kunuzofficial | News and Media

Telegram-канал kunuzofficial - Kun.uz | Расмий канал

1122727

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10

Subscribe to a channel

Kun.uz | Расмий канал

Шахсий эҳтиёж учун автомобил олиб киришда “бир йилда битта” деган чеклов олиб ташланди

Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжи учун транспорт воситаси импорт қилганда, бир йилда фақат бир дона транспорт воситасига мувофиқлик сертификати берилишига оид чеклов бекор қилинди.

Бу 4 июн куни имзоланиб, 5 июндан кучга кирган президент фармонида белгиланган.

👉 https://kun.uz/kr/56587903

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

2018 йилдан кейин қурилган ноқонуний  уйларнинг тақдири нима бўлади?

Давлат кадастрлари палатаси раиси Моҳир Валиевнинг таъкидлашича, 2018 йил 1 майдан кейин ўзбошимчалик билан қурилган ноқонуний турар жойларга кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилмайди.

“Ўзбекистон аҳолиси кўпайиб боряпти, лекин ери кенгаяётгани йўқ. Ўша бор ери, бундан унумли фойдаланишимиз керак. Тегишли қарорлар билан ноқонуний ерларни ўзлаштиришга бир неча марта акция берилди. Энди буни 2018 йилдан кейингиларга ҳам қилсак ва аниқ муддатини белгиламасак, кеча қурилиб лойи қотмаган уйни эгаллаб олиб, шунга ҳам ҳуқуқ беринглар деган нарсалар бўлиши мумкин”, деди у.

👉 https://kun.uz/kr/55536959

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ўзбекистон ва Сербия парламентлари ҳамкорлик меморандумини имзолади

Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева Сербияга расмий ташрифи доирасида Белград шаҳрида Сербия Халқ йиғилиши спикери Ана Брнабич билан учрашди.

Мулоқотда сўнгги йилларда Ўзбекистон ва Сербия ўртасидаги муносабатлар изчил ривожланиб, янги босқичга чиққани қайд этилди. Томонлар икки давлат раҳбарлари ўртасидаги очиқ ва ишончли мулоқот ҳамкорликни мустаҳкамлашга хизмат қилаётганини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/51940863

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

«Реал» тарихидаги асосий таҳдидни тўхтатиш керак». Пересни жангга чорлаган ким?

Энрике Рикелме топ-мураббий ва юлдузларни олиб келишни, клубнинг бир қисми сотилишига йўл қўймасликни ваъда қилмоқда.

У «Манчестер Сити» ҳужумчиси Эрлинг Ҳоландни Мадридга олиб келиш ҳақидаги сўзлари учун муаммога учраши мумкин – «шаҳарликлар» уни судга бермоқчи.

👉 https://kun.uz/kr/88544198

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тарихий қалъа эгалланиши ва Эроннинг норозилиги. Ливанда нималар бўлмоқда?

Исроил Ливандаги амалиётни кенгайтирди ва стратегик муҳим қалъани эгаллаб олди. Эрон бунга жавобан тинчлик музокараларидан чиқиш билан таҳдид қилди.

Трамп ҳамма билан гаплашгани ва муаммони ҳал қилганини айтди. Axios маълумотига кўра, у Нетаняҳуга бақириб гапирган.

👉 https://kun.uz/kr/77025673

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси учун кенг кўламли имтиёзлар эълон қилинди

▪️Президентнинг «Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони имзоланди.

▪️Фармонга кўра, маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида ижодий бирлашмалар ташкил этилади. 2027 йилдан бошлаб ижодий бирлашманинг йил давомида энг яхши натижа кўрсатган ижодкорларига ҳар ойда 5 миллион сўм миқдорида гонорар тўланади.

▪️«Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси ташкил этилади. Унга 2026 йил 1 июлга қадар республика бюджети ҳисобидан 200 миллиард сўм ажратилади.

▪️2026 йил 1 сентябрдан бошлаб маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги нуфузли халқаро ва республика танловлари ғолиб ва совриндорлари қуйидаги миқдорларда бир марталик пул мукофоти билан рағбатлантирилади:

▫️Гран-при ва 1-ўрин ғолиби – халқаро танлов бўйича 300 миллион сўм, республика танлови бўйича 100 миллион сўм миқдорида;

▫️2-ўрин соҳиби – халқаро танлов бўйича 200 миллион сўм, республика танлови бўйича – 50 миллион сўм миқдорида;

▫️3-ўрин соҳиби – халқаро танлов бўйича 100 миллион сўм, республика танлови бўйича 25 миллион сўм миқдорида.

👉 https://kun.uz/kr/00635290

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Россияга боради

▪️Ўзбекистон президенти 4-5 июнь кунлари амалий ташриф билан Санкт-Петербург шаҳрида бўлади.

▪️Давлат раҳбари Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида иштирок этади ва нутқ сўзлайди.

▪️Ташриф дастурида Россия президенти Владимир Путин билан учрашув ўтказиш ҳамда Ўзбекистонда биринчи интеграциялашган атом электр станцияси қурилишини бошлаш маросимида иштирок этиш кўзда тутилган.

👉 https://kun.uz/kr/06042159

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ҳуқуқ органлари ходимлари пора олишни рад этгани учун мукофотланиши тўғри эмас — Аксилкоррупция агентлиги

Хизмат вазифаларини бажариш жараёнида пора олишдан воз кечган ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимларини моддий рағбатлантириш ҳуқуқий жиҳатдан номувофиқ, деб ҳисобламоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги.

Идора бу амалиётни бекор қилиш бўйича ҳукумат қарори лойиҳасини ишлаб чиққан.

👉 https://kun.uz/kr/11921561

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Тошкентдаги подстанцияда трансформатор ёниб кетди

1 июн куни Тошкент шаҳри Олмазор туманида, Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган подстанцияда трансформатор ёниб кетди.

Бунинг оқибатида Шайхонтоҳур ва Олмазор туманларининг айрим ҳудудларида (6200 та хонадон, 800 дан ортиқ юридик шахслар) электр таъминотида узилиш кузатилмоқда. Ҳозирда ёнғин ўчирилган.

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Метан-шохобчаларда газ нархи кўтарилди

1 июндан бошлаб автомобилларга сиқилган газ тўлдириш шохобчалари 1 м3 метанни 5700-5800 сўмдан сота бошлади. Бу ҳақдаги суратлар ижтимоий тармоқларда тарқалмоқда.

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан, бугундан бошлаб метан-шохобчаларга етказиб бериладиган газ нархи 10 фоизга кўтарилган.

👉 https://kun.uz/kr/98239688

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Кубада ҳам операция муваффақиятсиз кечса, АҚШ бош кўтаролмай қолади” - сиёсатшунос

Kun.uz билан суҳбатлашган таҳлилчилар фикрича, АҚШ президенти қанчалик таваккалчи бўлмасин, Куба масаласида ўйлаброқ ҳаракат қилиши лозим. Эронга ҳужум Венесуэладаги операция таъсири ортидан бўлган бўлиши мумкин. Лекин, Кубада ҳам муваффақиятсизликка учралса, АҚШ бош кўтаролмай қолади. Трамп администрациясидагиларнинг стратегик мақсади йўқлиги кўриниб қолмоқда, дейди сиёсатшунос Иброҳим Жўрабоев.

📹 СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Президент фармони билан маданият ва санъат вакилларига давлат мукофотлари топширилди

29 май куни Сенатда бўлиб ўтган тантанали маросимда маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларига “Шуҳрат” медали, “Дўстлик” ва “Меҳнат шуҳрати” орденлари ҳамда бошқа давлат мукофотлари топширилди.

Тақдирланганлар орасида халқ севган санъаткорлар, шоирлар, бастакорлар, театр ва кино вакиллари бор. Фармонга кўра уларнинг 52 нафари “Шуҳрат” медали, 44 нафари “Дўстлик” ордени ва 24 нафари “Меҳнат шуҳрати” ордени ҳамда бошқа турли мукофотлар билан тақдирланган.

👉 https://kun.uz/kr/82211329

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

АҚШда 250 долларлик банкнота чиқарилиши мумкин. Унга Трамп тасвири туширилади

Америкада мамлакат ташкил топганининг 250 йиллиги муносабати билан амалдаги президент Доналд Трамп тасвири туширилган 250 долларлик янги банкнота чиқариш ғояси муҳокама қилиняпти. Агар бу амалга ошса, Қўшма Штатлар тарихида сўнгги 160 йил ичида илк бор тирик инсоннинг сурати миллий валютада пайдо бўлади.

Гравировка ва босма ишлар бюроси янги купюра ишлаб чиқишни бошлаш учун бир неча йил кераклиги, жараён мураккаб ҳуқуқий экспертиза ва техник хавфсизлик талабларини ўз ичига олишини таъкидлаган.

👉 https://kun.uz/kr/26520649

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Фарғонада банкир, Жиззахда ҳокимлик мансабдори пора билан ушланди

ДХХ ўтказган тезкор тадбирда Шароф Рашидов тумани ҳокимлиги мансабдор ходими тадбиркордан 500 доллар талаб қилиб, пулларни олган вақтида қўлга олинди.

Фарғонада эса банк хизматлари маркази раҳбари 2,5 млрд сўм кредит ажратиб бериш эвазига фуқародан кредитнинг 5 фоизини талаб қилган. Банкир 10 минг долларни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.

👉 https://kun.uz/kr/75693342

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Нетаняҳу ҳарбийларга Ғазодаги назоратни 70 фоизгача кенгайтиришни буюрди

Исроил бош вазири Бинямин Нетаняҳу Ғазонинг 100 фоизини эгаллаш ҳақидаги ҳайқириқларга жавоб бериб, буни 70 фоиздан бошлашини айтди.

«Биринчи навбатда, етмиш. Келинг, шундан бошлайлик. Биз уларни [Ҳамасни] ҳар томондан сиқиб боряпмиз», деди у.


Таҳлилчиларга кўра, Ғазода тажовузкорроқ ҳаракат қилиш – қайта сайланиш учун оғир кураш олиб бораётган Нетаняҳуга исроилликларнинг диққатини нохуш хабарлардан чалғитишга ёрдам бериши мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/15968177

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

“Геосиёсат”. Экспертларга савол беринг

Трамп Нетаняҳуга қаттиқ дашном берганини тасдиқлади. Нетаняҳу эса ўртадаги баҳсни “оилавий келишмовчилик”ка қиёслади. Бу зиддиятдан кейин АҚШ Исроил ва Ливан ўртасида оташкесим сулҳига эришилганини маълум қилди. Айни пайтда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси келишувни Ливан халқини йўқ қилиш режаси дея баҳоламоқда.

Минтақада АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Россия эса 7 июн кунги сайлов олдидан Арманистонга босимларни тобора кучайтирмоқда.

Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастури бугунги сонида таҳлилчилар Ҳамид Содиқ ва Фарҳод Толипов эфир давомида томошабинлардан келиб тушган саволларга ҳам жавоб беришади.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Москвадан Қримга кетаётган йўловчи автобус зарбага учради

Донецк областининг оккупация остидаги қисмига Москва томонидан тайинланган ҳукумат украин ҳарбийлари Енакиево шаҳрида Симферопол томон кетаётган йўловчи автобусга дрон орқали зарба берганини маълум қилди.

Украина томони автобусга берилган зарбани тўғридан тўғри рад этмаган ва «тажовузкор давлат томонидан берилган баёнотлар юзасидан изоҳ бермаслиги»ни билдирган.

👉 https://kun.uz/kr/42351505

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Таълимга ташхис қўядиган одам йўқ” – Абдураҳмон Ташанов

Инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов мактаб таълими ва ёшлар ҳаёти билан боғлиқ масалалар бўйича сифатли социологик тадқиқотларга эҳтиёж кучайганини таъкидлади.

“Вояга етмаганлар бўйича комиссиялар бор, формал ташкилотлар гўёки ишлаб турибди. Лекин таҳлил берадиган, ОАВга чиқиб, одамларга тушунтириб бера оладиган, бирор кўрсатувда чуқурроқ таҳлил берадиган одамларнинг ўзи йўқ. Ҳамма пана-панада гаплашади, «таълим ўлди», «таълим реанимацияда» дейди. Таълим учун ҳамма қайғуради, лекин шуни сиёсат даражасига кўтарадиган одам йўқ”, - дейди у.

📹СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Йил охиригача Бухоро-Урганч-Хива йўналишида замонавий электропоездлар қатнови йўлга қўйилади – транспорт вазири

Транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бир қатор янги темирйўл қатновлари йўлга қўйилишини маълум қилди, Хусусан, Бухоро–Урганч–Хива йўналишида электропезд қатнови жорий йилда ишга тушади. Тошкент–Самарқанд йўналишида алоҳида юқори тезликдаги темирйўл линияси лойиҳаси 2030 йилга қадар якунланади. Яна 4 та "Жалоддин Мангуберди" тезюрар поездлари олиб келинади. Чехиянинг Skoda компаниясидан 10 та замонавий электропоезд харид қилинади.

👉 https://kun.uz/kr/97289539

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Кўргазмалар имкониятлар яратади: Iteca Exhibitions компаниясининг 2026 йил баҳор мавсуми натижалари

Бугун бутун дунёда кўргазма саноати 2026 йилги Global Exhibitions Day (GED) профессионал байрамни нишонланмоқда. Бу йил GED "Кўргазмалар имкониятларни яратади" шиори остида ўтказилмоқда, унда кўргазмаларнинг иқтисодий ривожланиш ва халқаро ҳамкорликдаги роли таъкидланади. Шу маънода, мазкур шиор «Iteca Exhibitions» халқаро кўргазмалар компаниясининг «Ўзбекистон иқтисодиётига хизмат қилишдан фахрланади!» деган тамойили билан ҳамоҳанг эканини алоҳида таъкидлаш мумкин.

👉 https://kun.uz/kr/36253719

Реклама

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Қизилқум чўлида аномал ёмғирлардан сўнг жуда катта кўл пайдо бўлди

Янги кўл илгари сувсиз деб ҳисобланган Шўрбулоқ ҳудудида пайдо бўлди ва бугунги кунда унинг майдони тахминан 80 квадрат километрни ташкил этади.

👉 https://kun.uz/kr/67805223

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Ташқи ишлар вазирлиги Ўзбекистонда Евроиттифоқ депортация маркази ташкил қилинишини рад қилди

🇪🇺 Politico нашри Евроиттифоқ бошпана бериш рад этилган мигрантларни депортация қилиш марказларини тузиш учун Ўзбекистон ва Қозоғистон вариантларини кўриб чиқаётганини ёзди.

🛂 Дипломатик манбаларга кўра, Европа Иттифоқи бунинг эвазига ҳамкор давлатларга молиявий ёрдам ёки виза режимини либераллаштиришни таклиф қилиши мумкин.

🇺🇿 Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Kun.uz'га берган изоҳида ушбу «кўтарилган масала ҳақиқатга тўғри келмаслиги»ни айтди. Қозоғистон ҳам бундай хабарларни рад қилди.

👉 https://kun.uz/kr/32116239

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

РФ–Толибон ҳарбий битими ва Эронга янги шартлар | "Геосиёсат"
 
Россия Толибон билан ҳарбий ҳамкорлик бўйича расмий келишув имзолади: гап толибларни қуроллантириш ҳақида кетаётган бўлиши мумкин.
 
Эрон масаласида Трампга ҳар икки партиянинг босими ошмоқда: у “ҳаммаси яхши бўлади” деб пост ёзишга мажбур бўлди.
 
Германиядаги иккинчи энг йирик партия Москванинг таклифини қабул қилди: Петербург саммитида Бундестаг депутатлари ҳам қатнашиши кутиляпти.
 
Халқаро майдондаги долзарб кун тартиби – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастури муҳокамасида.

📱 Telegram'да кўриш

📱 YouTube'да кўриш

📱 ВКонтакте'да кўриш

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Жазирама ортидан жала

1–7 июн кунлари Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги бир вақтнинг ўзида иссиқ ҳаво ва жала ёғиши синовларига дуч келади. Ҳафта бошида жанубда ҳарорат +40 даражагача кўтарилади. Ҳафта ўрталарида водий, Тошкент вилояти ва тоғолди ҳудудларида чақмоқли жала ёғинлар фаоллашиши мумкин. Айниқса, тоғлардан оқиб тушувчи сел сувлари ва кучли шамоллар деҳқонлар учун асосий хавф бўлиб қолмоқда.

📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Хвича Кварацхелия Чемпионлар лигаси жорий мавсумининг энг яхши футболчиси деб топилди

Грузиялик яримҳимоячи 16 та ўйинда 10 та гол ва 7 та голли узатма муаллифи бўлди. У ПСЖ таркибида Чемпионлар лигасида кетма-кет иккинчи бор ғолибликни қўлга киритди.

👉 https://kun.uz/kr/13370775

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россияда муфтийлар ҳибсга олинмоқда

Май ойи давомида Россиянинг турли регионларида муфтийлар ҳамда бошқа мусулмон диний арбоблар ва жамоатчилик фаоллари ушланаётгани ва ҳибсга олинаётгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди.

Уларга порахўрликдан тортиб терроризмгача бўлган айбловлар қўйилмоқда. Экспертлар ҳисоблашича, бу Россия мусулмонлари диний идораси раиси Равил Гайнутдинга қарши кампания ҳисобланади.

👉 https://kun.uz/kr/41535808

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Россия дрони Руминиядаги уйга келиб урилди

29 майга ўтар кечаси Россия Украина ҳудудига учирган дронлардан бири НАТОга аъзо бўлган Руминия ҳаво ҳудудига кириб келди. Дрон мамлакат жануби-шарқидаги Галац шаҳридаги 10 қаватли турар жой биноси томига қулаган ва портлаган. Икки киши жароҳатланган. Уйда яшовчи 70 га яқин киши эвакуация қилинган.

НАТО «иттифоқчилар ҳудудининг ҳар бир дюймини ҳимоя қилиш»га ваъда бермоқда. Европа Иттифоқи санкциялар тайёрламоқда.

📸 👉 https://kun.uz/kr/41075912

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ билан ҳамкорликни ривожлантиришнинг 5 устувор йўналишини санади

Евросиё иқтисодий иттифоқи мамлакатлари билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш Ўзбекистон «ташқи иқтисодий сиёсатининг энг муҳим йўналишларидан бири» бўлиб қолмоқда.

Шавкат Мирзиёев ЕОИИ давлатлари билан тўсиқларсиз савдонинг ягона рақамли маконини шакллантириш ҳамда меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш зарурати ҳақида гапирди.

👉 https://kun.uz/kr/43928971

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Эронликлар узоқ шатдаундан кейин интернетга киришди. Буни улар қандай қарши олишди?

26 май куни NetBlocks мониторинг ташкилоти Эронда интернетга кириш тикланганини қайд этди.

Амалда йил бошидан буён давом этиб келган шатдаун ижтимоий тармоқлар орқали сотувга таянган йирик бизнесларни ҳам барбод қилди. Интернетга чекловларни айланиб ўтиш жуда қийин эди: Starlink сунъий йўлдош интернети терминаллари аввалбошдан қийин матоҳ эди, эронликлар аввалдан оммавий равишда фойдаланиб келган VPN-сервисларга кириш ҳам кескин қимматлашиб кетди. Бундан ташқари, VPN учун ҳам, Starlink учун ҳам ҳибсга олишлари мумкин эди.

👉 https://kun.uz/kr/88559010

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…

Kun.uz | Расмий канал

Саида Мирзиёева: ҚҚС бўйича чегаранинг оширилиши кичик бизнес учун муҳим енгиллик бўлади

Ўзбекистонда кичик бизнес учун солиқ юкини енгиллаштиришга қаратилган муҳим ўзгаришлар тадбиркорлар томонидан ижобий қарши олинмоқда. Бу ҳақда Саида Мирзиёева маълум қилиб, ҚҚС тўлашга ўтиш бўйича чегаранинг 1 миллиард сўмдан 5 миллиард сўмгача оширилиши минглаб тадбиркорлар учун янги имкониятлар очишини таъкидлади.

👉 https://kun.uz/kr/01920397

Kun.uz расмий канали

Читать полностью…
Subscribe to a channel