kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1132100

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Нью Йоркнинг мусулмон, энг ёш ва Африкада туғилган янги мэри

Янги сайланган Нью-Йорк мери ўзининг биринчи нутқида ўзбекларга ҳам миннатдорлик билдирди. Зоҳран Мамдани Нью-Йорк тарихидаги биринчи мусулмон, Африкада туғилган, 1892-йилдан бери сайланган энг ёш мер бўлди. Бироқ президент Трамп уни “коммунист” дея атаб, маблағ ажратмаслик билан қўрқитмоқда.

📱 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Карибда «уруш довули»: АҚШ Венесуэлага кирадими?

АҚШ президенти Трамп «картелларга қарши кураш» иддаоси билан Венесуэлага қарши уруш бошлаши мумкин. Америка кемалари Каракас яқинида саф тортмоқда. Ёки мақсад шунчаки Мадурони қўрқитишми?

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шимолий Корея Россияга яна беш минг аскар юборди

Россияга юборилган аскарлар катта эҳтимол билан «инфратузилмани тиклаш» ишларига жалб этилган. Уларнинг мингга яқини миналардан тозалашга ихтисослашган сапёрлардир.

👉 https://kun.uz/kr/06902429

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Навоийда 3 кишини юк машинасида қасддан босиб ўлдирган шахс умрбод озодликдан маҳрум қилинди

41 ёшли эркак ушбу қотилликни МИБ ходимлари кўз ўнгида содир қилган. У собиқ турмуш ўртоғи, кекса ёшдаги қайнона ва қайнотасини ўзининг бошқарувидаги HOWO юк машинасида қасддан босиб ўлдирган. Жанжалнинг сабаби эркакни собиқ қайнотасига тегишли далаҳовлидан мажбурий тартибда чиқариш билан боғлиқ бўлган.

👉 https://kun.uz/kr/14529749

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон ўсмирлари жаҳон чемпионатини ғалаба билан бошлади

Азизбек Абдумўъминовнинг биринчи бўлимдаги голлари жамоага дастлабки уч очкони тақдим этди.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп нишонида — Венесуэла. Нега?

Венесуэлага уруш таҳдиди: мотивлар нима, бу кимга қандай таъсир қилади? Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида АҚШ – Венесуэла зиддиятининг мотивлари ҳақида сўз юритади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Яқин Шарқдаги ҳарбий мувозанат: Саудия ҳам F-35 қирувчиларини олмоқчи

АҚШ президенти маъмурияти Саудия Арабистонининг 48 тагача F-35 қирувчи самолётларини сотиб олиш бўйича сўровини кўриб чиқмоқда. Миллиардлаб долларлик эҳтимолий битим – Муҳаммад бин Салмоннинг АҚШга ташрифи арафасида Пентагон ичида муҳим босқичдан ўтган.

👉 https://kun.uz/kr/78454794

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тўртинчи уриниш. Ўсмирлар жамоаси ЖЧдаги иштирокини бошламоқда

Баҳорда Саудиядаги финалда мезбонларга қарши ўйинда икки киши кам бўлиб қолган ҳолда ўйнаб, якунда чемпионликка эришган жамоа бугун, соат 18:00 да жаҳон чемпионатида илк ўйинида майдонга тушади.

Бу Ўзбекистон ўсмирлари учун тўртинчи мундиал. Ундан олдинги турнирларда қандай натижалар қайд этилганди?

👉 https://kun.uz/kr/49775998

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ню Йоркнинг илк мусулмон мэри, иқлим масаласида келишолмаётган Европа ва F-35 хоҳлаётган Саудия – кун дайжести

Ўтган кун давомида жаҳонда рўй берган энг асосий воқеа ва янгиликлар шарҳи билан кундалик хабарномада таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/52493727

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мега-кўприклар рейтинги: рекордчи учлик ва Фаҳд дамбаси

Кўприклар — фақат пўлат ва бетон эмас. Улар бирлик, амбиция ва тараққиёт рамзидир. Бугун дунё муҳандислари эҳтимол чегараларга чақирув ташлаб, ороллар, шаҳарлар ва бутун иқтисодиётларни боғлайдиган иншоотлар қурмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/48295982

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент вилоятида солиқчи, Навоийда спорт мактаби директори ва ҳисобчиси пора билан ушланди

Тошкент вилояти солиқ бошқармаси катта инспектори бир йил давомида солиқ органлари томонидан текширув ўтказмаслик эвазига фермер хўжалик раҳбаридан 5 минг доллар талаб қилган. Навоий вилоятида эса болалар ва ўсмирлар спорт мактаби директори ҳамда бош ҳисобчиси мураббийга ажратилиши лозим бўлган хизмат сафари пулидан “улуш” олмоқчи бўлишган.

👉 https://kun.uz/kr/07330085

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Трамп Марказий Осиё мамлакатлари етакчиларини Оқ уйда қабул қилади

«C5+1» форматидаги учрашувда томонлар Қўшма Штатлар ва Марказий Осиё мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорликнинг келажаги бўйича бир қатор баёнотлар бериши кутилмоқда.

👉 https://kun.uz/kr/26164980

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ёнган машина, "жим юриш" учун $10 000 ва ижара низосидан ясалган жиноят

Фарғона шаҳар ИИБ бошлиғи Алишер Ашуров, ИИБ тезкор ходими Ойбек Ашуров ва вилоят ИИБ терговчиси Нурмуҳаммад Ашуров - булар фарғоналик икки аёлнинг ўзаро ижара низосидан ясалган жиноят иши ортида турган учлик сифатида намоён бўлади. Kun.uz ўрганган навбатдаги кейсда опа-сингил “ИИБ ходимларининг қасди” сабаб терговга тортилгани, қийноққа солингани ва қамоққа олингани ҳақида сўз боради.

Диққат: опа-сингилнинг қамоққа олинишига сабаб бўлган “тезкор тадбир” Фарғона шаҳар ИИБ биноси ичида, ходимлар иштирокида ва уларнинг кўрсатмалари билан ўтказилган.

📹 ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентда Gentra ҳайдовчиси ЙПХ ходимини капотида судраб кетди

Тошкентда ЙПХ ходимини автомашинасининг капоти устида олиб юрган ҳайдовчи қўлга олинди. Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилди. Ушбу ҳайдовчи машинасида 144 та қоидабузарлик қайд этгани, жарималардан жами қарзи қарийб 19 млн сўмни ташкил этиши аниқланган.

👉 https://kun.uz/kr/77574172

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон АҚШ фуқаролари учун визасиз тартиб жорий этди

2026 йил 1 январдан АҚШ фуқаролари Ўзбекистон ҳудудига кирган кундан бошлаб 30 кунгача визасиз бўлиб туриш ҳуқуқига эга бўлади.

👉 https://kun.uz/kr/03428033

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Давлат ижтимоий суғуртаси ва хавфсизлик камарини тақмасликка рухсат бериладиган касалликлар – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/92470970

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Судан инқирози: Миср, БАА, Саудия ва Россия манфаати тўқнашяптими?

Суданда давом этаётган фуқаролик урушида нафақат ички сиёсий рақобат, балки ташқи давлатлар манфаатлари ҳам муҳим рол ўйнайди. Таҳлилчиларга кўра Миср, Саудия Арабистони, БАА, Исроил ва Россия каби давлатлар Судандаги табиий ресурслар, сув тақсимоти ҳамда геосиёсий манфаатлари йўлида фойдаланишга интилмоқда. Kun.uz’нинг “Геосиёсат” дастурида сиёсатшунослар Судан атрофидаги сўнгги жараёнлар хусусида сўз юритди.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Японияда айиқлар ҳужумидан 12 киши вафот этди. Уларга қарши курашга ҳарбийлар жалб қилинди

Куз мавсумида айиқлар – Япониянинг шимолий вилоятларидаги фермалар ва қишлоқларга тушиб, деярли ҳар куни инсонларга ҳужум қилмоқда. Оқибатда, айиқлар ҳужуми оқибатида рекорд даражада инсонлар ўлими қайд этилди. Айиқлар ҳужумига қарши жалб қилинган ҳарбийлар ҳайвонларга қурол ишлатмайди, улар овчиларга ёрдам беради.

📹👉 https://kun.uz/kr/91761545

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда янги молиявий пирамида авж олди. Уни "орган" ходимлари тарғиб қилмоқда

Ўзбекистонда шакли ва услуби олдингиларидан мутлақо фарқ қилмайдиган XCM молиявий пирамидаси тобора оммалашиб бормоқда. Ачинарлиси, бу чўпчакка унинг олдини олиши керак бўлган хизматлар ходимлари ҳам ишонишяпти. Ҳатто айрим ходимлар XCM тарғиботига қўшилиб, у “ишончли экани”ни айтмоқда. Ушбу молиявий пирамидага пул тикаётган минглаб фуқаролар алданиб қолиш арафасида.

👉 https://kun.uz/kr/92651447

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон сентябрда дунёда олтин сотган ягона давлат бўлди

Марказий банк 4 тонна олтин сотди.

👉 https://kun.uz/kr/28631249

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкент вилоятининг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи эълон қилинди

«Ўзгидромет» 5–7 ноябр кунлари ҳаво кескин ўзгариши туфайли Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент ҳудудларидаги тоғли жойларда қор кўчиши хавфини эълон қилди.

👉 https://kun.uz/kr/83982772

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистонда IELTS имтиҳонини қандай топшириш мумкин: тажриба, нархлар, тайёргарлик ва у нима учун керак?

"Шу йилнинг май ойида Тошкентдаги IDP марказида IELTS имтиҳонини топширдим ва 7.0 балл олдим. Бу менинг илк тажрибам бўлиб, у кутганимдан кўра қийинроқ бўлди. Тайёргарлик жараёнида бу нафақат инглиз тили бўйича, балки режалаштириш, интизом ва харажатлар бўйича ҳам имтиҳон эканлигини тушундим" деб ҳикоя қилади Асал Равшанова.

👉 https://kun.uz/kr/70818967

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Толибон - Покистон зиддияти: Муросага нима халал беряпти? | "Геосиёсат"

Чегарада “Таҳрики Толибони Покистон” (ТТП) жангарилари томонидан амалга оширилган ҳужумлар, Покистоннинг ҳаво зарбалари ва Афғонистон суверенитетининг бузилиши ҳақидаги эътирозлар икки давлатни тўқнашув ёқасига олиб келди. Покистон мудофаа вазири эса “Агар Афғонистон ҳукумати ТТПни жиловламаса, бу очиқ урушга айланиши мумкин” деди. Музокаралар ҳозирча самарасиз ўтмоқда.

Мавзу муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Ливерпул» «Реал»га имкон қолдирмади, «Арсенал» ва «Бавария»ни тўхтатиб бўлмаяпти

Турнинг марказий учрашувида Диас иккита гол урди ва қизил карточка олди, Ҳакими оғир жароҳат олиб, майдонни йиғлаб тарк этди. «Тоттенҳэм»нинг тўпурар ҳимоячиси шедевр гол урди, «Арсенал»да рекордлар. Сешанба оқшомида ЕЧЛнинг 4-тури доирасида бўлиб ўтган асосий воқеалар, ўйинлардаги голлар ва турнир жадвалидаги вазият.

👉 https://kun.uz/kr/53660723

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Доҳада ўтказилган халқаро фан олимпиадасида “Al-Jabr” мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Қатарнинг Доха шаҳрида бўлиб ўтган халқаро фан олимпиадасида “Al-Jabr” хусусий мактаби ўқувчилари иштирок этиб, бир қатор юқори натижаларни қайд этишди. Улар математика, ментал арифметика ва инглиз тили йўналишларида беллашди.

👉 https://kun.uz/kr/19437619

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Донбасс учун муҳим шаҳар. Покровск фронтидаги вазият ҳақида

Донецк областидаги Покровск шаҳри Украина учун стратегик муҳим ҳисобланади. Украина бу шаҳарни бой берса, бутун Донбасс мудофааси хавф остида қолади. Руслар шаҳарни олишига шубҳа қилмаяпти.

📹 YOUTUBE'ДА ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тўйдаги 14 қозон ош учун жарима, тўққиз ойда 1303 ўлим – маҳаллий дайжест

Кун давомида Kun.uz ёритган муҳим маҳаллий янгиликлар билан таништирамиз.

👉 https://kun.uz/kr/53331468

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бойсундаги кондан яна газ сизиб чиққани юзасидан расмий изоҳ берилди

Энергетика вазирлигининг хабар беришича, 2 ноябр куни «М-25» конининг 202-сон газ қудуғида аввалдан ёқиб қўйилган оловнинг вақтинча сўниш ҳолати кузатилган. Шундан сўнг, газ атроф-муҳитга зарар етказмаслиги учун қайта ёқилган.

👉 https://kun.uz/kr/09164104

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Давлат ҳисобидан даволанадиган орфан касалликлари рўйхати кенгайтирилади

Давлат ҳисобидан даволанадиган кам учрайдиган касалликлар сони 5 тадан 10 тага, бепул ёрдам олиш ёши чегараси эса 18 ёшдан 21 ёшгача оширилади. Дастурни амалга ошириш учун 2026-2030 йилларда 961 миллиард сўм маблағ йўналтирилади.

👉 https://kun.uz/kr/02327277

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Афғонистонда зилзилалар нима учун кўп содир бўлади?

Тоғлар билан ўралган Афғонистон – турли табиий офатларга мойил мамлакат, лекин энг кўп инсоний ва моддий талафотлар айнан ер силкинишлари ортидан содир бўлади. Тадқиқотларга кўра, 1990 йилдан буён Афғонистонда магнитудаси 5,0 дан юқори бўлган юзлаб зилзилалар қайд этилган.

👉 https://kun.uz/kr/56650036

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel