Иккита қўй далада учрашиб қолибди:⠀
— Ба-а-а, - дебди бири.⠀
— Ма-а-а, - дебди иккинчиси.⠀
— Нега “Ма-а-а” деяпсан? – дебди биринчиси.⠀
— Чет тилини ўрганяпман, - деб жавоб берибди қўй.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Иш фаолиятингни мазмунли олиб боришингда ҳамкасбларинг жуда муҳим! Ахир ҳамма айбни уларга тўнкаб қўйиш мумкин.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Бозорда бир она боласини гўшт сотадиган амакини ёнига юбориб дебди:⠀
— Бориб айт, мана бу пулга 2 та оёқ берар экансиз дегин.⠀
Болакай бироздан кейин молни оёқларини кўтариб келиб онасига:⠀
— Ойи, шунча кутдим, амаки ўзини туёғини ечмади. , - деган экан.
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
Қари отахон набираси билан овқатланиб ўтиришса, набираси гапирмоқчи бўлиб, энди оғиз очса, бобоси:⠀
— Овқат пайтида гапириб бўлмайди, - деб танбеҳ берибди.⠀
Овқатланиб бўлгач, "Энди гапир" деса, набираси:⠀
— Боя овқатингизга пашша тушиб қолганди, шуни айтмоқчи эдим, - дермиш.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Қорбобо:⠀
Бу йил мендан ҳамма бева аёллар турмуш ўртоқ совға қилишимни сўрашди.⠀
Нима эмиш!? Чол бўлса ҳам майли, ичмаса, чекмаса, урмаса, сахий бўлса, кифоя дейишибди.⠀
Эҳ, ахир мен уларни барчасига уйлана олмайман-ку!
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Электросетдагиларга қўнғироқ қилсак, ТрейлБлейзер ҳайдаб келишяпти.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Сув қувурларини алмаштириш ташкилоти ходимларининг қоидаси: Қаерда янги асфальт қилинган бўлса, тез бориб ўша ердаги сув қувурларини алмаштириш керак.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Мени укам пул топишни йўлини катталардан яхшироқ билади.⠀
Мактабда олган ҳар бир "5" баҳосига адам 10 минг сўмдан берадилар.⠀
Ўша 10 минг сўмдан 5 мингини устозига берса, устози яна "5" баҳо қўйиб беради.⠀
Қарабсизки, укамга ўз-ўзидан пул келиб тураверади-да!
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Физика дарсида ўқитувчи:⠀
— Аҳмедов, айт-чи! Ёруғликни тезлиги каттами ёки товушними?
— Товушни тезроқ...
— Нега?
— Ойлик маошим ошади деб адам айтганларига анча бўлди, лекин ҳалиям ёруғлик чиқмади.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
ЭЪЛОН
Корпоратив кечаларни тасвирга оламан.
Суратга олиш - 100$.
Суратларни ўчириш - 200$.
@bobur_bobomurod
Эр хотинига қўнғироқ қилиб:⠀
— Хотин, қаерларда бўлишни орзу қилар эдинг? Денгиз бўйидами ёки баҳаво ўрмонзорлардами? – деб сўрабди.⠀
Қувончи ичига сиғмаган хотини:⠀
— Албатта денгиз бўйида, дадаси! Саёҳатга йўлланма оляпсизми? – деса,⠀
— Йўғ-э, хожатхона учун освежитель танлаяпман, – дермиш.
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
Шогирд устозидан сўради:⠀
— Устоз, ўзимдаги камчиликларни қандай билиб олсам бўлади?
Устоз жавоб берди:
— Хотинингни бирорта камчилигини уни ўзига айтсанг, нафақат сени камчиликларинг, балки бутун уруғ-аймоғингни камчиликларини билиб оласан.
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
Ёмон хотин МИБ ходимига ўхшайди.⠀
Бор нарсангни олиб қўяди. Кайфиятингни бузади. Ўз жонингга қасд қилишгача олиб келади.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Йигитларни хотираси яхши эмас!⠀
Биласизми нега?⠀
Севган қизини биринчи кўрган куни, телефон рақамини олган куни, учрашувга чиқган куни, кафега борган куни, гул берган куни, ...⠀
Буларни барчасини эслаб қолишга қийналишади. Шунинг учун ҳаммасини бир кунда бажаришга ҳаракат қилишади.
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
Эр-хотин таътилга отланишибди. Хотин:⠀
— Болаларни ойимникига, кучугимизни қўшнига ташлаб кетамиз.⠀
Мушукни дугонамникига олиб бориб қўяман, - дебди.⠀
Эри ўйланиб туриб:⠀
— Хотин, уйимиз шунақа тинч бўлса, қаерга кетамиз. Уйда дам олақолайлик, - дермиш.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Эр хотинига "Э онангни..." деса, меҳмонхонадан қайнонаси чиқиб "Ҳа куёв?! Мен келганимни қаердан билдингиз?" дебди.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Йигит ва қиз танишуви:⠀
— Сизга қандай йигитлар ёқади?⠀
— Менга ёмон йигитлар ёқади.⠀
— Мен бир кишини ёмон урганман. Ҳозир шифохона ётибди.⠀
— Раҳмдил йигитлар ҳам ёқади.⠀
— Лекин уриб қўйганимдан кейин роса йиғлаганман.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Ҳайдовчи эрталаб соат 4 да йўлда кетаётса, ЙПҲ хизмати ходими дарахт орқасидан югуриб чиқиб, машинани тўхтатибди.⠀
— Эрта тонгдан қаёққа кетяпсиз ҳурматли ҳайдовчи. Ҳамма одамлар ухлаб ётибди. Шубҳали...?!⠀
— Мен ҳам шуни айтаман. Ҳамма одамлар ухлаб ётганда сиз дарахт орқасида нима қилиб турибсиз?!
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
Бошлиқ чиройли котибасини мақтаётганмиш:
Баракалла, бор-йўғи 2 та хато. Жуда яхши. Энди 2-сўзни ёзинг.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Семиз киши кўчада юриб кетаётса, мотоцикл келиб туртиб юборибди.⠀
— Бу нима қилганинг?! Ёнимдан айланиб ўтсанг бўлмасмиди?! - бақирибди семиз киши. Мотоцикл ҳайдовчиси:⠀
— Кечирасиз, сизни айланиб ўтиш учун бензиним етмай қолди, - дермиш.
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
Агар йигитлар 25 ёшгача уйланмаса, ундан кейин ҳаммаси "ҳали ёшман" дейдиган бўлади.
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Каттаконлар халққа айтар экан:
- Масалан, сизлар карам ейсизлар, бизлар эса гўшт еймиз. Биргаликда ҳаммамиз дўлма еган бўламиз...
@bobur_bobomurod
Бир куни эшак татуировка чиздираман деб зебра бўлиб қолибди.
💥 @LATIFA_UZ 💥
✅ Бизнинг бот.
Фирибгарлар пластик картамдаги пулларимни ўғирлаб олмасликлари учун ойлик маошимни бир кунда ишлатиб ташлаяпман. Ажаб бўпти ўғрилар!
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
Иккита эшак учрашиб қолибди.⠀
— Ишларинг яхшими?⠀
— Яхши. Ўзингники-чи?⠀
— Хўжайиним ўғлини ҳар куни сўкади. Хотинини ва мени аралаштирмасдан сўкса бўлади-ку!
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
✈️ Стратегия развития Telegram
На протяжении большей части истории Telegram Павел Дуров оплачивал счета компании Telegram из личных сбережений. Но при текущих темпах роста Telegram находится на пути к миллиардам активных пользователей — и соответствующим расходам.
Когда технологическая компания вырастает до таких размеров, у неё есть только два пути: начать зарабатывать деньги для покрытия затрат или продаться более крупному игроку.
Но как поступит Telegram?
Читайте подробно — в Telegraph-статье.
— @TeleUz —
✈️ Telegram'ni rivojlantirish strategiyasi
Pavel Durov Telegram'ning tarixining aksariyat qismida Telegram to‘lovlarini o‘z shaxsiy mablag‘lari hisobidan to‘lagan. Ammo hozirgi o‘sish sur’atlarida Telegram milliardlab faol foydalanuvchilarga va tegishli xarajatlarga erishish yo‘lida.
Texnologik kompaniya bunday hajmga yetganida, uning oldida faqat ikkita yo‘l mavjud bo‘ladi: xarajatlarni qoplash uchun pul ishlashni boshlash yoki bozorning kattaroq o‘yinchiga sotilish.
Ammo Telegram qanday ish tutar ekan?
Batafsil Telegraph-maqolada o‘qing.
2020 йил қандай ўтиб кетганини билмай ҳам қолдик. Бир ойдан кейин 2021 йил кириб келади.⠀
Шу бир ой ичида кўп пул ишлаб топишим, уй, машина олишим, уйланишим ва фарзандли ҳам бўлишга улгуришим керак.⠀
Бу мени йил бошида режалаштирган ишларим эди.⠀
Режали иш қилдеб ўргатишар эди катталар...
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.
— Имтиҳонлар қалай бўлди ўғлим?⠀
— Яхши ада. Нархлар ошиб кетибди..
💥 @LATIFA_UZ 💥
Манба: © www.latifa.uz сайти.