1122727
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Бир инсон қандай қилиб бутун жамиятни ўзгартирди? | 5 дақиқа
Бир инсон қандай қилиб бутун бир жамиятни ўзгартира олади? Қандай қилиб қуллик, зулм ва жоҳиллик ҳукм сурган замонда адолат, илм ва инсонийлик ғояларини илгари суриш мумкин?
Алихонтўра Соғунийнинг «Тарихи Муҳаммадий» асари ана шу саволларга жавоб беради. Муаллиф Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳаётларини ҳикоя қилар экан, ўқувчига фақат тарихни эмас, инсоннинг ўзини ҳам англаш йўлини кўрсатади.
👉 https://kun.uz/kr/28628155
Kun.uz расмий канали
Мобил телефон рақами орқали тезкор пул ўтказиш тизими ишга тушади. У қандай ишлайди?
Жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинган ҳужжатга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ўртасида маблағларни реал вақт режимида ўтказиш имконини берувчи тезкор тўловлар тизими 24/7 режимда ишлай бошлайди.
Ўтказма жисмоний шахснинг банк мобил иловаси орқали ёки бевосита банкка тақдим этиладиган топшириғи асосида амалга оширилади.
👉 https://kun.uz/kr/55516565
Kun.uz расмий канали
Қурилишга рухсат олишда бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилади
Энди тадбиркор қурган объектини электр, газ, сув, канализация ва бошқа тармоқларга улаш учун алоҳида-алоҳида ариза бериб юрмайди: 1 июлдан бошлаб “битта ариза – бир тўлов – барча уланиш нуқталари” тамойили жорий этилади.
1 сентябрдан бир нечта давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона хизмат – архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш йўлга қўйилади.
Қурилиш техникалари импорти 3 йилга бождан озод этилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/33781551
Kun.uz расмий канали
Зеленскийнинг чақириғи ва тинчимаётган Ливан | "Геосиёсат"
Зеленский Путинни бу сафар бошқачароқ услубда учрашувга чорлади ва кутилганидек яна рад жавобини олди. Айни пайтда Арманистон муҳим танлов қаршисида турибди, эртанги сайлов Ереваннинг йўналишини белгилаб беради.
Эрон АҚШ билан музокараларда “Ҳизбуллоҳ” бўйича ҳам шартлар қўяётган бир пайтда, гуруҳ Ливан ҳукуматининг Исроил билан келишувини қабул қилмаслигини айтиб чиқди. Сергей Лавров эса Муаммар Қаззофийнинг ағдарилишига у ядро қуролидан воз кечгани сабаб бўлганига ишора қилди.
Ортда қолган ҳафтанинг халқаро майдондаги мавзулари муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
Ўзбекистонда лойиҳалаш ва қурилишни параллел олиб бориш амалиёти ўзгаради
2026 йил 1 июлдан бошлаб лойиҳалаш ва қурилиш ишларини бир вақтда амалга ошириш амалиёти бекор қилиниб, ўрнига босқичма-босқич тайёрланадиган лойиҳа асосида қурилиш қилиш тартиби жорий этилади. Бунда объект бир нечта босқичларга бўлиниб, ҳар бир босқич учун алоҳида рухсат олган ҳолда қурилиш қилиш мумкин.
Бизнес кўп квартирали уйлардан бошқа барча қурилишларда бу тартибни қўллаш ҳуқуқига эга. Бюджет ҳисобидан барпо этиладиган объектлар учун эса президент ёки ҳукумат рухсати талаб этилади.
👉 https://kun.uz/kr/33196592
Kun.uz расмий канали
Энг илиқ май ва кучли жалалар: Ўзбекистонда баҳор қандай ўтди?
2026 йил баҳори Ўзбекистонда илиқ ва серёғин об-ҳаво билан ёдда қолди.
Май ойи мамлакат метеокузатувлари тарихидаги энг илиқ май сифатида қайд этилди.
Айрим ҳудудларда ҳаво ҳарорати 42 даражагача кўтарилган бўлса, кучли жалалар, рекорд даражадаги ёғингарчилик ва сел-сув тошқинлари ҳам кузатилди.
👉 https://kun.uz/kr/02607622
Kun.uz расмий канали
Қурилганига 50 йилдан ошган уйларни қайта режалаштириш тақиқланди
Президент фармони билан, эксплуатация муддати 50 йилдан ошган кўп квартирали уйларда қайта режалаштириш ишларини амалга ошириш тақиқланди. Уйни мустаҳкамлаш ишлари бундан мустасно.
Шунингдек, кўп квартирали уйларда кафолат муддати давомида нуқсон юзага келган тақдирда, қурувчи бу нуқсонни тузатиш бўйича инспекция кўрсатмасини бажармаса, бундай қурувчиларнинг рейтинг балли пасайтирилади.
👉 https://kun.uz/kr/18153299
Kun.uz расмий канали
Шахсий эҳтиёж учун автомобил олиб киришда “бир йилда битта” деган чеклов олиб ташланди
Ўзбекистонда жисмоний ва юридик шахслар ўз эҳтиёжи учун транспорт воситаси импорт қилганда, бир йилда фақат бир дона транспорт воситасига мувофиқлик сертификати берилишига оид чеклов бекор қилинди.
Бу – 4 июн куни имзоланиб, 5 июндан кучга кирган президент фармонида белгиланган.
👉 https://kun.uz/kr/56587903
Kun.uz расмий канали
Бу хат қўполлик унсурларига эга — Путин Зеленскийнинг хати ҳақида
Кремл раҳбари бир кун олдин Украина президенти Володимир Зеленский томонидан ўзига ёзилган хат юзасидан фикрларини билдирди. У Зеленскийни сайловга боришга чақириб, ҳозирча у билан учрашишдан маъно кўрмаётганини қайд этган.
👉 https://kun.uz/kr/43733157
Kun.uz расмий канали
Навоийда алиментдан қарздор ота тандир ичидан топилди
Кармана туманида МИБ ходимларининг таъқибидан қочган эркак ошхоналардан биридаги тандир ичига яширинган. Унинг алиментдан қарздорлиги қарийб 71 млн сўм бўлган.
👉 https://kun.uz/kr/56928263
Kun.uz расмий канали
«Орешник» ҳали жанговар қўллангани йўқ – Путин
Аssociated Рress агентлиги журналисти Путиндан Санкт-Петербург бўйлаб зарбалар ҳақида сўраш асносида Россия иқтисодиёти сўнгги вақтларда муаммоларни бошдан кечираётгани, президентнинг рейтинги қулаётгани, «АҚШ эса босқинни стратегик фалокат деб атагани»ни эслатган.
«Буларнинг барчасини ҳисобга оладиган бўлсак, бутун Донбассни эгаллашга қаратилган ҳарбий мақсадингизга амал қилиш мантиқан тўғри бўладими ёки сиз келишувга боришга тайёрмисиз?» – дея савол қўйган журналист.
Путинга очиқ хат йўллаган Зеленский ва Сининг Шимолий Кореяга ташрифи – кун дайжести
• Зеленский Путинга очиқ хат йўллаб, урушни тугатиш учун юзма-юз учрашув ўтказишга чақирди;
• Путин Зеленский Украинанинг қонуний вакили эканлигини шубҳа остига олиб, учрашув борасида аниқ гапирмади;
• «Ҳизбуллоҳ» Ливан ва Исроил ҳукуматлари ўртасида эришилган оташкесим шартларини рад қилди;
• АҚШ Кубанинг амалдаги президенти ҳамда Кастролар оиласи аъзоларига қарши санкциялар жорий қилди;
• Хитой раҳбари Си Жинпинг қарийб етти йил ичидаги илк марта Шимолий Кореяга ташриф буюради;
• Мехикода Жаҳон чемпионати ўйинлари бошланишга 8 кун қолганда ўқитувчилар ва истеъфодаги судьялар намойишларга чиқди.
👉 https://kun.uz/kr/50369205
Kun.uz расмий канали
«Бу уруш – сизнинг шахсий танловингиз. Украина уни тугатишни таклиф қилади». Зеленский Путинга очиқ хат ёзди
Владимир Путинга очиқ мактуб йўллаб, унда Украина Россия учун уруш нархини кескин оширишга қодирлигини айтди ва уни ҳарбий ҳаракатларни тугатиш учун шахсан учрашишга чақирди. Қуйида ушбу хатнинг тўлиқ матни келтирилади.
👉 https://kun.uz/kr/36524870
Kun.uz расмий канали
Кореяга иш ва ўқишга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди
Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида фуқароларни Жанубий Кореяга ишга ва ўқишга юборишни ваъда қилиб, уларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар аниқланди.
Хусусан, Андижон вилоятида нодавлат таълим муассасаси раҳбари Корея ишчи визасини олиб бериш учун 14 кишидан 44,1 минг доллар олган. У бошқа бир фуқародан ўқишга юбориш учун пул олаётганида ушланди. Яна учта ҳудудда шу каби ҳолатлар фош этилди.
👉 https://kun.uz/kr/37125064
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистонда қуриладиган АЭС қиймати 9,5 миллиард доллардан ошмайди — "Ўзатом" директори
"Ўзатом" раҳбари Азим Аҳмадхўжаевнинг маълум қилишича, Ўзбекистонда қуриладиган интеграциялашган АЭС қиймати 9,5 млрд долларгача етиши мумкин. Умумий суммага маҳаллийлаштириш харажатлари киритилмаган. Локализация даражасини 30 фоизгача етказиш режалаштириляпти.
Қурилишда битта майдончада иккита кичик ва иккита катта реакторни жойлаштириш формати танланган.
👉 https://kun.uz/kr/33388022
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров вафот этди
Атоқли ёзувчи ва таржимон, Ўзбекистон Қаҳрамони Иброҳим Ғафуров 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси маълум қилди.
Kun.uz таҳририяти миллий адабиётимиз дарғаси, етук олим ва фидойи жамоат арбобининг вафоти муносабати билан унинг яқинларига чуқур таъзия изҳор қилади.
Жаноза намози эртага, 7 июн куни бомдод намозидан сўнг Ҳазрати имом (Ҳастимом) жоме масжидида ўқилади. Марҳум Тешик қопқа қабристонига қўйилади.
👉 https://kun.uz/kr/53896896
Kun.uz расмий канали
Трамп Нетаняҳудан нега норози?
Дунё иқтисодиёти ҳали ҳам АҚШ–Эрон урушининг асири бўлиб қолмоқда. Ҳўрмуз бўғози ёпиқ, ва очилишидан дарак йўқ. Трампнинг асосий уринишлари – дипломатияга қаратилган. У бисотидаги энг оғир таҳдидлар, ғазабнок постларни ёғдираётган бўлса-да, асосий муддао – Теҳрон билан келишув экани кўриниб турибди. Чунки охирги уч ойда катта уруш бўлмади.
АҚШ муроса излаш кўйида, лекин Исроил ҳақида бундай деб бўлмайди. Сиёсатшунос Камолиддин Раббимов Kun.uz'даги колонкасида Исроилнинг мотивлари ҳақида сўз юритади.
📹 ВИДЕОШАРҲНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Asialuxe Travel ва Uzbekistan Airways тарихда илк бор Самарқанд – Анталия тўғридан-тўғри рейсини амалга оширди
4 июнь куни мамлакатимиз туризм соҳаси учун чинакамига муҳим воқеа юз берди. Uzbekistan Airways миллий авиаташувчиси Asialuxe Travel туроператори билан ҳамкорликда тарихда биринчи марта Самарқанд – Анталия йўналиши бўйича тўғридан-тўғри парвозни муваффақиятли амалга оширди.
👉 https://kun.uz/kr/87001815
Реклама
Тошкентда уйни икки марта сотган ака-укага жиноят иши қўзғатилди
Тошкентда ака ва ука уйни сотиш баҳонасида харидордан 363 минг АҚШ доллари олиб, кейинчалик ушбу кўчмас мулкни бошқа шахсга сотиб юборганликда гумонланмоқда.
Ҳолат юзасидан фирибгарлик моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/57831257
Kun.uz расмий канали
«Реал» жиддий қайта қуриш даврига кирмоқда
Мадриднинг «Реал» клуби президентлик сайлови натижаси олдиндан аниқ эмаслигига қарамай, янги мавсумга тайёргарлик кўришда давом этмоқда.
Перес лавозимида қоладиган бўлса, Жозе Моуринио «Реал»га қайтиши, шунингдек, «Ливерпул»дан Конате, «Интер»дан Думфрис олиб келиниши ҳал бўлган масалалар. У яна бир супертрансфер ваъда қилмоқда – бу Ҳоланд, Олисе, Доку ёки Кейн эмас; у АПЛда ўйнаймайди ва ҳимоячи эмас; «Реал» унинг учун камида 150 миллион евро тўлашга тайёр; барчаси сешанба куни маълум бўлади.
👉 https://kun.uz/kr/13657302
Kun.uz расмий канали
Май ойидаги инфляция: қайси маҳсулот қанчага қимматлашди?
Ўтган ой якунларига кўра, йиллик инфляция 5,5 фоизгача пасайди. Бу энергия товарлари нархида юқори база эффекти чиқиб кетиши билан изоҳланади. Май ойи давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан суяксиз мол гўшти — 3,6 фоизга суякли мол гўшти — 2,9 фоизга, қўй гўшти — 2,9 фоизга, шакар —1,5 фоизга қимматлашди.
«2026-йил май ойида импорт (бир кг учун 5 000 сўмдан 10 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) ва маҳаллий (бир кг учун 2 000 сўмдан 7 000 сўмгача бўлган оралиқда ўсиш) мол гўшти нархларида ўзгариш кузатилди», дейилади ҳисоботда.
Тўрт боланинг “бошини еган” электромопедми ёки?.. - Пахтачидаги фожиа тафсилотлари
Самарқанд вилоятининг Пахтачи туманида содир бўлган фожиа тўрт нафар боланинг умрига зомин бўлди. Юк ташиш учун мўлжалланган электромопедда сайрга чиққан оила аъзолари ва болалар Нарпай каналига тушиб кетган. Саккиз кишидан тўрт нафари қутқариб қолинган бўлса, яна тўрт нафар вояга етмаган бола ҳалок бўлган.
Kun.uz мухбири воқеа жойида бўлиб, гувоҳлар ва болаларни қутқаришга ҳаракат қилган инсонлар билан суҳбатлашди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербург халқаро иқтисодий форумининг ялпи йиғилишида сўзлаган нутқида Ўзбекистонда инвестиция муҳитини яхшилаш ва бозор ислоҳотларини давом эттириш бўйича ишлар олиб борилаётганини таъкидлади.
👉 https://kun.uz/kr/62855627
Kun.uz расмий канали
Биринчи АЭС қурилишига старт ва абитуриентлар қабулининг бошланиши — маҳаллий дайжест
▪️Шавкат Мирзиёев ва Владимир Путин Ўзбекистонда интеграциялашган атом электр станциясининг биринчи энергия блокини қуриш жараёнига расман старт берди.
▪️2026-2027 ўқув йили учун давлат олий ва касбий таълим муассасаларига қабул жараёни бошланди.
▪️1 сентябрдан қурилиш соҳасидаги бир қатор давлат хизматлари бирлаштирилиб, ягона давлат хизмати — архитектура ва шаҳарсозлик талабини бериш тизими жорий этилади.
▪️Ўзбекистоннинг тўртта вилоятида Жанубий Кореяга ишга юбориш эвазига фуқароларнинг пул маблағларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган шахслар ушланди.
🗓 Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/33394998
Kun.uz расмий канали
“Тошкентни дунёдаги энг қулай шаҳарлардан бирига айлантирамиз” – ҳоким Шавкат Умрзоқов билан суҳбат
Kun.uz мухбири Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқовнинг жойларга ташрифида ҳамроҳлик қилиб, пойтахтдаги дренаж тизими, экология, жамоат транспорти, коммунал инфратузилма ва аҳоли олдидаги масъулияти ҳақида сўради. Унинг сўзларига кўра, ҳозирги қилинаётган ишлар билан Тошкент келгуси 5 йил ичида яшаш учун энг қулай дунё шаҳарлари рўйхатига кириши керак.
Ҳоким суҳбатда журналистлар билан жуда кам мулоқот қилгани хато бўлганини ҳам эътироф этди.
📹СУҲБАТНИ ТЎЛИҚ ТОМОША ҚИЛИНГ
Samsung 2026 йилги жаҳон чемпионати арафасида “Кўпроқ ҳиссиётлар. Кўпроқ таассуротлар” акциясини эълон қилади
25 майдан 14 июнгача Galaxy S26 Ultra харид қилинг ва Galaxy Buds4 Pro’ни совға сифатида қўлга киритинг
55 дюймли Samsung Crystal UHD телевизорини эса 50 дюймли модел нархида харид қилинг.
Смартфон Nightography, Super Steady видео ва махфийлик дисплейига эга. Телевизор 4K Upscaling, Knox Security ва 7 йиллик ОТ янгиланишларини тақдим этади.
Ўйинлар олдидан техникангизни янгиланг!
Батафсил 👉 samsung.com
Реклама
Самарқанд ва Бухородаги йирик таълим лойиҳаси: ZARMED университети нимаси билан ажралиб туради?
Абитуриентлар учун айни вақтда 15.000 га яқин талабалар таҳсил олаётган ZARMED Университетидан видеорепортаж. Kun.uz журналисти университетнинг ҳар икки кампусида бўлиб, бу ерда таълим жараёни қандай ташкил этилгани, талабалар учун қандай имкониятлар яратилгани ва университет қандай мақсадлар сари ҳаракат қилаётганини ўрганди.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
🕋 Ота-онани сафардан эсон-омон қайтганини кўриш — фарзанд учун ўзи бир бахт. Ҳаждан қайтган кунлар эса бу меҳрни сўз билан эмас, амал билан ифодалаш учун энг самимий фурсат.
🤍 Чунки ота-она олдидаги қарзни ҳеч нарса билан тўлаб бўлмайди. Аммо меҳрни, ҳурматни ва миннатдорчиликни кўрсатиш мумкин.
🎥 Биз шу ҳиссиётни бир лавҳада жамладик — юраклардаги энг иссиқ туйғуни. Онамга. Отамга.
🤲 Ота-онангиз бошингиз узра омон бўлсин.
🚘 Kia — энг қадрли инсонларингизга бўлган меҳрингиз тили.
🌐 Instagram | Web-sayt
Реклама
Попда чўкиб кетган йигитнинг жасади 8 кунлик қидирувдан кейин топилди
Фарғона вилоятидан келган 24 ёшли шахс 28 май куни Наманган вилояти Поп туманининг «Шайхон» МФЙ ҳудудидаги дам олиш маскани яқинидан оқиб ўтувчи Чодаксойнинг чўмилиш тақиқланган ҳудудига тушган ва оқиб кетган.
Шундан сўнг туман ФВБ ёнғин-қутқарувчилари томонидан сув устида, бошқарма қутқарув отряди қутқарувчилари томонидан эса сув остида қидирув ишлари олиб борилган. Унинг жасади орадан саккиз кун ўтиб сойдан топилди.
👉 https://kun.uz/kr/75510495
Kun.uz расмий канали
“Геосиёсат”. Экспертларга савол беринг
Трамп Нетаняҳуга қаттиқ дашном берганини тасдиқлади. Нетаняҳу эса ўртадаги баҳсни “оилавий келишмовчилик”ка қиёслади. Бу зиддиятдан кейин АҚШ Исроил ва Ливан ўртасида оташкесим сулҳига эришилганини маълум қилди. Айни пайтда “Ҳизбуллоҳ” етакчиси келишувни Ливан халқини йўқ қилиш режаси дея баҳоламоқда.
Минтақада АҚШ ва Эрон яна зарбалар алмашди. Россия эса 7 июн кунги сайлов олдидан Арманистонга босимларни тобора кучайтирмоқда.
Kun.uz'нинг “Геосиёсат” дастури бугунги сонида таҳлилчилар Ҳамид Содиқ ва Фарҳод Толипов эфир давомида томошабинлардан келиб тушган саволларга ҳам жавоб беришади.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш