https://www.uza.uz/uz/posts/hech-bir-ota-farzandiga-xulqu-odobdan-buyukroq-meros-bera-olmaydi_235618
Читать полностью…ЯШАЙЛИК ЭРКИНУ ҲАМДА ФАРОВОН
(қўшиқ)
Юртдошларим, Янги Ўзбекистонда,
Яшайлик эркину ҳамда фаровон.
Шиддату шижоат жўш урсин қонда,
Ватан меҳри билан яшайлик ҳар он.
Яшайлик юрт меҳрин юракка жойлаб,
Мағрур, ёш авлодни қувватлаб,сийлаб.
Не ғам-офат борки, енгиб ўтгаймиз,
Азиз эл соғлигин мустаҳкам айлаб.
Энг катта бойлик бу ёшликдир асли,
Ёшлик бу – ишқ, ижод, изланиш фасли.
Аждодларга содиқ авлод бўлайлик,
Биздан фахрлансин ҳар инсон насли.
Бизга қондош эрур улуғ сиймолар,
Беруний, Хоразмий, ҳамда Синолар.
Халқим, қудратингга тимсолдир ҳамон,
Кўкларга бўй чўзган улкан бинолар.
Навоий бобомнинг сўзин шиор эт:
“Қуёшлик истасанг касби камол эт!”
Дўстим, жондан азиз фарзандларингни
Олам илми билан чин баркамол эт!
Мард эсанг, элим деб, юртим деб ёнгил,
Фарзандсан, онадир – Ватан жонажон.
Ўз юртинг бахти деб жон фидо этгил,
Гулласин, яшнасин, Ҳур Ўзбекистон!
Юртдошларим, Янги Ўзбекистонда,
Яшайлик эркину ҳамда фаровон.
Шиддату шижоат жўш урсин қонда,
Ватан бағрин обод этайлик ҳар он!
Зикрилла НЕЪМАТ
/channel/marifatziyolilari
2021 йил – “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” муносабати билан Республика Маънавият ва маърифат маркази, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги нодавлат-нотижорат ташкилотларни ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди томонидан 20-35 ёшдаги ижодкорлар ўртасида “ИЖОДКОР”
қисқа метражли маънавий-маърифий, ижтимоий-ҳуқуқий, мотивацион ва соғлиқни сақлаш йўналишлардаги сценарийлар танловини эълон қилади.
Танлов учун тақдим этилган ижодий ишлар жорий йилнинг 10 февралигача @marifattanlov телеграм канали орқали қабул қилинади.
Танлов ғолибларининг ижодий ишлари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилиб, муаллифлик ҳуқуқи сақланган ҳолда тасвирга олинади.
Мурожаат учун телефонлар: (95) 170-87-78, (95)177-51-57, (90) 039-84-14
#Vatan_himoyasi_muqaddas_burch
Менинг битта ҳаётим бор, бордию мингта ҳаётга эга бўлган тақдиримда ҳам ҳаммасини ватан учун сарфлаган бўлур эдим...
Фузулий ТДЮУ профессори, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси Ф.Муҳитдинова мақоласи
Батафсил👇👇👇
http://marifat-ziyo.uz/news/insonni
#Бугун_туғилган_кун
#Табриклаймиз_қутлаймиз!
ХУРШИД ДЎСТМУҲАММАД 70 ЁШДА
Бугун Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, "Маърифат" тарғиботчилар жамияти аъзоси, серқирра адиб, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими, “Дўстлик” ордени соҳиби, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг депутати, филология фанлари доктори Хуршид Дўстмуҳаммад қутлуғ 70 ёшни қаршилади.
Дўстмуҳаммедов Хуршид Набиевич 1951 йилнинг 8 январь куни Тошкент шаҳрида туғилган. 1976 йили Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎЗМУ)нинг кундузги бўлимини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги – журналист.
Меҳнат фаолиятини 1973 йили “Фан” нашриётидан бошлаган адиб кейинчалик “Ҳуррият” газетаси, “Ўзбекистон матбуоти” журнали каби нуфузли нашрларда бош муҳаррир, Ўзбекистон оммавий ахборот воситаларини демократлаш ва қўллаб-қувватлаш жамғармасида ҳамраис сифатида фаолият кўрсатди.
Хуршид Дўстмуҳаммад замонавий ўзбек адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан бири саналади. Ёзувчининг “Бозор” романи, “Нигоҳ”, “Паноҳ” каби қиссалари, “Жажман” ва бошқа ҳикоялари адабий жамоатчилик томонидан ўзбек насрининг ютуқлари сифатида юксак баҳоланган.
“Жимжитхонага йўл”, “Беозор қушнинг қарғиши”, “Жим ўтирган одам” ҳикоялари адибнинг кейинги йиллар ижодида янги саҳифа очди. “Қичқириқ” (2014) тўплами, “Донишманд Сизиф” (2016) романи адабиётимизда яратилган жиддий, етук асарлар сифатида эътироф этилди.
Ёзувчи 2019 йили улуғ адибимиз Абдулла Қодирий ҳаётига бағишланган “Ёлғиз” қиссасини “Шарқ юлдузи” журнали орқали эътиборимизга ҳавола этди. Ушбу қисса Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси томонидан “Адиб ва жамият” рукнида нашр этилди, Ўзбекистон давлат драма театрида саҳналаштирилди.
Хуршид Дўстмуҳаммад моҳир таржимон ҳам. У япон адиби Рюноске Акутагава, испан адиби Игнасио Альдекоа, шунингдек, Алес Жук, Борис Саченко, Андриус Риук каби ёзувчиларнинг асарларини ўзбек тилига ўгирган.
Адибнинг “Бозор” романи, “Ҳижроним мингдир менинг” ва “Озод изтироб қувончлари” китоблари 2000 йилги “Офарин” мукофотига сазовор бўлган. 2020 йили Маданият вазирлиги томонидан ўтказилган “Эҳтиром” мукофотига сазовор бўлди. “Йил адиби” наминацияси ғолиби бўлди. Ёзувчининг сценарийси асосида яратилган “Чаёнгул” бадиий фильми (2000) кенг томошабинлар томонидан илиқ кутиб олинган.
Хуршид Дўстмуҳаммад – филология фанлари доктори. У моҳир педагог сифатида кўп йиллар давомида ёшларга сабоқ бериб келди. Шунингдек, фаол ижодкор сифатида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Ёшлар иттифоқи томонидан ўтказилаётган адабий-маърифий тадбирларда фаол қатнашиб келмоқда.
Хуршид Дўстмуҳаммад – ижтимоий фаол ижодкор. Унинг теран ва ўткир публицистикаси, адабий мақолалари ҳам чуқур мантиқийлиги, долзарблиги билан ўқувчиларда катта қизиқиш уйғотиб келади. Уйғоқ қалб эгаси бўлган адиб бугун ҳам адабиётимиз ва жамиятимиз ривожи учун беминнат хизмат қилмоқда.
Унинг адабиётимиз, журналистикамиз, маданиятимиз ривожига қўшган ҳиссаси давлатимиз томонидан муносиб баҳоланиб, 1997 йили “Шуҳрат” медали, 2006 йили “Дўстлик” ордени, 2020 йили “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган маданият ходими” фахрий унвони билан тақдирланган. 2000 йили “Офарин”, 2017 йили “Эътироф”, 2019 йили “Эҳтиром” мукофотларига лойиқ кўрилган.
#Kun_hikmati
Ko'ngillarning sururi ilmdandir,
Ko'rar ko'zlarning nuri ilmdandir.
©Zokirjon Xolmuhammad o'g'li Furqat
http://t.me/marifatziyolilari
Сиёсатшунос олим Бахтиёр Омоновнинг фикрларини ўқишни тавсия қиламиз. Жуда тўғри таҳлил қилинган ва хулосага келинган, деб ўйлаймиз.
Читать полностью…#Бугун_туғилган_кун
💐💐💐💐💐💐
Бугун 3-январь, Ўзбек Миллий Академик драма театрининг устоз санъаткори, "Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг фаол аъзоси, халқимиз ардоғидаги ижодкор, ўзбек театр ва кино санъатининг устунларидан бири, ўзбек дубляж санъатининг ривожига беназир ҳисса қўшган соҳир овоз соҳиби, ўз мактабига эга актёр, Ўзбекистон халқ артисти, Давлат мукофоти совриндори Ёқуб Аҳмедовнинг таваллуд айёми. Устоз санъаткорни таваллуд айёми билан муборакбод этиб, аввало соғлик-омонлик, узоқдан узоқ умр, улуғ ризқ-насиба, оилавий тинчлик-сокинлик, шунингдек, ижодий куч-қувват, барокат тилаймиз.
http://t.me/marifat_jamiyati
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқига Янги йил табриги
Новогоднее поздравление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева народу Узбекистана
#31dec #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
Аллоҳ уч нарсага жон ато этди:
1. Фариштага ақл берди, нафс бермади.
2. Ҳайвонга нафс берди, ақл бермади.
3. Инсонга ҳам ақл берди, ҳам нафс берди.
Агар ақл нафсдан устун бўлса, фариштадан ҳам аълодир. Агар нафс ақлдан устун бўлса, ҳайвондан хам ёмондир!
2021 йил мамлакатимизда Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилинди
www.president.uz/uz/4049
—
2021 год объявлен в нашей стране Годом поддержки молодежи и укрепления здоровья населения
www.president.uz/ru/4049
#Mirziyoyev #Murojaatnoma #yilnomi #yoshlar #salomatlik
Эркин Воҳидов ушбу шеърини талабалик йилларда ёзган ва бу қадар машҳур бўлиб кетишини хаёлига ҳам келтирмаган экан...
Читать полностью…Шавкат Мирзиёев: Юртимизда ҳар бир инсонни рози қилиш бўйича хайрли ишларимиз бардавом бўлсин
—
Шавкат Мирзиёев: Благая работа, направленная на то, чтобы каждый человек в нашей стране был доволен жизнью, будет продолжена
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#kun_hikmati
Daraxtga namlik, avvalo, uning ildizidan kelmasa, sen yuqoridan quygan suv behuda.
©Mavlono Jaloliddin Rumiy
👉@marifatziyolilari
#Munosabat
https://yuz.uz/news/manaviyat-nega-kerak-deganlar-ozligidan-kechganlardir
Агар кимдир, маънавият масаласи – бу фақат Маънавият маркази ёки тегишли вазирлик ва идораларнинг иши, деб ўйласа, хато қилади. Буларнинг барчаси олдимизда турган энг асосий, энг муҳим вазифалардан биридир, – деди Президент.
Читать полностью…#Мурожаатга_муносабат
Ахборот 24 | Мурожаатнома бўйича жойларда тарғибот гуруҳлари фаолияти бошланди
#16jan #uzbekiston24
mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram
10 январь – Ўзбекистон халқ ёзувчиси, академик Мусо Тошмуҳаммад ўғли Ойбек туғилган кун
ОЙБЕК ТАВАЛЛУДИГА 116 ЙИЛ ТЎЛДИ
Абдулла ОРИПОВ
ОЙБЕК ҲАҚИДА ҚЎШИҚ
Қалби пок мардона элнинг сен азиз фарзандисан,
Ганжу мулкка бергисиз эл гавҳари, дилбандисан.
Ҳар калиманг маърифатнинг уфқида ойдек тўлиб,
Эл аро топдинг шараф сен, Устоз Ойбек бўлиб.
Шан ҳаётинг одамийлик хайру софликдан нишон,
Чақнади шеърингда нурли эътиқод бирлан имон.
Гоҳ Навоий суҳбатингда, гоҳ Торобий, Йўлчи гоҳ,
Сен севикли халқим ўғли бегумон, беиштибоҳ.
Хизматингдан, ҳикматингдан элу юрт мангу ризо,
Учмагай, номинг асрлар сўнгидан бергай садо.
"Маҳалла" телеканали "Унутилмас сиймолар" кўрсатувида Ўзбекистон Қаҳрамони Озод Шарафиддинов ҳақида махсус лавҳа тайёрланди.
Шарафиддинов Озод Обидович — адабиётшунос олим, танқидчи.
Ўзбекистон Қаҳрамони (2002), филология фанлари номзоди (1954), профессор (1979). Ўрта Осиё университетини тугатган (1951), ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетида доцент, профессор (1955— 1995), «Тафаккур» журналида бош муҳаррир ўринбосари (1996—1997), «Жаҳон адабиёти» журнали бош муҳаррири (1997 йилдан) бўлиб ишлаган.
Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1970), «Меҳнат шуҳрати» (1997), «Буюк хизматлари учун» (1999) орденлари билан мукофотланган.
Jinsiy tarbiya darslari kerakmi?
Bu borada "Ma'rifat" targ'ibotchilar jamiyati a'zolari, soha mutaxassislari qanday fikrda? Bugun o‘sib kelayotgan yosh avlodga bunday darslarning o‘tilishidan maqsad nima? Darslar Yevropa andozalari asosida olib boriladimi yoki?..
BATAFSIL: 👉 https://bit.ly/3rCyIBP
Kanaliga ulanish 👇
http://t.me/marifat_jamiyati
#Бугун_туғилган_кун
Моҳир созанда, забардаст ҳофиз, етук бастакор, фольклоршунос олим, ташкилотчи-раҳбар, миллий мусиқамиз даҳоси, "мақом хазинабони" Юнус Ражабий таваллудига 124 йил тўлди.
Ўзбекистон халқ артисти, "Буюк хизматлари учун" ордени соҳиби, ЎзФАнинг ҳақиқий аъзоси — мусиқа соҳасида ҳали-ҳануз ягона академик бўлган Юнус Ражабий ўзининг серқирра ва сермаҳсул ижодий фаолияти натижасида ўзбек мусиқаси тарихида зарҳал ҳарфлар ила битилган улуғ шахсдир.
Юнус Ражабий 1897 йилнинг айни шу куни — 5 январида Тошкент шаҳрининг Чақар маҳалласида таваллуд топган эди. Аллома санъаткор бутун умри давомида миллий мусиқамиз дурдоналарини излаб топди, ўрганди, тадқиқ этди, нотага олди, магнит тасмаларга муҳрлади, ўргатди ва тарғиб қилди. Ўзбек миллий мусиқа санъати ривожи учун мисли кўринмаган тарихшумул ишларни амалга оширди. Ибратли ҳаёт йўлини босиб ўтди.
@marifatziyolilari
Ҳаётда нимагадир эришмоқчи бўлсангиз, шунчаки хаёл қилманг, уни мақсадга айлантиринг, ўша нарсага айланинг, ўша орзу билан ухланг.
Уша орзу билан уйғонинг.
Бор диққат-эътиборингизни эришмоқчи бўлган нарсангизга қаратинг.
Ўша орзу сизга бир дақиқа ҳам тинчлик бермасин, ана ўшанда, албатта, эришасиз!
Барча орзуларингиз, му́жизадек амалга ошсин 😊
♻️ Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
•••┈┈•••✦🌟✦•••┈┈••
t.me/marifatziyolilari
#ЯНГИ_ЙИЛ_ТАБРИГИ
Ҳурматли, юртдошлар! Кириб келаётган 2021 йил барчангизга қутлуғ йил бўлсин! 🥳 Янги йил мустаҳкам соғлиқ, тўкин-сочинлик, қут барака йили бўлиб келсин!🌲 Жонажон Ўзбекистонимиз кун сайин равнақ топиб, юксалиб бораверсин! 🇺🇿
Ҳурмат билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Маърифат тарғиботчилар жамияти
Каналга уланиш:
/channel/marifat_jamiyati
#murojaatnoma_2021
Мурожаатномада айтилган таълимга оид энг муҳим гаплар:
👉 хусусий олийгоҳларга ҳам керакли мутахассисларни тайёрлаш бўйича давлат буюртмаси бериш тизими йўлга қўйилади;
👉 кейинги йилдан олий таълимга ажратиладиган давлат грантлари сони камида 25 фоизга оширилади;
👉 ОТМларга қабул қилишда эҳтиёжманд оилалар қизлари учун грантлар сони 2 баробарга кўпайтирилиб, 2 мингтага етказилади;
👉 аъло баҳоларга ўқиётган, ижтимоий ҳимояга муҳтож қизлар учун махсус стипендиялар жорий этилади;
👉 “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали етакчи хорижий олий ўқув юртларининг магистратура ва докторантурасида ўқишга юбориладиган ёшлар сони 5 баробарга оширилади;
👉 30 та етакчи ОТМга ўқув дастурларини ишлаб чиқиш, қабул квотаси ва молиявий масалаларни мустақил ҳал қилиш ҳуқуқи берилади;
👉 240 мингдан зиёд мактаб ўқитувчиларига синф раҳбарлиги учун устама тўловлар 1,5 бараварга оширилиб, бюджетдан 400 млрд сўм қўшимча маблағ ажратилади;
👉 бошқа тумандаги олис мактабга бориб, дарс берадиган ўқитувчилар ойлигига 50 фоиз, бошқа вилоятдаги олис туманга бориб ишласа – 100 фоиз устама ҳақ тўланади;
👉 Халқ таълими ходимларини рағбатлантириш ҳудудий жамғармаларига 330 млрд сўм йўналтирилади;
👉 келгуси йил мактабгача таълим қамрови 65 фоизга, 2023 йил охирида эса 75 фоизга етказилади. Бу ишларга бюджетдан 600 миллиард сўм субсидия бериш ҳисобидан қўшимча 2 мингта нодавлат боғча ташкил этилиб, хусусий сектор улуши 25 фоизга етказилади;
👉 2021 йили докторантлар сони 4,5 мингтага етказилади ёки 2017 йилга нисбатан 3 баробарга оширилади. Ушбу мақсадлар учун бюджетдан қўшимча 240 миллиард сўм ажратилади;
👉 2021 йилда физика ва чет тилларини ўрганиш устувор йўналиш этиб белгиланди.
#Эркин_Воҳидов_84_ёшда
"Олимлар, топиб беринг, қайси тилда қуёшнинг ўндан ортиқ исми бор! Қайси тилда осмонни камалак рангларидек етти хил ном билан атайдилар? Осмон, фалак, само, чарх, гардун, фазо, кўк… Арш, даввор, мину сингари кам ишлатиладиган хос сўзлар ҳам саналса рўйхат янада узаяди...”
©Эркин Воҳидов
#kun_hikmati
“Узум” едим, “узум” дедим, билсам токдан узиб едим, дегандек, қўлим билан ишкомдан узум узатуриб, бу сўзнинг узмоқдан олингани ҳаёлимга келган эди. Ахир унган нарсани унум, ғуж ўсган мевани ғужум, жамият тузилишини тузум, чўғнинг қўридан қолган кулни қурум, деймиз. Оғизга солиб ютганимизни ютум, томоқдан қулт этиб ўтган сув қултум бўлганидек, ишкомдан узиб еганимиз узум бўлади-да… Курайдиган қуролимиз курак, ички аъзо ичак, гул тубида турадиган идиш тубак – биз уни тувак деймиз – эканини билиш қийин эмас, лекин кўксимизда гурсиллаб урган юракни юрак дейиш тўғрими ёки урак? Юрак юрадими, урадими?
@Эркин Воҳидов
Шавкат Мирзиёев: Сизларни Ўзбекистоннинг энг катта бойлиги, бебаҳо хазинаси сифатида юксак қадрлайман
—
Шавкат Мирзиёев: Я безмерно ценю вас как самое большое богатство, бесценное сокровище Узбекистана
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#Асқад_Мухтор_100_ёшда
Бу йил Ўзбекистон халқ ёзувчиси, “Буюк хизматлари учун” ордени соҳиби Асқад Мухтор таваллудининг 100 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда. Ана шундай тадбирлардан бири "Маърифат" тарғиботчилар жамиятининг Сирдарё вилояти
Ахборот кутубхона маркази билан ҳамкорликда "Нодир истеъдод эгаси" мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
/channel/marifat_jamiyati