kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1132101

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Одинцоводаги қотиллик. Ҳозиргача нималар маълум?

Қобилжон Алиев. У 10 ёшда эди. Тожикистонлик. Уни Москва областидаги мактабда ўлдиришди. Онаси фаррош бўлиб ишлаган мактабда. Мактабга 15 ёшли ўсмир қуролли ҳужум уюштирди.

👉 https://kun.uz/74814073

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

2026 йилги давлат бюджети ва “Бизнесни 15 дақиқада бошлаш” тамойили – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/75587928

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Айримлар мигрантлар мавзусини кўпиртириб юборишди». Россиядаги фаоллар Одинцоводаги фожиа айбдорлари ҳақида

Россиядаги сиёсатчилар, давлат ва жамоат арбоблари Москва области Одинцово районида миллатчилик руҳида содир этилган қотиллик юзасидан фикрларини билдиришмоқда. Хусусан, таниқли тележурналист ва блогер Ксения Собчак бу фожиада Россиядаги миллатчи гуруҳларни айблади. «Бунга барчангиз жавобгарсиз... Сизлар ҳам ечилиши керак бўлган улкан муаммосиз», деган у.

👉 https://kun.uz/kr/16582492

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Anorbank ва BlueOrchard Microfinance Fund 23 млн долларлик ҳамкорлик шартномалари имзоланди

Маблағлар Ўзбекистон Республикасида кичик ва ўрта бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда ривожлантиришга йўналтирилади. Аёл тадбиркорлар бошчилигидаги лойиҳалар, шунингдек, экология ва барқарор ривожланиш соҳасидаги ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилади.

👉 https://kun.uz/kr/94903788

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фото: президент Япониядаги ватандошлар билан мулоқот қилди

Президентнинг Японияга сафари бошланди. Давлат раҳбарини ушбу мамлакатда меҳнат қилаётган ва таҳсил олаётган ватандошлар қизғин кутиб олди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/67675532

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Танқиддан сўнг: тафтиш инстанцияси ажрими билан Акмал Шукуров қамоққа қайтарилди

Апелляция суди Акмал Шукуровга тайинланган 8 йил-у 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, уни қамоқдан озод этиб юборганди. Орадан 9 кун ўтиб, иш тафтиш инстанциясида қайта кўрилди ва Шукуров қамоққа қайтарилди: у энди 6 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Эслатиб ўтамиз, судланувчи бир одамни уриб, комага тушириб қўйган, қилмишидан кейин қочиб кетиб, Қозоғистондан ушлаб келинган. У Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айбли деб топилган.

👉 https://kun.uz/kr/73374124

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Европалик чўчқачалар қулашимиздан умид қилган» — Путин Байден маъмурияти ва европаликларни урушни бошлашда айблади

Россия мудофаа вазирлиги йиғилишида нутқ сўзлаган Владимир Путин — АҚШ собиқ маъмуриятини Украинадаги вазиятни атайин урушга олиб боришда айблади. Шунингдек, Россия президенти европаликларни ҳақорат қилди ва «дунёнинг ҳеч бир мамлакатида йўқ, модернизация қилинган» ядро арсенали билан мақтанди.

👉 https://kun.uz/kr/90709812

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Uzbekistan Airways билан учувчилик карьерангизни бошланг

Авиалайнерни бошқаришни ва мамлакатимизнинг етакчи авиакомпаниясида карьера қуришни орзу қиласизми? Uzbekistan Airways Тошкентдаги Ўқув-машғулот маркази ҳузуридаги Учувчилар мактабига қабул жараёнини давом эттирмоқда. Бу сиз учун замонавий ҳаво кемаси кабинасига тўғридан тўғри йўл!

👉 https://kun.uz/kr/73227661

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Бир йил олдин мамлакатимиз жонсиз эди». Трамп халққа мурожаат қилди

У қарийб 20 дақиқа давом этган нутқида ўзининг иқтисодиётдаги ютуқларини мақтади, Байденни яна бир бор танқид қилди, аммо Украинани ҳам, Венесуэлани ҳам тилга олмади.

👉 https://kun.uz/kr/36657898

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

8 йилга қамалиб, апелляцияда озодликка чиққан Акмал Шукуров иши бугун тафтишда кўрилади

9 кун аввал апелляция суди Акмал Шукуровга тайинланган 8 йил 1 ой озодликдан маҳрум қилиш жазосини озодликни чеклаш жазосига ўзгартириб, уни суд залидан қамоқдан озод этиб юборганди. Жиноят кодексининг учта моддаси бўйича айбли деб топилган, бир одамни уриб, комага тушириб қўйган, қилмишидан кейин қочиб кетиб, Қозоғистондан ушлаб келинган Шукуровга суднинг бундай “бағрикенглик” қилиши “қаловини топса қор ёнар” нақли бежиз айтилмаганини кўрсатди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент шаҳрига кириш жойларида автотураргоҳлар қурилади

Келаси йили Тошкент шаҳрига кириб келиш нуқталарида камида 9 мингта автомобилга мўлжалланган тураргоҳлар қурилади, 2 та пост шаҳар ташқарисига кўчирилади, дея маълум қилди президент Шавкат Мирзиёев. Бу автотураргоҳлар жамоат транспорти билан боғланади: пойтахтга келаётганлар агар хоҳласа машинасини шаҳарга киришда қолдириб, жамоат транспортига чиқиши мумкин бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/01065559

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Эҳтиёжманд оилаларнинг учта тоифасини жамловчи ягона реестрга ўтилади

Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ва Камбағал оилалар реестри негизида Ижтимоий реестр юритишга ўтилмоқда. Ундаги оилалар ижтимоий-иқтисодий аҳволидан келиб чиқиб алоҳида тоифаларга – давлат таъминотидаги оилалар, камбағал оилалар ва камбағаллик чегарасидаги оилаларга ажратилади, ҳар бир тоифага мос ёрдам ва хизматлар кўрсатилади.

“Маҳалла еттилиги” меҳнат қилиш имконияти чекланган ва оғир ҳаётий вазиятдаги оилаларни Ижтимоий реестрга киритиш ҳуқуқини олади.

👉 https://kun.uz/kr/97435020

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Жиззахда иккита юк машинаси тўқнашувида бир киши ҳалок бўлди

Тошкент шаҳрига дори-дармон маҳсулотларини олиб кетаётган Isuzu ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида бир йўналишда ҳаракатланаётган Howo тиркамасига бориб урилган. ЙТҲда оғир тан жароҳати олган Isuzu ҳайдовчиси воқеа жойида вафот этган.

👉 https://kun.uz/kr/06446768

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Бадавлат аёл” лойиҳаси – бойлик томон йўлми ёки иллюзия бизнеси?

Рақобат қўмитаси огоҳлантиради: ҳар хил курслар сотиш билан шуғулланувчи платформалар устидан 1200 га яқин шикоятлар тушган. Мижозлар сифатсиз хизмат, кўрсатилмаган хизмат учун тўлов ва пулларни қайтармаслик ҳолатларидан арз қилмоқда. Аёлларни бой қилишни ваъда берган “Бадавлат аёл” лойиҳаси ҳам шулар жумласидан.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев расмий ташриф билан Японияга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Япония бош вазири Санаэ Такаичининг таклифига биноан 18 декабр куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга йўл олди. Ташриф доирасида Токиода қатор олий даражадаги учрашувлар ва тадбирлар режалаштирилган.

👉 https://kun.uz/kr/25313010

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Биз ўз жамиятимизни биламизми?

Бугун украиналикларнинг қанчаси уруш тугашини хоҳлаяпти – бу саволга украин халқининг ўзида ҳам, Киевдаги сиёсатчиларда ҳам жавоб бор. Бу жавоб субъектив ёки хаёлий эмас, у – профессионал ва репрезентатив социологик тадқиқотлар маҳсули. Ахборот асрида ижтимоий кайфиятдан бохабар бўлиб туриш – хоҳ демократик бўлсин, хоҳ авторитар – барча давлатлар учун бирдек ҳаётий аҳамиятга эга.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

🏆 «BookChallenge» ғолиблари тақдирланди!

SQB ва Mutolaa ҳамкорлигида ўтказилган «BookChallenge» муваффақиятли якунланди. Онлайн тест натижалари асосида энг фаол иштирокчилар аниқланиб, муносиб тақдирланди.

Навоийлик Лобар Шакирова 15 млн сўм билан биринчи ўринни қўлга киритган бўлса, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабаси Алишер Шокиров 10 млн сўм билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўрин эса андижонлик Сардор Тожитдиновга насиб этди — 5 млн сўм.

💰 Умумий мукофот жамғармаси 340 млн сўмни ташкил этган танлов доирасида, шунингдек, 2 000 нафар иштирокчига электрон кутубхонага премиум обуна тақдим этилди.

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Вазир уй олишдан олдин объектни “Шаффоф қурилиш”дан текширишга чақирди. Лекин тизим мураккаблиги айтилмоқда

Қурилиш вазири Шерзод Ҳидоятов фуқароларни уй сотиб олишдан аввал унинг сейсмик хавфсиз ва қонуний эканини “Шаффоф қурилиш” тизими орқали текшириб, ишонч ҳосил қилишга чақирди. Лекин порталдаги мураккаблик сабаб унга кирган фойдаланувчиларнинг ҳаммаси ҳам саволига жавоб ололмаслиги мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/03875188

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбек мигрантлари: уларнинг мамлакат иқтисодиётидаги ўрни қай даражада катта?

Сўнгги йиллардаги Ўзбекистон иқтисодиётининг ўсишини мигрантлар юбораётган пулларсиз тасаввур қилиш қийин. Бу кўрсаткич ялпи ички маҳсулотнинг 13 фоиздан кўпроқ қисмини ташкил этади. Юқори маош тўланувчи ривожланган мамлакатларда меҳнат муҳожирлари сони кўпаяётгани ҳам умумий пул ўтказмалари ошишида асосий омиллардан бирига айланди. Kun.uz Халқаро меҳнат мигрантлари кунида чет элда ишлаётган ватандошларнинг Ўзбекистон иқтисодиётидаги ўрнига эътибор қаратди.

👉 https://kun.uz/kr/86817317

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Asia Alliance Bank CX Banking Index 2025’da икки йўналиш бўйича ғолиб бўлди

Ўзбекистондаги мобил банк иловалари ва улар орқали тақдим этилаётган рақамли хизматлар сифатини баҳолашга қаратилган CX Banking Index 2025 тадқиқоти якунларига кўра, Asia Alliance Bank бир вақтнинг ўзида икки йўналишда мукофотга сазовор бўлди.

👉 https://kun.uz/kr/54276931

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Халқнинг ҳақидан қўлингизни тортинг, ҳоким бобо!” - Яккабоғнинг Қайрағочидан мурожаат

Бугун халқимизда “Ташаббусли бюджет” ҳақида тушунча ва тасаввур деярли шаклланиб бўлди. Ушбу лойиҳада иштирок этиш, овоз тўплаш саргузаштлари ва ғолибларнинг қай даражада қувонганига гувоҳ бўлиб келяпмиз. Ғолиблик ҳақиқий байрамга айланиб кетяпти, чунки кўп йиллик қийинчиликлар тугаб, қайсидир муаммонинг ечимига умид боғланмоқда. Бироқ ғолиб бўлишнинг ўзи етарли эмаслигини “Яккабоғ тажрибаси” мисолида кўрдик.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Раҳмон: чегара келишувлари Марказий Осиёда ишонч ва барқарорликни кучайтирди

Тожикистон президенти Имомали Раҳмон йиллик мурожаатномасида Тожикистон–Қирғизистон ўртасидаги чегара масаласи бўйича тўлиқ келишув ҳамда Ўзбекистон–Қирғизистон–Тожикистон уч давлат чегаралари туташ нуқтаси ҳақидаги шартнома минтақада ишонч ва барқарорликни кучайтиришга хизмат қилганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, мазкур ҳужжатлар Марказий Осиё ривожи ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни давом эттириш учун мустаҳкам ҳуқуқий асос яратади.

👉 https://kun.uz/kr/72306813

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент туманида 38 млрд сўмлик дори омбори фош этилди

ДХХнинг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва бошқа ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент туманидаги дорихоналардан бирига қарашли омборхона кўздан кечирилиб, халқаро талабларга жавоб бермайдиган, муддати ўтган ва контрафакт аломатлари бор дори воситалари аниқланди.

👉 https://kun.uz/kr/12748742

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Европалик сиёсатчиларни ҳақорат қилган Путин, Исроил-Миср газ келишуви ва АҚШнинг рекорд даражадаги мудофаа бюджети – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/27918836

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Оқ олтин балоси” — йилнинг энг яхши ҳужжатли фильми деб топилди

Жаҳонгир Аҳмедов режиссёрлигида яратилган “Оқ олтин балоси” ҳужжатли фильми “Олтин Ҳумо – 2025” миллий кинотақдимотида “Энг яхши ҳужжатли фильм” номинацияси ғолиби бўлди. Kun.uz ҳамкорлигида яратилган ушбу филмда СССР даврида Ўзбекистоннинг амалда пахта плантациясига айлантирилиши, шу сиёсатнинг ижтимоий, иқтисодий ва экологик оқибатлари, бу жараёнлар мустақилликдан кейинги ўн йилликларгача қандай таъсир кўрсатгани ва ниҳоят пахта қуллигига қандай барҳам берилгани ҳақида сўз юритилади.

📹 “Оқ олтин балоси” филмини томоша қилинг

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Сенат 2026 йилги давлат бюджетини маъқуллади

Сенаторларга кўра, бюджет тақсимоти маҳаллий кенгашлар сессиялари ва юқори палата қўмиталарининг мажлисларида батафсил муҳокама қилинган. Давлат бюджети харажатларининг 55 фоизи ижтимоий соҳага йўналтирилиши кўзда тутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/67011915

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент, Самарқанд ва Гулистонда 3 нафар адвокатнинг ноқонуний ҳаракатларига чек қўйилди

Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда Тошкент, Самарқанд ҳамда Гулистон шаҳарларида 3 нафар адвокат пул эвазига “масала ҳал қилиш”га уринишда қўлга олинди.

👉 https://kun.uz/kr/99217494

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ургутнинг чекка қишлоқларидан биридаги 1972 йилда қурилган «Навоий» поликлиникасида бўлиб, муассаса 13 мингдан ортиқ аҳолига хизмат кўрсатаётгани, 16 қишлоқ аҳолиси учун эса туғуруқ қабул қиладиган энг яқин ва ягона тиббиёт маскани эканини қайд этди.

👉 https://kun.uz/kr/33492730

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Баҳодир Сиддиқов янги лавозимга тайинланиши кутилмоқда

“Ўзбекнефтгаз” жамоаси компания раҳбари Баҳодир Сиддиқов билан хайрлашди. Расмий хабарга кўра, ҳамкасблари унга янги лавозимда ҳам улкан муваффақиятлар тилаган. Сиддиқов қаерга ишга ўтаётгани ҳозирча маълум эмас.

Аввалроқ унинг ўрнига “Ўзбекгидроэнерго” раиси Абдуғани Сангинов тайинланган, бу рокировка президентнинг энергетик хавфсизлик бўйича вакили Алишер Султоновнинг истеъфоси фонида рўй берганди.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

🤩Iskander buildings'дан Янги йил акцияси!

Эндиликда барча хонадонларни 30% эмас, 10% бош тўлов ва 48 ойга бўлиб тўлаш шарти билан харид қила оласиз!

💥Бош тўловлар:
1 хона: 41 млн
2 хона: 51 млн
3 хона: 77,9 млн

⚡️Акция 30 декабргача давом этади!
❗️Шошилинг, хонадонлар сони чегараланган!

Бот орқали биз билан боғланинг!

Лойиҳа Юнусобод тумани 16-квартал рўпарасида қурилмоқда!
☎️+998787770011

Реклама

Читать полностью…
Subscribe to a channel