Turkiyaning ko'p joylarini ko'rib ulgurmadimu, lekin Maveradagi ARIZONA kafesidan yaxshi taassurotlar oldim.
Qiziq tomoni kafeda arablar hizmat ko'rsatisharkan, biz turk tilini baazo'r tushuntira olamiz😊.
Hodimlari bizga tarjimon chaqirtirishdi, unga rus tilida gapirib, u turk tiliga tarjima qib berib, turkchani biladigani arabga bizni buyurtmamizani yetkazdi🤦♀.
O'zi menyudan taomlar rasmlarini ko'rsatib ham tushuntirsak bo'lardi, nu kafe hodimlari tarjimonlar bilan o'zgacha iltifot ko'rsatishdi.
To'g'risi yeganlarimiz boshqacha mazali bo'ldi😋!
@Maftun_boldim
Bilasizmi –
"Chaqaloqlarning hushbo'y hidigayu, shirin tabassumiga" maftun bo'laman. 😊😊
@Maftun_boldim
Bolaligim poshsholigim.
Eng beg'ubor davrlar!
Bobo va nabira zavqi!
❄️😊😍❄️
@SakiynaDaftari
Bu dunyodagi haqiqiy muhabbat armondan iborat.
Sog'inasan...
Sog'inasan...
Sog'inib qolaverasan
@Maftun_boldim
Намозда икки сажда таъйин бўлишининг ҳикмати.
Биринчи сажда, мен ушбу турпоқдан яратилганман деган ўйни нафсга огоҳ этиш учундир. Иккинчи сажда эса, мен яна шу турпоқга қайтиб кетаман деган ўйни нафсга огоҳ этиш учундир.
Ҳакимул уммат, Ҳазрати Ашраф Али Таҳановий қуддиса сирруҳ.
@SakiynaDaftari
Dunyo ham huddi savdo do'konlariga o'xshaydi, undan esa faqat Jannat amallarini olib qolish kerak halos.
@Maftun_boldim
Tog' havosi, mayin bahoriy shabadasi har qanday dilni maftun qiladi.
Varrak uchirish gashti betakror.
Hammamizga bahor muborak.
@Maftun_boldim
📢АЛҲАМДУЛИЛЛАҲ, ХУШХАБАР❗️
УСТОЗИМИЗ ШУКУРУЛЛОҲ ДОМЛА ЭГАМБЕРДИЕВ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИ, МАРҒИЛОН ШАҲРИДАГИ "МЎЙИ МУБОРАК" МАСЖИДИГА ИМОМ-ХАТИБ ЭТИБ ТАЙИНЛАНДИЛАР.
ИНША АЛЛОҲ ISLOM YULDUZI✔️ РАСМИЙ КАНАЛИ ЎЗ ФАОЛИЯТИНИ ЮРИТИШДА ДАВОМ ЭТАДИ.
Ⓜ️Манба ➤ @ISLOM_YULDUZI✔️
✅Каналга аъзо бўлинг📲⤵️
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEtlXG2xJzZjYPI4Xg
Сиз ҳақингизда қанчалик мағрурланиб гапиришимни билсангиз эди, АДАЖОН!
@Maftun_boldim
Istanbulni havosidan aylanay, bir tomonda quyosh charaqlab turibdi, ozgina narida yomg'ir, yana ozgina nariroqda qor uchqunlamoqda.
@Maftun_boldim
Shu rasmni ko'rib, metroda uxlab qolganlarim esimga tushib ketdi.🙈
Talabalik, darsdan keyin charchoq.
"Buyuk Ipak yo'li" bekati ohrigi bekat bo'lganligi uchun, yetib borgach metro xodimlarining o'zlari uyg'otvorishiga ishonchim 100% komil holda, mazza qib uxlavorardim. Vagon shovqinlari alla aytgandek bo'lardi))
Faqat muammo o'tirib olishga joy topilsa bo'ldi edi, pik paytlarida😂.
Shirin xotiralar baribir boshqachade😉
@SakiynaDaftari
Ko'p yosh bolachalar katta bo'lsam mashina olaman, uy quraman, koooo'p pulim bo'ladi desa, mani toychog'im Muhammadamin shu yoshidan (hali 3 ga to'lmadi) – "Masjid quraman" - deydi.
Ilohim qori yigit bo'lib, niyyatlariga yetib yursin.
P/s: foto
2021-yil bahoridan
@Maftun_boldim
Bunaqangi supermarket faqat Turkiyada bo'lsa kerak.
"SEVGI" supermarket😊
Marketda sevimli mahsulotlar ko'p ekan.
Ajib nom qo'yvolishibti
@SakiynaDaftari
Har yerni qilma orzu,
Har yerda bor toshu-tarozu....
P/s: Hatto Dubayning besh yulduzlik mehmonxonasida dam olib ham, ba'zi sakinatli kulbadagi halovatni topmaslik mumkin.
@Maftun_boldim
#Аёллар
Рўзғор учунми, сиз учунми, каттами ёки кичикми Ёрингиз нимадир уйга олиб келишини мамнуният ила қабул қилиб олинг.
Ҳатто сайру-саёхат таклифида ҳам шундай. Бошқа вилоят, бошқа шаҳар, бошқа давлат у ёқда турсин, йўлнинг нариги юзидаги маркетга бирга бориб келишни ҳам бахтлигини ҳис этиб яшанг.
***
Манга манабунақаси ёқарди, сизни айтганиз мақулмас, у жойдан олиш, бу жойга бориш деяверманг.
Эркак кўнглига зарба бериб қўйгандек бўлиб, ношукурдек кўриниб қоласиз.
Ечим: сабр қилингки, яхши, тушунган эркак албатта ўз ҳожатию, моддиятидан келиб чиқиб кейинги сафар бунданда яхшисини сизга илинади.
Бу сафаргисини мақтабла, баракалар тилаб қабул қилиб туринг.
Ҳадеб нолиган аёл боридан ҳам маҳрум бўлади. Моддиятда ҳам, маънавиятда ҳам, меҳрда ҳам, муҳаббатда ҳам.
«(Олиб келган нарсасига) бунча чиройли, (сизга бирор таклифига) албатта розиман» - денг.
П/с: Aдажониси жудаям ажойиб инсонсиз, доим кўнглимни кўтаришга ҳаракат қиласиз.
Aллоҳим умрингизга, ризқингизга, илмингизга барака берсин.
@SakiynaDaftari
Баҳорий мавсум учун кўйлак олгани аёллар либослари дўконига бордим. Савдо қилиш асносида бир воқеяга гувоҳ бўлдим.
Бу ерга янги товар махсулотлари келган, ҳатто баъзилари ҳали тахланиб улгурилмаган.
Дўконда 4-5 нафар 19-23 ёшлар оралиғидаги қизлар сотувчилик қилмоқда.
Харидорларнинг аксарияти ҳижоб ўраган муслималар. Либослар ҳам айнан ҳижобли аёл-қизларга мос.
Дўкон ҳўжайини эркак киши экан. Бирров назорат учун кириб ўтганини маълум қилиб, дўкон кассаси олдида сотувчи қизларга қарата:
– «Хоҳлаган кўйлак, рўмолдан танлаб олиб кийишингиз мумкин. Ҳатто энг қимматини бўлса ҳам. Сизларга текин» – деб қолди.
Шу онда дарров олдимда гирди-капалак бўлиб турган икки сотувчига қарадим:
– Бири калта юбка, бири тор шим кийган, сочлари турли бўёққа бўялган эди.
– Шунда биттаси жавоб тариқасида: «Дўконда биз боп либослар йўқда» - деб қолди.
– Дўкон бошлиғи: «Шу баҳона рўмол ўраб қолар дея айтгандим, эҳҳ қизларааа» – деди ранжиган оҳангда.
– Ёнимдаги либос танлаётган харидор қизлардан бири: «Менга айтмайдиларми танланг, текин деб, дўконни ярмини кўтариб кетмайманми?» – деб қолди менга қараб.
– У қизга жавобан: «Қолган ярмини мен олиб кетардим» – дедим табассум билан.
***
П/с: Ўйлаб қолдим, шундай либосларни сотишга бу либосларни ҳатто ҳаёлида ҳам ҳоҳламаган қизларни сотувчиликка қўйишган, нега?
Уларда товарларни ўтказиш, ҳаридор билан муомала қилиш санъати кучли эди ҳалос. Нима ҳам дердим:
«Ҳақиқий муслималар кўпайсин»!
Шунақа гаплар...
25.03.2021
@SakiynaDaftari
«8-март Ҳижоб ўралган кун»!
(Кун воқеъаси, реал)
Она:
– «Болам бошқа фарзандлар қатори сен ҳам мени 8-март билан табриклаб совға берсанг бўларди»...
Ўғил:
– «Ойижон совға сиздан айлансин, лекин бугун сизнинг байрамингиз эмас, тушунинг»...
Она:
– «Бошқа аёлларни кўриб кўнгли ўксимасин деб ҳам бирор нима берсанг бўларди.
Ҳеч нимадан камим йўқ, лекин бугун бошқалар қатори мен ҳам байрамни нишонласам дейманда.
Ўзингдан садо чиқмаяпти, ўзим сўраб олмасам бўлмайди шекил?»
Ўғил:
– «Ойижон, сиз учун ҳар куни байрам асли, лекин айнан бугунни ўзиз учун ҳослаб байрам қилиб олманг илтимос»..
Она:
–«Сендан нима кетди, нима берсанг ҳам кўнглим шод бўлиб қабул қилардим, бугунги кунни ёдимда сақлардим».
Ўғил:
–«Нима берсам ҳам қабул қиласизми, рози бўласизми?»
Она:
–«Вой айланиб кетий, ўз боламни ҳар бир совғасини бажонидил қабул қилиб, севиб ардоқлиман.
Бола:
–«Ойижон бугун сиз учун унутилмас кун бўлади, иншаAллоҳ. Фақат берганимни рад қилмасангиз бўлди!».
Она:
–«Ўзим ўргили, шубҳасиз қабул қиламан. Фақат бугун байрам қилсак бўлди.
Ўғил:
–«Aлооо, алооо.
Бу SAFHA аёллар либоси дўконими?
Сотувчи:
– «Ҳа, албатта. Нима ҳизмат?
Ўғил:
–«Сизда кенг ва узун кўйлаклар борми?
Сотувчи:
–«Ҳа, албатта. Бизда ҳамма либосларимиз шундай.
Нечинчи размер, неча ёшга?»
Ўғил:
–«50 ёшга, Aдашмасам 52 размер.
Рўмол ҳам керак.
Сотувчи:
–«Бор, бизга онлайн тўлов қилинг, манзилингизни ва кимга жўнатишимизни ёзиб юборинг. Тошкент шаҳрига бугуноқ етказамиз.
(SAFHA аёллар дўконида етказиб бериш ҳизмати ҳам бор)
*
Тўлов қилинди, чиройли либос ва рўмол айтилган манзилга етказилди. Даставкани шахсан ўғил қабул қилиб олди. Сўнг онаси учун кутилмаган байрам совғасини ҳадя этиш онлари келди.
Ўғил:
–«Ойижон сиз дунёдаги энг гўзал аёлсиз. Гўзаллигингизни ҳаммадан қизғонаман. Совғамни қабул қилинг, бу сизга умр бўйи ҳамроҳингиз бўлишини ҳоҳлайман.
Она:
–«Вой болам, рахмат. Жуда ҳурсанд бўлдим. Мана бўларкану кўнглимга қараб, ҳурсанд қилсанг. Сен бўлса бугун байраммас дейсан. Осмон узилиб ерга тушмадику. 8-март байрам аслида»...
*
Она совғани ўғлидан қабул қилиб олди. Нима эканлигини билишга қизиққанлигидан роса ҳаяжонланарди.
Совғани очиб қаради, не кўз билан кўрсинки, она учун аталган, лекин шу кунгача тан олишни ҳоҳламаган либос эди.
Скунат...!!!
Скунат...!!!
Скунат...!!!
Сўнг, ўғлига айтган – «Нима бўлса ҳам бажонидил қабул қиламан» – деган гапи сесканибгина ёдига келди.
Aллоҳнинг Ҳидояти ила Она 8-март куни ҲИЖОБ кийди. Она фарзандини кўзларида ёш ила бағрига босди.
Она:
–«Болам сандан мингдан минг розиман, шу кунга қадар бундай гўзаллик ва нафосатни ҳис этмагандим».
Ўғил:
–«Ойижон, муборак бўлсин, Aллоҳнинг Ҳидояти бу. Сиз муслималарнинг гўзалисиз, ярашди.
*
Она:
–«SAFHA дўконига телефон қилиб, воқеани дилда қувонч билан баён қилди. Ташаккурлар айтди.
Сотувчи аёл ҳам муборакбод этиб, саломатлик тилади. Хабарни эшитиб, дилдан қувонди.
Aйнан 2021-йилнинг 8-март куни, воқеъа қаҳрамони бўлган аёлнинг илк ҲИЖОБ ўраган куни.
П/с: кун воқеасига гувоҳ бўлган инсон сифатида ҳайратимни сизлар билан бўлишгим келди.
Машааллоҳ!
©Мафтуна Пардаева
@SakiynaDaftari