақтда фуқаролар Қирғизистонга ID-карта билан бемалол бориб-келмоқдалар. Энди шундай тартибни Қозоғистон ва Тожикистон билан ҳам жорий этиш режалаштирилган.
👉 https://kun.uz/kr/35863882
Kun.uz расмий канали
2025 йил “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили” деб эълон қилинди
Йил номида белгиланган энг муҳим вазифалар бўйича давлат дастури ишлаб чиқилади.
👉 https://kun.uz/kr/03056926
Kun.uz расмий канали
Лавров: РФ ҳудудига ATACMS зарбаси - эскалация ҳақида сигнал
Россия ТИВ раҳбари сўзларига кўра, Украина қуролли кучларининг Брянск областига ATACMS ракеталари билан ҳужум қилиши Ғарбнинг Украинадаги урушни кучайтириш истагини билдиради. Гарчи у Қўшма Штатлар Киевга бундай зарба беришга рухсат бергани ёки йўқлигини билмайди.
👉 https://kun.uz/kr/99696591
Kun.uz расмий канали