1122728
Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали O'zbekcha 👉 @kunuz Русский 👉 @kunuzru English 👉 @kunuzen Тезкор 👉 @kunonline Сайт: kun.uz Бот: @Kunuz_News_Bot Реклама: +998 78 113 10 10
Бюджетга юкламани камайтириш учун автобус чипталари нархини ошириш таклиф этилмоқда
Жамоат транспортида йўловчи оқими паст йўналишларни оптималлаштириш, йўлкирани иқтисодий асосланган даражага босқичма-босқич яқинлаштириш ва ташувчиларга тўланадиган маблағларнинг бир қисмини хизмат сифати кўрсаткичларига боғлаш орқали давлат бюджетига тушаётган транспорт субсидиялари юкламасини камайтириш мумкин, деб ҳисоблайди Молия вазирлигининг Фискал таҳлиллар институти.
Бу ташкилот, шунингдек, минимал иш ҳақи, талабалар стипендияси ва пенсия тизими бўйича ҳам ўз таклифларини илгари сурди.
👉 https://kun.uz/kr/37478603
Kun.uz расмий канали
Сунъий интеллект оламидаги кескин бурилиш: назорат ва чекловлар вақти келдими?
OpenAI ва бошқа компанияларнинг агентлари билан боғлиқ кутилмаган ҳодисалар бизни «сингулярлик нуқтаси»га олиб келганга ўхшайди, дейди Kun.uz колумнисти, AI мутахассиси Анвар Нарзуллаев.
«Сингулярлик — бу шундай бир нуқтаки, ундан кейин СИ ривожини тўхтатиб бўлмайди. Технология энди ўзини ўзи ривожлантиришга ўтади. Биз уни назорат қилиш, ўзгартириш ёки тўхтатишда ожиз қоламиз. Кўпчилик бу узоқ келажакда содир бўлади, деб ўйларди. Мутахассисларнинг фикрича, биз аллақачон шу даврнинг ичидамиз».
👉 https://kun.uz/kr/02147839
Kun.uz расмий канали
Поляк сузувчиси Болтиқ денгизини сузиб ўтди. У бунга 55 соат сарфлади
Полшалик 31 ёшли сузувчи Бартломей Кубковский тарихда биринчи бўлиб Болтиқ денгизини Швециядан Полшагача тўхтамасдан, сувдан чиқмасдан ва ҳамроҳлик қилган кемага тегмасдан сузиб ўтди. У қарийб 160 километрлик масофани 55 соатда босиб ўтди.
Кубковский икки суткадан ортиқ вақт давомида танаффус қилмасдан сузган. У кучли тўлқинлар, шамол ва совуқ сув шароитига қарамай, бутун масофани босиб ўтган ҳамда қоидаларга мувофиқ ҳамроҳлик қилган қайиққа бирор марта ҳам тегмаган.
👉 https://kun.uz/kr/45888171
Kun.uz расмий канали
“7,4 млрд сўм талон-торож қилинган” — Тошкентда ўпирилиб тушган йўл ўтказгич иши бўйича ҳукм ўқилди
12 март куни Мирзо Улуғбек туманидаги йўл ўтказгичнинг бир қисми ўпирилиб тушганди. Ҳолат юзасидан қўзғатилган жиноят иши судда кўриб чиқилиб, 6 киши жиноий жазога тортилди.
Суд ҳужжатига кўра, қурилиш объектида 6 млрд 177 млн сўмлик ишлар яроқсиз бажарилган ва 1,2 млрд сўмлик иш амалда бажарилмаган ҳолда қўшиб ёзилган.
Судланувчилар мансаб сохтакорлиги ва талон-торожда айбли деб топилди. Уларга 1 йил моддий ва мансабдорлик вазифаларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилган ҳолда 116,2 млн сўмдан жарима жазоси тайинланди.
Бош прокуратура депозит ҳисоб рақамига қўйилган 7 млрд 377 млн сўм пул давлат фойдасига ўтказилган.
👉 https://kun.uz/kr/39276858
Kun.uz расмий канали
Давлат хизматчиларига иш ҳақи ҳисоблаш тартиби ўзгаради
Бугунги кунда вазирлик ва идоралар ҳамда уларнинг ҳудудий бўлинмаларининг ходимлари олаётган иш ҳақи таркибида лавозим маошининг улуши 15 фоиздан ошмаяпти.
Бош вазир ўринбосари Жамшид Қўчқоров ўндан ортиқ устама ва мукофотлар ўрнига учта асосий рағбатлантириш тўловини жорий қилиб, 11 та разряд ва 6 та поғонадан иборат янги иш ҳақи сеткасини жорий этишни таклиф қилди.
Ҳудудий бошқармалар ходимларининг иш ҳақи тегишли ҳокимликлардаги ўхшаш лавозимлар маошидан юқори бўлмайди.
👉 https://kun.uz/kr/38627104
Kun.uz расмий канали
Пляжга қулаган дрон ва Трамп маъмуриятини судга берган штатлар – кун дайжести
• Украина дрони Краснодар ўлкасидаги пляжга қулади. Ҳужумда етти киши, жумладан, уч нафар бола ҳалок бўлди;
• Дунайда сувсизлик: Венгрия ва Руминия ядровий реакторларни совитишга сув олмаслик учун АЭСлар фаолиятини тўхтатмоқчи;
• АҚШнинг 25 штати сўнгги жорий этилган божлар юзасидан президент Трамп маъмуриятини судга берди;
• Венесуэладаги зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 6,1 минг кишидан ортди. Яна ўн минглаб одамлар бедарак йўқолган, деб ҳисобланмоқда;
• Россия Шимолий флотининг энг йирик кемаларидан бири «Адмирал Левченко» Германия яқинида кўзга ташланди.
👉 https://kun.uz/kr/07172145
Kun.uz расмий канали
Украинанинг уч таклифи ва Эронга янги босимлар| “Геосиёсат”
Зеленский Путинга шахсан учрашув таклиф қилиб, урушни қишгача якунлаш мақсадини илгари сурди. АҚШ Эронга босимни кучайтиришнинг янги, ноанъанавий усулларини изламоқда.
2 август куни Арманистон бош вазири лавозимига қайта тайинланган Пашинян Боку билан тинчлик келишувини имзолаш йўлидаги саъй-ҳаракатларини давом эттирмоқчи.
Халқаро майдондаги муҳим мавзулар муҳокамаси – Kun.uz'нинг жонли эфирдаги “Геосиёсат” дастурида.
📱 Telegram'да кўриш
📱 YouTube'да кўриш
📱 ВКонтакте'да кўриш
“Долзарб қирқ кунлик”: Украина нимага эришди?
Киев эълон қилган “40 кунлик таъсир операцияси” муддати якунига етмоқда. Бу даврда Украина Россия ичкарисига зарба беришни мутлақ янги босқичга олиб чиқа олди. Лекин операция натижаларига берилаётган баҳолар бир хил эмас.
Айрим таҳлилчилар уни тактик муваффақият, аммо стратегик жиҳатдан якунланмаган вазифа деб баҳоласа, бошқалар Россия жамиятига кўрсатилган босимни операциянинг асосий натижаси сифатида кўрмоқда.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Тошкент марказида тўртта кўп қаватли уй ноқонуний қурилгани маълум бўлди
“NewPort” турар жой мажмуаси масъуллари томонидан уйи бузилган ватандошларга компенсация тўланмаётгани ҳолати ўрганиб чиқилди.
Прокуратуранинг аниқлашича, одамларнинг уйлари ўзбошимчалик билан бузиб ташланган ва битта 20 қаватли, иккита 19 қаватли, битта 12 қаватли ва битта 2 қаватли турар-жой бинолари тегишли рухсатномасиз қурилган. Ҳолат бўйича жиноят иши очилди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Президент администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева шаҳар прокурорига бутун пойтахт бўйича қурилишларни инвентаризациядан ўтказишни буюрган эди.
👉 https://kun.uz/kr/36325585
Kun.uz расмий канали
5 август куни “Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши орбитага учирилади
“Самарқанд-2028” сунъий йўлдоши «Ўзбеккосмос» агентлиги ва STAR.VISION компанияси ўртасида имзоланган стратегик меморандум доирасидаги ҳамкорлик натижаси ҳисобланади.
5 август куни Хитойнинг Шандун провинцияси қирғоқлари яқинидаги денгиз старт платформасидан “Самарқанд-2028” ва “Лампунг-1” гиперспектрал сунъий йўлдошлари учирилади.
👉 https://kun.uz/kr/01374523
Kun.uz расмий канали
Америкаликлар Россияда кузги сафарбарлик эълон қилиниши ҳақида огоҳлантирмоқда
Бу Дума учун сентябр ойи охирида бўлиб ўтадиган сайловлардан кейин бошланиши мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/43732083
Kun.uz расмий канали
Геленжикда украин дрони пляждаги одамлар устига қулади
Портлаш оқибатида 7 киши ҳалок бўлиб, 40 киши жароҳатланган.
Маҳаллий аҳоли огоҳлантириш тизими ишламаганидан шикоят қилган. Украина томони дрон радиоэлектрон кураш воситаси таъсирида қулаганини айтмоқда.
👉 https://kun.uz/kr/75259163
Kun.uz расмий канали
Москвадаги теракт нишони бўлган генерал. У ҳақда нималар маълум?
Россия ҳукумати Москвадаги ресторанда рўй берган портлаш юзасидан сукут сақламоқда, хусусан, теракт нишони ким экани расман маълум қилинмаган.
ОАВга маълум бўлишича, ресторанда бу вақтда РФ ҳаво-космик кучлари бошлиғи, генерал-полковник Александр Чайконинг туғилган куни ўтказилаётганди: 27 июл куни у 55 ёшга тўлганди, меҳмонлардан бири олган видеода ресторан саҳнасида «Александр 55 ёшда» ёзуви ўрнатилганини кўриш мумкин.
👉 https://kun.uz/kr/32606072
Kun.uz расмий канали
Марокашга қайтаётган мигрантлар ва фожиаларга тўла дам олиш кунлари – кун дайжести
• Президент Трамп душанба куни АҚШ ва Эрон ўртасидаги музокараларнинг янги босқичи бўлишини айтди;
• Москвадаги теракт оқибатида 5 киши ҳалок бўлди ва 21 киши жароҳатланди. Кремл тарғиботчилари ҳужумда Украинани айбламоқда;
• Испания расмийларига кўра, Сеута анклавига бостириб кирган 48 мингдан ортиқ муҳожир Марокашга қайтарилган;
• Якшанба куни Украина юзлаб дронлар билан Россияга ҳужум қилди: камида саккиз киши ҳалок бўлди;
• Августнинг дастлабки 2 куни дунё бўйлаб жуда нотинч ўтди: Перуда самолёт қулади, Грецияда вертолётлар тўқнашди, Индонезияда паром ёниб кетди. Покистонда ҳам теракт.
👉 https://kun.uz/kr/15946021
Kun.uz расмий канали
Al-Jabr халқаро мактаби Марказий Осиё олимпиадасига мезбонлик қилди
Al-Jabr халқаро мактаби Марказий Осиёнинг иқтидорли ўқувчиларини бир майдонга жамлади. Мактабнинг Sun Life оромгоҳида ўтказилган халқаро олимпиадада Ўзбекистон, Қозоғистон ва Қирғизистондан 300 га яқин ўқувчи иштирок этди. Улар математика, инглиз тили, IT, ментал арифметика, араб ва рус тили фанлари бўйича ўз билимларини синовдан ўтказди.
👉 https://kun.uz/kr/59464846
Реклама
Янги иш ҳақи тизими, йўл безориларига янги жазо ва 10 ҳоким текшируви — маҳаллий дайжест
▪️ Давлат хизматчилари учун янги иш ҳақи тизими таклиф қилинди.
▪️Йўл безорилари автомобилидан бир йилгача маҳрум қилиниши мумкин.
▪️10 нафар туман ҳокимига нисбатан хизмат текшируви тайинланди.
▪️Ўзбекистонда автомобил ишлаб чиқариш 26,8 мингтага ошди.
▪️«Ташаббусли бюджет»да саралаш босқичи бошланди.
Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/31293876
Kun.uz расмий канали
Москва яқинида 5 киши ҳалок бўлди, Ленинград областида Wildberries омбори ёнди
Украина Россиянинг Wildberries маркетплейси омборларига ҳужумларни давом эттирмоқда. Бу сафар Ленинград областидаги омборга ҳужум оқибатида ёнғин чиққан. Москва областида ҳам омборлар зарбага учраган – бу ҳақда маҳаллий расмийлар компания номини келтирмасдан хабар берган. Беш киши ҳалок бўлгани маълум.
👉 https://kun.uz/kr/68033509
Kun.uz расмий канали
Ижтимоий нормадан ортиқ яшаш майдони учун иситиш тарифини 5 карра ошириш таклиф этилди
Молия вазирлигининг таҳлил институти иссиқлик таъминотида ҳам ижтимоий нормани жорий этишни илгари сурмоқда. 60 квадрат метр ёки ҳар бир рўйхатдан ўтган яшовчига 16 квадрат метрлик меъёрни ўрнатиб, ундан ошганда базавий тарифнинг 100 фоизига тенг, яъни ҳозиргидан беш баробар юқори тариф амал қилиши таклиф этилди.
Ташаббускорларнинг айтишича, Тошкентдаги хонадонларнинг қарийб 45 фоизи 60 метр квадратдан ошмаслиги сабаб, бу ўзгариш қабул қилинган тақдирда уларнинг иситиш харажатида катта ўзгариш бўлмайди.
👉 https://kun.uz/kr/89149707
Kun.uz расмий канали
Kia Uzbekistan Kia Sonet учун йиллик 0% дан бошланадиган ставкали муддатли тўлов шартларини эълон қилди
Янги автомобил харид қилиш – муҳим қарор, шу боис молиялаштириш шартларининг шаффофлиги танлов чоғидаги асосий омиллардан бирига айланади. Kia Uzbekistan барча амалдаги муддатли тўлов шартларини очиқ тарзда эълон қилиб, Kia Sonet харид қилиш жараёнини янада тушунарли тарзда намоён қилди.
👉 https://kun.uz/kr/93314630
Реклама
Президент администрацияси тўғрисидаги қонун қабул қилинди
Ўзбекистон Конституциясининг янги таҳририга киритилган илк қўшимчалар 25 июлдан кучга кирган эди. Бу қўшимчалардан бирига кўра, Президент администрациясининг ҳуқуқий мақоми ва ваколатлари қонун билан белгиланиши керак.
Ана ўша қонун бугун депутатлар томонидан биринчи ўқишда қабул қилинди.
👉 https://kun.uz/kr/66259883
Kun.uz расмий канали
Оилавий шифокорлик – бир бутун тизим сифатида: CAU бирламчи бўғин шифокорларини тайёрлаш учун янги турдаги резидентурани йўлга қўймоқда
Central Asian University (CAU) AKFA Medline University Hospital ва Social by AKFA билан ҳамкорликда оилавий шифокорлик бўйича икки йиллик резидентура дастурига қабул очди. Дастур тиббиёт олийгоҳи битирувчисини икки йил ичида ўз беморлар панелига эга амалиётчи оилавий шифокор даражасига олиб чиқади.
👉 https://kun.uz/kr/86705797
Реклама
Қўпол қоидабузарликларни такроран содир этганлар чегирмадан маҳрум бўлади
Ўзбекистонда қўпол қоидабузарликларни такроран содир этган ҳайдовчилар жаримани чегирма билан тўлаш ҳуқуқини муайян муддатга йўқотиши назарда тутилмоқда. Тегишли қонун парламентда биринчи ўқишда қабул қилинди.
Йўл безорилиги, ноқонуний пойга уюштириш, маст ҳолатда машина бошқариш каби қилмишлар учун ҳайдовчиларнинг автомобили 6 ойдан 1 йилгача муддатга олиб қўйилиши мумкин.
Оғир оқибатлар билан тугаган ЙТҲларда автомобилни вояга етмаган болага топширган шахс жиноий жавобгарликка тортилади.
👉 https://kun.uz/kr/78086895
Kun.uz расмий канали
Тезликни меъёрдан 80 км/соатдан ортиқ оширганларнинг гувоҳномаси бекор қилиниши мумкин
Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган қонун лойиҳасига асосан:
➖ тезликни белгиланган меъёрдан 80 км/соатдан ортиқ оширганлик учун ҳайдовчи транспорт бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади ва 26,8 миллион сўмгача жаримага тортилади;
➖транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқи бўлмаган шахс “йўл безорилиги” содир этса, транспорт воситаси мусодара қилинади ёки вақтинча олиб қўйилади;
➖ вояга етмаган шахсга транспорт бошқаришни топшириш оғир оқибатларга олиб келган ҳолларда айбдор шахс жиноий жавобгарликка тортилади;
➖ маст ҳолда транспорт бошқариш, ноқонуний пойгалар, юк машинасини тунги вақтда бошқаларга хавф туғдирадиган ҳолда тўхтатиб қўйиш ва бошқа хавфли ҳаракатлар учун жавобгарлик кучайтирилади.
👉 https://kun.uz/kr/15921270
Kun.uz расмий канали
Хитой Ўзбекистонга соғин сигирлар экспортини оширмоқда
Хитойнинг Учжун шаҳридан Ўзбекистонга навбатдаги 478 бош йирик шохли қорамол экспорт қилинди. 2025 йил ноябрь ойидан буён эса мазкур шаҳардан мамлакатга жами 1 700 бошдан ортиқ қорамол етказиб берилган бўлиб, уларнинг асосий қисмини соғин сигирлар ташкил этади.
👉 https://kun.uz/kr/94083323
Kun.uz расмий канали
Сирдарёда шилқимликка учраган қиз жаримага тортилганди. Апелляцияда бу қарор бекор қилинди
Сирдарёда собиқ мураббийининг шаҳвоний шилқимлиги вақтида ўзини ҳимоя қилиш учун бақирган 18 ёшли қиз майда безориликда айбланиб, жаримага тортилганди. Унга шилқимлик қилган шахс эса беш суткага қамалганди. Воқеа жамоатчиликка олиб чиқилгач, апелляция суди жабрланувчига солинган жаримани бекор қилди.
👉 https://kun.uz/kr/73614433
Kun.uz расмий канали
Ўзбекистон ЖСТга яқинлашмоқда, ЙПХ ходимининг ўлими ва 1 млрдлик талон-торож — маҳаллий дайжест
▪️ Ўзбекистон ЖСТга 2026 йилда қўшилиш мақсадини тасдиқлади.
▪️Маст ҳайдовчи ЙПХ ходимининг ўлимига сабаб бўлди.
▪️1067 та газбаллон талон-торож қилинди.
▪️Чехияга ишга юбориш учун ҳамширалар ўқитилади.
▪️Нукусда янги энергия тизими ишга туширилади.
▪️Имтиҳонга келмаган талабгорлар пулини қайтариб олиши мумкин.
▪️Таълим муассасаларида хавфсизлик чоралари кучайтирилади.
▪️Ҳайвонларга шафқатсизлик учун жазо оғирлашди.
Куннинг муҳим янгиликлари билан таништирамиз.
👉 https://kun.uz/kr/66660419
Kun.uz расмий канали
Самарқандда ўз акасини милтиқда отиб ўлдириб қўйган эркак 10 йилга қамалди
Балиқчилик билан шуғулланиб келган ака-ука ўз ҳовузлари ўртасидан оқиб ўтган зовур сувини олиш масаласида жанжаллашиб қолган. Ука вагондан ов қуролини олиб чиқиб, акасининг юз қисмига қарата отган.
58 ёшли судланувчи аслида ҳовузига иккита ўрдак келиб қўнганини, ўшаларни отиш учун милтиғини олиб чиққанини, акаси билан тортишган вақтида қурол отилиб кетганини айтган.
👉 https://kun.uz/kr/20357646
Kun.uz расмий канали
Университет битирувчиларига: ўқишни тугатгач, иш топа олдингизми?
Ҳар йили Ўзбекистон университетларини минглаб ёшлар тамомлайди. Аммо диплом ҳар доим ҳам тезда иш топиш, ўз мутахассислиги бўйича ишлаш ёки таълим харажатларига мос даромад олишни англатмайди.
Биз 2021–2026 йилларда университетни тамомлаган битирувчиларнинг тажрибасини ўрганмоқчимиз.
Ҳозир қаерда ишлайсиз? Биринчи ишни топишга қанча вақт кетди? Мутахассислигингиз бўйича ишлаяпсизми? Университетда олган билимларингиз ишда фойда бердими?
Жавобларингиз Ўзбекистондаги олий таълим ва меҳнат бозори ўртасидаги боғлиқлик ҳақида материал тайёрлашга ёрдам беради.
Сўровни тўлдириш учун тахминан 5–7 дақиқа керак бўлади.
👉https://kun.uz/kr/87336628
Kun.uz расмий канали
Август: аввали салқин, давоми жазирама
Августнинг биринчи ҳафтаси қишлоқ хўжалиги учун нисбатан қулай ҳарорат шароити билан бошланади. Бироқ кейин яна иссиқлик келади, кучли шамоллар ва тоғли ҳудудлардаги қисқа муддатли ёғинлар агротехник тадбирларни ҳаво шароитига мослаштиришни талаб қилади.
📹 ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ
Андижонда ўзаро жанжаллашган аёлларга 5 суткадан қамоқ жазоси тайинланди
Терговга қадар текширув давомида аниқланишича, жанжалнинг келиб чиқишига Instagram тармоғи орқали бошланган ўзаро ҳақоратлар сабаб бўлган.
Маълум қилинишича, 30 июл куни шаҳардаги кўп қаватли уйлардан бирининг ҳудудида бир гуруҳ аёллар жанжаллашаётгани ҳақида 102 рақами орқали ички ишлар органларига хабар келиб тушган. Хабарга асосан воқеа жойига етиб борган ички ишлар ходимлари томонидан аёллар ўзаро бақир-чақир қилиб жанжаллашаётгани ҳамда атрофдаги фуқароларнинг осойишталигини бузаётгани аниқланган.
👉 https://kun.uz/kr/58662196
Kun.uz расмий канали