Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Тошкентнинг Қорасарой кўчасида туннел қурилиши бошланди
Олмазор туманидаги Қорасарой кўчасининг Ҳазрати имом (Ҳастимом) мажмуаси ва Ислом цивилизацияси маркази қаршисидаги қисми пиёдалар сайилгоҳига айлантирилади, автомобил йўли эса ер остидан, туннел шаклида ўтказилади. 1,2 километрлик туннелнинг 800 метрлик қисми сентябргача қуриб битказилиши мумкин. Бу ҳақда Kun.uz мухбирига пудратчи Gold Step Invest вакили маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/56294678
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ва Вьетнам ўртасида визасиз тартиб жорий қилиниши мумкин
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 7 апрел куни мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Вьетнам миллий мажлиси раиси Чан Тхан Ман бошчилигидаги делегация билан учрашув ўтказди.
👉 https://kun.uz/kr/49283605
Kun.uz расмий канали
Коррупциявий жиноятлар Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга камайди – Антикоррупция агентлиги
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги давлат органларининг 2024 йилдаги антикоррупцион ишлари самарадорлигини баҳолади. Агентликнинг ИИВга таяниб маълум қилишича, 2024 йилда олдинги йилга нисбатан Рақамли технологиялар вазирлиги тизимида коррупциявий жиноятлар сони 71 фоизга, Сув хўжалиги вазирлиги тизимида 48 фоизга, ҳокимликларда 43 фоизга, Адлия вазирлиги тизимида 22 фоизга камайган.
👉 https://kun.uz/kr/25076015
Kun.uz расмий канали
Chorvoq Darvozasi турар жой мажмуасининг муваффақиятли очилиши
Ўзбекистон Миллий Банки ва Dream City Development кўмагида Chorvoq Darvozasi тураржой мажмуасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.
👉 https://kun.uz/kr/40585041
Реклама
Tesla акциялари рекорд даражада пасайди
7 апрел, душанба куни Илон Маскнинг Tesla компанияси акциялари қиймати кескин тушиб кетди ва савдолар аллақачон психологик чегарадан пастда амалга ошмоқда, деб ёзмоқда Bloomberg.
👉 https://kun.uz/kr/60747409
Kun.uz расмий канали
Тошкентдаги қаҳвахонада тил билан боғлиқ ҳолат муҳокамаларни келтириб чиқарди
Тошкентдаги қаҳвахоналардан бирига кирган блогер унга, яъни ўзбек мижозга қаҳвахонанинг ўзбек ходимлари рус тилида мурожаат қилганини танқид қилиб видео эълон қилди. Бу ҳолат савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида доим ҳам давлат тилида хизмат кўрсатилмаслигини тармоқларда кенг муҳокама мавзусига айлантирди.
👉 https://kun.uz/kr/76262699
Kun.uz расмий канали
Apple бож жорий қилинишидан олдин АҚШга бешта самолётда iPhone келтирди
iPhone ва бошқа гаджетлар захираларининг кўпайиши компанияга маълум вақт давомида уларнинг нархини оширмасликка ёрдам бериши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/34580668
Kun.uz расмий канали
“Ҳар бирига минг доллар” – Андижонда пул эвазига фуқароларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган таксичи қамалди
Андижон шаҳрида таксичилик қилувчи шахс Россия фуқароси билан тил бириктириб, ўзбекистонликларни Россия-Украина урушига ёллашга уринган. У ҳар бир ёлланган шахс учун 1000 долларгача олишга келишган. Сўнгра машинасига чиққан йўловчиларга агар урушга борса катта миқдорда пул тўланиши ҳамда турли имтиёзларга эга бўлишини айтиб, уларни қизиқтирган.
👉 https://kun.uz/kr/34760968
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев 20 га яқин мамлакат парламентлари делегацияларини қабул қилди
Хусусан, Россия федерал мажлиси федерация кенгаши раиси Валентина Матвиенко билан учрашувда Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди.
👉 https://kun.uz/kr/50237469
Kun.uz расмий канали
Ўзбек тадбиркорлари Афғонистон бозорида фаолият бошлайди
Афғонистонга амалий ташриф билан борган Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси раиси Даврон Ваҳобов бошчилигидаги делегация маҳаллий бозор ва соҳа имкониятларини ўрганди.
Жорий йилнинг май ойидан Афғонистонда Ўзбекистон Савдо-саноат палатасининг 4 нафар расмий вакиллари ўз фаолиятини бошлайди.
“Ҳар 2 ҳафтада делегация йиғиб олиб келмоқчимиз, фармацевтика яхши натижа берди. Қолган соҳалар ҳам яхши натижа беради”, - деди палата раиси.
Маҳсулотларингизни Кобул савдо уйида жойлаштириш учун:
+998 78 150 60 06,
+998 97 877 00 58
Kun.uz расмий канали
Зайнилобиддин Низомиддинов Бекобод тумани ҳокими этиб тайинланди
Муқаддам Президент администрацияси раҳбари бўлган Низомиддинов охирги вақтларда Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаётганди.
👉 https://kun.uz/kr/86595297
Kun.uz расмий канали
Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалабанинг 80 йиллиги тантаналарида иштирок этади
Ўзбекистон президенти 9 май куни Москвага ташриф буюради.
👉 https://kun.uz/kr/82076967
Kun.uz расмий канали
Аллергия белгиларини енгиллаштиришга ёрдам берадиган табиий модда аниқланди
Мева ва сабзавотлардаги кемпферол аллергия белгиларини енгиллаштиришга хизмат қилиши маълум бўлди.
👉 https://kun.uz/kr/69912169
Kun.uz расмий канали
«Пахтакор» «Сўғдиёна»га ҳам ютқазди, «Бунёдкор» биринчи ўринда
«Шерлар» жамоаси мавсум стартидаги тўрт ўйиндан учтасида мағлубиятга учради ва турнир жадвалининг иккинчи қисмида қолмоқда. Суперлига 4-турида рўй берган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалларидаги вазият.
📹 👉 https://kun.uz/kr/41589488
Kun.uz расмий канали
“Геосиёсат” мулоқоти. Ўзингизни қизиқтирган саволларга жавоб олинг
Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастурининг бу галги сонида сиёсатшунослар Фарҳод Каримов ва Камолиддин Раббимов жонли эфирда геосиёсий жараёнлар ҳақида томошабинлардан келиб тушган саволларга жавоб беришмоқда.
Саволларингизни YouTube'даги эфир саҳифасининг изоҳлар қисмида ёзиб қолдиришингиз мумкин. Айни дақиқаларда мулоқот бошланди.
📹 ЖОНЛИ ЭФИРДАГИ МУЛОҚОТ
«Ўлим зонаси» яратаётган Исроил, Кремлдан оташкесим учун шартлар ва божлар заруриятини тушунтирган Трамп — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/97529055
Kun.uz расмий канали
France24 Россия ракета зарбаси вақтида Кривий Риҳдаги ресторанда ёзиб олинган кадрларни намойиш этди
Россия томони айнан шу ресторанда йиғилган ҳарбийларга зарба йўлланганини иддао қилган. Кадрларда ресторан ичида ҳарбийлар йўқлиги, бу вақтда ресторанда косметолог аёлларнинг тадбири ўтаётган бўлгани кўринади.
👉 https://kun.uz/kr/83313805
Kun.uz расмий канали
Жаҳон иқтисодиёти Трампнинг тарифларини «ҳазм қилмоқда»
Инвесторлар ваҳимаси, нефт нархи қулаши ҳамда Хитой билан катта савдо уруши арафаси – сўнгги кунлардаги хаос хроникаси.
👉 https://kun.uz/kr/01412218
Kun.uz расмий канали
Ким Чен Ин Шимолий Кореяда илк компютер ўйинлари клубини очиб берди
4 апрел куни мамлакатдаги илк компютерхона очилди. Унинг очилишида мамлакат раҳбари ҳам иштирок этди.
👉 https://kun.uz/kr/69968778
Kun.uz расмий канали
Трамп Хитойга ултиматум қўйди
АҚШ президенти Доналд Трамп Хитой томонидан АҚШ божларига жавоб сифатида қабул қилинган сўнгги тариф чоралари бекор қилинмаса, Хитойга нисбатан қўшимча 50 фоизлик божлар жорий этилишини маълум қилди.
👉 https://kun.uz/kr/84745263
Kun.uz расмий канали
7 апрел янгиликлари: Ўзбекистонда рўй берган муҳим воқеа ва ҳодисалар
Ягона алифбога ўтиш учун чақириқ, «Опенбюджет»да старт олаётган «Менинг боғим» ташаббуслари, Малайзия қуёш энергетикасига сармоя ва жазирама иссиқдан сўнг кутилаётган ёмғир — ўтган кун давомида Kun.uz’да ёритилган долзарб ва муҳим Ўзбекистон янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/94308656
Kun.uz расмий канали
Трамп Россиядан Украинани бомбалашни тўхтатишни талаб қилмоқда
«Ҳар ҳафта одамлар ва минглаб ёшлар ҳалок бўлмоқда», – деди Трамп журналистларнинг Россия билан музокаралар ҳақидаги саволига жавоб бераркан. Кремл эса Россия президенти Владимир Путин ҳам «ўт очишни тўхтатиш зарурлиги ҳақидаги ғояни қўллаб-қувватлашини, бироқ бунгача бир қатор саволларга жавоб бериш кераклиги»ни айтди.
👉 https://kun.uz/kr/03862833
Kun.uz расмий канали
Yandex Uzbekistan янги Market маркетплейсини ишга туширди
Лойиҳа Ўзбекистонда онлайн савдони ривожлантиришга қаратилган бўлиб, тадбиркорлар ва харидорларни қўллаб-қувватлайди. Yandex Go Market кенг ассортиментдаги маҳсулотларни тақдим этади ва барча фойдаланувчилар учун қулай харид имконини яратади.
👉 https://kun.uz/kr/01165377
Kun.uz расмий канали
The Atlantic муҳаррири қандай қилиб Трамп жамоасининг ёпиқ чатига кириб қолгани маълум бўлди
Майк Уолцнинг айфони тасодифан журналистнинг телефон рақамини бошқа шахс номига сақлаб олган.
👉 https://kun.uz/kr/51570278
Kun.uz расмий канали
8 та вилоятда сел хавфи эълон қилинди
8–9 апрел кунлари кутилаётган ёмғирлар сабаб Ўзбекистоннинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел-сув тошқини ҳодисалари юзага келиши мумкин. Иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов Сурхондарё вилоятининг айрим туманларида 9 апрелга ўтар кечаси ҳамда шу куни кундузи 50 миллиметргача ёғингарчилик кузатилиши мумкинлигини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/79130098
Kun.uz расмий канали
Янги Chery: бирданига 25 миллион сўм фойда ёки 3 йилгача муддатли тўлов!
Баъзида энг яхши янгилик — бу нархнинг пасайиши ҳақидаги хабар ҳисобланади. Chery C-синфга оид Arrizo 6 Pro седан нархини салмоқли 25 миллион сўмга пасайтирди — бу автомобил бюджети математикасини қайта кўриб чиқишга мажбур қиладиган қадам.
👉 https://kun.uz/kr/51913662
Реклама
«Бу қонли қирғин». Трампнинг божлари Осиё бозорларини қулатди
Осиё-Тинч океани минтақаси фонд бозорлари ўтган ҳафта АҚШ президенти томонидан эълон қилинган тарифларга жавобан шиддат билан пасаймоқда. Доналд Трамп бу уни хавотирга солмаётганига ишора қилиб, бозорлар қулашини «зарур дори» қабул қилингандаги реакцияга ўхшатди.
👉 https://kun.uz/kr/80862519
Kun.uz расмий канали
Тошкентда “Марказий Осиё” кўргазмаси бўлиб ўтади
28-30 апрел кунлари Россия ва Марказий Осиё мамлакатларининг савдо-саноат жамоалари иштирокидаги “Марказий Осиё” 5-кўргазмасида:
“КАМАЗ” ва “1C” каби 400дан ортиқ компания иштирокчилари ва 10,000 дан ортиқ меҳмонлар;
Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров ва Бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев иштирокида асосий пленарнинг сессияси бўлиб ўтади.
Рўйхатдан ўтиш
Манзил: CAEx Uzbekistan.
Реклама
Ғазони бўлакларга бўлаётган Исроил, Америкада Трампга қарши намойишлар ва божлар оширилишига қарши чиққан Илон Маск — кун дайжести
Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеалар ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномамизда таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/52455866
Kun.uz расмий канали
Ҳафта ўртасида айрим ҳудудларда яна ёмғир ёғиши кутилмоқда
Чоршанба куни Тошкент шаҳридан ташқари аксарият ҳудудларда ёмғир ёғиб, момақалдироқ кузатилади. Ҳарорат ҳафта давомида +28…+31 даража атрофида бўлади. Жойларда шамол кучайиши, сел ва қор кўчиши хавфи бор.
👉 https://kun.uz/kr/99710929
Kun.uz расмий канали