kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1122728

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Ҳафта давомида ҳарорат пасаяди

Август ойи боши учун жуда иссиқ келган дам олиш кунларидан сўнг, Ўзбекистон ҳудуди бўйича ҳарорат фони бироз пасаяди. Ҳаво ҳарорати +35…+38 даражадан +32…+35 даражагача ўзгариб туради. Тоғли ҳудудларда ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/42681123

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Саида Мирзиёева: Ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жазо кучайтирилди

Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабат учун жавобгарлик кучайтирилганини эслатди. Унинг таъкидлашича, янги қонунчилик нормалари нафақат ҳуқуқбузарларни жазолаш, балки жамиятда меҳр-оқибат ва масъулиятли муносабатни шакллантиришга хизмат қилади.

Эндиликда ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлган шахсларга нисбатан маъмурий жарималар икки баравар оширилган. Шунингдек, бундай ҳуқуқбузарликлар учун 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси қўлланиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/10574923

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Олмазор туманида қурилиш олиб борилаётган ҳудудда ер ўпирилиб тушди

Олмазор тумани, Орзу массивидаги қурилиш объектида кўпқаватли уйга туташ тарзда қурилиш ишлари олиб борилган.

2 август куни ушбу ҳудудда ер ўпирилиб тушган.

Олмазор тумани ҳокимлиги ҳамда бошқа мутасадди идоралар вакиллари иштирокида тезкор махсус комиссия тузилган.

Ҳокимлик матбуот хизмати ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлар йўқлигини маълум қилди, лекин Kun.uz’га воқеа жойидан келиб тушган видеода бир кишига ёрдам кўрсатилаётгани акс этган.

👉 https://kun.uz/kr/65131393

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россиянинг Киевга ёпирилма ҳужуми – фотосуратлар

Зеленский Россия учирган 27 та баллистик ракетадан атиги биттаси уриб туширилганини айтиб, бунга «тутиб олувчи» ракеталар қолмаганини сабаб қилиб келтирди.

«Бизда тўхтатувчи ракеталар йўқ, бу эса Россияни рағбатлантирмоқда», – деган у.


📸 👉 https://kun.uz/kr/79671629

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Инфантинога қарши уруш. Бу ҳақда нималар маълум?

ФИФА ва УЕФА ўртасидаги уруш ўз чўққисига чиқди. Можаро моҳияти нимада ва буёғига нима кутиш керак?

👉 https://kun.uz/kr/43851342

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Эллик йиллиги ҳам бор: Вашингтондаги бекатлар қандай хизмат кўрсатади?

Тошкентдаги бекатлар мавзуси қизғин муҳокамада. Йўловчилар янги бекатларнинг ноқулай эканидан норози. Хўш, бошқа давлатларда вазият қандай?

Kun.uzʼнинг АҚШдаги мухбири пойтахт Вашингтондаги автобус бекатлари ҳақида репортаж тайёрлади. Станциялар оддий, содда кўринишга эга ва баъзилари 50 йиллаб умуман ўзгармай хизмат кўрсатмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/63448936

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида иттифоқчилик муносабатлари ўрнатилди

Чўлпонотада Ўзбекистон – Қирғизистон кўп қиррали ҳамкорлигини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари муҳокама қилинди. Хусусан, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини 2 млрд долларга етказиш, энергетика, транспорт ва саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш юзасидан келишувга эришилди.

Олий даражадаги музокаралар якунида президентлар Иттифоқчилик муносабатлари тўғрисидаги шартномани имзолади.

👉 https://kun.uz/kr/95208611

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

B+ даражадаги миллий сертификатга эга ўқитувчиларга устама берилади

2026-2027 ўқув йилидан бошлаб B+ ва ундан юқори даражадаги миллий сертификатга эга бўлган бошланғич синф ўқитувчиларига ҳар ой лавозим маошининг 15 фоизи миқдорида қўшимча устама тўланади.

Бу тартиб Ҳукумат қарори билан тасдиқланди.

👉 https://kun.uz/kr/95358278

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев Чўлпонота шаҳрига етиб борди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Қирғизистонга келди. Давлат раҳбарини Чўлпонота шаҳридаги Иссиқкўл халқаро аэропортида Қирғизистон президенти Садир Жапаров ва унинг рафиқаси кутиб олди.

👉 https://kun.uz/kr/53531242

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Электр ва газ таъминоти парламент назоратида бўлади

Сенат раиси Танзила Норбоева маҳаллий кенгашлар депутатлари билан учрашув ўтказиб, президент томонидан белгиланган устувор вазифалар ижросини таъминлашда парламент ва депутатлик назоратини кучайтириш масалаларини муҳокама қилди.

Унда электр ва газ таъминоти барқарорлиги, энергия соҳасидаги муаммолар ҳамда куз-қиш мавсумига тайёргарлик доимий назоратда бўлиши таъкидланди.

👉 https://kun.uz/kr/73860505

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россия олийгоҳларида талабаларни урушга жалб қилиш кучаймоқда

Россиядаги Бутунроссия давлат кинематография институти операторлик факултетига ҳужжат топшираётган абитуриентларга Украинадаги урушда хизмат қилиш эвазига бепул таълим ва бир қатор имтиёзлар таклиф қилинмоқда.

Бу орқали Россия олийгоҳларида талабаларни ҳарбий хизматга жалб қилиш амалиёти янада кенгайиб бораётгани айтилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/59185370

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Қирғизистонга жўнаб кетди.

Ташриф доирасида Чўлпонота шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ҳамда Марказий Осиё ва Озарбойжон давлат раҳбарларининг норасмий Маслаҳат учрашуви бўлиб ўтади.

👉 https://kun.uz/kr/89628956

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Неймар Бразилия миллий жамоасидан кетди

Неймар Бразилия миллий жамоасида 2010 йилда, 18 ёшида дебют қилган. У "селесао" таркибида 130 марта майдонга тушиб афсонавий Пеленинг тўпурарлик рекордини янгилаган. Неймарнинг ҳисобида 80та гол бор.

👉 https://kun.uz/kr/94081904

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Яшаб турган уйимни сотиб тўлов қилгандим»: Тошкент туманида фуқароларнинг умидлари пучга чиқмоқда

Тошкент вилояти Тошкент тумани Бештерак маҳалласидаги 6 гектар ҳудудда коттежлар қурилиши керак эди. Янги ҳовлига эга бўлиш умидида юзлаб фуқаролар шартнома қилиб, тўловларни амалга оширган.

Аммо қурувчи фирма эгаларининг жиноий қилмишлари сабаб барча ишлар орқага кетган ва «Олтин макон»да қурилиш ишлари чала қолган.

Ҳар доимгидек оддий одамлар орзу-умидлари ўрнини тўхтаб қолган қурилиш, имзо чекилган шартнома ва жавобсиз саволлар эгаллаб олган.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонга «Золотая Корона» ўтказмалари келаси ҳафта қайта тикланиши мумкин

2026 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга халқаро пул ўтказмалари ҳажми 9,3 миллиард долларни ташкил этиб, шундан 2,4 миллиард доллари «Золотая Корона» тизими орқали амалга оширилган. Европа Иттифоқининг Россияга қарши 21-пакет санкциялари рўйхатига мазкур тўлов тизими оператори ва ҳисоб-китоб маркази ҳам киритилганди.

Марказий банк департамент директори Отабек Тожиддиновнинг маълум қилишича, Ўзбекистондаги тижорат банклари тўлов тизими раҳбарияти билан келишган ҳолда техник операторни санкциялар таъсирига тушмаган бошқа банкка ўтказиш бўйича музокаралар олиб бормоқда, келаси ҳафтадан янги оператор орқали иш бошланиши кутиляпти.

👉 https://kun.uz/kr/19932938

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фарғонада ЙПХ ходими машина уриб кетиши оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақдаги расмий хабар икки кун ўтиб берилди
 
ЙТҲ 31 июлдан 1 августга ўтар кечаси Ўзбекистон туманида содир бўлган. Гувоҳлар тунда хизмат вазифасини бажараётган ЙПХ ходимини маст ҳолатдаги ҳайдовчи Spark машинасида уриб кетганини айтишган. Ходим оғир тан жароҳати олиб, вафот этган.
 
👉 https://kun.uz/kr/89008526

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент давлат транспорт университетида 2026/2027 ўқув йили учун қабул давом этмоқда!

Замонавий дунёни транспорт, логистика ва инновацияларсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Агар сиз ҳам келажакнинг талабгир, даромадли ва замонавий касб эгаларидан бири бўлишни истасангиз, бизнинг катта оиламизга қўшилинг!

Таълим йўналишлари:
Кундузги
Кечки
Масофавий
Қўшма таълим

📲 1318 қисқа рақами
📲 +998 88 733 45 44
📲 +998 71 293 70 17

TSTU.uz | ТelegramInstagram | Facebook | YouTubе

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Украина яна Wildberries’га ҳужум қилди

Самара яқинидаги бу омбор ҳисоб бўйича 17-нишон бўлди. Украина пилотсиз қўшинлари командири Роберт Бровди бу «сўнггиси эмаслиги аниқлиги»ни айтмоқда.

2 августга ўтар кечаси Россия ҳудудлари бўйлаб юзлаб дронлар ҳаракатланган: Саратовда икки, Удмуртияда уч киши ҳалок бўлган, Саратов ва Бошқирдистонда нефтни қайта ишлаш корхоналари зарба остида қолган.

👉 https://kun.uz/kr/33382397

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Учкўприкда “Инсон” ижтимоий хизматлар бўлими ходими фожиaли тарзда ҳалок бўлди

Тумандаги ободонлаштириш ишларига жалб қилинган “Инсон” ижтимоий хизматлар марказининг 34 ёшли ходими Тоҳиржон Жўраев тозалов ишларини олиб бораётган вақтида майса ўрадиган қурилманинг ўткир тиғли мосламаси чиқиб кетиб, юрагига санчилиб қолган.

👉 https://kun.uz/kr/09173977

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Андижонда 21 нафар болани боғчага олиб кетаётган Tracker ЙТҲга учрагани маълум бўлди. Болалардан бири вафот этган
 
Ҳодиса Хўжаобод туманида содир бўлган. 40 ёшли аёл эрталаб 21 нафар болани хусусий боғчага олиб кетаётганда машина бошқарувини йўқотган. Оқибатда автомобил йўл четидаги бетон устунга бориб урилган.  
 
Оммага ошкор қилинмаган ушбу ЙТҲда 8 нафар бола турли даражада жароҳатланган. Улардан бири – 6 ёшли қизалоқ шифохонанинг жонлантириш бўлимига ётқизилган ҳамда орадан 4 кун ўтиб вафот этган.
 
Суд ҳайдовчи аёлни транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш (ЖК 266-моддаси 2-қисми) жиноятида айбли деб топди. Унга 2 йил машина бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 3 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинлади.

👉 https://kun.uz/kr/35977682

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон Хитойдан ҳарбий самолётлар сотиб оляптими?

🇨🇳🇺🇿 Бир неча кун олдин хитойлик ҳарбий кузатувчилар ва мудофаага ихтисослашган нашрларда Ўзбекистон Ҳарбий-ҳаво кучлари сафига тўртта J-10CE қирувчи самолёти қўшилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Расмий Тошкент ҳам ва Пекин ҳам бу маълумотларни тасдиқлагани йўқ.

🔊 Шунга қарамай, хабар минтақадаги мудофаа доираларида кенг муҳокамага сабаб бўлмоқда. Чунки гап алоҳида бир нечта самолётларни етказиб бериш ҳақида эмас, балки Марказий Осиё осмонида ҳарбий мувозанатнинг ўзгариши ҳақида бормоқда.

👉 https://kun.uz/kr/97518605

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россия Украина бўйлаб ёпирилма зарба йўллади

Мамлакат бўйлаб камида саккиз киши ҳалок бўлган ва ўнлаб кишилар жароҳатланган. Ўз навбатида, украин дронлари Wildberries’нинг яна учта региондаги омборларига ҳужум қилди.

📸 👉 https://kun.uz/kr/24473197

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Murad Buildings «Яқинлар» дастурини тақдим этди

Инсон ўзи мамнун бўлган жойни албатта яқинларига ҳам тавсия қилади. Чунки азиз инсонларимиз учун доимо энг яхшисини раво кўрамиз.

👉 https://kun.uz/kr/46996708

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳусийлар раддияси ва эҳтимолий қуруқлик операцияси | “Геосиёсат”

Манбаларга кўра Покистон разведкаси АҚШ Эрон ҳудудида қуруқлик операциясига тайёргарлик кўраётганини даъво қилмоқда. АҚШ ва Эрон ўртасидаги ўзаро зарбалар яна бошланди. Ҳусийлар эса Қизил денгизда кемалардан бож ундирилиши ҳақидаги хабарларни рад этиб, Саудия қамали давом этишини билдирди.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

20,9 млрд сўмлик наркосавдо схемасига чек қўйилди

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент томонидан наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдоси, криптоактивлар айланмаси ҳамда жиноий даромадларни легаллаштириш билан боғлиқ йирик жиноий схема фош этилди. Тергов маълумотларига кўра, ноқонуний фаолият орқали миллиардлаб сўм маблағлар айлантирилган ва катта миқдорда солиқ тўлашдан бўйин товланган.

Терговга қадар текширувда HST, VEK ва RBMT МЧЖ мансабдор шахслари ҳамда бошқа шахслар Telegram ижтимоий тармоғидаги халқаро TESLA SHOP гуруҳига тегишли 58 та Telegram-бот орқали наркотик ва психотроп моддаларнинг ноқонуний савдосини амалга оширгани аниқланган.


👉 https://kun.uz/kr/46954331

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Афғонистонлик тадбиркорлар Тошкентда автомобил ва эҳтиёт қисмлари савдоси имкониятлари билан танишмоқда

Меҳмонлар Сергели автомобил бозори, "Tashkent INDEX" савдо мажмуаси ва "Banner Print" корхонасида бўлиб, уларнинг фаолияти, савдо инфратузилмаси, хизмат кўрсатиш тизими ҳамда автомобиллар ва эҳтиёт қисмлар олди-сотдиси учун яратилган шарт-шароитлар билан танишди.

👉 https://kun.uz/kr/11829874

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Apple Pay ва Google Pay Ўзбекистонда яқин ойларда ишга тушиши мумкин

Марказий банк расмийси Жамшид Усмановга кўра, шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка ўзгартиришлар киритилгач, Apple ҳамда Google компаниялари билан музокаралар ва хизматларнинг техник интеграцияси бўйича ишлар бошланган.

«Гап фақат халқаро тўлов тизимлари карталарини қўллаб-қувватлаш ҳақида кетмаяпти. Apple Pay ва Google Pay'га маҳаллий Humo ва Uzcard тўлов тизимлари карталарини ҳам қўшиш устида ишланмоқда», дейди Усманов.


👉 https://kun.uz/kr/33604162

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Долзарб 40 кунлик» доирасида Олий Мажлис депутатлари ҳамда Turonbank вакиллари Гулистонда!

«Долзарб 40 кунлик» доирасида Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Дўстлик» МФЙда ўрганиш ишлари изчил давом эттирилмоқда. Ҳудуд аҳолисининг муаммоларини ўрганиш, уларни жойида ҳал этиш ҳамда тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш мақсадида хонадонларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

👉https://kun.uz/kr/48722204

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Кўрфаздаги ҳарбий ҳаракатлар яна жонланди

🇸🇦 🇺🇸 Саудия Арабистони ва АҚШ қирувчи самолётлари Ироқ шарқига — Эронга алоқадор гуруҳларга қўшма зарба берди: камида 20 киши ҳалок бўлган;

🇮🇷 Эрон Иорданиядаги АҚШ ҳарбий базасига ракеталар отди, Ҳўрмузда уларга бўйсунмаган учта танкерга зарба берди;

🚢 Ўмон Ҳўрмуз бўғозини минтақавий биргаликда бошқаришни таклиф қилди. Теҳрон рад қилди.

👉 https://kun.uz/kr/97676018

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Зеленскийнинг АҚШга ташрифи якунлари: Америка нашрлари у Трамп ва сенатни Украина урушда ғалаба қозона олишига ишонтирганини ёзмоқда

Украина президенти Володимир Зеленский 28 июл куни кечқурун Оқ уйда Доналд Трамп билан учрашув ўтказди. Уларнинг иккиси ҳам учрашув якунларини ижобий баҳолади, Америка нашрлари эса Трамп Россияга қарши урушда Украинани тўлиқ қўллаб-қувватлаш позициясига ўтди, деб ҳисобламоқда.

Бу вақтда АҚШ сенати Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини маъқуллади.

👉 https://kun.uz/kr/94731407

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel