kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1122727

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

РФ–Толибон ҳарбий битими ва Эронга янги шартлар | "Геосиёсат"
 
Россия Толибон билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича расмий келишув имзолади: гап толибларни қуроллантириш ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
 
Эрон масаласида Трампга ҳар икки партиянинг босими ошмоқда: у “ҳаммаси яхши бўлади” деб пост ёзишга мажбур бўлди.
 
Германиядаги иккинчи энг йирик партия Москванинг таклифини қабул қилди: Петербург саммитида Бундестаг депутатлари ҳам қатнашиши кутиляпти.
 
Халқаро майдондаги долзарб кун тартиби – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастури муҳокамасида.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Жазирама ортидан жала

1–7 июн кунлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бир вақтнинг ўзида иссиқ ҳаво ва жала ёғиши синовларига дуч келади. Ҳафта бошида жанубда ҳарорат +40 даражагача кўтарилади. Ҳафта ўрталарида водий, Тошкент вилояти ва тоғолди ҳудудларида чақмоқли жала ёғинлар фаоллашиши мумкин. Айниқса, тоғлардан оқиб тушувчи сел сувлари ва кучли шамоллар деҳқонлар учун асосий хавф бўлиб қолмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди

Грузиялик яримҳимоячи 16 та ўйинда 10 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. У ПСЖ таркибида Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

👉 https://kun.uz/kr/13370775

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россияда муфтийлар ҳибсга олинмоқда

Май ойи давомида Россиянинг турли регионларида муфтийлар ҳамда бошқа мусулмон диний арбоблар ва жамоатчилик фаоллари ушланаётгани ва ҳибсга олинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Уларга порахўрликдан тортиб терроризмгача бўлган айбловлар қўйилмоқда. Экспертлар ҳисоблашича, бу Россия мусулмонлари диний идораси раиси Равил Гайнутдинга қарши кампания ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/41535808

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди

29 майга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига учирган дронлардан бири НАТОга аъзо бўлган Руминия ҳаво ҳудудига кириб келди. Дрон мамлакат жануби-шарқидаги Галац шаҳридаги 10 қаватли турар жой биноси томига қулаган ва портлаган. Икки киши жароҳатланган. Уйда яшовчи 70 га яқин киши эвакуация қилинган.

НАТО «иттифоқчилар ҳудудининг ҳар бир дюймини ҳимоя қилиш»га ваъда бермоқда. Европа Иттифоқи санкциялар тайёрламоқда.

📸 👉 https://kun.uz/kr/41075912

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг 5 устувор йўналишини санади

Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон «ташқи иқтисодий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири» бўлиб қолмоқда.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатлари билан тўсиқларсиз савдонинг ягона рақамли маконини шакллантириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш зарурати ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/kr/43928971

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Эронликлар узоқ шатдаундан кейин интернетга киришди. Буни улар қандай қарши олишди?

26 май куни NetBlocks мониторинг ташкилоти Эронда интернетга кириш тикланганини қайд этди.

Амалда йил бошидан буён давом этиб келган шатдаун ижтимоий тармоқлар орқали сотувга таянган йирик бизнесларни ҳам барбод қилди. Интернетга чекловларни айланиб ўтиш жуда қийин эди: Starlink сунъий йўлдош интернети терминаллари аввалбошдан қийин матоҳ эди, эронликлар аввалдан оммавий равишда фойдаланиб келган VPN-сервисларга кириш ҳам кескин қимматлашиб кетди. Бундан ташқари, VPN учун ҳам, Starlink учун ҳам ҳибсга олишлари мумкин эди.

👉 https://kun.uz/kr/88559010

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Саида Мирзиёева: ҚҚС бўйича чегаранинг оширилиши кичик бизнес учун муҳим енгиллик бўлади

Ўзбекистонда кичик бизнес учун солиқ юкини енгиллаштиришга қаратилган муҳим ўзгаришлар тадбиркорлар томонидан ижобий қарши олинмоқда. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилиб, ҚҚС тўлашга ўтиш бўйича чегаранинг 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача оширилиши минглаб тадбиркорлар учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/01920397

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Мундиал чипталари нега рекорд даражада қимматлашиб кетди?

ФИФАнинг янги бизнес модели мухлисларни ранжитяпти. Инфляцияни ҳисобга олган тақдирда ҳам, АҚШ, Канада ва Мексикада ўтадиган бу галги жаҳон чемпионати чипталари нархи 2022 йил Қатардаги турнирдан икки баравар, 1994 йил АҚШдаги мусобақага нисбатан эса қарийб тўрт баравар қимматроқ.

The Economist’нинг ёзишича, ўзгарган нарх сиёсати катта таваккалга асосланган. Чипталар ҳали тўлиқ сотилиб бўлингани йўқ ва мезбон шаҳарлардаги меҳмонхоналар тўлмаган. Юқори нархлар савдо пасайиши оқибатида юзага келган зарарни қопласа ҳам, ФИФАнинг кўпроқ даромад келтирадиган бошқа манбаларига салбий таъсир қилиши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/89142070

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

2027 йил кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши мумкин

Жаҳон метеорология ташкилоти прогнозларига кўра, 2026–2030 йиллар оралиғида Ердаги ўртача ҳарорат тарихий рекорд даражаларга етиши мумкин. Мутахассислар 2027 йилни кузатувлар тарихидаги энг иссиқ йил бўлиши эҳтимоли юқори деб баҳоламоқда.

👉 https://kun.uz/kr/41887477

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Бир гуруҳ марҳум ижодкорлар давлат мукофотлари билан тақдирланди

✍️ Президент Шавкат Мирзиёев маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини ривожлантиришга улкан ҳисса қўшган бир гуруҳ марҳум ижодкорларни мукофотлаш тўғрисидаги фармонни имзолади.

▪️Шуҳрат Аббосов, Ғани Аъзамов, Одил Ёқубов, Зайнаб Садриева, Ҳамза Умаров, Обид Юнусов «Буюк хизматлари учун» ордени билан,

▪️Ўткир Ҳошимов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан,

▪️Ўлмас Алихўжаев, Марям Ёқубова, Диас Раҳматов, Юлдуз Ризаева, Тўлқин Тожиев «Меҳнат шуҳрати» ордени билан,

▪️Даврон Ғоипов, Эдуард Ртвеладзе «Дўстлик» ордени билан тақдирланди.

👉 https://kun.uz/kr/91490475

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозоғистонга боради

Ўзбекистон президенти 29 май куни Олий Евроосиё иқтисодий кенгашининг навбатдаги йиғилиши тадбирларида кузатувчи давлат раҳбари мақомида иштирок этади.

Саммит кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада кенгайтириш масалалари ўрин олган. Амалий шерикликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилади.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Apex Development Mirabad Square лойиҳасининг иккинчи лоти учун сотувни бошлади

Mirabad Square — Миробод туманининг қоқ марказида “шаҳар ичида шаҳар” концепцияси асосида барпо этилаётган, майдони 13,73 гектарни ташкил этувчи премиум тоифадаги Mixed-Use мавзе ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/88915551

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қаттиқ қўриқланадиган панда, power bank олиб келган робот: Чин юртидаги саргузаштлар

Хитойнинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳамда Маданият вазирлиги ҳамкорлигида Чин юртига 5 кунлик саёҳат уюштирилди. Дастур доирасида мамлакатнинг рамзи саналган пандалар водийси, диққатга сазовор тарихий обидалари, замонавий шаҳарлар қиёфаси, кишини ҳайратга солувчи ғаройиб инфратузилмалар билан танишилди. Хитойда бўлиб қайтган Kun.uz мухбири ўз таассуротларини видеолавҳага жамлади.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ ва Эрон ўртасида зарбалар алмашинуви бўлиб ўтди

Америкалик ҳарбийлар Ҳўрмуз бўғози ҳудудида Эроннинг тўртта дронини уриб туширган. Шундан кейин Бандар-Аббосдаги ерости бошқарув пункти нишонга олинган – бу вақтда у ердан яна бир дрон учиришга тайёргарлик кўрилаётган эди.

Кўп ўтмай Ислом инқилоби муҳофизлари корпуси Америка ҳужумига жавобан Американинг минтақадаги авиабазасига зарба берганини маълум қилди. Корпусдагилар буни АҚШ учун «огоҳлантириш» деб атаб, агар бу ҳолат такрорланадиган бўлса, Эроннинг жавоби «яна қатъийроқ бўлиши»ни таъкидлашган.

👉 https://kun.uz/kr/57044412

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентдаги подстанцияда трансформатор ёниб кетди

1 июн куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида, Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган подстанцияда трансформатор ёниб кетди.

Бунинг оқибатида Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида (6200 та хонадон, 800 дан ортиқ юридик шахслар) электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. Ҳозирда ёнғин ўчирилган.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Метан-шохобчаларда газ нархи кўтарилди

1 июндан бошлаб автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчалари 1 м3 метанни 5700-5800 сўмдан сота бошлади. Бу ҳақдаги суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, бугундан бошлаб метан-шохобчаларга етказиб бериладиган газ нархи 10 фоизга кўтарилган.

👉 https://kun.uz/kr/98239688

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Кубада ҳам операция муваффақиятсиз кечса, АҚШ бош кўтаролмай қолади” - сиёсатшунос

Kun.uz билан суҳбатлашган таҳлилчилар фикрича, АҚШ президенти қанчалик таваккалчи бўлмасин, Куба масаласида ўйлаброқ ҳаракат қилиши лозим. Эронга ҳужум Венесуэладаги операция таъсири ортидан бўлган бўлиши мумкин. Лекин, Кубада ҳам муваффақиятсизликка учралса, АҚШ бош кўтаролмай қолади. Трамп администрациясидагиларнинг стратегик мақсади йўқлиги кўриниб қолмоқда, дейди сиёсатшунос Иброҳим Жўрабоев.

📹 СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Президент фармони билан маданият ва санъат вакилларига давлат мукофотлари топширилди

29 май куни Сенатда бўлиб ўтган тантанали маросимда маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларига “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари топширилди.

Тақдирланганлар орасида халқ севган санъаткорлар, шоирлар, бастакорлар, театр ва кино вакиллари бор. Фармонга кўра уларнинг 52 нафари “Шуҳрат” медали, 44 нафари “Дўстлик” ордени ва 24 нафари “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда бошқа турли мукофотлар билан тақдирланган.

👉 https://kun.uz/kr/82211329

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШда 250 долларлик банкнота чиқарилиши мумкин. Унга Трамп тасвири туширилади

Америкада мамлакат ташкил топганининг 250 йиллиги муносабати билан амалдаги президент Доналд Трамп тасвири туширилган 250 долларлик янги банкнота чиқариш ғояси муҳокама қилиняпти. Агар бу амалга ошса, Қўшма Штатлар тарихида сўнгги 160 йил ичида илк бор тирик инсоннинг сурати миллий валютада пайдо бўлади.

Гравировка ва босма ишлар бюроси янги купюра ишлаб чиқишни бошлаш учун бир неча йил кераклиги, жараён мураккаб ҳуқуқий экспертиза ва техник хавфсизлик талабларини ўз ичига олишини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/26520649

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фарғонада банкир, Жиззахда ҳокимлик мансабдори пора билан ушланди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мансабдор ходими тадбиркордан 500 доллар талаб қилиб, пулларни олган вақтида қўлга олинди.

Фарғонада эса банк хизматлари маркази раҳбари 2,5 млрд сўм кредит ажратиб бериш эвазига фуқародан кредитнинг 5 фоизини талаб қилган. Банкир 10 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

👉 https://kun.uz/kr/75693342

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазонинг 100 фоизини эгаллаш ҳақидаги ҳайқириқларга жавоб бериб, буни 70 фоиздан бошлашини айтди.

«Биринчи навбатда, етмиш. Келинг, шундан бошлайлик. Биз уларни [Ҳамасни] ҳар томондан сиқиб боряпмиз», деди у.


Таҳлилчиларга кўра, Ғазода тажовузкорроқ ҳаракат қилиш – қайта сайланиш учун оғир кураш олиб бораётган Нетаняҳуга исроилликларнинг диққатини нохуш хабарлардан чалғитишга ёрдам бериши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/15968177

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Эрон Ливиянинг куни бошига тушишидан қочяпти” — сиёсатшунос

2003 йилда Муаммар Қаззофий Ғарб билан муносабатларни яхшилаш ва санкциялардан қутулиш эвазига, Ливиянинг ядровий дастуридан воз кечган, бор ускуналар ва материалларни АҚШга топширган эди. Лекин кўп ўтмай, 2011 йилдаги ички инқироз вақтида Ғарб коалицияси Қаззофий режимини ҳарбий йўл билан ағдарди ва мамлакат пароканда бўлди.

Сиёсатшуносларга кўра, ҳозир Эрон шу хатони такрорламасликка интилмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Жефф Безоснинг Ойга учадиган ракетаси синов парвози олдидан портлаб кетди

Blue Origin компаниясининг миллиардлаб долларга баҳоланган «New Glenn» ракетаси Флоридадаги учириш майдончасида синов парвози олдидан портлаб кетди.

Компания қўниш модулини Ойга етказиш учун SpaceX билан рақобатлашмоқда. Ушбу муваффақиятсизлик – NASAʼнинг Ой дастури режаларига ҳам таъсир қилади.

👉 https://kun.uz/kr/74683540

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШ ва Эрон 60 кунлик сулҳни келишди, бироқ Трамп ҳали уни маъқулламади

АҚШ ва Эрон музокарачилари қуролли можарони тугатиш ва ядро муаммоси бўйича музокараларни бошлаш бўйича ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини тайёрлашни якунлади, бироқ президент Доналд Трамп ҳужжатни ҳали маъқулламади, деб хабар берди Axios.

👉 https://kun.uz/kr/19847862

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

✍️ Президент маданият, санъат ва адабиёт соҳалари ходимларидан бир гуруҳини давлат мукофотлари билан тақдирлади

▪️Ғиёс Бойтоев, Рустам Ғойипов, Матёқуб Матчонов, Учқун Тиллаев, Раъно Ярашева «Ўзбекистон Республикаси халқ артисти» фахрий унвони билан

▪️Шарифа Салимова «Ўзбекистон Республикаси халқ шоири» унвони билан

▪️Отабек Мамазоитов, Хуршид Расулов, Муниса Ризаева «Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист» фахрий унвони билан

▪️Эркин Комилов, Ёдгор Саъдиев «Буюк хизматлари учун» ордени билан

▪️Эркин Аъзамов, Зулфиқор Мусоқов «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

👉 https://kun.uz/kr/44078401

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

1,5 млрд долларлик олтин сотуви ва кескин ошаётган гўшт импорти — Ўзбекистон ташқи савдоси шарҳи

2026 йилнинг 4 ойида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 26,3 млрд долларни ташкил қилди. Бунда Хитойнинг улуши 23,6 фоизга етди. Хусусан, ушбу мамлакат билан савдо ҳажми 2 млрд долларга ёки 49 фоизга кўпайди. Апрел ойига келиб олтин сотуви бошланди, ўтган ойда 1,5 млрд долларлик қимматбаҳо металл экспорт қилинган.

Донли экинлар (524 млн долларлик, ўсиш —72,3 фоиз), гўшт ва гўшт маҳсулотлари (320 млн долларлик, ўсиш — 62,7 фоиз ) ҳамда шакар ва шакар маҳсулотлари (236 млн долларлик, ўсиш — 49,6 фоиз) импорти ҳам кескин ошди.

👉 https://kun.uz/kr/79717045

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фронтдаги вазият: май Украина қуролли кучлари учун муваффақиятли кечди

Сўнгги йилларда май ойи Россия қўшини жиддий ҳужумларни амалга оширадиган ва йил охиригача олиб бориладиган катта амалиётларга пойдевор қўйиладиган давр бўлиб келаётганди.

Бу йил эса РФ қуролли кучларининг Донбассдаги юриши тўхтаб қолди – ҳатто асосий йўналишларда ҳам.

👉 https://kun.uz/kr/68696531

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“UzChasys” заводидаги 70 фоизлик давлат улуши қарийб 333 млрд сўмга сотилди

25 май кунги савдо 184 млрд 978 млн сўм бошланғич нарх билан бошланди. Аукцион 16 та нарх таклифидан иборат бўлди ва 51 дақиқа давом этди. Якунда 332 млрд 961 млн сўмлик таклиф билан “Best Pipe and Parts” АЖ ғолиб бўлди. Бу бошланғич нархдан 80 фоизга юқори.

Харидор битимдан сўнг камида 10 йил давомида корхонанинг асосий фаолият турини сақлаб қолиши, шунингдек, ишлаб чиқариш ускуналарини харид қилиш ва сотишда “Ўзавтосаноат” билан келишиши шарт.


👉 https://kun.uz/kr/39190038

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россия ва «Толибон» ҳарбий-техник ҳамкорлик бўйича келишувга эришди

Бундай келишувлар доирасида томонлар бир-бирига қурол-яроғ, лицензиялар, ҳарбий технологиялар беради ва қўшма ишланмалар олиб бориши мумкин.

Россия «Толибон» билан ҳамкорликдаги чекловларни босқичма-босқич олиб ташламоқда, уни Марказий Осиёда хавфсизлик, ИШИДга қарши кураш ва минтақавий барқарорлик бўйича ҳамкор сифатида кўрмоқда. 2025 йилда Россияда ушбу ҳаракатнинг террорчилик мақоми тўхтатилган эди.


👉 https://kun.uz/kr/14181823

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel