kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1122728

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Ўзини давлатга тенглаштирган амалдор, «ақлли» транспорт ва сув таъминотидаги янги тартиблар - маҳаллий дайжест

▪️ Олтиндан ташқари экспорт қарийб 29 фоизга ошди

▪️Тошкентда «ақлли» транспорт тизими жорий этилади

▪️Оҳангаронда поезд релсдан чиқиб кетди

▪️Қашқадарёда амалдор фуқарони “оёғининг тагига олмоқчи” бўлди

▪️Бухоро ва Қашқадарёда ер масаласидаги коррупция ҳолатлари фош этилди

▪️Болаларга нисбатан зўравонлик учун 1246 колл-маркази ишга тушди

Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/74128760

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Украина Wildberries омборларига ҳужумларни давом эттирмоқда

Маркетплейснинг Рязан областидаги логистик маркази навбатдаги нишон бўлди; Россия ҳукумати Wildberries ва унинг сотувчиларини ВТБ банки орқали қўлламоқчи.

👉 https://kun.uz/kr/28966653

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Оҳангаронда поезд релсдан чиқиб кетди

Ҳолат 28 июл куни юз берган. Поезд ва вагонлар шу куннинг ўзида изига қайтарилган. “Ўзбекистон темир йўллари” эса поезд релсдан чиққан йўл компания тасарруфига кирмаслигини маълум қилди.

Таъкидланишича, ҳодиса Оҳангарон станциясининг “АГМК Олмалиқ” шохобча йўлида содир бўлган. Поезд ва вагонлар “ЛУКОЙЛ” шохобча йўлига тегишли стрелкали ўтказгичдан ўтиш вақтида релсдан чиқиб кетган.

👉 https://kun.uz/kr/59591000

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Вашингтондагилар: Зеленскийга Patriot, Нетаняҳуга қўллов керак

28 июл куни марҳум сенаторнинг дафн маросими ўтаркан, мотам тадбири аввалидан Трамп Оқ уйда Зеленский ва Нетаняҳу билан кўришди. Музокаралар Украинага ҳарбий ёрдам эълонисиз тугаган. 

Нетаняҳу эса сайлов олдидан Трампдан қўллов истайди. 28 феврал куни Эрондаги режимни қулатиш мақсадида бошланган урушдан 5 ой ўтиб икки томон буёғига нима қилишни муҳокама қилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/57543733

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Олий таълимда талабалар билимини баҳолаш тартиби ўзгариши мумкин

Ўзбекистонда 2026-2027 ўқув йилидан бошлаб бакалавриат ва магистратурага қабул қилинадиган талабалар учун билимни баҳолашнинг янги тартибини жорий этиш режалаштирилмоқда. Бу Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳасида назарда тутилган.

Лойиҳага кўра, 100 балли баҳолаш тизими сақланиб қолади. Бунда жорий назорат учун 30 балл, оралиқ назорат учун 20 балл ва якуний назорат учун 50 балл ажратилади. Тиббиёт йўналишларида эса баллар алоҳида тартибда тақсимланади.


👉 https://kun.uz/kr/25011894

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Оқ уйда ёпиқ учрашувлар, Японияда кучли зилзила – кун дайжести

• Доналд Трамп Оқ уйда Зеленский ва Нетаняҳу билан алоҳида, ёпиқ тарзда учрашувлар ўтказди;

• Вашингтон Миллий соборида сенатор Линдси Гремнинг дафн маросимида бўлиб ўтди;

• Японияда 7,1 магнитудали зилзила: камида 13 киши ҳалок бўлди, минглаб уйлар электрсиз қолган;

• АҚШ ва Саудия кучлари билан биргаликда Ироқ шарқида Эронга алоқадор гуруҳларга зарбалар берди;

• Рязан яқинидаги Wildberries омборлари ҳам Украина дрон ҳужумларига учради;

• Apple компаниясининг бозор капиталлашуви ўз тарихида илк марта 5 триллион доллардан ошди.

👉 https://kun.uz/kr/86728079

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Оқ уйдаги музокаралар ва фронтдаги вазият | “Геосиёсат”

Володимир Зеленский ва Бенямин Нетаняҳу Оқ уйда АҚШ президенти Доналд Трамп билан учрашди. Зеленский Патриот тизимлари учун ракеталар ишлаб чиқариш бўйича лицензия масаласи муҳокама марказида бўлганини маълум қилди. Нетаняҳу эса Трамп билан учрашувни жуда самарали деб баҳолади.

Чоршанба куни ҳам Украина дронлари Россиянинг логистик марказларига зарба берди, навбатдаги нишон Рязан вилоятидаги Wildberries омбори бўлди.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Сан ман билан ўйнадингми, давлат билан?!» – Қашқадарёда амалдор фуқарога таҳдид қилди

Маҳаллалар уюшмаси Косон тумани бўлими бошлиғи Убайдулла Очилов фуқаро билан тортишувда ўзини давлат билан тенглаштириб, уни ҳақоратлади ва «оёғимнинг тагига оламан», дея таҳдид қилди.

Kun.uz манбасига кўра, можаро фуқародан кўчага тўкилган қумни олиб ташлаш талаб қилинганидан кейин келиб чиққан. Ҳолатга Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси муносабат билдирди.

👉 https://kun.uz/kr/82610487

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“16 ёшимда берилган машина бир оилани отасиз қолдирди”: маҳкум ҳикояси

Даволаниш учун Наманганга борган 28 ёшли навоийлик ЙПХ ходими фожиали тарзда вафот этади. Уни уриб кетган Onix ўсмир бошқарувида эди. Бу машина 16 ёшидаги туғилган кунига отасининг совғаси бўлган ва бола ҳеч қандай ҳужжатсиз 2 йил машина ҳайдаб юрган.

Kun.uz ва Жазони ижро этиш департаменти ҳамкорлигидаги навбатдаги кўрсатув сўнгги вақтда кўпайган ҳолат: вояга етмаганларнинг рулга ўтириши оқибатида юз бераётган фожиалар ҳақида. Бу маҳкум шу сабабдан ўз жазо муддатини ўтамоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тадбиркорлар ҳимоясида янги босқич, Сўхда шифокорларга устама ва камёб ҳайвонларга ов тақиқи: 1 августдан нималар ўзгаради?
 
▪️Сўхда марказий шифохона ва кўп тармоқли марказий поликлиникасида ишлайдиган шифокорларларга 2 млн сўм миқдорида ҳар ойлик устама берилади;
▪️камёб ва йўқолиб кетиш хавфи юқори бўлган ёввойи ҳайвонларни овлаш тақиқланади;
▪️балиқчилик хўжаликлари давлат бюджети маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватланади;
▪️айрим давлат архивлари функциялари тўлиқ рақамлаштирилади.

Kun.uz анъанага мувофиқ, 2026 йил 1 августдан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида кучга кирадиган айрим нормаларни эслатиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/36036152

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон президенти 9 та давлат элчисини қабул қилди

“Ўзбекистон бундан буён ҳам прагматик ва ташаббускор ташқи сиёсатни изчил давом эттиради”, деди Шавкат Мирзиёев Италия, Фаластин, Саудия Арабистони, Кувайт, Жазоир, Малайзия, Покистон, Озарбойжон ва Қозоғистон элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилиб оларкан.

Расмий Тошкент келаси йилдан Қўшилмаслик ҳаракатига раислик қилади; Исроил-Фаластин муаммоси бўйича азалдан “икки халқ учун икки давлат” тамойилини қўллайди.

Президентга кўра, Малайзия билан муносабатларни стратегик шериклик даражасига кўтариш учун асос яратилган; имтиёзли савдо битими йил якунигача имзоланиши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/39755330

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тақиқ қўйилган уйга MyGov орқали рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

MyGov порталида тақиқ ёки хатлов қўйилган турар жойга гаровга олувчининг розилигисиз доимий яшаш жойи ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатдан ўтиш хизмати ишга туширилди.

👉 https://kun.uz/kr/71966061

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Президент элчиларни қабул қилди, Абдуллаев иши судга оширилди, Деновда 12 ёшли бола ҳалок бўлди - маҳаллий дайжест

▪️ Президент тўққиз давлатнинг янги элчиларидан ишонч ёрлиқларини қабул қилди

▪️Бекмурод Абдуллаевга оид жиноят иши судга оширилди

▪️Бўстонлиқда газчи сохта далолатномалар тузгани аниқланди

▪️ Деновда Cobalt ҳайдовчиси 12 ёшли болани уриб ўлдирди

▪️Рақобат қўмитаси «Ташаббусли бюджет»даги сохта ботлардан огоҳлантирди

▪️Ўзбекистонда камёб ҳайвонларни овлаш тақиқланди

Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/95307074

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳокимларнинг ичимлик суви нархини белгилаш ваколати ҳукуматга ўтказилади

Президент фармони билан, 2027 йилдан бошлаб ҳудудий ҳокимликларнинг ичимлик суви ва канализация тарифларини тасдиқлаш ваколати Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Идоралараро тариф комиссиясига ўтказилади.

Марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш иқтисодий жиҳатдан самарасиз ҳудудларда алоҳида ёндашув (махсус техникаларда сув етказиб бериш, шохобчаларни ташкил этиш ва шу кабилар) жорий этилади.

👉 https://kun.uz/kr/16551671

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Пирло Россия билан алоқаси туфайли Италияга бош мураббий бўла олмади

Собиқ футболчининг Италия миллий жамоасига келиши можароли тус олди: сиёсатчилар Россиядаги букмекерлик идораси билан алоқаси туфайли унга қарши чиқишди, кўп ўтмай Пирлонинг ўзи энди жамоа бош мураббийлиги учун номзод эмаслигини маълум қилди.

Уни бош мураббийликка олиб келмоқчи бўлган Паоло Малдини эса Италия футбол федерацияси техник директори лавозимидан истеъфога чиқди.

👉 https://kun.uz/kr/72379886

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Иттифоқчиларсиз уруш: АҚШ нега зарбаларни тўхтатди?

АҚШ икки ҳафталик интенсив зарбалардан сўнг Эронга ҳужумларини паузага қўйди.

Таҳлилчиларга кўра, бунга биринчи навбатда қисқа муддатда катта ҳажмдаги ҳарбий ресурслар сарфлангани сабаб бўлган. Қолаверса, АҚШнинг бу можарода иттифоқчилар тармоғига эга эмаслиги, Яман ҳусийчиларининг фаоллашуви ва можаронинг Ироққа ҳам кенгайиш хавфи каби омиллар мажмуйи ҳам рол ўйнаган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Қозоғистонга етиб борди

Ўзбекистон президенти “Келажак ўйинлари” учинчи халқаро мусобақасининг тантанали очилиш маросимида иштирок этади.

👉 https://kun.uz/kr/68585507

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда банкир ва шериги тадбиркордан 420 минг доллар талаб қилди

«Холис» хизмати эвазига кредит суммасининг 12 фоизини сўраган ушбу шахслар келишилган пулнинг бир қисмини олаётганида ушланди. Уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланган.

👉 https://kun.uz/kr/22316307

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АПЛ грандларига қандай трансферлар керак?

Трансферлар бозорида доимгидек АПЛ клублари фаоллик кўрсатмоқда. Жамоалар аллақачон таркибларини янги футболчилар билан тўлдиришди, лекин қолган бир ой давомида навбатдаги катта трансферлар ҳам рўй бериши мумкин.

«Арсенал» Винисиусни орзу қилмоқда, «Ливерпул» Салоҳга ўринбосар изламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/98577782

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Москвада яна мигрантлар таҳқирланди

Kun.uzʼга келиб тушган мурожаатга кўра, Россиянинг Москва шаҳрида куни кеча яна муҳожирлар хўрланган. Ҳолат пойтахтдаги қурилиш майдонларидан бирида рўй берган.

Ўзбеклардан ташқари, қирғиз, тожиклар ҳам бор эди ва уларнинг ҳамма ҳужжатлари жойида, бироқ ҳеч ким буни сўрамай уларни таҳқирлади, чўккалаб юришга мажбур қилди, дейди таҳририят билан гаплашган юртдошимиз.

👉 https://kun.uz/kr/73058890

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Семизлик ва 2-тур қандли диабетни даволаш учун мўлжалланган Sejaro препарати давлат рўйхатидан ўтказилди

Қайд этилишича, дори воситаси таркибидаги тирзепатид моддаси организмдаги иккита инкретин гормони рецепторларини фаоллаштиради. Натижада очлик ҳисси ва юқори калорияли озиқ-овқатга бўлган иштиёқ камаяди, бу эса тана вазни, висцерал ёғ тўқимаси ҳажми ҳамда бел айланаси қисқаришига ёрдам беради.

👉https://kun.uz/kr/39220821

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Нега Эрон Қўшма Штатлар билан музокараларга қайтишга шошилмаяпти?

Жанглар вақтинча тўхтаган бир пайтда, Эрон етакчилари – президент Трампга қараганда қийинчиликларга кўпроқ бардош бера олишига ишонмоқда.

Трамп эса Эрон билан янги музокараларни қўллаб-қувватламоқда, аммо бу сафар нимага эришмоқчи экани номаълум.

👉 https://kun.uz/kr/94178177

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

ЙПХ мотоцикллари билан тўқнашган Onix ҳайдовчиси шифохонада вафот этди

Дўрмон йўли кўчасида рўй берган авариядан кейин мотоцикллардан бирининг ҳайдовчиси воқеа жойида ҳалок бўлган, тўрт киши – икки мотоциклчи, чорраҳада навбатчиликда бўлган ЙПХ ходими ҳамда мотоцикллар билан тўқнашган Onix ҳайдовчиси шифохонага ётқизилганди.

Фожиадан 11 кун ўтиб Onix ҳайдовчиси вафот этди, қолган уч жабрланувчининг аҳволи яхшиланган.

👉 https://kun.uz/kr/16874861

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Зеленский ва Нетаняҳу Вашингтонда: сенатор Линдси Грэм дафн қилинди

28 июл куни Вашингтонда сенатор Линдси Грэмнинг дафн маросими ўтказилди. Мотам тадбири меҳмонлари орасида Украина президенти ва Исроил бош вазири ҳам бор.

Иккала сиёсатчи таъзия баҳонасида ўз дарди учун келган. Украинага ҳаводан мудофаа қуроллари керак, Нетаняҳу эса давлатидаги сайловдан олдин АҚШ қўллови ҳамда Эрон билан урушни гаплашгани Оқ уйга борди. Kun.uzʼнинг АҚШдаги мухбирига кўра, президент қароргоҳи атрофида хавфсизлик чоралари жиддий кучайтирилган.

👉 https://kun.uz/kr/57543733

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Ўзбекнефтгаз” ярим йиллик якунлари: фойда ўсиши ортидаги омиллар ва иккинчи ярим йилликдаги асосий синовлар

Биринчи ярим йилликда фойдани икки баробардан зиёд оширган, қарз юкини камайтирган ва ишлаб чиқариш режаларини ортиғи билан бажарган “Ўзбекнефтгаз” энди иккинчи ярим йилликда янада катта марраларни кўзламоқда. Компания тарихий геология-қидирув дастури, рекорд даражадаги 3D сейсмика ишлари, янги бурғилаш дастгоҳлари ва аввалгидан икки баробар кўп қудуқлар бурғилаш орқали газ қазиб олиш барқарорлигини таъминлашга киришмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/06928396

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

3 соат тақилган протез: қўлсиз ҳайдовчи ҳикояси

Муҳаммадали Салоҳиддиновнинг туғма ногиронлиги бор. Бироқ у бармоқларсиз ҳам автомашинани яхши бошқаради. “Шу ёшга кириб умримда бир марта протез таққанман: у ҳам бўлса тўйим куни турмуш ўртоғим яқинлари олдида уялиб қолмаслиги учун”, – дейди у Kun.uz мухбири билан суҳбатда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Японияда кучли зилзила рўй берди

7,1 магнитудали зилзила оқибатида электр таъминотида узилишлар ва ёнғинлар рўй берган, шунингдек, йўллар ва кўприклар шикастланган, бинолар қулаган.

Савдо марказларидан бирида портлаш рўй бериб, бир неча киши ичкарида қолиб кетган. Қурбонлар бор, камида 50 киши жабрланган.

👉 https://kun.uz/kr/27184214

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Миграция агентлигининг масъулиятсизлиги ёки лавозимпарастлик: канадалик ўзбек нимадан норози?
 
Вашингтонда Kun.uz билан гаплашган канадалик ўзбек, Консерватив партия кенгаши аъзоси Обидхон Мамадалиев Миграция агентлигидан норози. Сабаби у Ўзбекистон билан меҳнат алоқалари ижобийлашувига ҳисса қўшиш учун агентлик фахрий вакили бўлишга ташаббус билдириб, ҳужжат топширган. Агентлик эса Беҳзод Мусаев исми туширилган шартномани бергач, шу билан мулоқотни тўхтатган. Канада миграцион ташкилотлари устимиздан куляпти, дейди юртдошимиз суҳбат чоғида.

📹 ТЎЛИҚ СУҲБАТНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда 1 млрд долларлик икки қаватли ҳалқа йўли қурилиши мумкин

Тошкент шаҳар ҳокимлиги Хитой компанияси билан узунлиги 100 километрни ташкил этувчи икки қаватли Тошкент ҳалқа пулли автомобил йўлини барпо этиш бўйича келишув имзолаган.

China Railway Construction амалга ошириши кўзда тутилган лойиҳа 1 млрд долларга баҳоланган.

Шунингдек, SINO-Hunan ҳам 1 млрд доллар эвазига 7 та туннел, 5 та йўл ўтказгич, 16 та кўчада 57 км BRT йўлаклари ва 279 км йўлларни қуришига келишилган.

👉 https://kun.uz/kr/07771699

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Деновда қарама-қарши йўналишда ҳаракатланган Cobalt пиёдалар ўтиш жойидан ўтаётган болани уриб ўлдирди

Йўл-транспорт ҳодисасида 12 ёшли мактаб ўқувчиси ҳалок бўлди. Ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Kun.uz ихтиёрига келиб тушган видеотасвирларда Cobalt русумли автомобил йўлнинг қарама-қарши қисмида ҳаракатланиб, пиёдалар ўтиш жойидан велосипедда ўтаётган болани уриб юборганини кўриш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/72480261

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel